Rasul Kusherbayev
رفتن به کانال در Telegram
Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

201 169
مشترکین
-1 44224 ساعت
+1 4797 روز
-46430 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи 15 декабрдан старт олади
15 декабрь, душанба куни “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2025 йилги 2-босқичи учун лойиҳа киритиш жараёнлари бошланади. Унда 3 ва 5-тоифага киритилган 96 та тумандаги 5 104 та мактаб иштирок этади.
Эслатма: Бу лойиҳада 5–11-синф ўқувчилари ўзи ўқийдиган мактаб бўйича ташаббуслар илгари суриши ва уларга овоз бериши мумкин.
Ўқувчилар лойиҳа таклифларини қуйидаги усулларда тақдим этади:
1️⃣ Тайёр намуналардан танлаш — автоматик тарзда;
2️⃣ Ўзи янгидан лойиҳа шакллантириш — агар керакли намуна рўйхатда бўлмаса.
📄 Ушбу босқичда қатнашадиган 96 та туман рўйхати билан ҳавола орқали танишиш мумкин:
➡️ Рўйхат
👉 @r_kusherbayev
👍 22😢 4👏 1👌 1
Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди
Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофоти ҳакамлар ҳайъати йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Рим Папаси Лев XIV билан учрашди.
Учрашув давомида мукофотнинг маданиятлараро ва динлараро англашувни кенгайтиришга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар ишонч, мулоқот ва ўзаро ҳурматга асосланган ёндашувларни халқаро миқёсда илгари суриш муҳимлигини таъкидладилар.
Суҳбат чоғида Ўзбекистонда турли конфессия вакиллари, жумладан католиклар ҳам тинчлик, тотувлик ва бағрикенглик муҳитида яшаётгани қайд этилди. Мукофот ана шу қадриятларни жаҳон миқёсида мустаҳкамлашни мақсад қилгани таъкидланди.
Шунингдек, бутун дунёда ишончни мустаҳкамлаш, инсонпарварлик тамойилларини илгари суриш ва инсоний биродарлик ғояларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар устида ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.
👉 @r_kusherbayev
👍 414👎 230🔥 81👏 70👌 33🤯 9😱 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари ишдан олинди
Platina.uz маълумотларига кўра, инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Муйсиналиев ҳам вазифасидан четлатилди.
Унинг ўрнига Азиз Ибрагимов (Хаитжон ўғли) Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Ибрагимов аввал ушбу бошқарма бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
👉 @r_kusherbayev
👍 59😱 11👎 9🔥 2🤯 2👌 1
03:41
Video unavailableShow in Telegram
Бунинг номини "заказ" дейдилар
Мурод Мухамеджановнинг ушбу гаплари Президент бошчилигида тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи ислоҳотларга нисбатан айрим мансабдорларнинг асл муносабатини кўрсатмоқда: улар тадбиркорларга, Президент ислоҳотларига қарши.
Тадбиркорларни синдириш, иқтисодни ўлдириш, халқни қашшоқлаштириш, Президентни халқ олдида "бир тийин" қилиш бундай амалдорларнинг бош истагига айланган.
Виждонли кимдир буни Президентга ҳам етказади, деган умиддамиз.
👉 @r_kusherbayev
14.86 MB
👏 236😢 37😱 15👍 8👎 8🔥 8🤯 8👌 7
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг иш режими белгиланди.
Чекловга кўра:
➖ "Метан заправка"лар тонги 06:00 дан кечки 23:00 гача ишлайди;
➖ 23:00 дан 06:00 гача барча “газ заправкалар” ёпиқ бўлади.
👉 @r_kusherbayev
👎 225👍 61😢 14🤯 12😱 4👏 3🔥 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ва ниҳоят Ўзбекистонда ОАВни рўйҳатга олувчи орган аниқ бўлди
Бир неча ойдан буён Ўзбекистонда ОАВни рўйхатга олувчи ваколатли орган йўқлиги сабабли, янги ОАВни рўйхатга олиш тўхтатилган эди.
Ва ниҳоят Президентнинг “Ахборот ва рақамли технологиялар соҳаларида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–371-сон, 11.12.2025 й.) қабул қилинди.
Ушбу қарор билан Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ОАВни рўйхатга олувчи орган этиб белгиланди.
Шунингдек, инспекцияга қуйидаги ваколатлар берилган:
➖ ахборотлаштириш, телекоммуникациялар, почта алоқаси, рақамли технологиялар соҳаларида давлат назоратини амалга ошириш;
➖ оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ҳамда улар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш;
➖ болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
Энди давлат корхоналарининг реклама хизматларини хусусий агентликлар юритади
Бу бўйича ҳукуматнинг тегишли фармойиши чиқибди ва унда давлат корхоналари 20 та хизмат тури ва функциясини (жумладан, реклама, колл-марказ, ахборот ҳизмати ва PR) турли реклама агентликларига топшириши шартлиги белгиланган. Менимча, бу шаффофликни оширишда яхши қадам бўлди.
Бу албатта катта реклама бозори янада кенгаяди дегани, лекин бунда сифат албатта биринчи ўринда бўлади. Хуллас, кучли агентликлар учун ажойиб имконият пайдо бўлди. Агар сиз ишлаётган давлат корхонаси ҳам реклама ва пиар хизматларини аутсорсга беришни бошлаган бўлса, медиа бозорида етакчилардан бўлган Eight Media Maker жамоасини қўрқмасдан тавсия қила оламан.
Ушбу агентлик 100 га яқин маҳаллий (Корзинка, Uzum, Kia, Chery, Haval, Changan, texnomart ва бошқалар) ва хорижий брендлар билан ишлаган ва ишламоқда. Бундан ташқари, турли ивентлар, давлатга қарашли медиа лойиҳалар, ОАВ билан ишлаш, PR тадбирларни ташкил этиш ва продакшн йўналишларида катта тажриба ҳамда мавқега эга.
Мурожаат учун: 📞 +998 (90) 799-79-79 | @Eightmediamaker
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Қамайман деб тазйиқ ўтказган” — Самарқандда ИИБ ходими ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлди
Самарқанд вилояти Булунғур туманида ўзини ёқиб юборган 17 ёшли ўсмир 2 ой даволанганига қарамай вафот этди. Яқинларига кўра, йигит профилактика инспекторининг “қамаласан” деган таҳдидларидан қўрқиб, ўз жонига қасд қилган.
Маълумотларга кўра, туман ИИБ профилактика инспектори Б.Б. (2008 й.т.)ни қариндошлари билан Жиззахнинг Зарбдор туманида топиб, уйига олиб келган. У боланинг онасидан Зарбдорга боргани учун 400 минг сўм олган, кейин эса “ўғлинг қонун олдида жавоб беради” деб қўрқитгани айтилади. Таҳдидлардан қўрққан ўсмир 22 феврал куни уйда дизел ёқилғиси қуйиб, ўзини ёқиб юборган. У 6 май куни шифохонада вафот этган. Инспектор И.Ҳ. судда айбини тан олмаган, яқинлар даъвосини “туҳмат” деб атаган. Бироқ: ➖ 168-модда (фирибгарлик); ➖ 207-модда (мансабга совуққонлик одам ўлимига сабаб бўлса) бўйича айбли деб топилди.Суд ҳукмига кўра, у 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва суд залиданоқ қамоққа олинди. Шу билан бирга, ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. 👉 @r_kusherbayev
02:33
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тошкентда фуқаро яратган яшил ҳудуд жамоат боғига айлантирилди
Экология миллий қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда яшил ҳудуд яратгани учун жазолангани ҳақида тарқалган маълумотлар текширилди.
Маълум бўлишича, ҳудуддаги 36 сотих майдонда фуқаролар ташаббуси билан кичик боғ барпо этилган. Боғ Экология миллий қўмитаси назоратида ва мунтазам мониторинг қилиб борилган. Боғга 246 туп дарахт ва буталар экилиб, “Яшил макон” платформасига киритилган.
Ташаббус маҳалла ва 300 га яқин аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган ва бу муҳим экологик аҳамиятга эга.
Қайд этиш жоизки, Президентнинг 199-сонли Фармонига кўра, фуқаролар ва ташкилотлар бўш ҳудудларда боғ яратишга ва ердан 10 йилгача фойдаланишга ҳақли.
Ўрганиш давомида бу жойни кичик жамоат боғига айлантириш чоралари кўрилди.
Ўз ўрнида Экология миллий қўмитаси томонидан ҳудуддаги дарахтларни сақлаб қилишнинг қонуний чоралари кўрилмоқда.
👉 @r_kusherbayev
IMG_3077.MP454.53 MB
👍 356👏 41🔥 11😢 6👎 1😱 1
02:23
Video unavailableShow in Telegram
❗️ЭНДИ ШИФОКОР РЕЦЕПТСИЗ ДОРИ СOTИБ ОЛИБ БЎЛМАЙДИ
12 декабрдан бошлаб мамлакатда DMED электрон рецепт тизими ишга туширилади.
Шу кундан эътиборан рецепт асосида бериладиган барча дори-дармонлар фақат рақамли рецепт орқали аптекалардан берилади.
👉 @r_kusherbayev
IMG_0047.MP428.06 MB
👍 202👎 89🔥 7👌 6👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2025 йилда журналистлар учун энг хавфли мамлакат яна Исроил бўлди
Исроил 2025 йилда ҳам Ғазо секторидаги давом этаётган геноцид фонида Энг кўп журналист ўлдирилган мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Чегара билмас репортёрлар» (RSF)нинг дунё бўйлаб журналистларга нисбатан зўравонликлар ҳақидаги янги ҳисоботида қайд этилган.
Ташкилот маълумотларига кўра, 2025 йил давомида турли мамлакатларда жами 67 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлган. Уларнинг деярли ярми Исроил ҳиссасига тўғри келади.
Фақатгина Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳужумлари натижасида 29 фаластинлик журналист ўлдирилган. Бу йил давомида бутун дунёда ҳалок бўлган журналистларнинг 43 фоизини ташкил этади.
👉 @r_kusherbayev
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Польша, Австрия, Хорватия, Чехия ва Эстония ЕИдан мигрант қабул қилиш мажбурияти бўйича вақтинча рухсат олди
Хабар берилишича, мазкур давлатлар Европа Иттифоқи томонидан вақтинча мажбуриятдан озод этилган.
2024 йилда ЕИ Миграция ва бошпана тўғрисидаги хужжатни қабул қилган эди.
ЕИ келишувига кўра, ҳар бир аъзо давлат ёки мигрантларни катта оқимга дуч келаётган давлатлардан қабул қилиши. Ёки қабул қилинмаган ҳар бир мигрант учун 20 000 евро тўлов амалга ошириши керак.
👉 @r_kusherbayev
👍 86🤯 9🔥 1👌 1
❗️МИБ номидан юборилаётган сохта “қарздорлик ҳужжатлари”га ишонманг!
Ижтимоий тармоқларда айрим фуқароларга исм-шарифи, телефон рақами ва ҳатто паспорт рақамлари билан юборилаётган “ижро ҳужжатлари” ва “қарздорлик ҳақида”ги файллар МИБга алоқаси йўқ — улар сохта.
Фирибгарлар юборган “.apk” иловаларни юклаб олиш мутлақо хавфли — бу орқали сизнинг пластик карта маълумотларингиз ва пулларингиз қўлга киритилиши мумкин.
Огоҳ бўлинг! МИБ расмий хабарномалари фақат белгиланган манзиллар орқали юборилади.
👉 @r_kusherbayev
👍 80😱 16👏 8🔥 3🙏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди — у фирибгарликда гумонланмоқда
27 октябр куни уйидан чиқиб кетганича қайтмаган Зафаробод тумани ИИБ ходими М.Р топилди. У Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшириниб юргани аниқланиб, қўлга олинди.
1991 йилда туғилган Раҳматуллаев Зафаробод тумани ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими бўлган. У 6 декабрдан бери қидирувда эди.
⚖️ Маълумотларга кўра, унга нисбатан 2025 йил 19 ноябр куни Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик ҳолатининг тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаган.
👉 @r_kusherbayev
👍 118😱 36🤯 11👏 9🔥 6😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Метан заправкаларга вақтинча чеклов киритилмоқда
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш — устувор вазифа.
Қўшни давлат газ тармоғида юз берган техник носозлик сабаб импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқарди.
Шу боис қуйидаги зарур чоралар кўрилмоқда:
➖ мактаб, боғча, шифохона, ОТМ ва иссиқлик электр стансиялари каби ижтимоий объектлар, шунингдек аҳоли хонадонларида газ босимини барқарор ушлаб туриш биринчи ўринда турибди. ➖ маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган тартиб асосида «метан заправкалар» фаолиятига вақтинча чекловлар жорий этилмоқда. Бу — вақтинчалик зарур чора. Газ босимини меъёрга келтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот бериб борилади. 👉 @r_kusherbayev
👎 632😱 48🤯 24👏 17👍 13😢 8🔥 3👌 3
00:18
Video unavailableShow in Telegram
❗️Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан қулаб тушди
Қамчиқ довонида осма дор йўлида юз берган нохуш ҳолатда 16 ёшли қиз техник носозлик сабаб пастга қулаб тушди. Видеолавҳаларда у бир муддат арқондан осилиб тургани, кейин эса қулагани кўринади.
Қиз дарҳол Данғара тумани шифохонасига етказилган. ФВВ маълумотига кўра, уқнинг аҳволи яхши, ҳаётига хавф йўқ.
👉 @r_kusherbayev
2.69 MB
😱 228🤯 55👎 25👍 16🔥 4👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШ сайёҳлардан 5 йиллик ижтимоий тармоқ маълумотларини талаб қилиши мумкин
NBC маълумотига кўра, АҚШга киришда сайёҳлардан охирги 5 йил давомида фойдаланган ижтимоий тармоқ аккаунтлари, шунингдек:
— электрон почта манзиллари;
— телефон рақамлари;
— оила аъзоларининг манзил ва телефон рақамлари
каби маълумотларни тақдим этиш талаб этилиши мумкин.
👉 @r_kusherbayev
👎 339🤯 41👍 17👏 5😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Грузияда олий таълим 2026 йилдан бепул бўлади
Грузия ҳукумати қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб мамлакатдаги давлат олий ўқув юртларида бакалавриат ҳам, магистратура ҳам тўлиқ бепул қилинади.
👉 @r_kusherbayev
👍 772😱 42👏 40🔥 22👌 3👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid
Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик.
Асосий афзалликлари:
🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км
🔹 Юриш масофаси — 1400+ км
🔹 Электр режимида — 125 км
🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш
🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси
🔹 12 та Premium Sony аудио тизими
🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар
🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км
Батафсил маълумот учун: +998555000655
Реклама
👍 101👎 26👌 3
