uk
Feedback
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Відкрити в Telegram

Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
24 581
Підписники
-2524 години
-1557 днів
-78630 день
Архів дописів
01:26
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Опа - сингиллар🤓😵 Нима бўлганда ҳам бир бирини жондан яхши кўрадиган😁 Опа-сингиллар омон бўлишсин.    
Показати все...
4.52 MB
4
00:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#хайрли_оқшомлар ДЎСТИНГИЗНИ СИНАМАНГ.., Чунки, бу синовдан ҳеч ким ўтолмайди... 🎙Абдукарим Мирзаев
Показати все...
1.70 MB
1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Turmush o’rtog’ingizni seviyapsiz unga etibor beryapsiz lekin sizni qadrlashmayaptimi ?😔
Bu holatlar ko‘pchilik ayollarda bo‘ladi… Lekin barqaror turmush, muhabbat va baraka uchun ichki ishonch va ayol energiyasi nihoyatda muhim.
🎯 Aynan shuning uchun 14-15-16-17 Dekabr kunlari men BEPUL 4 kunlik marafon o‘tkazyapman. Bu marafon dan keyin siz:
✅ O‘zingizni qadrlashni o’rganasiz ✅ Ichki ishonchingiz ortadi ✅ Turmush o‘rtog‘ingiz bilan munosabatingiz yaxshilanadi ✅ Va yana oila azolaringiz sizni hurmat qilishni boshlaydi!
📍 Marafon faqat yopiq Telegram kanalida bo‘ladi. 👇 Reklama tugab qolmasidan qo‘shiling va hayotingizni o’zgartiring! https://t.me/+7W45PjYonLc3OGNl https://t.me/+7W45PjYonLc3OGNl
Показати все...
1
👉BAXTLI YASHASH👈
👉 BEPUL DARSGA QO’SHILISH👈
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 86-қисм Бир амаллаб ўрнимдан турдим. Ёйилган нарсаларимни олдим. Қадоқланган сут идиши ёрилиб, сут ҳар томонга томчилай бошлади. Бир нарсани сифатли чиқарса, нима қилар экан шу тадбиркорлар? Дўкондан пулга сотиб оладиган селофан пакетингиз ҳам бир мартада йиртиладиган бўлса, бунчалик харажат нега керак экан? Нарсаларни йиғиб, уйимга етай деганда подъезд одида турган машинани кўриб қошларим чимирилди. Бугун якшанба бўлса, бу одамнинг бу ерда нима иши бор эди? Келаётганимни кўриб, машинасидан тушди ва менга қараб юра бошлади. Бошимни атрофга буриб, ким кўриб кўрмаётганига қарадим. "Салом! Хабарсиз келмадим. Анча қўнғироқ қилдим, лекин сизга боғлана олмадим. Кейин смс ёздим, унга ҳам жавоб ололмадим",-деб қўлимдаги нарсаларни олмоқчи бўлди. “Тинчликми? Нега келдингиз?”,-дедим мақсадинг нима дегандек қилиб. “Сизни бир ерга таклиф қилиш учун қўнғироқ қилган эдим. Жавоб бермаганингиздан сўнг, мажбур келдим”,-деди ва қўлимдан нарсаларни олди. Фидавснинг бундай баҳона билан келиши ҳеч кутилмагани бўлди. Қўнғироқ қилганини кўрсамда,Нодира билан гапим тугамаган эди. Чалғиб қолмаслик учун овозини ўчириб қўйгандим. Кейин эса, турли турфа саволлардан унутгандим. “Овора бўлибсиз-да, бугун дам олиш куним эди. Уйга бозорлик қилиб келаётган эдим”,-деганимда қошлари чимирилди. “Зебо опа сизни ишга кетган деди”,-деган гапни эшитганимда, Зебо опа билан ҳам орамда масофа қўйишни ўйлаб кўришим шарт бўлди. Бу аёлнинг оғзида гап турмас эдими? Менинг ишларим ҳақида бошқаларга нега “отчёт”берарди. Ким билади яна нималар гаплашди? “Қўлингизга нима қилди?”,-деб билагимдан ушлаган эди. Айни вақтда бир машинанинг қаттиқ тормоз босган овози келди. Эй, қудратли Роббим, ўн икки йил ёлғиз ёнган эдим. Энди олам ёнсин-ми? Юсуфнинг бу ерда нима иши бор эди? Фирдавс қўлимдаги яралар билан овора экан, ортидаги машинани кўрмас эди. Тезда қўлимни тортдим ва бироз аввал йиқилганимни айтиб тезроқ қадам ташлай бошладим. “Бирор дезинфекция препарати билан артиб олинг. Инфекция тушмасин”,- деганда икки кўзим Юсуфнинг машинасида эди. Ишқилиб қўшнилар олдида бир гап чиқмасин энди. “Уйда қолмаган, мен дорихонага тез бориб келаман”,-дедим ундан тезроқ қутилиш мақсадида. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
47🔥 11👍 10🤔 2🏆 2
01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Жуда таъсирли зўр шер экан қайта қайта эшитдим.. Сиз хам охиригача эшитиб кўринг...
Показати все...
16.34 MB
3
#Қарғалар_маҳкамаси 85-қисм “Нодирахон, сизнинг-ча, у қиз, яъни Чарос нега ўлдирилди? Маҳаллада ҳамма ўз фикрини билдиргандир?”,-деб сўрадим. Чунки баъзи деди-дедиларнинг ортида айрим ҳақиқатлар ётарди. “Шахсий фикримни сўрасангиз, билмадим.Ўша пайтлар юқоридаги қўшнининг ўғлидан шубҳа қилишди. Ҳатто анча пайт тергов хоналарида қолиб кетди, деб эслайман. Яна кимдир, кўриши керак бўлмаган нарсани кўрди деди. Бошқа кимдир отасининг кўча одамларига қарзи бор экан, дейишди. Онаси уйда, ишламайдиган аёл бўлган. Жиноят куни касалхонага борган дейишди. Ким қилган бўлса ҳам отани ишда, онани касалхонада ва аканинг бошқа шаҳарда бўлганини билган менимча.” “Юқоридаги қўшни ёки бошқа биров, маҳаллада сиз каби ёш қизларга ҳеч бошқа кўз билан қараб тегажоғлик қилганми?”,-деб сўрадим, чунки тажовуз бўлмаса-да, тажовуз қилишга уринишган дейилган. “Бизга маҳаллани йигитлари эмас, ўзимизга ўхшаш талаба йигитлар гап отарди ёки сал ортиқча қараши мумкин эди холос”,-деб гапида давом этди. Нодира билан бўлган узоқ муддатли суҳбатдан сўнг яна бошимда мингта савол билан йўлга тушдим. 🐦‍⬛️ Бисотимда йиғилган маълумотлар билан яна бир дам олиш куни ортда қолиб уйга равона бўлдим. Бир неча сония ақлимдан ўтган ўйдан тўхтаб қолдим. Маъсум инсонларнинг қотиллари ташқарида бемалол юрар экан, мен ва менга ўхшаган касб эгаларининг ором ва дам хақида ўйлаши бироз худбинлик эмасми? Уйимга яқин ердаги дўконга кириб, баъзи эҳтиёжларимни олдим. Зебо опа билан бозорга кетмаган бўлсакда, янада қўлим тўлиб уй томон юра бошладим. Йўл бўйи худди биров ортимдан кузатиб юргандек ҳис этардим. Бу туйғу аслида доим бор, фақат айни дамда кучайиши бироз хавотирга сола бошлади. Икки бино орасидан ўтаётганимда ортимдан урилган кучли зарба билан ерга тушдим. Қўлимдаги бозорлик нарсалари ҳар томонга сочилди. Қўлимда сезган ачиқ ҳисдан жоним оғрир эди. Олдинга "ғиз" этиб ўтган велосипед, мени бироз аввал билиб ёки билмай туртиб кетганди. Балким, ёш боладир дея бошимни кўтариб қараганимда, ўрта ёшли биров эканини кўрдим. Ҳатто ортига ўгирилиб қилган ишини ҳам кўрди. Аммо тўхташ ўрнига, кўзидаги ифода, бу тўқнашув бир тасодиф эмаслигини аниқ намоён этган эди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
53🤔 26👍 8
#Қарғалар_маҳкамаси 84-қисм “Ота-онаси уйда бўлмагани аниқ демак. Акаси бор экан, ҳеч у ҳақида бирор нарса эшитган эдингизми?” Фирдавсни ҳам сўраб кетмасам бўлмас эди. “Ҳа, бир акаси борлигини,қўшниларнинг, бир қиз, бир ўғли бор эди-я, деганларини эслайман. Аммо билишимча, акаси бошқа вилоятда ўқиган. Эртаси куни жаназага етиб келди дейишганди. Ҳатто бошида дўпписи билан эшик олдида турганини ҳам кўрган эдик, чамамда.” “Тушунарли! Демак, акаси эканини билдингиз. Жиноят куни, қочган бирини кўрган эдингиз. Шу қочган биров, ўша акасига ўхшаб кетар эдими?”,-деганимда берган саволимга ўйланиб қолди. “Йўқ, ҳозир бир нарса дейишим қийин. Лекин акасининг сочлари унақа қўнғироқсоч эмас эди. Қочган ҳар ким бўлса юзини аниқ кўрмадим.Лекин сочлари қўнғироқ эди-ёв? Уни қаердан эслаб қолдинг десангиз, Саҳар гуруҳининг қўшиғи ва клипларини хонадошим кўп эшитарди. Ўша гуруҳдаги йигитнинг соч шаклига ўхшатган эдим”,-деди жилмайиб. “Боя сўраганимда, бошқа хил белгиси йўқ деган эдингиз. Ишончингиз комилми? Аниқ сочлари сиз айтгандек эдими?” “Сиз акасини сўраганингизда акасининг юзи эсимга тушди. У йигитни бу ерда жуда кам кўрар эдик. Қизлар билан маҳалламиз яқинидаги дўконда учратган эдик. Ёшлик пайтини биласиз. Йигитлар қизларга, қизлар йигитларга қарайди. Шунда, кўз-кўзга келганимни эсладим. Юз тузилиши, бўй- басти аниқ ёдимда йўқ. Лекин қарашлари ва ўткир нигоҳи аниқ эсимда. Ҳатто биз дўкондан чиқиб кетар эканмиз, ортимга ўгирилганимда унинг бизга қараб турганини эсладим. Кейин қизлар билан кунлаб у йигитни дўконда кўриб, кўрмаганимизни муҳокама қилган эдик. Адашмасам, Ҳусния холани қизи- Маржона, у йигитни бошқа шаҳарда ўқишини айтган эди бизга.” “Маржона билан яхши муносабатларингиз сақланиб қолинган экан”,-деб табассум қилдим. “Ҳа, биз талаба қизлар кечки пайт бино олдидаги ўриндиқларда чиқиб писта чақиб ўтиришни яхши кўрар эдик. Бир куни Ҳусния хола бизни огоҳлантириш учун қизи Маржонани олдимизга чиқарган экан. Лекин Маржоннинг ўзи биз билан қўшилиб, писта чақиб қолиб кетганди. Шу-шу гапларимиз қовушиб, ўртоқ бўлган эдик. Жиноятни оиламиз эшитгандан кейин биздан хавотир олишиб, у маҳалладан кўчиришди.Лекин яхши ҳам телефонлар бор экан, Маржона билан алоқада бўлиб турдик”,-деди эски кунларини хотирлаб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
47👍 19🔥 10🤔 7👏 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ  НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ 💥Окшом 💥Кучага 💥Ишга 💥катта ХОХЛАГАН ЁШГА  ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ  ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ 💥ФАСОНЛАР 💥 https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy https://t.me/+dWuE4wLXj-kwNTMy 💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥 https://t.me/+7zxZcKM1gO8xOTMy
Показати все...
2
ФАСОНЛАРНИ КУРИШ
ТИКУВЧИЛИКНИ УРГАНИШ
ЯКИНЛАРИМГА ТАБРИКЛАРИМ
00:37
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ажрашиш осон! Ажраштиришади истасангиз😔… Лекин оилани саклаш, оила бўлиб яшаш ва муносабатларни тиклаш учун эркак ва аёлга кўп мехнат, сабр, донолик ва ИЛМ керак .🙏🏻 Биз осон йулни эмас, тўғри йулдан боришни танлашимиз керак.
Показати все...
6.78 MB
👍 4 3
00:36
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Одам ўлиши учун касал бўлиши, яшаши учун соғлом бўлиши шарт эмас... Ҳисобимизда қанча вақт қолганини ҳеч қайсимиз билмаймиз, шу сабабли бир биримизни қадримизга вақтида етайлик. Ибрат учун яқинларингизга ҳам юборинг..
Показати все...
3.17 MB
3👍 3
#Қарғалар_маҳкамаси 83-қисм "Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Одамнинг юзини эслай олмайман, чунки йиллар ўтди. Лекин қизнинг қўрқоқ қарашлари ҳали ёдимда”,-деди хўрсиниб. “Чаросни ушлаб турган одамнинг юзини эслай олмасангизда унинг ёшини тахмин айта оласизми?” “Буни айтиш қийин, чунки баъзи одамлар 40-45 ёшда ҳам жисмонан яхши туриши мумкин.” “Тушунарли! Бошқа ҳеч нарса ёдингизда қолмадими? Бу одам, қизни тутиб турганини нимага ўхшата олар эдингиз? Бир ўғриликми ёки қастдан ушлаб турганга ўхшармиди?” “Ёдимда қолгани, у одамнинг кўк клетка (катакли) кўйлакдалиги ва подъезддан бошқа бировнинг отилиб чиққанини эслайман. Яна эшик олдида яшил бир машина турарди. Аммо у машинани жиноятга алоқаси бор-ми, йўқ-ми, билмадим. Чунки машинанинг қачон келгани ва у ердан қачон кетганини эслолмайман.” “Биров қочиб чиқди дедингиз. Уни кўра олдингизми, ёш эдими ёки бошқа бир белгиси ёдингиздами?”,-деб сўрадим бир умид билан. Бу ишда борган сари ғалати нарсалар чиқаётган эди. “Афсуски аниқ бир нарса дея олмайман.Бу воқеалар ҳам нега ёдимда қолди. Чунки мен деразадан кўрган ҳодисамдан соатлар ўтиб, 02 келди.Инсонлар ташқарига чиқишиб ваҳимага тушишганди. Жиноят бўлганини эшитиб, ва ўша мен кўрган қиз ўлдирилганини билгач, жуда қўрққан эдим”,-деди ҳали ҳам ўша кунги туйғуни ифодалаб. “Ўша куни ички ишлар ходимлари келишган бўлса, мен кўрдим деб айтмадингизми?” “Сиз у кунни тасавур қила олмайсиз. Ҳамманинг оғзидан ҳар хил гап чиққан эди. Ота- онаси билан яшаб турган қизни ўз уйида қатл этишганди. Биздек ёлғиз яшаган, келгинди қизларнинг қўрқувини тасаввур қилинг?” “Тушунарли! Жиноят содир этилганини соатлар ўтиб билдик дедингиз. Сиз охиригача дераза олдида ўтириб дарс қилмадингизми?” “Йўқ, охиригача ўтирмадим. Орада чўмилиб чиқдим,овқатландим. Кийимларим бор эди, уларни дазмолладим. Лекин аниқ эсимда, мен кўрган ҳолатдан икки –уч соат ўтиб, кейин ташқарида шовқин бошлади. Ҳатто нима бўлганини билмай деразадан қарагандим. Қўшнилар шошиб ўша подъездга киришганди. Ҳамма ота –онасига хабар беринглар, деб бақирарди”,-деди бир қўли билан боласининг бошини силаб. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
44👍 23🔥 11🤔 4❤‍🔥 3
#Қарғалар_маҳкамаси 82-қисм “Узр, бугун болалар уйда, кичкинамни катталарига ишониб ташлаб кела олмадим. Келинг!”,- деб ўқув маркази биносига кирдик. “Бу ерда дарс бермай қўйганимга анча бўлди. Катта ўқув марказида ўқувчилар камайганда ора-сира шу ерда дарс берар эдим”,-деб бу жой ўзига тегишли эканини билдириб, очиқлик киритди. “Тил билиш қандай яхши. Хоҳлаган давлатингизга бориб ҳеч қийналмай келасиз?”,-деб унга қарадим. “Эҳ, ҳамма шунақа деб ўйлайди. Лекин ўқувчиларни ҳеч қаерга ташлаб кета олмаймиз. Доим банд ва чарчоқлик билан ўтади умримиз”,-деб баъзи ҳавас қилинган касбларнинг ортидаги қийинчиликлардан гапирди. “Нодира, сиз билан йиллар аввал бўлган бир ҳодиса ҳақида гаплашмоқчи эдим”,-деб мавзуни мақсадимга қараб бурдим. “Тўғри, орадан шунча йил ўтди. Балки тасодифий кўрган нарсаларим шунчаки унутилиб кетган бўларди, аммо ўша куни кетидан бўлган ҳодисалар ва оқибатида зўрға ижарага топган уйимиздан чиқишга тўғри келганидан ёдда қолганди”-деди ўтмишни эслаб. “Сиз у пайтлар талаба бўлгансиз, шундайми?” “Ҳа, сессияга оз қолганди. Иссиқ кунлардан бир кун эди. Хонадошларим дарсга кетишганди. Мен ўша куни уйда қолдим”,-деди боласининг қўлига бир вароқ ва қалам бериб. Ўқитувчиларнинг бадан ҳаракатини кўп кузатган эдим.Ва ҳаммасида бир ўхшашлик- боласига ўйнагани бир нарса бериши керак бўлса, қўларига доим дафтар, қалам илинарди. “Ўтмишни эслаб балкида бир бечора қизнинг руҳини тинчланишига сабаб бўларсиз. Илтимос, нимани эсласангиз ҳаммасини гапириб беринг Ҳатто менга ҳам бир қоғоз, қалам берсангиз хурсанд бўлар эдим”,-дедим жилмайиб. “Албатта! Мана олинг. Боя айтганимдек, ўша куни уйда қолгандим. У биноларда дераза токчалари бироз кенг ўрнатилганди. Енгил, озғингина қиз эдим. Токча устига чиқиб китоб ўқишни ва ҳатто бир нарсаларни ёзиб ўтиришни ёқтирар эдим. У куни ёдимда қолишининг сабаби, қарши бинода бўлган баъзи ҳаракатлар бўлганди. Аввалига унча эътибор бермадим, лекин айни тушлик, иссиқ пайти одамлар унча кўчага чиқишмайди, биласиз. Хуллас бир бақир –чақир эшитдим ва ташқарига қарадим. Тўғримдаги ойнага кўзим тушди. Бир киши ёшроқ қизни ушлаб турганди. Деразалар очиқ бўлгани учун аниқ кўриб турган эдим. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
👍 41 30🤔 13🕊 1
#Қарғалар_маҳкамаси Бонус! 81-қисм “Муллакангизга айтдим,сизнинг пулингиз оилани пули, мени пулим мени пулим деб. Кейин, сен ўзингдан кетдинг деб мени ишдан чиқарди. Аслида бу гап динимизда тўғри экан, фақат у пайтлар биз бунақа нарсани қаердан билайлик. Хуллас, иш ҳаётим бошламай битти. Кейин...” Йўлга чиққанимиздан бери бозорга деб эридан пул олгани, аммо у миқдорга рози бўлмаган жонкуяр опам, менга ўзим ишлаганим яхшилиги , ва пулим ўзимда бўлиши кераклиги ҳақида гапириб борарди. Озроқ ўз ўтимишидан мисоллар келтиришни бошлаган эди, фақат ҳали йўлнинг ярмига етганимизда телефоним жиринглай бошлади. “Алло!”,-деб нотаниш рақамга жавоб бердим. “Алло! Зумрадхонми бу?”,-деб бир аёл гапирар эди. “Ҳа, менман, лекин сизни танимадим”,-деганимда Зебо опа ким-ким,дегандек ишоралар қиларди. Бу хотиннинг менинг ҳаётимга қизиқишига беш кетмай илож йўқ эди. Ҳеч ким дегандек ишора қилиб, бор диққатимни телефонга қаратдим. “Мен Ҳусния холангман. Кеча биз томонга келиб, бечора Чароснинг ўлими ҳақида сўрадинг-у, қизим. Ўша холангман”,-деди ўзини таништирган аёл. “Ҳа, эсаладим хола. Бирор янгилик борми?”,-деб тезда мавзуга ўтдим. Чарос ўлган куни деразадан кўриб қолган исми Нодира бўлган бир талаба қиз бор эди. “Кеча қизимга айтиб бергандим. Ўртоғига қўнғироқ қилиб айтибди. Аввалига бироз қўрқибди. Лекин, агар расмий идораларга судрашмаса, майли билганимни айтаман дебди ,қизим”,-деб менга охирги кунлардаги энг муҳим хабарлардан бирини берди. “Раҳмат сизга. Рақамини берсангиз қўнғироқ қилиб гаплашиб олар эдим”-,деб хабар келишини кутдим. Келган смсга қўнғироқ қилар эканман, Зебо опа ёнимда диққат билан қараб турарди. 🐦‍⬛️ “Қачон сиз билан учрашсак бўлади?” “Бугун дарсим йўқ, аслида. Сизга бир манзил берсам кела оласизми?”,-деди аёл тортиниб. “Албатта, сиз манзилни смс орқали жўнатинг, мен етиб бораман”,-деб гўшакни қўйдим. “Ким у, Зумрадхон? Ишданми?”,-деб қизиқди Зебо опа. “Ҳа,опажон узр, зарур ишим чиқиб қолди, боришим керак. Бозорни энди корзинкадан қиларман”,-деб кетишга шайланган эдим, ортимдан яна гапириб қолди бечора опам. 🐦‍⬛️ Айтилган манзил бир бинонинг биринчи қаватидаги икки хонали уйнинг кичик тил марказига айлантирган жойи экан. Нодира деган ёши деярли мен билан тенг аёл қўлида боласи билан бошқа бинодан чиқиб, менга қараб юриб келди. Давоми бор. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
54🔥 14👍 10👏 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Узингизни эхтиёт килинг! Бугунги кун Сиз учун энг файзли ва савобли кунлардан бири бўлсин. Кун давомида Роббимнинг паноҳида бўлинг.
Показати все...
4
00:16
Відео недоступнеДивитись в Telegram
✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин. 🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг! 🌸 Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! 🕋 Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!
Показати все...
2.76 MB
4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
🌙ХАЙРЛИ ТУН МEҲРИБОНЛАРИМ ✨Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. ✨Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. ✨Роббим, садоқатли дўст бўлиб, вафодорлар билан дўстлашишни насиб қил! ✨Хайрли тун олисдаги яқинларим! 🌙Аллоҳдан тунингиз хайрли ва осуда ўтишини тилаб қоламиз.✨
Показати все...
6
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Секрет_аёллар_учун ❤️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️❤️ ☺️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ☺️ ❤️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️ ❤️ ❤️Эркаклар кириши мумкин эмас❤️ ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi https://t.me/+8DprxmITk1szMDJi
Показати все...
1
#Қарғалар_маҳкамаси 80-қисм                                                                                                                                                                                                                                                          Немис олимлари бир пашша танасининг ёғ безларидаги тўпланиб қолган ферментни лабараторияларда текширишади. Ва ўша ферментнинг бир грами минг литр сутни дезинфекция қилишга етишини аниқлашибди. Худди шундай хусусиятга эга бошқа жонзотлар ҳам эслатиб ўтилди. Асаларининг қорнида бир қисм асал, бир қисм заҳар борлиги. Чаёнда ҳам заҳар бор  бўлиб, худди шу қорни ёнида радиацияларда ишлатиладиган панзаҳар борлиги аниқлангани айтиляпти. Эҳ, Қодир Эгам! Сенинг яратган ҳар жонзотингдами ҳикмат бор? Биз кўзи кўрлар буни фарқига бора олмадик. Фильм тугади, ортидан чивин деганимиз ҳашарот ҳақида бошлади. Қулоғимга навбатдаги илмий фактлар келар экан,кўзим бир нуқтага узун тикилиб қолди. Юсуф ҳам худди пашшадек унга -бунга қўниб, яна менинг олдимдаги таомга тушди ҳисоб. Ундан зарар кўрмаслигим учун уни шу таомга бир ботириб олишим керакми энди? Ундан тарқалаётган вирусдек зарарга яна ўзимми даво? Эй, Худойим, нималар ўйлаб қолдима? Экранда яна ёз ойлари худди ишга келгандек келиб тинмай қон ичган бошқа қанотли ҳашарот бор эди. Унинг чақиши оқибатида теридаги қизариқлар, қичишлар ҳақида ва чивинларнинг фақат урғочиси қон сўриши айтилмоқда эди . Юсуфни пашшага ўхшатиб турган пайтим, чивиннинг фақат урғочиси қон эмишини ва чақишини билмаган эканман. Ўзим ўйлаган ўйдан, ўзимни тўхтата олмай кулдим. Атрофим хира пашша ва қонхўр урғочи чивинларга тўла бўлган экан. Худди Нодира ва вақти замонидаги Нигора каби. Ҳаёт яна бир бор, аёлга зарар энг аввало ҳамжинсидан келишини исботлагандек бўлди. Буни ақлимнинг бир ерига ёзиб, кўзларимни уйқуга таслим этдим. 🐦‍⬛️ “Буни яхшилаб ёғда қовуриб кейин димладим”,-деб қўлида бир ликопчада овқат билан келганди Зебо опа. Якшанба куним яна уйда ва севимли қўшним Зебо опанинг ҳолимдан хабар олиш баҳонасида келгани билан ўтаётган эди. Асл дарди шахсий ҳаётимда нималар бўлаётганини билиш бўлса-да, овқат ва икромлар бир баҳона. Бугун уй ишларимни қилиб, кейин бозорга чиқадиган бўлдим. Зебо опа ҳам мен билан бирга кетадиган бўлиб, тайёрланиб уйдан чиқдик. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
72🔥 9👍 7
#Қарғалар_маҳкамаси 79-қисм Хаёлларимга шўнғиб гоҳ ўзимдан, гоҳ Юсуфдан, энг кўпда тақдиримдан ўпкаланиб кетар эдим. Қодирнинг телефони жиринглади. Машинадаги ускунага боғлагани учун гўшакни кўтарганда овозни мен ҳам эшитиб турар эдим. “Эшитаман!”,-деб Қодир гўшакни кўтарди. Қарши тарафдан қўшиқ ва шовқин овози келарди. “Ишинг битдими?”,-деб гапирган Юсуф эди. “Йўқ, ҳали яна озгина бор. Сизники битдими?”,-деб Қодир ундан сўради. “Мен кетганим йўқ. Яндексга чиқазиб юбордим. Ишинг битиб орқага қайт, шу ердаман”,-деб гўшакни қўйди. Нодирани такси билан жўнатганини эшитдим. Юзимда кинояли жилмайишни сездим. “Мен ҳам таксида кетардим, бекор овора бўлдингизлар”,-дедим кўпликни қўшиб. Мақсадим, Қодирдан асл бошқа нарсани билиш эди. “Ҳечқиси йўқ. Биз ўзи бугун Юсуф ака билан ўтирмоқчи эдик. Сизни ташлаб орқага қайтаман”,-деди. Эртага дам олиш куни эди. Балки даврада аёллар борлиги учун эмин- эркин ича олмади. Қодир қайтса, яна у ер, бу ерда думалаб қолишдан асраб қоларди. 🐦‍⬛️ Уйқу- энг кўп миянинг бекорчи пайтида келиб, сиз истанг, истаманг устингизга бир оғирлик бўлиб чўкарди. Ва уйқунинг энг тубларида сузиб юрарди инсон. Аммо ўйлови ортиқча бўлгандан сўранг уйқусизликнинг дардини. Тун ярмигача ётоғимда у ёндан бу ёнга айланавериб охири бошқа бир илож топиб миямни чалғитишим кераклигини билдим ва яна бир ҳужжатли фильм очдим, бу сафар майда ҳашаротлар ҳақидагиси тўғри келганди. Бор диққатим билан экранга қарай бошладим. Унда биз томонда чивин, аммо адабий тилда пашша деб аталадиган, ёз ойлари кўпаядиган махлуқотлар ҳақида эди. Атрофда шунчаки мавсумий кўринган ва фақат нарсалар устига қўнганда ёки уйқингни бузганида эътиборингни тортган бир ҳашаротнинг, қанчалик мураккаб ва ўзига хос ҳаёти борлигини кўрдим. Ҳужжатли фильмни тайёрлаганлар бу жонзот билан боғлиқ айрим ҳадисларни келтиришгани менга жуда қизиқ бўлди. Замонавий олимлар пашшанинг икки қанотини текширишиб, унда бирида паразит ва бактериялар борлигини, иккинчисида эса, ўша бактерияларга қарши антисептик восита борлигини аниқлашибди. Фильм муаллифи эса, буни бир минг тўрт юз йил аввал пайғамбаримиз с.а. айтиб кетганларини, “Агар таомингизга бир пашша тушса, унда уни олиб ташлашдан аввал бир ботириб олинг”,-деганларини эслатди. Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
Показати все...
54👍 14👏 7🔥 3🥰 1
01:30
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Қани эди менга ҳам адашиб телефон бўлса😔
Показати все...
16.42 MB
6