ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
24 581
المشتركون
-2524 ساعات
-1557 أيام
-78630 أيام
أرشيف المشاركات
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 96-қисм Хуршидни назарда тутдими экан? Ёки қотилни билиб ўзи жазосини берган бўлса... эй, Худойим, шу учун қарғани ўзига тимсол қилиб олдими? “Ўлмаган бўлса, ички ишлар топмас эдими?”,-деб мени даҳшатли ўйловлардан ҳаёт ҳақиқатларига қайтарди. “Мен ҳам шу нарсага ҳайронман. Наҳотки шунча йилдан бери бу жиноий иш шунчаки қолиб кетган бўлса. Сиздан бошқа нарса сўрасам бўладими?”,-деганимда кўзларимга қараб кулди. “Сўранг, Пуаро хоним”,-деганида юзимдаги ифода тош қотган эди. Мени фақат яқинларим Пуаро хоним дер эди, бунга ким айтди экан? “Кафедрадаги танишим айтди.Сизга шунақа мурожаат қилганлар ҳам бор экан.” Ёлғон! Кафедрада мени ҳеч ким Пуаро демас эди. Людмиладан ташқари. У ҳам бўлса ҳамманинг олдида айтмасди. Тезда ўзимни қўлга олиб, Пуаро исмини оқлашим зарур бўлди. “Чарос раҳматлига ўша пайтлар... оғиз солган биров ёки бировлар бўлганми?”,-деб саволни юмшатиб сўрадим. Юзида мамнуниятсиз ҳаракатлар кўрдим.Ака сифатида балки бу саволим унга сал оғир ботгандир. “Чарос кўзга яқин қиз эди. Мен ўқишдалигим туфайли кўп гапдан хабар топа олмас эдим. Аммо Хуршид деган ўртоғим...синглим билан гаплашганини эшитиб , иккаласини ҳам огоҳлантирган эдим. Онамнинг айтишича, охирги 6 ой Чарос уй телефони жирингласа, ваҳимага тушадиган одат чиқарган экан. Ҳатто онам қўлим банд, сен жавоб бер деганида, дарс қиляпман,ёки бошқа баҳона билан гўшакни кўтармаган.” “Биров унга таҳдид қилган эканми?”,-деганимда яна менга қаради. “Буни билмаймиз. Узун йиллар ўз ичимизда сабабини қидирдик. Онам анча ўзига келиб, кейин эслаган эди. Унгача аллақачон биз у уйдан кўчиб кетгандик. Уй ҳам сотилди, рақами ҳам алмашди”,-деб ўзи ҳам йўлга қараб қолди. “Бу маълумот тергов ҳужжатларида йўқ?” “Ҳар тергов иши қайта кўрилганда фақат қўшни ва ўша куни уйма-уй юрган тиланчи ҳақида оғзаки суриштирув бўларди. Ундан нарига ўта олмадик.” “Ўша Хуршид деган дўстингиз....Чаросни бирор нарса деб шантаж қилган бўлиши мумкинми?”,-деганимда аччиқ кулди. “Уни Чарос ўзи шантаж қилиши мумкин эди. Жуда пассив бола эди”,-деганида тилидан тутдим. “Эди деяпсиз. Ҳозир ўзгардими?”,-деганимда яна ўткир нигоҳларини менга қадади. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз,қўллаб- қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
👍 50 23🤔 6❤‍🔥 4🔥 3🕊 2
#Қарғалар_маҳкамаси 95-қисм “Узоқ йиллар бўлди бир аёлга бунчалик яқин турганимга “,-дерди кўзларимга қараб. “Мен ҳам вальсни фақат тўйимда тушаман деб ўйлар эдим”,-деб гапни ҳазилга бурмоқчи эдим. Қўлини белимда эмас, тирсакларимда ушлаб масофани сақларди. Баланд мусиқадан бир –биримизни зўрға эшитар эдик. Қулоғимга яқин келиб, “Унда бу тайёргарлик бўлсин”,-деганида этим жимирлаш ўрнига ёнди. Юсуфдан бошқа ҳеч ким менга бунчалик яқин келмаган эди. Юзини қайтиб юзимга тўғрилаганда, “Албатта... ақлингиздагини ҳаётингиздан бутунлай чиқарганингизда”,-деб гапини якунлади. Юсуфнинг айтганларини эсладим. Мени яхши суриштирган кўринади. Ким билади, балким бугун Юсуфни ҳам уйим олдига келганини кўрди. Чигал вазиятда чалкаш туйғуларни ҳис этиш дунёдаги энг ёмон иш эканини айни дамда ҳис эта бошладим. Ўйин -кулги ва суҳбат ниҳоясига етиб, ҳамма тарқала бошлади. Биз ҳам Фирдавснинг машинасида йўлга тушдик. Радиода сокин инглиз тилида қўшиқ янграр эди. Тунги пойтахт янада чирой очганга ўхшарди. “Бир нарса сўрасам майлими?”,-деб орамиздаги сукунатни бузди. Майли, дегандек бошимни қимирлатдим. “Бир кун оила қуриш ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз мумкинми?”,-деди бир йўлга, бир кўзларимга қараб. Бироз ўйланиб, гапларимни ва ақлимни йиғиб олишга ҳаракат қилдим. “Билмадим. Ичимда, энди кеч деган нарса ўтишни бошлаганига анча бўлди”,-деб бошимни эгдим. Гапларим ёлғон эмас, ҳақиқат эди. Менинг барча орзуларим оила қуриб, бахтли бўлиш истагим Юсуф билан якун топган эди. “Чароснинг иши битсин. Мен ҳам оиламни қураман, шунга қарор қилдим”,-деб қатъий гапирди. Балки ички хотиржамлик маъносида айтгандир лекин... “Бир ярим йилдан кам вақт қолди. Агар қотил ёки қотиллар топилмаса, унда бу иш вақт ўтгани ҳисобига шунчаки ёпилиб кетади.” “Қотилнинг виждонига қолдик денг”,- маъюс чиқди оҳанги. “Қотилларда виждон бўлади деб ўйлайсизми? Агар бир тасодиф туфайли ўлдирилган бўлсайди, балким виждони қийналиб чиқарди. Шунча йил ўтди. Сизнингча тинч ухлай оладими?”,-деганимда ўйга толди. Машина рулини ушлаган қўллари қаттиқ босим билан турганини кўрдим. “Балки аллақачон абадий уйқуга кетгандир?”,-деди ҳеч жиддиятини бузмай. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
49👍 20🤔 6🔥 5
01:40
Video unavailableShow in Telegram
АРАВАМНИ ӮЗИМ ТОРТИБ ЮРИБМАН 📝 Хуршид Карим 🎙Axadjon🇹🇯 2404
إظهار الكل...
4.41 MB
👍 3 1
00:07
Video unavailableShow in Telegram
Мандарин...🍊😁🌨 Кимга мандаринли букет керак бўлса мархамат 😂🍊
إظهار الكل...
2.82 KB
3
Photo unavailableShow in Telegram
🩸🩸🩸🩸🩸 🩸🅰️🩸🅰️🩸🩸🩸 OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ OZISH MARAFONGA TAYYORMISIZ JOYLAR BOR MARAFONDA NIMALAR BOLADI 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴 🔴SIZ QAYSI TANA TURIDASIZ 🔴SIZDA QANDAY SEMIZLIK 🔴ALOMATLARI PAYDO BOLDI 🔴AYOLLIK ENERGIYASI 🔴5 MAHALIK MENYU 🔴DETOKS MENYU 🔴ARGANIZMGA SUV ICHISH 🔴TARTIB QOYDASI HAMMASI 0 DAN ORGATILADI VA 4 KG DAN 14 KG GACHA VAZN TASHLAYSIZ NAZORAT 200% SIZ SHUNCHA TARTIB QOYDASI BILAN YESANGIZ ALBATTA NATIJANI OLASIZ 1️⃣OY 5️⃣🅾️ MING 2️⃣OY 1️⃣🅾️🅾️MING 3️⃣OY 1️⃣5️⃣🅾️MING https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH https//t.me/SOGLOM_1_OZISH koʻk yozuvni bosing kirasiz guruhga TEZ GURUHGA KIRING HOZIR OCHADI 🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴🔴
إظهار الكل...
2
#Қарғалар_маҳкамаси 94-қисм Мендан махсус хизмат ходими чиқмас эди.Мен мимикаларимни бошқара оладиган инсон эмас эдим. Мен яхши таҳлил қилар эдим. Бундай хусусиятга эга қуш эса, лочин бўлиши мумкин. 🐦‍⬛ “Ўн беш миллиард деганимда, кўзлари хонасидан чиқай деди.” “Ўртоқ, яна озроқ қўшиб айтмабсанда”,-деб қаҳ-қаҳа отди стол атофида ўтирганлар. Ресторанга келганимиздан бери бу қарғаларни кузата бошладим. Ҳамма нарса оддий, суҳбатлари ташкилотлардаги пул масаласи ва кўпи борса солиқчилар билан бўлган можаролари эди. Узун қилиб ёйилган дастурхон атрофида ҳамма ўз- бирлик суҳбатлар қурар. Ўнг томонимда Фирдавс, чап томонимда Дилбар деган ёш аёл ўтирар эди. Ҳақиқатдан бу гуруҳнинг деярли ҳаммаси бир бюрода ишлайдиган ҳамкасблар экан. Буни уларнинг самимий ва бир хил мавзудан хабардоликларига гувоҳ бўлдим. Ора-сира Фирдавс менга қараб қўяр ва юзи куларди. “Олинг нега емаяпсиз?”,-деб гапирди Дилбар. “Олдим, еб турибман раҳмат”,-деб нозикча мен ҳам унга муомала қилдим. “Фирдавс акани хурсандлигини кўриб биз ҳам хурсанд бўлдик. Илоҳим бахтинглар бутун бўлсин”,-деганида унга бизни нотўғри тушунганини айтмоқчи бўлдим. Фақат мусиқа бошланиб ҳамма рақсга тушиш учун ҳаракатга тушди. Жонли мусиқа янграб турган банкет залида, чироқлар пасайиб ҳамма ўйин -кулгига тушди. Мени ҳам даврадаги аёл -қизлар ўйинга тортсада, чиқмадим. Якшанба куним чарчоқ ва можароли давом этар экан, сумкамдаги телефонимни чиқариб экранига қарадим. Бу ерга келганимизга ҳам икки соатга яқинлашган эди. Телефонимда турли гуруҳ ва яқинлардан келган смс хабарлар орасида бошқа келган смс юрагимни тез уришига сабаб бўлди. “Қарға ҳар қанча ақлли бўлмасин, унинг ери ахлатхона. Сенга ўзини мақтаганга кўп ишонма, унинг иши, тумшуғи билан ер ковлаш.” “Рақсга тушмаймизми?”,-деган овоздан сесканиб кетдим. Фирдавс менга яқинлашганини сезмай қолган эканман. Чунки бор диққатим Юсуфнинг смсида эди. Тезда телефонимни сумкамга қўйиб ўрнимдан турдим. Бу ҳаракатни рефлекс ўлароқ бажардим.Чунки айби бор кишининг ҳаракатлари эди булар. Смсимни ўқиб -ўқимаганини билмас эдим. Бундан амин бўлиш учун эса, ўзимни қўлга олиб, ишимни бажаришим зарур эди. “Узоқ йиллар бўлди бир аёлга бунчалик яқин турганимга “,-дерди кўзларимга қараб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
46🔥 15👍 6🤔 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳозир сизни кўзингизни текшириб кўрамиз. Расм ичида қандай сон яширилган... Буни 1% одам топа олади. Бу сон жуда машхур. Топсангиз ҳаттоки ўзингиз ҳам ҳурсанд бўласиз👇🤔
إظهار الكل...
571
751
157
175
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Айол кишига эркак кишининг борлиги керак холос. Сиз нима деб ўйлайсиз?
إظهار الكل...
4.02 MB
3
#Қарғалар_маҳкамаси 93-қисм “Қизиқ нарса экан бунақа қизиқиш?” “Билмадим. Мен овга қизиқмайман.Менга кўпроқ мистика томони ёқарди. Қарғалар ҳақида айтиб берганида ёдимда қолган экан. Одатдаги исмлардан бўлмасин дейилганда, шу исмни таклиф қилган эдим”,-деб гапини якунлади. Мен эса ҳужжатли фильмлар кўрганимда қарғалар ҳақида кўрганларим ёдимга тушди. Уларнинг инсонга ўхшаган жиҳатлари ҳайратга солганди. Яна қайтиб томоша қилишим керак деб ўзимга режалаб қўйдим. “Қарғаларни ўз судлов тизими борлигини эшитиб лол қолгандим. Ёш бола эдим, лекин биргина қушларнинг бунақа ҳаётлари борлиги менга таъсир қилганди. Қарғалар уларга хиёнат қилган ёки зарар берганларни ўзлари жазолашар экан. Адолат тушунчалари ҳайратланарли эди”,-деб мени ўйимдан чалғитган эди. Фақат бу қарғаларнинг жазосини гапириб кўзларимга қараганида, ичимда совуқ терлар оқишига сабаб бўлди. Менинг юз ифодамни кўриб жилмайди. “Қўрқманг, бизда унақа ўзимиз жазолаймиз деган гап йўқ. Шунчаки, қарғаларнинг ақлига қойил қолган жойим бор. Жуда ақлли қушлар. Айниқса одамзотга ўликни қандай кўмиш кераклиги ҳақида фикр бергани қизиқ. Биз ҳам бир нави одам кўмамиз. Яъни рақиб адвокатларини дейлик”,-деб кулди. Агар қарғанинг бу ишини кўриб, ҳақиқатдан одамзот ўлик кўмишни ўрганган, деган гапни билмасайдим, бу одамни руҳий хаста дердим. “Шунчаки "Қарғалар" қўйсак, оддий қуш гуруҳи бўлар эди. Ишимизга мосроқ томони уларнинг ҳуқуқий қобилияти бўлганди. Суди десак унча яхши эшитилмади. Маҳкамаси деб қўя қолдик. Ҳазил билан қўйилган ном шундай қолиб кетди”,-деб биз изига тушган гуруҳ номи ҳақида маълумот берди. “Эрта бир кун, бошқа ёқадиган исм чиқса алмашадиган исм. Ортиқча маъно юклашнинг ҳожати йўқ”,-деб қўшиб қўйди. “Тушундим! Барибир қизиқ экан. Гуруҳдаги қарғаларни кўришга сабрим етмаяпти”,-деб мен ҳам унинг кўзларига қараб кинояли гапирган эдим. Юзида жилмайиш кенгайди. “Бажонидил! Орамизга бир оқ кабутар жуда ярашади”,-деганда светафорда тўхтаган эдик. “Оқ кабутарни ҳам бир маъноси борми?”,-деб кулдим. Менга лақаб қўйганига бир ёним кулса, бир ёним жаҳли чиқарди. ”Кабутар чиройли қуш.Тинчлик ва ҳузур тимсоли. Ҳатто хабар ташиш қобилияти ҳам бор”,-деганда хабар ташиш деган жойини дона- доналаб айтганди. Бу гапидан қаттиқ ютиндим. Яхши ҳам у йўлга қараб турар эди, юзимдаги ифодани кўрмади. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
50👍 25🤔 7🔥 3❤‍🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси 92-қисм "Биз адлий адвокатлардан бироз фарқ қиламиз. Жиноятлар, безориликлар эмас бизнинг ишимиз. Бизнинг иш, қайси шартнома қонунга тўғри келади. Истеъмолчи ҳуқуқига зарар етмайдими? Қайси корхона билан шерикчиликда ишланилса, ҳақ- ҳуқуқ тарафи нима бўлади? Бизни ишимиз шу.” “Хавфли одамлар билан ишимиз йўқ денг”,-деб кўзларига қарадим. Ичимдаги Пуаро, Холмс билан тил бириктиргандек эди гўё. У ҳам нигоҳларини мендан узмади. Фақат йўлга қараши керак бўлгани учун мажбур олдинга бурди бошини. “Агар пулдорлар хавфли кишилар саналмаса, унда бизнинг ишда хавф йўқ, тўғри.” “Гуруҳимиз бор дедингиз. Исми ҳам ғалати экан, ким қўйган у исмни?”,-деб қизиққан еримга мавзуни буришга ҳаракат қилдим. “Қарғалар маҳкамасими?”,-деб тиржайди. “Ҳм, жуда ғалати исм экан?”,-деб ўзимни содда тутмоқчи бўлдим. “Биз бир бюрода ишни бошлаганимизда, адлияда ишлайдиган бошқа адвокат танишларимиз ўзига “Бургут ини“ деган бир гуруҳ очишган экан. Буни бир танишимиз айтиб қолди. Ҳар хил каналлар ва гуруҳлар кўплигидан ўзлари адашмаслик учун бир неча киши шунақа гуруҳ очишган экан. Бошида кулгили туйилсада, биз бир неча киши шунга ўхшаш ном қидирдик. Ёшлигимдан уйимизда қарға ҳайкалчалари бор эди. Аслида фил ва яна шунга ўхшаш фигуралар ҳам бўлсада, қарға ҳайкали эътиборимни тортиб, дадамдан у ҳайкал маъносини сўраган эдим. Дадам шунақа мистик нарсаларга қизиқарди шекилли. Доим бир ҳайвон ҳайкали ёки бошқа шаклини топиб юрарди. Баъзи уйларда бўлади-ю, кийик калласи, ёки айиқнинг мумиёланган бир нарсалари.Хуллас дадам қизиқарди шунақаларга” ,-деб машинани катта йўлдан буриб олди. “Қарғалар ҳақидаги гапларга мен ҳам қизиқдим. Қолган ҳайвонлар менга сал ваҳималироқ келди. Дадангиз овчиликни яхши кўрар эдими?” Кулди. “Жуда қизиқарди. Ҳафталаб чўлларга кетарди. Овчиликка қизиқиш ҳам бир касаллик экан. Броконьерлик бошқа нарса. Улар овлаган ўлжасини сотарди. Лекин дадам овни яхши кўрарди. Соатлаб, баъзан кунлаб ўлжасини пойлаб, қимирламай нишонини тўғрилаб кутарди. Завқини билмадим-у, лекин ўзига ўхшаган ўртоқлари ҳам бор эди”,-деб кулди. “Қизиқ нарса экан бунақа қизиқиш?” Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
👍 45 22🔥 5👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
Eringizni telbalarcha sogʻintirishni moshniy texnikasi💄 1 Eringizni koʻrishingiz bilan .... 🫦Davomini oʻqish uchun👇..... https://t.me/+7E_tBN3mEUIxMWUy https://t.me/+7E_tBN3mEUIxMWUy
إظهار الكل...
😍Davomini bilish
👠Yorimni yagonasi bo'lish
01:47
Video unavailableShow in Telegram
Излайман десангиз, заҳмат зиёда, Ҳар қадамда қайғу, юрсак пиёда, Ташвишларга тўла дайру - дунёда, Кулишни унутиб қўймадингизми?! ✍Ўлмасбек Самарқандий 🎙Толибжон Исроилов
إظهار الكل...
19.74 MB
👏 3 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
Эр-хотин урушиб гаплашмай қолса😁
إظهار الكل...
3.00 MB
2😁 2
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 91-қисм Одамлар камера қўйган экан эшигини устига. Яқинда янги қурилган уйларни бирида бўлган иш. Бечора ёш аёл лифтдан чиққан. Кетидан биров худди юқори қаватга чиқандек бўлиб аёл эшикни очиши билан унинг кетидан кириб роса нарсасини олиб кетибди. Аёл бечора шунча бақирсада биров эшитмаган-э? Пичоқлаб қочибди ярамас. Эҳтиёт бўлиш керак”,-деб интернетда кўрган нарсасини гапирди. Зебо опа менга кунимиздаги ҳодисани гапириар экан, менинг хаёлим Чарос яшаган даврга кетди. Чароснинг ҳам ортидан биров кузатиб келган бўлиши мумкинми? “Хавотир олманг! Яхши қолинг”,-деб тез юриб кўчага чиқдим. Фирдавс мени кўриб ҳайдовчи еридан қаддини тиклади. Атрофга қарашга қўрқдим. Юсуф пайдо бўлмасидан машинага миниб олдим. Талабалик давримизда мени ҳар нарсадан қизғанган ҳатто курсдошларим билан бирор ерга боришимга тўсқинлик қилган бир одам эди. Юсуфнинг гаплари ёки мен рашк деб ўйлаётган ҳаракатларини деб ишдан чалғимаслигим керак. Уйдан чиқмасдан аввал бошлиқ қўнғироқ қилиб хавотир олмаслигимни ва телефонимни доим ёнимда тутишимни тайинлади. Йўлга тушганимида Фирдавсни ён кўз билан кузата бошладим. Жуда сокин ва вазмин одамга ўхшарди. Агар Юсуф айтгандек бўлса ва мен ҳақимда билса, уни суриштирганимни билса,шунақа сокин бўла олар эдими? “Чарос...”,-деб гап бошлаган эдим “Бугун яхши нарсалардан гаплашайлик. Синглимнинг қотилини топиш муҳим. Фақат бугун бироз Фирдавс бўлиб яшамоқчиман. Чарос ҳам ўқишларни битириб балки у ҳам шундай давраларни кўриши мумкин эди. У менинг синглим ва даъвоси юритиш акалик бурчим. Фақат бугун ўзим учун бир нарсалар қилмоқчиман”,-деб кўзларимга маъноли қаради. Ичимдан бир овоз *тинг Зумрад дерди. “Узр! Чароснинг иши шунчалик миямни банд қилганидан ҳатто мен ҳам ўз ҳаётимни унутдим тўғри“,-дедим яна эгизак буржим бош кўтарган эди. Бир ёним Фирдавсга умуман ишонмаса, мутлақо уни тушунишга уронган бошқа томоним ҳам чиқарди. “Борадиган еримизда ҳаммаси хушчақчақ ва яхши одамлар уларнинг кайфиятига мослашиб олишим қийин бўларди агар.... сиз бўлмаганигизда”,-деди жилмайиб. “Ҳаммаси яхши таниш ва қадрдонингизми?”,-деганимда кулди. “Жуда! Биз адлий адвокатлардан бироз фарқ қиламиз. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
49👍 12🔥 7👏 4
#Қарғалар_маҳкамаси 90-қисм “Бу телефонни сендан бошқа яна бировлар тингламайдими?!”,-деб уни огоҳлантирганимда “Мендан бошқа ҳеч ким текширмайди хавотир олма”,-деб ким билади рост айтди ёки ёлғон. Ишда ҳамманинг оғзига сақич бўлиш ниятим йўқ. Нодира билган бўлсада, бировга айтишига кўзим етмайди.Чунки ҳамманинг ақлига Юсуф билан бир ўтмишимиз борлигини нега бошқаларга ошкор қилсин? Гапни чўзишдан фойда йўқ. “Ёпиқ гуруҳидагилар билан йиғиламиз деди.Қарғларни бориб кўрмасам бўлмайди”,- деганимда, оғзини тўлдириб сўкинганини эшитдим ва юзим буришди. “Ўзи айтдими?”,-деб жаҳл билан сўради. “Қарғалар маҳкамаси деб ном қўйилган гуруҳида ҳамма ҳуқуқшунослар деди”,-деб Юсуфга тушунтириб беришга ҳаракат қилардим. Аммо у мени эшитмас эди. “Аниқ орамизда сотқин бор. Биз канални топдик. У сенга канал хақида гапирди.Ҳеч қаерга кетмайсан Зумрад!”,-деб баттар асабийлашди. Юсуфнинг гаплари қулоғимга кирар экан бироз аввал мени қасдан туртиб юборган велосипедни эсладим. “Зумрад эшитдингми?!”,-деб такрорларди. “Бунча одам ичида менга бир нарса қилишмаса керак?”,-деб вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилар эдим. “У сени нима иш қилишингни билади.Билмаса менинг исмим Юсуф эмас!” Юсуф қанча ҳаракат қилмасин барибир у банкетга келдим. Ўз-ўзимдан яна баҳона топиб уйда қола олмасдим. Уйда қолсам, бу қарғаларни кўролмас эдим. Балки ҳаммаси шунчаки тасодифдир? Юсуфнинг жаҳли чиқишини бир кўздан кечириш лозим. Бир ходимдан хавотир олгани учунми шунча гап, ёки... рашк қилиши ҳақидаги фикр мени оғир нафас олишга ундади. Максимал даражада тез тайёрланиб уйдан чиққанимда, подезда мени Зебо опа қарши олди. “Йўл бўллсин Зумрадхон? Ясаниб қаерга?” Доимгидек гапирган Зебо опа кунда-кун менга бошқача туюлаётганди. Ўзимни ўсмир қиздек ҳис эта бошладим. Ота-онам ҳам мени ёш қизлигимда бунчалик тергамаган эди. “Ишхонадагилар билан ўтиришимиз бор эди”,-деб ташқарига шошдим. “Эҳтиёт бўлинг Зумрадхон. Бемахалда юрманг унақа. Подездларимиз кодли бўлсада, ортингиздан индамай биров кузатиб келмасин”,-деб мен кутмаган гапни айтганда унга қарашим ўзгарди. Зебо опа хушёр аёл эди. Дарров фаҳмлаб гапини тузатди. “Интернетда кўрдим.Подездларга бегоналар кириб эшикларни тортиб кўришяпти экан. Ёки бировнинг кетидан кузатиб киришгани ҳам бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
56👍 10🔥 4🤔 1
#Қарғалар_маҳкамаси 89-қисм Сўнги пайтларда нафақат пойтахт балки барча вилоят ва шаҳарларда ҳатто чекка қишлоқларда ҳам урф бўлган йиғин бор. Исми фарқли номлансада мақсад бир дийдор кўришиб мароқли вақт ўтказиш. Авваллари кўпроқ эркаклар йиғилиб чойхонада ўтиришган бўлса, ҳозир гап, ўтириш номи билан аёллар ҳам жуда фаол бу ишни юритмоқда. Аммо аввалдан ўзгармаган бошқа анъана бу корпаратив йиғинлар. Унда маълум бир корхона ва ташкилот ходимлари ўзаро ҳордиқ чиқариш баҳонасида яна ишни гаплашадиган давраларга айтиларди. Келган ресторанимиз ўзининг шинам ва ҳашамати билан ажралиб турарди. Фирдавснинг таклифини рад эта олмас эдим. Айниқса, қарғалар маҳкамси деган гуруҳи ҳақида айтгандан сўнг. Уни эшик олдида қолдириб ўзим юқорига чиққанимда, ишқилиб Зебо опа билан гаплашиб қолмасин деб умид қилдим. Деразамдан қараганимда Фирдавс машинасига ўтирган ва телефонда гаплашарди. Менинг эса тинмай телефоним жирингларди. Қўнғироқ қилганни тахмин қилиш қийин эмасдир? Гўшакни мажбур кўтардим. Чунки жавоб бермасам, ҳозир ортимдан уйга келишдан ҳам тоймасди. Мақсадга яна бир қадам яқин бораётган еримда Юсуфни деб йўлимдан воз кеча олмас эдим. Гарчи бундан сўнгра Юсуф билан шерик эдик. Ва қўнғироқ иш билан боғлиқ деб умид қилган бўлар эдим. “Алло!”,-деб телефонни баланд овозга қўйиб ўзим устимга кийим излаётган эдим. “Олифтамиз кетмаганига қараганда, таклифини қабул қилдинг демак?”,-деган норози равишда гапира бошлади. “Шунчаки бир банкет”,-дедим қўлимга олган костюм юпкамни ўзимга тутиб ойнага қара эдим. “Банкет ишхонаси билан эмасми, сени нега таклиф қиляпти?”,-деб дўқ қиларди. “Буни ким сифатида сўраётганингга қараб жавоб бераман”,-дедим жиддий туриб. “Зумрад!!!” “Менга ишдан ташқари дўқ уришга ёки буйруқ беришга ҳатто қарорларимни муҳокама қилишга ҳаққинг йўқ”,-деб дона –дона қилиб гапирдим. “Бирор баҳона топ! Ва мени ҳам у банкетга чақир”,-деб буйруқ берди. Жаҳлдан кулгим келди. “Мен сени қандай олдираман у банкетга? Ким дейман масалан?Акам деб таништирайми?”,-деб кесатишга мени мажбур қиларди. “Акаларинг етарлича эмасми? Менда ҳам сингл бор худога шукур. Сен яхшиси севганим деб таништир”,-деди овози менга нозлангандек туюларди. “Бу телефонни сендан бошқа яна бировлар тингламайдими?!”,-деб уни огоҳлантирганимда Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
54🔥 16👍 3
00:45
Video unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
إظهار الكل...
8.29 MB
👏 6
00:16
Video unavailableShow in Telegram
🌺🌺🌺
إظهار الكل...
1.95 MB
3
Photo unavailableShow in Telegram
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️ 🌹  Ассалому алайкум         ❄️🌹ва раҳматуллоҳи            ❄️🌹ва барокатуҳ.   💐ЖУМА ТОНГИ     МУБОРАК БУЛСИН АЗИЗЛАРИМ💐 ⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ ❄️❄️❄️ 🌸Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим... 🌸Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, Ин ша Аллоҳ!!!🤲
إظهار الكل...
3🤔 1
00:30
Video unavailableShow in Telegram
🌙✨Хайрли тун!✨🌙 Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз! Мурувватли  бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг. Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг! Юрагингизга яқин олманг!  АЛЛОҲНИ савобларига эга бўлинг. ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ! АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗЛАР!
إظهار الكل...
5.50 MB
5🥰 1