Rasul Kusherbayev
الذهاب إلى القناة على Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

200 741
المشتركون
-97924 ساعات
-1 9607 أيام
-16330 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Москвада 50 мингдан ортиқ мигрантни ноқонуний легаллаштирган гуруҳ фош этилди
Москва шаҳрида ФСБ томонидан 50 мингдан ортиқ мигрантни ноқонуний ҳужжатлар орқали легаллаштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди.
Маълум қилинишича, гуруҳ таркибида 12 нафар шахс бўлган, улар орасида Болгария ва Украина фуқаролари ҳам бор. Барча гумонланувчилар қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эндиликда қалбаки ҳужжат олган барча хорижий фуқароларни аниқлаш, уларни Россиядан мажбурий чиқариш ҳамда мамлакатга киришини тақиқлашни маълум қилди.
Мутахассисларга кўра, текширув ишлари кенг кўламли бўлиб, ўн минглаб ноқонуний мигрантларни аниқлаш талаб этилади.
👉 @r_kusherbayev
👎 92😱 30👍 21😢 9🔥 2👏 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Европа Иттифоқи Россия активларини муддатсиз музлатди
Европа Иттифоқи Россиянинг Европа ҳудудида жойлашган активларини номаълум муддатга музлатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда Associated Press 12 декабрь куни хабар берди.
👉 @r_kusherbayev
👏 100👎 49👍 48👌 6
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШ “Лукойл” билан айрим операцияларга рухсатни узайтирди
АҚШ Молия вазирлиги “Лукойл” ва унинг шўъба тузилмалари билан айрим операцияларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензия муддатини 2026 йил 17 январгача узайтирди.
Ушбу лицензия Lukoil International GmbH ва у билан боғлиқ активларни сотиш жараёнларини якунлаш учун зарур экани маълум қилинган.
👉 @r_kusherbayev
👍 70👎 61
02:39
Video unavailableShow in Telegram
Энергия барқарорлиги керак. Лекин барқарорлик ҳавони қурбон қилиш ҳисобига бўлмаслиги шарт
Қонунчилик палатасида Энергетика вазири ахбороти эшитилди. Шу мажлисда депутат Ноиба Иноятова жуда тўғри масалани кўтарибди: газ ва кўмир ҳисобига энергия ишлаб чиқариш улуши ҳалиям катта. Демак, атмосферага чиқадиган зарарли ташламаларни кескин камайтириш ва қайта тикланувчи энергияга тезроқ ўтиш шарт.
Вазир ўз жавобида 1 кВт/соат учун газ сарфи меъёри камайгани, шу орқали 11 миллион тонна CO ҳавога чиқишининг олди олинганини айтди.
Лекин шу ерда жамоатчилик учун очиқ турган битта катта нуқта бор: кўмир энергия балансда қолиши айтилди. Ҳа, қолиши мумкин. Лекин, қолади дегани чанг-ис билан яшайверамиз дегани эмас.
Кўмир станциялари фақат экологик талабларга жавоб берадиган технологиялар билан модернизация қилиниши, фильтрлар алмаштирилиши, ташламалар пасайтирилиши шарт.
Энергия барқарорлиги керак. Лекин барқарорлик ҳавони қурбон қилиш ҳисобига бўлмаслиги шарт. Бизга ток ҳам керак, тоза ҳаво ҳам керак.
👉 @r_kusherbayev
11.12.2025 Hukumat Soati Energetika 2.mp426.65 MB
👍 170👎 17🔥 7👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
Қозоғистон бир ойга тухум импортини чеклади
Қозоғистон ҳудудига учинчи давлатлардан, шунингдек ЕОИИга аъзо мамлакатлардан янги товуқ тухумларини олиб кириш бир ойга тақиқланди.
Қонунчиликка мувофиқ, мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазири чиқарган буйруқ бу чора истеъмол бозорда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
👉 @r_kusherbayev
👍 186👎 13👏 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди
Озарбайжоннинг пойтахти Боку шаҳридаги 14-сонли мактабда нохуш ҳолат рўй берди — 8 нафар ўқувчи сақич истеъмол қилгандан кейин заҳарланиш аломатлари билан шифохонага етказилди.
Маълумотларга кўра, ўқувчилардан бири дарсга келаётганда мактаб яқинидаги дўкондан сақич харид қилиб, уни синфдошларига тарқатган. Бир неча дақиқадан сўнг болаларнинг аҳволи ёмонлашган ва кўнгил айниши кузатилган.
Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.
👉 @r_kusherbayev
😢 72😱 24👍 8👎 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан старт олади
15 декабрь, душанба куни “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи учун лойиҳа киритиш жараёнлари бошланади. Унда 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.
Эслатма: Бу лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари ўзи ўқийдиган мактаб бўйича ташаббуслар илгари суриши ва уларга овоз бериши мумкин.
Ўқувчилар лойиҳа таклифларини қуйидаги усулларда тақдим этади:
1️⃣ Тайёр намуналардан танлаш — автоматик тарзда;
2️⃣ Ўзи янгидан лойиҳа шакллантириш — агар керакли намуна рўйхатда бўлмаса.
📄 Ушбу босқичда қатнашадиган 96 та туман рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин:
➡️ Рўйхат
👉 @r_kusherbayev
👍 22😢 4👏 1👌 1
Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди
Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди.
Учрашув давомида мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар ишонч, мулоқот ва ўзаро ҳурматга асосланган ёндашувларни халқаро миқёсда илгари суриш муҳимлигини таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари, жумладан католиклар ҳам тинчлик, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани қайд этилди. Мукофот ана шу қадриятларни жаҳон миқёсида мустаҳкамлашни мақсад қилгани таъкидланди.
Шунингдек, бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш, инсонпарварлик тамойилларини илгари суриш ва инсоний биродарлик ғояларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.
👉 @r_kusherbayev
👍 414👎 230🔥 81👏 70👌 33🤯 9😱 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари ишдан олинди
Platina.uz маълумотларига кўра, инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Муйсиналиев ҳам вазифасидан четлатилди.
Унинг ўрнига Азиз Ибрагимов (Хаитжон ўғли) Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Ибрагимов аввал ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
👉 @r_kusherbayev
👍 59😱 11👎 9🔥 2🤯 2👌 1
03:41
Video unavailableShow in Telegram
Бунинг номини "заказ" дейдилар
Мурод Мухамеджановнинг ушбу гаплари Президент бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ислоҳотларга нисбатан айрим мансабдорларнинг асл муносабатини кўрсатмоқда: улар тадбиркорларга, Президент ислоҳотларига қарши.
Тадбиркорларни синдириш, иқтисодни ўлдириш, халқни қашшоқлаштириш, Президентни халқ олдида "бир тийин" қилиш бундай амалдорларнинг бош истагига айланган.
Виждонли кимдир буни Президентга ҳам етказади, деган умиддамиз.
👉 @r_kusherbayev
14.86 MB
👏 236😢 37😱 15👍 8👎 8🔥 8🤯 8👌 7
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш режими белгиланди.
Чекловга кўра:
➖ "Метан заправка"лар тонги 06:00 дан кечки 23:00 гача ишлайди;
➖ 23:00 дан 06:00 гача барча “газ заправкалар” ёпиқ бўлади.
👉 @r_kusherbayev
👎 225👍 61😢 14🤯 12😱 4👏 3🔥 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ва ниҳоят Ўзбекистонда ОАВни рўйҳатга олувчи орган аниқ бўлди
Бир неча ойдан буён Ўзбекистонда ОАВни рўйхатга олувчи ваколатли орган йўқлиги сабабли, янги ОАВни рўйхатга олиш тўхтатилган эди.
Ва ниҳоят Президентнинг “Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ОАВни рўйхатга олувчи орган этиб белгиланди.
Шунингдек, инспекцияга қуйидаги ваколатлар берилган:
➖ ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;
➖ оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;
➖ болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
Энди давлат корхоналарининг реклама хизматларини хусусий агентликлар юритади
Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли фармойиши чиқибди ва унда давлат корхоналари 20 та хизмат тури ва функциясини (жумладан, реклама, колл-марказ, ахборот ҳизмати ва PR) турли реклама агентликларига топшириши шартлиги белгиланган. Менимча, бу шаффофликни оширишда яхши қадам бўлди.
Бу албатта катта реклама бозори янада кенгаяди дегани, лекин бунда сифат албатта биринчи ўринда бўлади. Хуллас, кучли агентликлар учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Агар сиз ишлаётган давлат корхонаси ҳам реклама ва пиар хизматларини аутсорсга беришни бошлаган бўлса, медиа бозорида етакчилардан бўлган Eight Media Maker жамоасини қўрқмасдан тавсия қила оламан.
Ушбу агентлик 100 га яқин маҳаллий (Корзинка, Uzum, Kia, Chery, Haval, Changan, texnomart ва бошқалар) ва хорижий брендлар билан ишлаган ва ишламоқда. Бундан ташқари, турли ивентлар, давлатга қарашли медиа лойиҳалар, ОАВ билан ишлаш, PR тадбирларни ташкил этиш ва продакшн йўналишларида катта тажриба ҳамда мавқега эга.
Мурожаат учун: 📞 +998 (90) 799-79-79 | @Eightmediamaker
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Қамайман деб тазйиқ ўтказган” — Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўзини ёқиб юборган 17 ёшли ўсмир 2 ой даволанганига қарамай вафот этди. Яқинларига кўра, йигит профилактика инспекторининг “қамаласан” деган таҳдидларидан қўрқиб, ўз жонига қасд қилган.
Маълумотларга кўра, туман ИИБ профилактика инспектори Б.Б. (2008 й.т.)ни қариндошлари билан Жиззахнинг Зарбдор туманида топиб, уйига олиб келган. У боланинг онасидан Зарбдорга боргани учун 400 минг сўм олган, кейин эса “ўғлинг қонун олдида жавоб беради” деб қўрқитгани айтилади. Таҳдидлардан қўрққан ўсмир 22 феврал куни уйда дизел ёқилғиси қуйиб, ўзини ёқиб юборган. У 6 май куни шифохонада вафот этган. Инспектор И.Ҳ. судда айбини тан олмаган, яқинлар даъвосини “туҳмат” деб атаган. Бироқ: ➖ 168-модда (фирибгарлик); ➖ 207-модда (мансабга совуққонлик одам ўлимига сабаб бўлса) бўйича айбли деб топилди.Суд ҳукмига кўра, у 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва суд залиданоқ қамоққа олинди. Шу билан бирга, ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. 👉 @r_kusherbayev
02:33
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда фуқаро яратган яшил ҳудуд жамоат боғига айлантирилди
Экология миллий қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда яшил ҳудуд яратгани учун жазолангани ҳақида тарқалган маълумотлар текширилди.
Маълум бўлишича, ҳудуддаги 36 сотих майдонда фуқаролар ташаббуси билан кичик боғ барпо этилган. Боғ Экология миллий қўмитаси назоратида ва мунтазам мониторинг қилиб борилган. Боғга 246 туп дарахт ва буталар экилиб, “Яшил макон” платформасига киритилган.
Ташаббус маҳалла ва 300 га яқин аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган ва бу муҳим экологик аҳамиятга эга.
Қайд этиш жоизки, Президентнинг 199-сонли Фармонига кўра, фуқаролар ва ташкилотлар бўш ҳудудларда боғ яратишга ва ердан 10 йилгача фойдаланишга ҳақли.
Ўрганиш давомида бу жойни кичик жамоат боғига айлантириш чоралари кўрилди.
Ўз ўрнида Экология миллий қўмитаси томонидан ҳудуддаги дарахтларни сақлаб қилишнинг қонуний чоралари кўрилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
IMG_3077.MP454.53 MB
👍 356👏 41🔥 11😢 6👎 1😱 1
02:23
Video unavailableShow in Telegram
❗️ЭНДИ ШИФОКОР РЕЦЕПТСИЗ ДОРИ СOTИБ ОЛИБ БЎЛМАЙДИ
12 декабрдан бошлаб мамлакатда DMED электрон рецепт тизими ишга туширилади.
Шу кундан эътиборан рецепт асосида бериладиган барча дори-дармонлар фақат рақамли рецепт орқали аптекалардан берилади.
👉 @r_kusherbayev
IMG_0047.MP428.06 MB
👍 202👎 89🔥 7👌 6👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2025 йилда журналистлар учун энг хавфли мамлакат яна Исроил бўлди
Исроил 2025 йилда ҳам Ғазо секторидаги давом этаётган геноцид фонида Энг кўп журналист ўлдирилган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Чегара билмас репортёрлар» (RSF)нинг дунё бўйлаб журналистларга нисбатан зўравонликлар ҳақидаги янги ҳисоботида қайд этилган.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2025 йил давомида турли мамлакатларда жами 67 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. Уларнинг деярли ярми Исроил ҳиссасига тўғри келади.
Фақатгина Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида 29 фаластинлик журналист ўлдирилган. Бу йил давомида бутун дунёда ҳалок бўлган журналистларнинг 43 фоизини ташкил этади.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Польша, Австрия, Хорватия, Чехия ва Эстония ЕИдан мигрант қабул қилиш мажбурияти бўйича вақтинча рухсат олди
Хабар берилишича, мазкур давлатлар Европа Иттифоқи томонидан вақтинча мажбуриятдан озод этилган.
2024 йилда ЕИ Миграция ва бошпана тўғрисидаги хужжатни қабул қилган эди.
ЕИ келишувига кўра, ҳар бир аъзо давлат ёки мигрантларни катта оқимга дуч келаётган давлатлардан қабул қилиши. Ёки қабул қилинмаган ҳар бир мигрант учун 20 000 евро тўлов амалга ошириши керак.
👉 @r_kusherbayev
👍 86🤯 9🔥 1👌 1
❗️МИБ номидан юборилаётган сохта “қарздорлик ҳужжатлари”га ишонманг!
Ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларга исм-шарифи, телефон рақами ва ҳатто паспорт рақамлари билан юборилаётган “ижро ҳужжатлари” ва “қарздорлик ҳақида”ги файллар МИБга алоқаси йўқ — улар сохта.
Фирибгарлар юборган “.apk” иловаларни юклаб олиш мутлақо хавфли — бу орқали сизнинг пластик карта маълумотларингиз ва пулларингиз қўлга киритилиши мумкин.
Огоҳ бўлинг! МИБ расмий хабарномалари фақат белгиланган манзиллар орқали юборилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 80😱 16👏 8🔥 3🙏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди — у фирибгарликда гумонланмоқда
27 октябр куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р топилди. У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб, қўлга олинди.
1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.
⚖️ Маълумотларга кўра, унга нисбатан 2025 йил 19 ноябр куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
👉 @r_kusherbayev
👍 118😱 36🤯 11👏 9🔥 6😢 2
