ar
Feedback
arabic.uz (hikmatlar)

arabic.uz (hikmatlar)

الذهاب إلى القناة على Telegram

@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
35 258
المشتركون
-1624 ساعات
-757 أيام
+5230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ёмғир ва барака 📜«Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», – дедим. Шунда устингизга ёмғирни мўл кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир. Сизларга нима бўлдики, Аллоҳнинг буюклигидан қўрқмайсизлар?", Нуҳ сураси, 10-13 оятлар. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Уйларингизда, дастурхон устида, йўлларингизда, бозорларингизда ва мажлисларингизда истиғфорни кўпайтиринглар, чунки сизлар қачон мағфират тушишини билмайсизлар", деди. Астағфируллоҳал ъазийм! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
106😢 48👍 24🔥 11😱 2🤩 2
Тавсия 🔳 Тилла ва кумушлардан ортиқ дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳуга дедилар: “Агар одамларни тилла ва кумушларни хазина қилиб жамлаётганларини кўрсанг, сен ушбу калималарни жамлаб (ёдлаб) олгин: 1.“Аллоҳумма инний ас’алука сабаата фил амри, 2. Вал ъазиймата ъала рушди, 3. Ва ас’алука шукро ниъматика, 4. Ва ҳусна ъибаадатика, 5. Ва ас’алука лисаанан соодиқон, 6. Ва қолбан салиман. 7. Ва ас’алука мин хойри маа таъламу, 8. Ва аъуузу бика мин шарри маа таъламу. 9. Ва астағфирука лимаа таъламу, иннака анта ъаллаамул ғуйууби”. Имом Аҳмад ривояти. “Сабот” сўзининг маъноси: Аллоҳ азза ва жалланинг дини ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини то вафот этгунча ушлашдир. 🔹Маъноси: Аллоҳим, албатта мен Сендан ишда сабот, рушди ҳидоятда азиймат, ният сўрайман. Ва неъматингга шукр, гўзал ибодатингни сўрайман. Содиқ тил ва салим қалб сўрайман. Сен хайрли деб билганни сўрайман. Сен ёмонлик деб билгандан паноҳ тилайман. Ўша ёмонлик деб билганинг нарсага истиғфор сўрайман, албатта Сен ғайбларни билгувчи Зотсан! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
107😢 37👍 22🔥 4🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Аҳлоқ 📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳадялашинглар, бир-бирингизга муҳаббат қўясиз», дедилар». Бухорий «Адабул-муфрад»да ва Имом Байҳақий ривоят қилганлар. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
150👍 56😢 14🤩 10🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13300. Сенга кўз теккани сени кўркам ёки бой эканингни англатмайди, балки Аллоҳнинг зикрини кам қилган бўласан. “Фавоидул ъазиймати лилазкаар” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 194 91👍 26🔥 22😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13299. Ҳақиқий муваффақият (Қиёмат куни амаллар ёзилган) китобингни ўнг томонингда тутганингча гувоҳлар ҳузурида баланд овоз билан: *«Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!”, дея нидо қилишингдир. Аллоҳим, китоблар (номаи аъмол)имизни ўнг томонимиздан бергин ва ҳисобларимизни осон қилгин! *(Ҳаққо сураси, 19 – оят) @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
159😢 100👍 18🔥 10🤩 5
Photo unavailableShow in Telegram
13298. Ислом оламидаги муаммомиз шундаки, кўпчилик мусулмонлар Исломни фақат анъанавий равишда амалга оширадилар. Яъни унинг маърифий мазмунидан холи ва дақиқ эргашиш мазмунидан узоқда бўладилар. “Ҳикамул атоия" китобидан. Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
64😢 53👍 22😱 5🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
13297. Абдулҳамид ибн Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Ясордан ривоят қилинади: «Ибн Сирин қамоққа ташланганда, бир куни зиндонбон унга: «Тун кирганда оилангни олдига боравер, тонг отса, қайтиб келасан», деди. Ибн Сирин : «Аллоҳга қасамки, султонга хиёнат қилишинг учун сенга ёрдам бермайман», деди. (Яъни, зиндонбон унга тунда яширинча уйига бориб келишга рухсат бермоқчи бўлади, лекин ибн Сирин буни султонга хиёнат деб билиб, рад этади). Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Димашқ” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
71😢 41👍 20🔥 9🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13296. Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга чиройли хулқ ила муомала қил”, дедилар. Имом Термизий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
140👍 39🔥 25😢 14
Photo unavailableShow in Telegram
Олимлар олам устунлари 📚Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Илмдан шарафлироқ хусусият йўқдир. Унинг зиёда бўлиши сабабидан Одам алайҳиссаломга сажда қилинди (яъни, Аллоҳ таоло амр қилди). Унинг нуқсони, камлиги сабабидан фаришталар (Одам алайҳиссаломга таъзим ила) сажда қилдилар. Бас, халқларнинг Аллоҳга энг яқини олимлардир", деди. "Сойдул хотир" асаридан. ▫️Изоҳ: Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи бор. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Ривоятларда келишича, бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз, деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири–илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсон илми ила борлиқнинг сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир. Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни-Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
86👍 37😢 22🔥 7🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13295. Бир куни бир устоз мендан: «Араб тилидан фанлари доктори эмасмисиз?» дея сўради. Мен: «Ҳа, шайхим», дедим. У: «Сизга бир савол бераман», деди. У сўради: «Араб тилидаги энг заиф ҳарф қайси?». Бу мен учун кутилмаган савол эди, лекин жавоб беришим керак эди. Мен дедим: «Шояд, син ҳарфи каби шивирлаш (ҳамс) ҳарфларидан бири ёки чўзиқ унли ҳарфлардан бири (алиф, вов ва ё) бўлса керак, чунки улар оғиз бўшлиғидан чиқадиган шунчаки ҳаводир». Муаллимнинг жилмайиши билан жилмайди ва: «Хато, доктор хоним», деди. Мен таълим олувчининг қизиқиши билан: “Унда нима экан, шайх? Сизлардан ўрганамиз ва фойда оламиз», дедим. У зот деди: «Араб тилидаги энг заиф ҳарф – фа (فاء) ҳарфидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ота-онага оқ бўлишдан қайтариш учун айнан ушбу ҳарфни танлаган ва: “Бас, уларга “Уфф”, дема...», деган. (Исро сураси, 24-оят). Манбаларга мурожаат қилганимда, ҳақиқатан ҳам у ерда ҳижоий ҳарфлар кучли ва заифга бўлинишини топдим. Уларнинг сўзларига кўра, энг кучсиз ҳарф то (طاء) ҳарфи эмас, чунки унда заифлик сифатлари (ҳамс, юмшоқлик ва сустлик) сифатлари мутлақо мавжуд эмас... Ва ҳижоий ҳарфларнинг энг заифи ҳақиқатан ҳам фа (فاء) ҳарфи экан. Чунки унда куч сифатларидан бирортаси йўқ (жаҳр, шидда ва итвақ каби). Қуръони Каримнинг мўъжизаларидан бири шуки, ота-онага энг заиф ҳижоий ҳарф билан ҳам “уфф” дейишни ман қилди. Шундай қилиб, Мавлоимиз бизни энг заиф сўз билан ҳам бу ишни қилишдан қайтарди! Энди қаттиқ ва қўпол сўз айтиш нимаси?! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
115😢 87👍 17🔥 14😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Мўминнинг қадри #ramazon 📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, Унга тасбеҳ, такбир ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўминдан кўра афзал ҳеч ким йўқдир” дедилар. Имом Насоий “Амалу явма ва лайла” асарида Закариё ибн Яҳёдан, Усмон ибн Абу Шайбадан, Вакиъдан ривоят қилган. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
105👍 41😢 20🔥 9🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
13294. Аллоҳ таоло айтади: “...ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?!”, деди. (Луқмон сураси, 20-оят). Ибн Аббос: “Зоҳирий неъмат Ислом ва Қуръон. Ботиний неъмат эса, сендан яшириб қўйилган гуноҳлар”, деди. Қуртубий тафсиридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
94😢 72👍 13🔥 10😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13293. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Бу ерда нозик бир нуқта бор. У ҳам бўлса, инсон баъзан ўзини одамлар олдида ёмонлаши мумкин. Бундан мақсади эса, одамлар уни ўзини камтар тутадиган киши деб билишлари, шу билан уларнинг наздида мартабаси кўтарилиб, уни мақташларини исташидир. Бу эса, риё эшикларининг дақиқ, нозик жиҳатларидан биридир», деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 70😱 55 39👍 16🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
📜У зот менинг Роббим... ▫️Аллоҳ таоло менинг доимий нуқсонларимга қарамай, ҳеч қачон мени ташлаб қўймаган. ▫️Бунга ҳақли бўлмасамда, кенг фазлидан ризқлантирган, ато этган. ▫️Гуноҳларим улкан бўлсада, мени айбларимни беркитган, хотиримни жам қилган. ▫️У Зот дуоларимни мен сўраганимдан-да яхшиси ила ижобат этган. ▫️Умид қилганим, кутганимдан кўра кўпроғи(ни бериш) ила мени ҳайратга солган. ▫️У Зот гуноҳим билан ушламади балки, менга муҳлат берди, мени икром қилди. ▫️У Зот менинг Роббим, ёлғизлигимда йўлдошим, қайғуимда нажоткоримдир. ▫️Унинг раҳмати мени ўраб, фазли мени кўмдиргандир. @arabicuz
إظهار الكل...
179😢 95👍 39🔥 7🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Нукта قيل لأعرابي: تخيل أنك وسط مجموعة من الأسود ماذا ستفعل؟ قال: أتوقف عن التخيل! 😀Бир аъробийга: "Бир хаёлинггга келтир, шерлар тўдасининг ўртасига тушиб қолгансан. Нима қиласан?", дейишди. У: "Ўша заҳотиёқ хаёл суришдан тўхтайман", деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
🤩 113👍 52 31🔥 10😢 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13292. «Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», Исро сураси, 24 – оят. Эй Аллоҳ, ота-онамизни ҳифзи ҳимоянгда асра. Вафот эттирганларингни мағфират қил, уларга раҳм қил ва уларни афв эт. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
122😢 64👍 20🤩 2🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қўшни 📜Абу Ҳанифа ва унинг этикдўз қўшниси Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳнинг этикдўз қўшниси бўлиб, у оёқ кийимларини тикиш ва таъмирлаш билан шуғулланар эди. Унинг билан боғлиқ ҳикоя солиҳ уламо, имомларнинг ўз қўшниларига, айниқса, уларга озор ва ноқулайлик етказадиганларга қандай муносабатда бўлганларини кўрсатади. Этикдўз кун бўйи ишлар, кечаси эса уйига келар, овқат тайёрлаб, хамр ичар ва қўшиқ айтар эди. Хатиб Бағдодий бу ҳикояни "Тарихи Бағдод" асарида шундай ривоят қилади: "Абу Ҳанифанинг Куфада бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлар, тун киргач эса уйига қайтар, ўзи билан гўшт олиб келиб пиширар ёки балиқ қовуриб ерди. Кейин эса маст бўлгунча ичиб олар, шундан сўнг баланд овозда: “Мени зое қилишди, қандайин йигитни зое қилишди... Мен улар учун оғир кунларда сафни тўлдириб, ёриқни беркитар эдим”, деб қўшиқ айтар эди. У туни билан қўшиқ айтиб чиқар ва ухлаб қолар эди. Абу Ҳанифанинг тунлари таҳажжуд намози ўқишга одатланган эдилар. Шунинг учун у бу овозни эшитилар ва у зотга ноқулайлик туғдирар эди. Шунга қарамай, Абу Ҳанифа бир куни қўшнисининг овозини эшитмай қолганида, уни суриштирдилар ва унинг қамалганини билдилар. Эртаси куни эрталаб амирнинг олдига уни озод қилишини сўраб бордилар. Бағдодий айтади: "Абу Ҳанифа унинг овозини эшитмай қолди ва у ҳақида сўроқлади. Унга: "Бир неча кеча олдин миршаблар уни ушлаб олиб кетишди, ҳозир у маҳбусликда”, дейилди. Абу Ҳанифа эртасига бомдод намозини ўқиб, хачирига миниб йўлга тушди ва амирнинг ҳузурига киришга изн сўради. Амир: “Унга рухсат беринглар ва улови билан киритинглар, гиламга етгунча тушишига йўл қўйманглар”, деди. Шундай қилишди. Амир у зотга эҳтиром кўрсатди, ўтирган ўрнидан жой берди: “Бизга нима ҳожатингиз бор?”деб сўради. У зот: “Менинг бир этикдўз қўшним бор, уни миршаблар бир неча кеча олдин ушлаб кетишган, уни қўйиб юборишни буюрсангиз”, деди. Амир "хўп”, деди, ва этикдўз билан бирга ўша кечадан то бугунгача қамоққа олинганларнинг барчасини озод қилиб юборишга амр қилди. Этикдўз чиққач, Абу Ҳанифа ундан ўзи куйлаб юрадиган байт ҳақида сўрадилар: "Эй йигит, биз сени ташлаб қўйдикми, зое қилдикми?" У: "Йўқ, аксинча, муҳофаза қилдингиз ва ғамхўрлик қилдингиз. Қўшничилик ҳаққи-ҳурматига риоя қилганингиз учун Аллоҳ сизни гўзал мукофоти ила мукофотласин", деди. Бу воқеадан сўнг йигит буткул тавба қилди ва у аввалги маст-аласт юриш ва бекорчи қўшиқлар айтишларни ташлади. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
108👍 47😢 26🔥 11🤩 5
Photo unavailableShow in Telegram
13291. Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ўз хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинглар! Ушбу кунимда Роббим менга таълим берган нарсалардан сиз билмаган нарсани таълим беришимга амр қилди. (У зот): «Бандага берганим барча мол ҳалолдир. Албатта, Мен бандаларимни ҳаммаларини соф табиат ила халқ қилдим. Сўнг уларга шайтонлар келдилар ва уларни динларидан адаштирдилар. Шайтонлар уларга Мен ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилдилар. Уларга Мен ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга ширк келтиришга амр қилдилар», (деди).  Имом Бухорий ривояти. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
😢 90 38👍 15🔥 4😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13290. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Дунёнинг сафоси кетди, унинг лойқаси қолди. Шундай экан, бугунги ўлим ҳар бир мусулмон учун жаннатдир», деди. Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан. 🟢Изоҳ: «Сафоси» (софлиги) - у зот розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидаги тинчлик, диннинг қуввати, иймоннинг софлиги, биродарлик ва яхшилик ҳукмрон бўлган дастлабки даврни назарда тутганлар. «Лойқаси» (кадари, тинчсизлиги), фитналарнинг, дунёга берилишнинг, ихтилофларнинг ва қалбларнинг қаттиқлашувининг кўпайганини назарда тутганлар. «Шундай экан, бугунги ўлим ҳар бир мусулмон учун жаннатдир»: Бу жумла, мусулмон учун иймонини сақлаб қолиш ва динидаги софликни асраш қийин бўлиб қолган бир замонда, ўлим унга бу дунёнинг фитналаридан, гуноҳларидан ва қийинчиликларидан қутулиш, Аллоҳнинг ҳузуридаги абадий роҳатга (жаннатга) эришиш йўли эканини билдиради. Бу умидсизликка тушишга эмас, балки солиҳ амалларни кўпайтириб, фитналардан паноҳ сўраган ҳолда Аллоҳга қайтишни орзу қилишга чақириқдир. Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Дунё мўмин учун ҳакиқий қароргоҳ эмас. Дунёдаги машаққатлар ортиб боргани сайин, мўминнинг қалби охиратга рағбат қилади", деди. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
89😢 55👍 19🔥 4😱 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Илтижо 📜Улар ила дуо қилинглар... -Я зал “Жалали вал Икром” ! -Я “Роббал ъаршил карим”! -Я “Роббал ъаршил ъазийм”! -Я “Маликул мулку”! -Я ман “биядиҳил мулку”! -Я “ман биядиҳи малакуту кулли шай-ин”! -Я ман “ядааҳу мабсутотаани”! -Я ман “ябсутур ризқо”! -Я “ман йудаббирол амро”! -Я “ман йужибул музторри”! -Я ман “якшифус суу-и”! -Я “ман йужийру ва йужаару ъалайҳи”! -Я ман “лаҳу мақоолийдус самааваати вал арди”! -Я ман “илайҳи йуржаъул амру куллуҳу”! -Я “роббал ъааламийн”!* Изоҳ: *Ушбу дуоларда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг улуғ исм ва сифатларининг барчаси Қуръон оятларида келган. Ушбу лафзлар билан суннатдан ва дуо одобларидан саналади 🟢Таржимаси: Эй, Улуғлик ва Икром соҳиби бўлган Зот! Эй, карамли Аршнинг Робби! Эй, улуғ Аршнинг Робби! Эй, мулк (подшоҳлик) Эгаси! Эй, мулк-салтанат қўлида бўлган Зот! Эй, ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган Зот! Эй, икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилувчи Зот! Эй, ризқни кенг қилувчи Зот! Эй, ишнинг тадбирини қилувчи Зот! Эй, музтар қолганларнинг дуосини ижобат этувчи Зот! Эй, ёмонликни кетказувчи Зот! Эй, Ўзи ҳимоя қиладиган, Ундан эса ҳимоя қилинмайдиган Зот! Эй, Осмонлару ернинг калитлари ёлғиз Уники бўлган Зот! Эй, барча иш Унга қайтариладиган Зот! Эй, Оламлар Робби! @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
إظهار الكل...
134😢 41👍 28🔥 10🤩 2