arabic.uz (hikmatlar)
رفتن به کانال در Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

35 255
مشترکین
-1624 ساعت
-757 روز
+5230 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
13299. Ҳақиқий муваффақият – (Қиёмат куни амаллар ёзилган) китобингни ўнг томонингда тутганингча гувоҳлар ҳузурида баланд овоз билан: *«Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар!”, дея нидо қилишингдир.
Аллоҳим, китоблар (номаи аъмол)имизни ўнг томонимиздан бергин ва ҳисобларимизни осон қилгин! *(Ҳаққо сураси, 19 – оят)
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 159😢 100👍 18🔥 10🤩 5
Photo unavailableShow in Telegram
13298. Ислом оламидаги муаммомиз шундаки, кўпчилик мусулмонлар Исломни фақат анъанавий равишда амалга оширадилар. Яъни унинг маърифий мазмунидан холи ва дақиқ эргашиш мазмунидан узоқда бўладилар.
“Ҳикамул атоия" китобидан. Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 64😢 53👍 22😱 5🔥 4
Photo unavailableShow in Telegram
13297. Абдулҳамид ибн Абдуллоҳ ибн Муслим ибн Ясордан ривоят қилинади: «Ибн Сирин қамоққа ташланганда, бир куни зиндонбон унга: «Тун кирганда оилангни олдига боравер, тонг отса, қайтиб келасан», деди. Ибн Сирин : «Аллоҳга қасамки, султонга хиёнат қилишинг учун сенга ёрдам бермайман», деди.
(Яъни, зиндонбон унга тунда яширинча уйига бориб келишга рухсат бермоқчи бўлади, лекин ибн Сирин буни султонга хиёнат деб билиб, рад этади).
Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Димашқ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 71😢 41👍 20🔥 9🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13296. Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни ўчиради. Одамларга чиройли хулқ ила муомала қил”, дедилар.
Имом Термизий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 140👍 39🔥 25😢 14
Photo unavailableShow in Telegram
Олимлар олам устунлари
📚Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: "Илмдан шарафлироқ хусусият йўқдир. Унинг зиёда бўлиши сабабидан Одам алайҳиссаломга сажда қилинди (яъни, Аллоҳ таоло амр қилди). Унинг нуқсони, камлиги сабабидан фаришталар (Одам алайҳиссаломга таъзим ила) сажда қилдилар. Бас, халқларнинг Аллоҳга энг яқини олимлардир", деди.
"Сойдул хотир" асаридан.
▫️Изоҳ: Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи бор. У ҳам бўлса, илм-маърифат. Ривоятларда келишича, бунинг исми от, буниси туя, манави қуёш, бу эса юлдуз, деб ҳатто кичкина нарсаларгача ўргатилган. Яъни, одамнинг ер юзида халифа бўлишининг асосий сабаблардан бири–илм олишга истеъдодининг борлигидир. Ҳозирда инсон илми ила борлиқнинг сирларини кашф этаётгани ҳам ўшанда берилган қобилият натижасидир.
Фаришталарга сажда қилишни буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни-Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 86👍 37😢 22🔥 7🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13295. Бир куни бир устоз мендан: «Араб тилидан фанлари доктори эмасмисиз?» дея сўради. Мен: «Ҳа, шайхим», дедим. У: «Сизга бир савол бераман», деди.
У сўради: «Араб тилидаги энг заиф ҳарф қайси?».
Бу мен учун кутилмаган савол эди, лекин жавоб беришим керак эди. Мен дедим: «Шояд, син ҳарфи каби шивирлаш (ҳамс) ҳарфларидан бири ёки чўзиқ унли ҳарфлардан бири (алиф, вов ва ё) бўлса керак, чунки улар оғиз бўшлиғидан чиқадиган шунчаки ҳаводир».
Муаллимнинг жилмайиши билан жилмайди ва: «Хато, доктор хоним», деди. Мен таълим олувчининг қизиқиши билан: “Унда нима экан, шайх? Сизлардан ўрганамиз ва фойда оламиз», дедим.
У зот деди: «Араб тилидаги энг заиф ҳарф – фа (فاء) ҳарфидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ота-онага оқ бўлишдан қайтариш учун айнан ушбу ҳарфни танлаган ва: “Бас, уларга “Уфф”, дема...», деган. (Исро сураси, 24-оят).
Манбаларга мурожаат қилганимда, ҳақиқатан ҳам у ерда ҳижоий ҳарфлар кучли ва заифга бўлинишини топдим.
Уларнинг сўзларига кўра, энг кучсиз ҳарф то (طاء) ҳарфи эмас, чунки унда заифлик сифатлари (ҳамс, юмшоқлик ва сустлик) сифатлари мутлақо мавжуд эмас... Ва ҳижоий ҳарфларнинг энг заифи ҳақиқатан ҳам фа (فاء) ҳарфи экан. Чунки унда куч сифатларидан бирортаси йўқ (жаҳр, шидда ва итвақ каби).
Қуръони Каримнинг мўъжизаларидан бири шуки, ота-онага энг заиф ҳижоий ҳарф билан ҳам “уфф” дейишни ман қилди. Шундай қилиб, Мавлоимиз бизни энг заиф сўз билан ҳам бу ишни қилишдан қайтарди! Энди қаттиқ ва қўпол сўз айтиш нимаси?!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 115😢 87👍 17🔥 14😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Мўминнинг қадри
#ramazon
📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг наздида Исломда яшаб, Унга тасбеҳ, такбир ва таҳлил айтиб ҳаёт кечирган мўминдан кўра афзал ҳеч ким йўқдир” дедилар.
Имом Насоий “Амалу явма ва лайла” асарида Закариё ибн Яҳёдан, Усмон ибн Абу Шайбадан, Вакиъдан ривоят қилган.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 105👍 41😢 20🔥 9🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
13294. Аллоҳ таоло айтади: “...ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?!”, деди. (Луқмон сураси, 20-оят).
Ибн Аббос: “Зоҳирий неъмат Ислом ва Қуръон. Ботиний неъмат эса, сендан яшириб қўйилган гуноҳлар”, деди.
Қуртубий тафсиридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 94😢 72👍 13🔥 10😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13293. Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ: «Бу ерда нозик бир нуқта бор. У ҳам бўлса, инсон баъзан ўзини одамлар олдида ёмонлаши мумкин. Бундан мақсади эса, одамлар уни ўзини камтар тутадиган киши деб билишлари, шу билан уларнинг наздида мартабаси кўтарилиб, уни мақташларини исташидир. Бу эса, риё эшикларининг дақиқ, нозик жиҳатларидан биридир», деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 70😱 55❤ 39👍 16🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
📜У зот менинг Роббим...
▫️Аллоҳ таоло менинг доимий нуқсонларимга қарамай, ҳеч қачон мени ташлаб қўймаган.
▫️Бунга ҳақли бўлмасамда, кенг фазлидан ризқлантирган, ато этган.
▫️Гуноҳларим улкан бўлсада, мени айбларимни беркитган, хотиримни жам қилган.
▫️У Зот дуоларимни мен сўраганимдан-да яхшиси ила ижобат этган.
▫️Умид қилганим, кутганимдан кўра кўпроғи(ни бериш) ила мени ҳайратга солган.
▫️У Зот гуноҳим билан ушламади балки, менга муҳлат берди, мени икром қилди.
▫️У Зот менинг Роббим, ёлғизлигимда йўлдошим, қайғуимда нажоткоримдир.
▫️Унинг раҳмати мени ўраб, фазли мени кўмдиргандир.
@arabicuz
❤ 179😢 95👍 39🔥 7🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Нукта
قيل لأعرابي: تخيل أنك وسط مجموعة من الأسود ماذا ستفعل؟
قال: أتوقف عن التخيل!
😀Бир аъробийга: "Бир хаёлинггга келтир, шерлар тўдасининг ўртасига тушиб қолгансан. Нима қиласан?", дейишди.
У: "Ўша заҳотиёқ хаёл суришдан тўхтайман", деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🤩 113👍 52❤ 31🔥 10😢 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қўшни
📜Абу Ҳанифа ва унинг этикдўз қўшниси
Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳимаҳуллоҳнинг этикдўз қўшниси бўлиб, у оёқ кийимларини тикиш ва таъмирлаш билан шуғулланар эди. Унинг билан боғлиқ ҳикоя солиҳ уламо, имомларнинг ўз қўшниларига, айниқса, уларга озор ва ноқулайлик етказадиганларга қандай муносабатда бўлганларини кўрсатади. Этикдўз кун бўйи ишлар, кечаси эса уйига келар, овқат тайёрлаб, хамр ичар ва қўшиқ айтар эди.
Хатиб Бағдодий бу ҳикояни "Тарихи Бағдод" асарида шундай ривоят қилади: "Абу Ҳанифанинг Куфада бир этикдўз қўшниси бор эди. У кун бўйи ишлар, тун киргач эса уйига қайтар, ўзи билан гўшт олиб келиб пиширар ёки балиқ қовуриб ерди. Кейин эса маст бўлгунча ичиб олар, шундан сўнг баланд овозда: “Мени зое қилишди, қандайин йигитни зое қилишди...
Мен улар учун оғир кунларда сафни тўлдириб, ёриқни беркитар эдим”, деб қўшиқ айтар эди.
У туни билан қўшиқ айтиб чиқар ва ухлаб қолар эди. Абу Ҳанифанинг тунлари таҳажжуд намози ўқишга одатланган эдилар. Шунинг учун у бу овозни эшитилар ва у зотга ноқулайлик туғдирар эди.
Шунга қарамай, Абу Ҳанифа бир куни қўшнисининг овозини эшитмай қолганида, уни суриштирдилар ва унинг қамалганини билдилар. Эртаси куни эрталаб амирнинг олдига уни озод қилишини сўраб бордилар.
Бағдодий айтади: "Абу Ҳанифа унинг овозини эшитмай қолди ва у ҳақида сўроқлади. Унга: "Бир неча кеча олдин миршаблар уни ушлаб олиб кетишди, ҳозир у маҳбусликда”, дейилди.
Абу Ҳанифа эртасига бомдод намозини ўқиб, хачирига миниб йўлга тушди ва амирнинг ҳузурига киришга изн сўради.
Амир: “Унга рухсат беринглар ва улови билан киритинглар, гиламга етгунча тушишига йўл қўйманглар”, деди. Шундай қилишди.
Амир у зотга эҳтиром кўрсатди, ўтирган ўрнидан жой берди: “Бизга нима ҳожатингиз бор?”деб сўради.
У зот: “Менинг бир этикдўз қўшним бор, уни миршаблар бир неча кеча олдин ушлаб кетишган, уни қўйиб юборишни буюрсангиз”, деди.
Амир "хўп”, деди, ва этикдўз билан бирга ўша кечадан то бугунгача қамоққа олинганларнинг барчасини озод қилиб юборишга амр қилди.
Этикдўз чиққач, Абу Ҳанифа ундан ўзи куйлаб юрадиган байт ҳақида сўрадилар: "Эй йигит, биз сени ташлаб қўйдикми, зое қилдикми?"
У: "Йўқ, аксинча, муҳофаза қилдингиз ва ғамхўрлик қилдингиз. Қўшничилик ҳаққи-ҳурматига риоя қилганингиз учун Аллоҳ сизни гўзал мукофоти ила мукофотласин", деди.
Бу воқеадан сўнг йигит буткул тавба қилди ва у аввалги маст-аласт юриш ва бекорчи қўшиқлар айтишларни ташлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 108👍 47😢 26🔥 11🤩 5
Photo unavailableShow in Telegram
13291. Иёз ибн Ҳимор Мужошиъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни ўз хутбаларида шундай дедилар: «Огоҳ бўлинглар! Ушбу кунимда Роббим менга таълим берган нарсалардан сиз билмаган нарсани таълим беришимга амр қилди. (У зот): «Бандага берганим барча мол ҳалолдир. Албатта, Мен бандаларимни ҳаммаларини соф табиат ила халқ қилдим. Сўнг уларга шайтонлар келдилар ва уларни динларидан адаштирдилар. Шайтонлар уларга Мен ҳалол қилган нарсаларни ҳаром қилдилар. Уларга Мен ҳужжат нозил қилмаган нарсаларни Менга ширк келтиришга амр қилдилар», (деди).
Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 90❤ 38👍 15🔥 4😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13290. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Дунёнинг сафоси кетди, унинг лойқаси қолди. Шундай экан, бугунги ўлим ҳар бир мусулмон учун жаннатдир», деди.
Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.
🟢Изоҳ: «Сафоси» (софлиги) - у зот розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларидаги тинчлик, диннинг қуввати, иймоннинг софлиги, биродарлик ва яхшилик ҳукмрон бўлган дастлабки даврни назарда тутганлар.
«Лойқаси» (кадари, тинчсизлиги), фитналарнинг, дунёга берилишнинг, ихтилофларнинг ва қалбларнинг қаттиқлашувининг кўпайганини назарда тутганлар.
«Шундай экан, бугунги ўлим ҳар бир мусулмон учун жаннатдир»: Бу жумла, мусулмон учун иймонини сақлаб қолиш ва динидаги софликни асраш қийин бўлиб қолган бир замонда, ўлим унга бу дунёнинг фитналаридан, гуноҳларидан ва қийинчиликларидан қутулиш, Аллоҳнинг ҳузуридаги абадий роҳатга (жаннатга) эришиш йўли эканини билдиради.
Бу умидсизликка тушишга эмас, балки солиҳ амалларни кўпайтириб, фитналардан паноҳ сўраган ҳолда Аллоҳга қайтишни орзу қилишга чақириқдир.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: "Дунё мўмин учун ҳакиқий қароргоҳ эмас. Дунёдаги машаққатлар ортиб боргани сайин, мўминнинг қалби охиратга рағбат қилади", деди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 89😢 55👍 19🔥 4😱 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Илтижо
📜Улар ила дуо қилинглар...
-Я зал “Жалали вал Икром” !
-Я “Роббал ъаршил карим”!
-Я “Роббал ъаршил ъазийм”!
-Я “Маликул мулку”!
-Я ман “биядиҳил мулку”!
-Я “ман биядиҳи малакуту кулли шай-ин”!
-Я ман “ядааҳу мабсутотаани”!
-Я ман “ябсутур ризқо”!
-Я “ман йудаббирол амро”!
-Я “ман йужибул музторри”!
-Я ман “якшифус суу-и”!
-Я “ман йужийру ва йужаару ъалайҳи”!
-Я ман “лаҳу мақоолийдус самааваати вал арди”!
-Я ман “илайҳи йуржаъул амру куллуҳу”!
-Я “роббал ъааламийн”!*
Изоҳ: *Ушбу дуоларда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг улуғ исм ва сифатларининг барчаси Қуръон оятларида келган. Ушбу лафзлар билан суннатдан ва дуо одобларидан саналади
🟢Таржимаси:
Эй, Улуғлик ва Икром соҳиби бўлган Зот!
Эй, карамли Аршнинг Робби!
Эй, улуғ Аршнинг Робби!
Эй, мулк (подшоҳлик) Эгаси!
Эй, мулк-салтанат қўлида бўлган Зот!
Эй, ҳар бир нарсанинг мулки қўлида бўлган Зот!
Эй, икки қўли очиқ, хоҳлаганича нафақа қилувчи Зот!
Эй, ризқни кенг қилувчи Зот!
Эй, ишнинг тадбирини қилувчи Зот!
Эй, музтар қолганларнинг дуосини ижобат этувчи Зот!
Эй, ёмонликни кетказувчи Зот!
Эй, Ўзи ҳимоя қиладиган, Ундан эса ҳимоя қилинмайдиган Зот!
Эй, Осмонлару ернинг калитлари ёлғиз Уники бўлган Зот!
Эй, барча иш Унга қайтариладиган Зот!
Эй, Оламлар Робби!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 134😢 41👍 28🔥 10🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13289. Тасаввуф — ахлоқ, завқ ва шавқ манбаи
Саййидимиз Абу Язид Бастомий раҳимаҳуллоҳ: “Бир кеча ухлаб ётган ғафлат аҳлини эсладим. Шунда менга кашф бўлдики, уларнинг устларига худди (тунги ибодатда) қоим турганларга каби Аллоҳнинг раҳмати тушмоқда.
Ҳайрон бўлиб, қалбимда: “Эй Аллоҳ, бу нега бундай?” сўрадим. “Эй Абу Язид! Улар Менинг азобимни эсладилар, шу сабаб қўрқув, хавфда бўлиб (таҳажжудда) қоимдирлар. Булар эса Менинг раҳматимни ёдга олдилар, шунинг сабабидан (хотиржам бўлиб) уйқудадирлар”, дейилди.
Асарларда келади:
Қачон банда гуноҳ қилса: “Илоҳим, осийлик қилдим”, дейди. Аллоҳ таоло: “Мен уни беркитдим”, дейди. Агар банда: “Илоҳим, мен надомат чекдим, афсус қилдим”, деса, Аллоҳ: “Мен уни билдим”, деркан.
Агар банда: “Мен (у гуноҳга) тавба қилдим”, деса, Аллоҳ таоло: “Мен уни қабул қилдим”, дер экан.
Сўнг Аллоҳ таоло айтади: «Эй банда, агар Мен билан аҳд қилган бўлсанг ва уни бузсанг, Менга қайт.
Агар сен аҳдни иккинчи марта бузсанг — қайт!
Чунки Мен ҳар сафар тавбани қабул қилурман.
Агар сен учинчи марта ҳам аҳдни бузсанг — қайт,
Чунки Мен учинчи марта ҳам кечираман.
Агар сен тўртинчи марта ҳам аҳдни бузсанг — қайт,
Мен сахийман, бахил эмасман. Мен ҳалимман, шоштиргувчи эмасман.
Ким эшигимга келди-ю, уни ҳайдадим?! Ким ёнимда бўлиш ила завқланди-ю, Мен уни қабул қилмадим?! Албатта Мен тавба қилувчиларни қарши оламан ва осийларни афв қиламан. Мен улуғ Аршнинг Роббисиман!”, дейди.
Поксан Раббим, сен нақадар Раҳмлисан!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 121😢 107👍 19🤩 4🔥 3😱 1
