Burchak | Rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

326 793
Obunachilar
-1 29424 soatlar
-9 2957 kunlar
+109 09230 kunlar
Postlar arxiv
01:14
Video unavailableShow in Telegram
🇬🇭 Ганада минглаб одамлар сув тошқинига тайёргарлик кўришмоқда — одамлар ўзини пайғамбар деб эълон қилган Эбо Нуҳнинг кемаларига чиқиб олишга ҳаракат қилишмоқда.
Эбо Ноаҳнинг таъкидлашича, Худо уни дунёнинг охири ва 25-декабрда (бугун) янги глобал сув тошқини ҳақида огоҳлантирган. Эбо Ноаҳ саккизта кема қурган ва минглаб издошларини тўплаган — кўпчилик нажот фақат у ерда эканлигига ишонишган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
6.MP427.03 MB
🤣 36❤ 4😱 2🤬 2😡 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Душманларимиз Эроннинг қулаши ҳақидаги орзуларини ўзлари билан қабрга олиб кетишади — Эрон ташқи ишлар вазири
Аббoс Ароқчининг сўзларига кўра, Эроннинг душманлари иқтисодий вазиятни шундай ҳолатга олиб келишга уринмоқдаки, уларнинг фикрича, жамоатчилик норозилиги кучаяди, тизим ва ҳукумат эса ички муаммоларга дуч келади.
"Улар бу истакни ўзлари билан қабрга олиб кетади, ҳудди “12 кунлик уруш” давридагидек. Ўшанда маҳаллий ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланиш, қуролли кучларимизнинг қаршилиги ҳамда бутун халқ ва ҳукуматнинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз бу инқирозни енгиб ўта олган эдик", — деди Ароқчи.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 12🔥 12👍 5👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
#қойил #тарқатинг
Энди хорижлик ўқитувчилар мактаб битирувчиларига бепул инглиз тили ўргатади
“Тошкент тажрибаси” асосида “Келажак учун хорижий тил” лойиҳаси бошланди ва ўқувчиларнинг хорижий тиллар бўйича билим даражаси тестлар орқали аниқланмоқда. Натижаларга кўра ўқувчилар даражаларга ажратилиб, дебат, speaking ва movie клублар, қўшимча дарслар ҳамда mock тестларга жалб этилади.
Барча машғулотлар хорижлик мутахассислар томонидан бепул ташкил этилади. Лойиҳа доирасида қарийб 40 минг нафар битирувчи синф ўқувчиси қамраб олиниши режалаштирилган бўлиб, улар мактабни тил билиш сертификати билан якунлаш имкониятига эга бўлишади.
Постни ўқувчилар, фарзанди битирувчи синф ўқувчиси бўлган ота-оналарга юбориб қўйинг.
❤ 4🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇻🇪 Оқ уй АҚШ ҳарбийларини Венесуэла нефтини ташишни блокадага олишга йўналтиришни буюрди — Reuters
Вашингтон агар Венесуэла ён бермаса, январ ойи охирига келиб оғир аҳволга тушиб қолади деган фикрда.
Агентлик хабарига кўра, блокада камида икки ой давом этади. Бу қуруқликдаги зарбалар эҳтимолини камайтиради, бироқ куч ишлатиш варианти ҳануз кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги асосий урғу иқтисодий босим ва санкцияларга қаратилган.
17 декабр куни АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social тармоғида Венесуэлага бораётган ва у ердан келаётган санкция остидаги нефт танкерларига нисбатан “тўлиқ блокада” жорий этилганини эълон қилганди. Трамп бу чорани Венесуэла Қўшма Штатлардан "нефт, ер ва бошқа активларни ўғирлагани" билан изоҳлаган. Ноябр ойида АҚШ президенти Венесуэла ҳаво ҳудуди ёпилганини эълон қилган эди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 15❤ 8👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇵🇸🇮🇱 14 та давлат Исроилнинг Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида янги аҳоли пунктларини барпо этиш ҳақидаги қарорини қоралади — CBC News
Белгия, Канада, Дания, Франция, Германия, Италия, Исландия, Ирландия, Япония, Малта, Нидерландия, Норвегия, Испания ва Буюк Британия Исроил ҳукуматининг томонидан Ғарбий Соҳилидаги Фаластин ерларида яҳудийлар учун 19 та янги аҳоли пунктини қурилишини тасдиқлашига қарши қўшма баёнот билан чиқди. Ҳужжатда бу қарор халқаро ҳуқуқни бузиши ва минтақавий барқарорликка таҳдид солиши қайд этилган.
АҚШ баёнотга қўшилмади ва уни имзолашдан бош тортган G7 даги ягона давлат бўлди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 18❤ 6👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇮🇷🇺🇸 Шунингдек, 2001 йилда Путин АҚШ президенти Буш билан Словенияда учрашувда Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиш истаги борлиги ҳақида гапирган.
Ўшанда Путин «Эрон мутахассислари бизнинг ходимларимизга нозик мавзулар бўйича кўплаб савол бермоқда. Улар ядровий қуролни олишни исташмоқда. Мен ўзимизнинг одамларга бу ҳақда маълумот бермасликни тайинладим», — дея хабар қилган.
Шу билан бирга Путин АҚШ президентига Эронга ракета технологияларини етказмаслигини ҳам кафолатлаган.
Бу ҳужжатлар АҚШнинг расмий архивидан очиқланмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 6😡 6😁 1🤣 1
Hammasini ko'rsatish...
👏 9❤ 5🥰 1
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Hammasini ko'rsatish...
AQOkls1nqjMP6JZ_gcSitmoyIuCe_bkzQfHnRhF6SEW_DvkK2DUHGd7tiv6voeyxyMQLifiLa.mp411.06 MB
👎 7😡 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Z-блогерлар: РФ армияси Купянск устидан назоратни йўқотди
Купянскда РФ ҳарбийлари учун вазият “жуда ҳам ёмон”, шаҳар устидан назорат йўқотилган, деб қайд этди йирик Z-блоглар. Улардан бири фронтдаги вазият ҳақида РФ Мудофаа вазирлигини “юқорига” нотўғри ахборот узатганликда айблади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
❤ 8😁 5👏 3👎 1
