ar
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

الذهاب إلى القناة على Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
24 581
المشتركون
-2524 ساعات
-1557 أيام
-78630 أيام
أرشيف المشاركات
#Қарғалар_маҳкамаси 88-қисм “Огоҳлантирганинг учун раҳмат.Бу менинг шахсий ишим. Илтимос, бу ерда турма, шундоқ ҳам эл олдида гап бўлиб бўлдим”,-деб гул кўтариб келган куни, Зебо опа билан гаплашганини эслатдим. У яна бир нима демоқчи бўлди, индамай ортимга қайтиб тезда поъдезд эшиги олдига келдим. Ҳеч қанча ўтмай Фирдавс ҳам машинасида етиб келди. Дорихона қидириб бошқа шаҳарга кетди деб ўйладим. “Узр, машина билан бормаслигим керак экан. Бурилиш анча узоқроқда эмиш. Яна йўллар ҳам бироз тирбанд”,-деб очиқлик келтирди. Фирдавсга тушунарли деб мажбурий жилмайган эдим, кўзим ҳали ҳамон бу томонни кузатиб турган Юсуфга тушди. Энг қизиғи эса, буларнинг ҳаммасини кузатиб турган бошқа яширин камера бор эди. Пардаси бир очилиб бир ёпилганидан Зебо опанинг дераза олдида турганини билиш қийин эмас. “Раҳмат, сизни ҳам овора қилдим”,-деб оҳангимни энди кетавер дегандек чиқаришга ҳаракат қилдим. “Агар йўқ демасангиз сизни бир ерга таклиф қилсам. Дарров рад этманг. У ерда барча ҳамкасблар йиғиламиз. Жуда қизиқ давра бўлади. Ўз орамизда “Қарғалар маҳкамаси”деган гуруҳ очганмиз. Ҳаммаси ҳуқуқ соҳасида ишлайдиган яқинларим. Жуда кўпчилик эр- хотин ҳуқуқшунослар. Орада бир шундай йиғилиб турамиз”,-деганда юзимдаги ифодани ушлаб туриш қийин бўлди. Юсуфнинг боришинг шарт эмас деган учрашуви шу эди демак. 🐦‍⬛️ Шахмат ўйинига ўхшарди ҳаётим. Оқ ва қора доналар жангида кимнинг қўли баланд бўлиши эмас, балки ким сабрлироқ юриш қилиши ҳал қиларди. Оқ — инсоннинг нияти, ёруғ йўли. Қора эса шубҳа ва васваса. Улар бир-бирига қарши туради, аммо иккаласи ҳам ўйинни давом эттириш учун зарур. Бу ҳаётнинг сирли майдони. Оқ пиёда қадам ташлайди — у инсоннинг кичик умиди, қора пиёда эса унга тўсқинлик қилувчи шубҳалар. От фигуралари гоҳида ғалати йўллардан сакраб ўтади — ҳаётдаги кутилмаган бурилишлар каби. Фил эса қия йўлдан боради — қалбнинг яширин ниятлари сингари. Оқ ва қора жанги давом этар экан, ҳар бир фигура қурбон бўлади, ҳар бир юриш тақдирни ёзади. Охирида эса шоҳ мат бўлса ҳам, тахтада қоладиган фақат сукут ва сирли ҳақиқат. Ёруғлик ва зулмат эса бир-бирисиз яшай олмайди. Зулмат ва зулм бор жойда ёруғликнинг қиймати билинарди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
65👍 19 4🤔 4
#Қарғалар_маҳкамаси 87-қисм “Сиз уйга киринг, мен тез бориб, олиб қайтаман”,-деган таклифини мажбур қабул қилдим. Фидавс яқинидаги машинасига ўтириб кетди.Унинг кетганини кўриб, Фирдавсдан олган бозорлик тўрваларимни бир чеккага қўйдим ва Юсуфга қараб юрдим. У ҳам машинасидан тушди ва менга қараб тез қадам ташларди. “Қаерда эдинг?”,-деб кутилмаган савол берди. Нега ундан Фирдавс ҳақида сўрашини кутган эдим, билмадим. “Сенга нима?”,-деб тишимнинг орасидан гапирдим. “Телефонингга нега қарамайсан?”,-деб яна мени сўроққа тутарди. “Дам олиш куним, телефонларга қарамайман”,-деганимда, менга яқинроқ келди. “Аммо якшанба куни, Пуарочилик ўйнашни биласан?!”,-деб дўқ қилди. Булар яна менинг телефонимни кузатяпти шекилли. “Сен учун! Бу одамлар хавфли, мажбур эдим”,-деб ақлимдан ўтган нарсани тасдиқлади. “Бунга ҳаққингиз йўқ”,-дедим жаҳлим чиқиб. “Сенинг ҳам кетида бўлганимиз шахс билан учрашишга ҳаққинг йўқ эди”,-менга янада яқин келди. “Мен у билан учрашганим йўқ. У ҳам худди сенга ўхшаб сабабсиз келибди” “Мен сабабсиз кел....қўлингга нима қилди”,-деб бу сафар Юсуф билагимдан ушлади. Буларни биров менга атайлаб қўшалоқ жўнатадими? Бириси нима қилса иккинчисини ҳам шу нарсани қайтаради. Бири гул берса иккинчиси ҳам гул билан келади. “Ҳеч нарса қилгани йўқ, қоқилиб тушдим боя”,-деб қўлимни тортдим. “Ўзингни асраб юр. Ҳар томонингда шоқоллар кўп. Қўнғироқларга жавоб бермаганингдан сўнг мажбур келдим”,-деб овозини жиддий тутишга ҳаракат қилди. Мен ақлдан озганим йўқ.Бу иккаласи тил бириктириб мени шундай ўйлашга мажбур қилмоқда. "Гуруҳ раҳбаримизни бу ергача келишга мажбур қилган, нима бор эди бунчалик зарур?”,-деб орқа ўгирилдим ва Фирдавснинг келиб- келмаганини текшириб кўрдим. “Сени бир ерга таклиф қилиб смс ёзди, жавоб бермадинг. Кўрмадинг, ҳар ҳолда. Мен қанча қарши чиқсамда, бошлиқ боришингни истади. Бунга мажбур эмассан. Ҳатто бу ишдан воз кечишингни истайман. Менга ёки бошқага бир нарсани исбот қиламан деб ўзингни хатарга қўйишингни истамайман”,-деб кўзларимга қаради. Телефонимни истаган пайти назоратда тутиши менга ёқмасада, ҳозир бунинг жанжалини қиладиган пайт эмас.Ҳали Фирдавсдан ўрганишим керак бўлган кўп нарса бор эди. Буни Юсуф билан тортишиб хатарга қўя олмас эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
52👏 14👍 10🔥 2
01:26
Video unavailableShow in Telegram
Опа - сингиллар🤓😵 Нима бўлганда ҳам бир бирини жондан яхши кўрадиган😁 Опа-сингиллар омон бўлишсин.    
إظهار الكل...
4.52 MB
4
00:30
Video unavailableShow in Telegram
#хайрли_оқшомлар ДЎСТИНГИЗНИ СИНАМАНГ.., Чунки, бу синовдан ҳеч ким ўтолмайди... 🎙Абдукарим Мирзаев
إظهار الكل...
1.70 MB
1
Photo unavailableShow in Telegram
Turmush o’rtog’ingizni seviyapsiz unga etibor beryapsiz lekin sizni qadrlashmayaptimi ?😔
Bu holatlar ko‘pchilik ayollarda bo‘ladi… Lekin barqaror turmush, muhabbat va baraka uchun ichki ishonch va ayol energiyasi nihoyatda muhim.
🎯 Aynan shuning uchun 14-15-16-17 Dekabr kunlari men BEPUL 4 kunlik marafon o‘tkazyapman. Bu marafon dan keyin siz:
✅ O‘zingizni qadrlashni o’rganasiz ✅ Ichki ishonchingiz ortadi ✅ Turmush o‘rtog‘ingiz bilan munosabatingiz yaxshilanadi ✅ Va yana oila azolaringiz sizni hurmat qilishni boshlaydi!
📍 Marafon faqat yopiq Telegram kanalida bo‘ladi. 👇 Reklama tugab qolmasidan qo‘shiling va hayotingizni o’zgartiring! https://t.me/+7W45PjYonLc3OGNl https://t.me/+7W45PjYonLc3OGNl
إظهار الكل...
1
👉BAXTLI YASHASH👈
👉 BEPUL DARSGA QO’SHILISH👈
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 86-қисм Бир амаллаб ўрнимдан турдим. Ёйилган нарсаларимни олдим. Қадоқланган сут идиши ёрилиб, сут ҳар томонга томчилай бошлади. Бир нарсани сифатли чиқарса, нима қилар экан шу тадбиркорлар? Дўкондан пулга сотиб оладиган селофан пакетингиз ҳам бир мартада йиртиладиган бўлса, бунчалик харажат нега керак экан? Нарсаларни йиғиб, уйимга етай деганда подъезд одида турган машинани кўриб қошларим чимирилди. Бугун якшанба бўлса, бу одамнинг бу ерда нима иши бор эди? Келаётганимни кўриб, машинасидан тушди ва менга қараб юра бошлади. Бошимни атрофга буриб, ким кўриб кўрмаётганига қарадим. "Салом! Хабарсиз келмадим. Анча қўнғироқ қилдим, лекин сизга боғлана олмадим. Кейин смс ёздим, унга ҳам жавоб ололмадим",-деб қўлимдаги нарсаларни олмоқчи бўлди. “Тинчликми? Нега келдингиз?”,-дедим мақсадинг нима дегандек қилиб. “Сизни бир ерга таклиф қилиш учун қўнғироқ қилган эдим. Жавоб бермаганингиздан сўнг, мажбур келдим”,-деди ва қўлимдан нарсаларни олди. Фидавснинг бундай баҳона билан келиши ҳеч кутилмагани бўлди. Қўнғироқ қилганини кўрсамда,Нодира билан гапим тугамаган эди. Чалғиб қолмаслик учун овозини ўчириб қўйгандим. Кейин эса, турли турфа саволлардан унутгандим. “Овора бўлибсиз-да, бугун дам олиш куним эди. Уйга бозорлик қилиб келаётган эдим”,-деганимда қошлари чимирилди. “Зебо опа сизни ишга кетган деди”,-деган гапни эшитганимда, Зебо опа билан ҳам орамда масофа қўйишни ўйлаб кўришим шарт бўлди. Бу аёлнинг оғзида гап турмас эдими? Менинг ишларим ҳақида бошқаларга нега “отчёт”берарди. Ким билади яна нималар гаплашди? “Қўлингизга нима қилди?”,-деб билагимдан ушлаган эди. Айни вақтда бир машинанинг қаттиқ тормоз босган овози келди. Эй, қудратли Роббим, ўн икки йил ёлғиз ёнган эдим. Энди олам ёнсин-ми? Юсуфнинг бу ерда нима иши бор эди? Фирдавс қўлимдаги яралар билан овора экан, ортидаги машинани кўрмас эди. Тезда қўлимни тортдим ва бироз аввал йиқилганимни айтиб тезроқ қадам ташлай бошладим. “Бирор дезинфекция препарати билан артиб олинг. Инфекция тушмасин”,- деганда икки кўзим Юсуфнинг машинасида эди. Ишқилиб қўшнилар олдида бир гап чиқмасин энди. “Уйда қолмаган, мен дорихонага тез бориб келаман”,-дедим ундан тезроқ қутилиш мақсадида. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
47🔥 11👍 10🤔 2🏆 2
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Жуда таъсирли зўр шер экан қайта қайта эшитдим.. Сиз хам охиригача эшитиб кўринг...
إظهار الكل...
16.34 MB
3
#Қарғалар_маҳкамаси 85-қисм “Нодирахон, сизнинг-ча, у қиз, яъни Чарос нега ўлдирилди? Маҳаллада ҳамма ўз фикрини билдиргандир?”,-деб сўрадим. Чунки баъзи деди-дедиларнинг ортида айрим ҳақиқатлар ётарди. “Шахсий фикримни сўрасангиз, билмадим.Ўша пайтлар юқоридаги қўшнининг ўғлидан шубҳа қилишди. Ҳатто анча пайт тергов хоналарида қолиб кетди, деб эслайман. Яна кимдир, кўриши керак бўлмаган нарсани кўрди деди. Бошқа кимдир отасининг кўча одамларига қарзи бор экан, дейишди. Онаси уйда, ишламайдиган аёл бўлган. Жиноят куни касалхонага борган дейишди. Ким қилган бўлса ҳам отани ишда, онани касалхонада ва аканинг бошқа шаҳарда бўлганини билган менимча.” “Юқоридаги қўшни ёки бошқа биров, маҳаллада сиз каби ёш қизларга ҳеч бошқа кўз билан қараб тегажоғлик қилганми?”,-деб сўрадим, чунки тажовуз бўлмаса-да, тажовуз қилишга уринишган дейилган. “Бизга маҳаллани йигитлари эмас, ўзимизга ўхшаш талаба йигитлар гап отарди ёки сал ортиқча қараши мумкин эди холос”,-деб гапида давом этди. Нодира билан бўлган узоқ муддатли суҳбатдан сўнг яна бошимда мингта савол билан йўлга тушдим. 🐦‍⬛️ Бисотимда йиғилган маълумотлар билан яна бир дам олиш куни ортда қолиб уйга равона бўлдим. Бир неча сония ақлимдан ўтган ўйдан тўхтаб қолдим. Маъсум инсонларнинг қотиллари ташқарида бемалол юрар экан, мен ва менга ўхшаган касб эгаларининг ором ва дам хақида ўйлаши бироз худбинлик эмасми? Уйимга яқин ердаги дўконга кириб, баъзи эҳтиёжларимни олдим. Зебо опа билан бозорга кетмаган бўлсакда, янада қўлим тўлиб уй томон юра бошладим. Йўл бўйи худди биров ортимдан кузатиб юргандек ҳис этардим. Бу туйғу аслида доим бор, фақат айни дамда кучайиши бироз хавотирга сола бошлади. Икки бино орасидан ўтаётганимда ортимдан урилган кучли зарба билан ерга тушдим. Қўлимдаги бозорлик нарсалари ҳар томонга сочилди. Қўлимда сезган ачиқ ҳисдан жоним оғрир эди. Олдинга "ғиз" этиб ўтган велосипед, мени бироз аввал билиб ёки билмай туртиб кетганди. Балким, ёш боладир дея бошимни кўтариб қараганимда, ўрта ёшли биров эканини кўрдим. Ҳатто ортига ўгирилиб қилган ишини ҳам кўрди. Аммо тўхташ ўрнига, кўзидаги ифода, бу тўқнашув бир тасодиф эмаслигини аниқ намоён этган эди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
53🤔 26👍 8
#Қарғалар_маҳкамаси 84-қисм “Ота-онаси уйда бўлмагани аниқ демак. Акаси бор экан, ҳеч у ҳақида бирор нарса эшитган эдингизми?” Фирдавсни ҳам сўраб кетмасам бўлмас эди. “Ҳа, бир акаси борлигини,қўшниларнинг, бир қиз, бир ўғли бор эди-я, деганларини эслайман. Аммо билишимча, акаси бошқа вилоятда ўқиган. Эртаси куни жаназага етиб келди дейишганди. Ҳатто бошида дўпписи билан эшик олдида турганини ҳам кўрган эдик, чамамда.” “Тушунарли! Демак, акаси эканини билдингиз. Жиноят куни, қочган бирини кўрган эдингиз. Шу қочган биров, ўша акасига ўхшаб кетар эдими?”,-деганимда берган саволимга ўйланиб қолди. “Йўқ, ҳозир бир нарса дейишим қийин. Лекин акасининг сочлари унақа қўнғироқсоч эмас эди. Қочган ҳар ким бўлса юзини аниқ кўрмадим.Лекин сочлари қўнғироқ эди-ёв? Уни қаердан эслаб қолдинг десангиз, Саҳар гуруҳининг қўшиғи ва клипларини хонадошим кўп эшитарди. Ўша гуруҳдаги йигитнинг соч шаклига ўхшатган эдим”,-деди жилмайиб. “Боя сўраганимда, бошқа хил белгиси йўқ деган эдингиз. Ишончингиз комилми? Аниқ сочлари сиз айтгандек эдими?” “Сиз акасини сўраганингизда акасининг юзи эсимга тушди. У йигитни бу ерда жуда кам кўрар эдик. Қизлар билан маҳалламиз яқинидаги дўконда учратган эдик. Ёшлик пайтини биласиз. Йигитлар қизларга, қизлар йигитларга қарайди. Шунда, кўз-кўзга келганимни эсладим. Юз тузилиши, бўй- басти аниқ ёдимда йўқ. Лекин қарашлари ва ўткир нигоҳи аниқ эсимда. Ҳатто биз дўкондан чиқиб кетар эканмиз, ортимга ўгирилганимда унинг бизга қараб турганини эсладим. Кейин қизлар билан кунлаб у йигитни дўконда кўриб, кўрмаганимизни муҳокама қилган эдик. Адашмасам, Ҳусния холани қизи- Маржона, у йигитни бошқа шаҳарда ўқишини айтган эди бизга.” “Маржона билан яхши муносабатларингиз сақланиб қолинган экан”,-деб табассум қилдим. “Ҳа, биз талаба қизлар кечки пайт бино олдидаги ўриндиқларда чиқиб писта чақиб ўтиришни яхши кўрар эдик. Бир куни Ҳусния хола бизни огоҳлантириш учун қизи Маржонани олдимизга чиқарган экан. Лекин Маржоннинг ўзи биз билан қўшилиб, писта чақиб қолиб кетганди. Шу-шу гапларимиз қовушиб, ўртоқ бўлган эдик. Жиноятни оиламиз эшитгандан кейин биздан хавотир олишиб, у маҳалладан кўчиришди.Лекин яхши ҳам телефонлар бор экан, Маржона билан алоқада бўлиб турдик”,-деди эски кунларини хотирлаб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
47👍 19🔥 10🤔 7👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy
إظهار الكل...
2
ФАСОНЛАРНИ КУРИШ
ТИКУВЧИЛИКНИ УРГАНИШ
ЯКИНЛАРИМГА ТАБРИКЛАРИМ
00:37
Video unavailableShow in Telegram
Ажрашиш осон! Ажраштиришади истасангиз😔… Лекин оилани саклаш, оила бўлиб яшаш ва муносабатларни тиклаш учун эркак ва аёлга кўп мехнат, сабр, донолик ва ИЛМ керак .🙏🏻 Биз осон йулни эмас, тўғри йулдан боришни танлашимиз керак.
إظهار الكل...
6.78 MB
👍 4 3
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Одам ўлиши учун касал бўлиши, яшаши учун соғлом бўлиши шарт эмас... Ҳисобимизда қанча вақт қолганини ҳеч қайсимиз билмаймиз, шу сабабли бир биримизни қадримизга вақтида етайлик. Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг..
إظهار الكل...
3.17 MB
3👍 3
#Қарғалар_маҳкамаси 83-қисм "Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Одамнинг юзини эслай олмайман, чунки йиллар ўтди. Лекин қизнинг қўрқоқ қарашлари ҳали ёдимда”,-деди хўрсиниб. “Чаросни ушлаб турган одамнинг юзини эслай олмасангизда унинг ёшини тахмин айта оласизми?” “Буни айтиш қийин, чунки баъзи одамлар 40-45 ёшда ҳам жисмонан яхши туриши мумкин.” “Тушунарли! Бошқа ҳеч нарса ёдингизда қолмадими? Бу одам, қизни тутиб турганини нимага ўхшата олар эдингиз? Бир ўғриликми ёки қастдан ушлаб турганга ўхшармиди?” “Ёдимда қолгани, у одамнинг кўк клетка (катакли) кўйлакдалиги ва подъезддан бошқа бировнинг отилиб чиққанини эслайман. Яна эшик олдида яшил бир машина турарди. Аммо у машинани жиноятга алоқаси бор-ми, йўқ-ми, билмадим. Чунки машинанинг қачон келгани ва у ердан қачон кетганини эслолмайман.” “Биров қочиб чиқди дедингиз. Уни кўра олдингизми, ёш эдими ёки бошқа бир белгиси ёдингиздами?”,-деб сўрадим бир умид билан. Бу ишда борган сари ғалати нарсалар чиқаётган эди. “Афсуски аниқ бир нарса дея олмайман.Бу воқеалар ҳам нега ёдимда қолди. Чунки мен деразадан кўрган ҳодисамдан соатлар ўтиб, 02 келди.Инсонлар ташқарига чиқишиб ваҳимага тушишганди. Жиноят бўлганини эшитиб, ва ўша мен кўрган қиз ўлдирилганини билгач, жуда қўрққан эдим”,-деди ҳали ҳам ўша кунги туйғуни ифодалаб. “Ўша куни ички ишлар ходимлари келишган бўлса, мен кўрдим деб айтмадингизми?” “Сиз у кунни тасавур қила олмайсиз. Ҳамманинг оғзидан ҳар хил гап чиққан эди. Ота- онаси билан яшаб турган қизни ўз уйида қатл этишганди. Биздек ёлғиз яшаган, келгинди қизларнинг қўрқувини тасаввур қилинг?” “Тушунарли! Жиноят содир этилганини соатлар ўтиб билдик дедингиз. Сиз охиригача дераза олдида ўтириб дарс қилмадингизми?” “Йўқ, охиригача ўтирмадим. Орада чўмилиб чиқдим,овқатландим. Кийимларим бор эди, уларни дазмолладим. Лекин аниқ эсимда, мен кўрган ҳолатдан икки –уч соат ўтиб, кейин ташқарида шовқин бошлади. Ҳатто нима бўлганини билмай деразадан қарагандим. Қўшнилар шошиб ўша подъездга киришганди. Ҳамма ота –онасига хабар беринглар, деб бақирарди”,-деди бир қўли билан боласининг бошини силаб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
44👍 23🔥 11🤔 4❤‍🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси 82-қисм “Узр, бугун болалар уйда, кичкинамни катталарига ишониб ташлаб кела олмадим. Келинг!”,- деб ўқув маркази биносига кирдик. “Бу ерда дарс бермай қўйганимга анча бўлди. Катта ўқув марказида ўқувчилар камайганда ора-сира шу ерда дарс берар эдим”,-деб бу жой ўзига тегишли эканини билдириб, очиқлик киритди. “Тил билиш қандай яхши. Хоҳлаган давлатингизга бориб ҳеч қийналмай келасиз?”,-деб унга қарадим. “Эҳ, ҳамма шунақа деб ўйлайди. Лекин ўқувчиларни ҳеч қаерга ташлаб кета олмаймиз. Доим банд ва чарчоқлик билан ўтади умримиз”,-деб баъзи ҳавас қилинган касбларнинг ортидаги қийинчиликлардан гапирди. “Нодира, сиз билан йиллар аввал бўлган бир ҳодиса ҳақида гаплашмоқчи эдим”,-деб мавзуни мақсадимга қараб бурдим. “Тўғри, орадан шунча йил ўтди. Балки тасодифий кўрган нарсаларим шунчаки унутилиб кетган бўларди, аммо ўша куни кетидан бўлган ҳодисалар ва оқибатида зўрға ижарага топган уйимиздан чиқишга тўғри келганидан ёдда қолганди”-деди ўтмишни эслаб. “Сиз у пайтлар талаба бўлгансиз, шундайми?” “Ҳа, сессияга оз қолганди. Иссиқ кунлардан бир кун эди. Хонадошларим дарсга кетишганди. Мен ўша куни уйда қолдим”,-деди боласининг қўлига бир вароқ ва қалам бериб. Ўқитувчиларнинг бадан ҳаракатини кўп кузатган эдим.Ва ҳаммасида бир ўхшашлик- боласига ўйнагани бир нарса бериши керак бўлса, қўларига доим дафтар, қалам илинарди. “Ўтмишни эслаб балкида бир бечора қизнинг руҳини тинчланишига сабаб бўларсиз. Илтимос, нимани эсласангиз ҳаммасини гапириб беринг Ҳатто менга ҳам бир қоғоз, қалам берсангиз хурсанд бўлар эдим”,-дедим жилмайиб. “Албатта! Мана олинг. Боя айтганимдек, ўша куни уйда қолгандим. У биноларда дераза токчалари бироз кенг ўрнатилганди. Енгил, озғингина қиз эдим. Токча устига чиқиб китоб ўқишни ва ҳатто бир нарсаларни ёзиб ўтиришни ёқтирар эдим. У куни ёдимда қолишининг сабаби, қарши бинода бўлган баъзи ҳаракатлар бўлганди. Аввалига унча эътибор бермадим, лекин айни тушлик, иссиқ пайти одамлар унча кўчага чиқишмайди, биласиз. Хуллас бир бақир –чақир эшитдим ва ташқарига қарадим. Тўғримдаги ойнага кўзим тушди. Бир киши ёшроқ қизни ушлаб турганди. Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
👍 41 30🤔 13🕊 1
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 81-қисм “Муллакангизга айтдим,сизнинг пулингиз оилани пули, мени пулим мени пулим деб. Кейин, сен ўзингдан кетдинг деб мени ишдан чиқарди. Аслида бу гап динимизда тўғри экан, фақат у пайтлар биз бунақа нарсани қаердан билайлик. Хуллас, иш ҳаётим бошламай битти. Кейин...” Йўлга чиққанимиздан бери бозорга деб эридан пул олгани, аммо у миқдорга рози бўлмаган жонкуяр опам, менга ўзим ишлаганим яхшилиги , ва пулим ўзимда бўлиши кераклиги ҳақида гапириб борарди. Озроқ ўз ўтимишидан мисоллар келтиришни бошлаган эди, фақат ҳали йўлнинг ярмига етганимизда телефоним жиринглай бошлади. “Алло!”,-деб нотаниш рақамга жавоб бердим. “Алло! Зумрадхонми бу?”,-деб бир аёл гапирар эди. “Ҳа, менман, лекин сизни танимадим”,-деганимда Зебо опа ким-ким,дегандек ишоралар қиларди. Бу хотиннинг менинг ҳаётимга қизиқишига беш кетмай илож йўқ эди. Ҳеч ким дегандек ишора қилиб, бор диққатимни телефонга қаратдим. “Мен Ҳусния холангман. Кеча биз томонга келиб, бечора Чароснинг ўлими ҳақида сўрадинг-у, қизим. Ўша холангман”,-деди ўзини таништирган аёл. “Ҳа, эсаладим хола. Бирор янгилик борми?”,-деб тезда мавзуга ўтдим. Чарос ўлган куни деразадан кўриб қолган исми Нодира бўлган бир талаба қиз бор эди. “Кеча қизимга айтиб бергандим. Ўртоғига қўнғироқ қилиб айтибди. Аввалига бироз қўрқибди. Лекин, агар расмий идораларга судрашмаса, майли билганимни айтаман дебди ,қизим”,-деб менга охирги кунлардаги энг муҳим хабарлардан бирини берди. “Раҳмат сизга. Рақамини берсангиз қўнғироқ қилиб гаплашиб олар эдим”-,деб хабар келишини кутдим. Келган смсга қўнғироқ қилар эканман, Зебо опа ёнимда диққат билан қараб турарди. 🐦‍⬛️ “Қачон сиз билан учрашсак бўлади?” “Бугун дарсим йўқ, аслида. Сизга бир манзил берсам кела оласизми?”,-деди аёл тортиниб. “Албатта, сиз манзилни смс орқали жўнатинг, мен етиб бораман”,-деб гўшакни қўйдим. “Ким у, Зумрадхон? Ишданми?”,-деб қизиқди Зебо опа. “Ҳа,опажон узр, зарур ишим чиқиб қолди, боришим керак. Бозорни энди корзинкадан қиларман”,-деб кетишга шайланган эдим, ортимдан яна гапириб қолди бечора опам. 🐦‍⬛️ Айтилган манзил бир бинонинг биринчи қаватидаги икки хонали уйнинг кичик тил марказига айлантирган жойи экан. Нодира деган ёши деярли мен билан тенг аёл қўлида боласи билан бошқа бинодан чиқиб, менга қараб юриб келди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
54🔥 14👍 10👏 4
Photo unavailableShow in Telegram
Узингизни эхтиёт килинг! Бугунги кун Сиз учун энг файзли ва савобли кунлардан бири бўлсин. Кун давомида Роббимнинг паноҳида бўлинг.
إظهار الكل...
4
00:16
Video unavailableShow in Telegram
✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. 🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг! 🌸 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! 🕋 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!
إظهار الكل...
2.76 MB
4
Photo unavailableShow in Telegram
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨
إظهار الكل...
6
Photo unavailableShow in Telegram
#Секрет_аёллар_учун ❤️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️❤️ ☺️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ☺️ ❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️ ❤️Эркаклар кириши мумкин эмас❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
إظهار الكل...
1
#Қарғалар_маҳкамаси 80-қисм                                                                                                                                                                                                                                                          Немис олимлари бир пашша танасининг ёғ безларидаги тўпланиб қолган ферментни лабараторияларда текширишади. Ва ўша ферментнинг бир грами минг литр сутни дезинфекция қилишга етишини аниқлашибди. Худди шундай хусусиятга эга бошқа жонзотлар ҳам эслатиб ўтилди. Асаларининг қорнида бир қисм асал, бир қисм заҳар борлиги. Чаёнда ҳам заҳар бор  бўлиб, худди шу қорни ёнида радиацияларда ишлатиладиган панзаҳар борлиги аниқлангани айтиляпти. Эҳ, Қодир Эгам! Сенинг яратган ҳар жонзотингдами ҳикмат бор? Биз кўзи кўрлар буни фарқига бора олмадик. Фильм тугади, ортидан чивин деганимиз ҳашарот ҳақида бошлади. Қулоғимга навбатдаги илмий фактлар келар экан,кўзим бир нуқтага узун тикилиб қолди. Юсуф ҳам худди пашшадек унга -бунга қўниб, яна менинг олдимдаги таомга тушди ҳисоб. Ундан зарар кўрмаслигим учун уни шу таомга бир ботириб олишим керакми энди? Ундан тарқалаётган вирусдек зарарга яна ўзимми даво? Эй, Худойим, нималар ўйлаб қолдима? Экранда яна ёз ойлари худди ишга келгандек келиб тинмай қон ичган бошқа қанотли ҳашарот бор эди. Унинг чақиши оқибатида теридаги қизариқлар, қичишлар ҳақида ва чивинларнинг фақат урғочиси қон сўриши айтилмоқда эди . Юсуфни пашшага ўхшатиб турган пайтим, чивиннинг фақат урғочиси қон эмишини ва чақишини билмаган эканман. Ўзим ўйлаган ўйдан, ўзимни тўхтата олмай кулдим. Атрофим хира пашша ва қонхўр урғочи чивинларга тўла бўлган экан. Худди Нодира ва вақти замонидаги Нигора каби. Ҳаёт яна бир бор, аёлга зарар энг аввало ҳамжинсидан келишини исботлагандек бўлди. Буни ақлимнинг бир ерига ёзиб, кўзларимни уйқуга таслим этдим. 🐦‍⬛️ “Буни яхшилаб ёғда қовуриб кейин димладим”,-деб қўлида бир ликопчада овқат билан келганди Зебо опа. Якшанба куним яна уйда ва севимли қўшним Зебо опанинг ҳолимдан хабар олиш баҳонасида келгани билан ўтаётган эди. Асл дарди шахсий ҳаётимда нималар бўлаётганини билиш бўлса-да, овқат ва икромлар бир баҳона. Бугун уй ишларимни қилиб, кейин бозорга чиқадиган бўлдим. Зебо опа ҳам мен билан бирга кетадиган бўлиб, тайёрланиб уйдан чиқдик. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
إظهار الكل...
72🔥 9👍 7