uz
Feedback
Kun Axborotlari || Расмий канал

Kun Axborotlari || Расмий канал

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ишончли ва долзарб ахборотлар – ҳар куни, ҳар дақиқа. 📰 Сиёсат, ижтимоий ҳаёт, технология, воқеалар ва таҳлиллар. 🎯 Асосий тамойилларимиз: ҳаққонийлик, аниқлик ва тезкорлик. 🚫 Фейк йўқ, ёлғон йўқ – фақат ишончли манбалар.

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
156 091
Obunachilar
+36524 soatlar
+23 4017 kunlar
+23 55230 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Тожикистон ва Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди, қурбонлар борлиги айтилмоқда Тўқнашув Тожикистон чегарачилари ва қуролланган наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ ўртасида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида икки нафар Тожикистон чегарачиси ҳалок бўлгани, бир неча нафар наркосавдогар йўқ қилингани айтилмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Колумбияда иқтисодий фавқулодда ҳолат эълон қилинди Расмийлар бизнес ва жисмоний шахслар учун янги мулк солиғини жорий этишни, шунингдек, ром ва вино каби алкогол маҳсулотларини сотишга солиқларни оширишни режалаштирмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Исроил мустақил қурол саноатини ривожлантириш учун 110 млрд доллар сарфлайди», — Нетаньяху Яҳудий давлати бош вазири келгуси 10 йилга мўлжалланган ушбу лойиҳа орқали бошқа давлатларга, хусусан, иттифоқчиларга бўлган қарамликни камайтириш мақсад қилинганини таъкидлади.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Лотерея ўрнига малака: АҚШ ишчи визасини бериш тартибини ўзгартирмоқда АҚШ маъмурияти H-1B ишчи визаларини беришда тасодифий лотерея тизимидан воз кечиб, асосий эътиборни номзодларнинг профессионал маҳорати ҳамда таклиф этилаётган иш ҳақи миқдорига қаратишни режалаштирмоқда.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸 “Эпштейн иши”га доир файллар орасидан Трамп бир аёлни зўрлагани ҳақидаги маълумот топилди — The Insider "Вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган Жеффри Эпштейн иши бўйича ҳужжатлар орасида 2020 йилда ФҚБга қилинган қўнғироқнинг стенограммаси аниқланган. Исми сир тутилган гувоҳ зўрлаш ҳолати ҳақида хабар берган ва унда Доналд Трампни айблаган", дея ёзмоқда нашр. Маълумотларга кўра, 2000 йил январида ўша аёл вафот этган. Унинг бошида жиддий жароҳатлар аниқланган бўлиб, жасад топилган жойни кўздан кечирган полиция ходимлари бу ҳолат ўз жонига қасд қилиш эҳтимолини истисно этишини айтишган. Шунга қарамай, суд-тиббий экспертиза хулосасида айнан ўз жонига қасд қилган деган қарор чиқарилган.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат #Расман 2026 йилдаги дам олиш кунлари расман эълон қилинди❗️ -2026 йилги Янги йилда 5 кун. -8 Март байрамида 3 кун -Наврўз байрамида 3 кун -Рамазон ҳайити байрамида 3 кун. -9 майда 3 кун -Қурбон ҳайитида (май охири) 4 кун -Мустақиллик байрамида 4 кун. ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ.
Hammasini ko'rsatish...
00:45
Video unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР ❗️Кибер фирибгарлар энди «МЕНИНГ ЮРТИМ» телеканали номидан одамлардан пул сўрашмоқда. Телеканал ходимлари хеч қачон сиздан пул ёки смс код сўрашмайди. Тушиб қолманг!
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7705.MOV16.46 MB
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Президент фармони билан Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олиш куни деб эълон қилинди Президент фармонига кўра, қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: ➖ 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба; ➖ 2026 йилда: барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  2 январь – жума; олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба. Демак, қуйидаги кунларда расман дам олиш бўлади: ✅ 31 декабрь (чоршанба); ✅ 1 январь (пайшанба); ✅ 2 январь (жума); ✅ 3 январь (шанба); ✅ 4 январь (якшанба).
Hammasini ko'rsatish...
01:37
Video unavailableShow in Telegram
🇫🇮🇷🇺 Финляндиянинг чегара қўриқчилари Россия билан можарога тайёргарлик машқларини ўтказмоқда — CNN
Hammasini ko'rsatish...
7.mp423.96 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇷 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Анқарада Халил ал-Хайя бошчилигидаги ҲАМАСнинг юқори мартабали вакиллари делегацияси билан учрашди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
UzAuto янгиланган Chevrolet Traverse моделини сотувга чиқарди Модель учун тавсия этилган чакана нарх 795 млн сўм этиб белгиланган. Қайд этилишича, автомобиль 2,5 литрли тўрт цилиндрли, 328 от кучига эга турбомотор билан жихозланган.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Хинд актёри Шоҳруххоннинг асл исми нима бўлган? Буни Ўзбекистонда яшайдиган 99% одамлар билишмайди! 😱 Кун сайин минглаб одамларни ҳайратга солаётган Шоҳруххоннинг метркaсида турган ҳақиқий исми ЎЗБЕКЧА исм бўлиб бу… Давоми👇
Hammasini ko'rsatish...
👉ДАВОМИНИ ЎҚИШ...😳
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ☄️Ўзбекистонда профессионал тутинган оила хизмати жорий этилади Ҳар бир бола учун тутинган оилага ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов амалга оширилади ҳамда боланинг яшаш харажатлари давлат ҳисобидан қопланади
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Сурхондарёда 36 та лойиҳа амалга оширилиб, 9 мингта янги иш ўрни яратилади Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятини ривожлантириш, инвестицияларни кўпайтириш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Россия вилоятларининг бирида мигрантларга мактаб ва боғчаларда ишлаш тақиқланади Чекловлар 2026 йилдан бошлаб кучга киради.
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇦🇿 Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади. Президентлар бугун телефон орқали мулоқот қилди.
Hammasini ko'rsatish...
01:09
Video unavailableShow in Telegram
“Жигули”га чана боғлаб ўртоқларини учирган шахс жазоланди Ҳодиса жорий йил 20-декабрдан 21-декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган.
Hammasini ko'rsatish...
5.69 MB
00:28
Video unavailableShow in Telegram
❗️Хорижликлар ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатди ​​​​​​​Хорижий давлат фуқаролари бўлган уч киши 2000 сўмлик банкнотани ёқиб, тамаки тутатгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги ўзаро суҳбатдан улар хитойлик эканини тахмин қилиш мумкин. Ўзбекистон қонунчилигида бундай ҳаракат учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_7574.MP410.20 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Павел Дуров ундан фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган барча аёллар учун "ЭКО" харажатларини қоплашни таклиф қилди. Миллиардер ва Телеграм асосчиси унинг донорлигидан фойдаланиб фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл учун ин витро уруғлантиришнинг барча харажатларини қоплашни таклиф қилди. Унинг шахсий маълумотларига кўра, ҳозирда унинг 3та аёлдан расман тан олинган 6та фарзанди ва унинг донорлиги билан туғилган "12 мамлакатдан 100 дан ортиқ фарзанди" бор.
Hammasini ko'rsatish...
04:25
Video unavailableShow in Telegram
‼️“Электрон рецепт тушимизга ҳам кириб чиқди”Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров Электрон рецепт нима беради? Дориларнинг ножўя таъсирини олдини олишга қаратилган. 2025 йилнинг ўзида дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш оқибатида 24 мингдан ортиқ мурожаат қайд этилган. Шундан 418 ҳолатда анафилактик шок, 7,017 ҳолатда эса дори билан заҳарланиш ташхиси қўйилган. Фақат Тошкент шаҳрининг ўзида 741 та ҳолат қайд этилган.  ➖дори воситалари орқали ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Жорий ҳисобот даврида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 2 500 нафар бемор мурожаат қилган бўлиб, уларнинг 1 500 нафари айнан дори қабул қилиш орқали жонига қасд қилишга уринган. ➖шифокор ва фармацевтика компаниялар ўртасидаги коррупцияга барҳам берилади. Электрон рецептда фақатгина дорини халқаро номи ёзилади, савдо номи ёзиш имконияти чегараланади. Бу норасмий келишувларнинг имкониятини чегаралайди. ➖электрон рецептда клиник протоколлар асосида бештагача дори ёзиш мумкин бўлади, бештадан ортиқ дори ёзиладиган бўлса, консилиум натижасида асослантириш шарт экани белгиланади.  ➖шифокор доимий рақамли кузатув объектига айланади. Шифокорларни мавқеини оширади. Беморга ташхисни даволаш тавсиясини дорихона эмас, дорихоначи эмас, айнан шифокор тайинлаши керак. ➖электрон рецепт тизими давлат учун илгари мавжуд бўлмаган маълумотлар базасини шакллантиради. ➖Рекламалар таъсири камаяди.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2606.MOV22.58 MB