PORTAL24 | Расмий канал
الذهاب إلى القناة على Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

84 544
المشتركون
-43224 ساعات
-2 2917 أيام
-8 08530 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон GovTech рейтингида 9-ўринга чиқди
Жаҳон банки эълон қилган 2025 йилги GovTech индексига кўра, Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаб, дунёнинг энг илғор 10 давлати қаторига кирди. 2020 йилда мамлакатимиз 80-ўринда қайд этилган бўлса, бугунги кунда 71 поғона юқорилашга эришган. Демак, давлат бошқарувида рақамли трансформация жараёнлари жадаллашган. GovTech индекси давлат хизматларининг онлайн кўриниши, рақамли тизимлар ва фуқароларнинг электрон иштирок даражасини баҳолайди. 2025 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади. Менимча, бу натижа рақамлар билан чекланиб қолмаслиги керак. Барибир энг асосий вазифа — рақамли давлат хизматлари фуқаролар учун ҳақиқатан ҳам қулай ва ишончли бўлиши.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:42
Video unavailableShow in Telegram
Тайванда эркак одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
Бугун, 19 декабрь куни Тайвань пойтахти Тайпей шаҳрида мудҳиш ҳодиса юз берди. 27 ёшли эркак шаҳар метросида ва кўчаларда одамларга ҳужум қилди. Ҳужумчи дастлаб тутунли бомба портлатган, сўнгра атрофдагиларга пичоқ билан ташланган. Мудҳиш воқеа натижасида 3 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Яна 5 нафар фуқаро турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида суриштирув ишларини олиб бормоқда. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
6.14 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тарихда илк бор олтин нархи 4400 доллардан ошди
Биржада олтин нархи тарихда биринчи марта бир троя унцияси учун 4400 доллардан ошди. Бу ҳақда Comex савдо биржаси хабар берди. 18 декабрдаги савдолар давомида февраль ойи учун олтин фьючерслари бир унция учун 4407,7 долларгача кўтарилди. Шундай қилиб, йил бошидан бери олтин нархи 65 фоиздан кўпроққа ошди. Бундан олдин ҳам кумуш нархи тарихий рекордни янгилаган эди. 2026 йил март ойида етказиб бериладиган кумуш фьючерсларининг қиймати бир троя унция учун 67 доллардан ошди. Йил бошидан бери кумуш нархи 126 фоиздан кўпроққа ошди. Жорий йил октябрь ойида олтин ва кумуш нархи рекордни янгилаган эди. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
20-22 декабрь кунлари жамоат транспорти онлайн кузатувида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин
“Uzbusmonitoring” тизимида техник ишлар олиб борилиши сабабли жамоат транспорти ҳаракатини реал вақтда кузатишга мўлжалланган мобил иловалар ва онлайн хизматларда вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
"Ливерпуль" Абдуқодир Ҳусановни 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
"Anfield Papers" маълумотига кўра, Англиянинг "Ливерпуль" клуби анча вақтдан буён Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларини кузатган ва завқ олган. Агарда "Манчестер Сити" 47 миллион фунтдан кўпроқ сўрамаса, "Ливерпуль" ушбу трансфер учун музокараларга киришишга тайёр турибди. Ёзда Мерсисайд клуби ҳимоячиси Ибраима Конате жамоадан кетиши эҳтимоли бор. Ҳусанов унинг ўрнини босиши кутилмоқда. Ўтган мавсум ёзида "Манчестер Сити"га ўтган Ҳусанов умумий ҳисобда 18 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Камола Ҳаррис яна президентликка номзодини қўймоқчи
АҚШ собиқ вице-президенти Камала Ҳаррис 2028 йилги президентлик сайловларида яна номзод бўлишга жиддий тайёргарлик кўраётгани айтилмоқда. Демократлар партияси ичидаги танқидлар ва айрим донорларнинг шубҳаларига қарамай, сўровлар Ҳаррисни 2028-йилги Демократик праймериз пойгасида етакчи номзодлардан бири сифатида кўрсатмоқда. У қора танли сайловчилар орасида айниқса кучли қўллаб-қувватловга эга.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Кам таъминланган оилаларга дарахт эккани учун субсидия берилади
Ҳукумат қарорига кўра, экилган ва парваришланган ҳар 100 туп дарахт учун оилага БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия тўланади. Дарахтлар муайян тартибда экилиб, парваришланиши, фото ва далолатнома билан тасдиқланиши керак. Туман (шаҳар) экология бўлими тасдиқлаганидан сўнг, маблағлар 5 иш куни ичида оиланинг банк картасига ўтказилади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси очилиши мумкин
Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” вице президенти билан учрашди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “The Walt Disney Company” компаниясининг вице-президенти, "Эмми" мукофотининг 7 карра совриндори Ҳайма Вашингтон билан учрашув ўтказди. Мақсад — Ўзбекистон пойтахтини болалар контенти ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказга айлантириш: Голливуд мутахассислари билан ҳамкорликда аниматорлар, режиссёрлар ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш кўзда тутилган. Ўзбекистонда "Дисней"нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирилди. Халқаро компаниялар учун имтиёзли шароитлар яратиладиган “Cinema Park” креатив паркини ташкил этиш, шунингдек, келгусида минтақа туризми учун янги драйверга айланадиган "Диснейланд" тематик боғини барпо этиш ғояси ҳам бор.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Пойтахтда Янги йил тантаналари қаерларда ўтказилиши аниқ бўлди
Тошкент шаҳрида Янги йил байрамининг асосий тадбирлари 2025 йил 25 декабрдан 2026 йил 10 январгача ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 га қадар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида бўлиб ўтади. Шаҳар бўйлаб эса боғлар, марказий майдонлар ва 24/7 туризм кўчаларида байрам дастурлари ташкил этилади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Навоийда ота ва бола ис газидан вафот этди
18 декабрь куни Кармана туманида эр ва хотин, шунингдек, уларнинг икки фарзанди ис газидан заҳарланди. Аниқланишича, С.Я. ва ўғли С.А. ухлаш мақсадида ошхонага, рафиқаси М.Я. эса иккинчи фарзанди А.А. билан ётоқхонада исиниш печини ёқиб, ухлаган вақти печнинг мўриларидан чиққан ис газидан заҳарланган. Оқибатда ота ва ўғли воқеа жойида вафот этган. Оила бекаси ва яна бир фарзанд заҳарланиш ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро ота-боланинг ўлими ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида содир бўлган. Шунингдек, ҳозирги кунда аёл ва унинг вояга етмаган фарзандининг аҳволи ўртача ҳолатда. Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳ томонидан кўздан кечирилиб, нарса ва ашёлар олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Мирзиёев расмий қабул маросимида иштирок этди
Ўзбекистон Президенти Япония бош вазири Санаэ Такаичи номидан Акасака саройида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам иштирок этди. "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммити 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Университетнинг мансабдор ходими пора билан ушланди
Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Жумладан, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Энди ҳоким фақат ижро билан шуғулланади
Кенгаш эса назорат қилади.
Сенатнинг 12-ялпи мажлисида маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган қонун маъқулланди. Энди ҳоким фақат ижро билан шуғулланади, Кенгаш эса назорат қилади. Шу билан бирга, ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалалар бўйича маҳаллий Кенгашларнинг назорат қилиш ваколатлари аниқ белгилаб берилаётгани ушбу тамойилнинг амалда ишлашини таъминлайди. Шу сабабли бир нечта кодекс ва ўнлаб қонунларга ўзгартириш киритилди. Кераксиз такрорланадиган вазифалар олиб ташланмоқда. Қонун кучли Кенгаш ва ҳисобдор ҳоким тамойилини амалда ишлатишга хизмат қилади. Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
02:33
Video unavailableShow in Telegram
Деновнинг "кўча одамлари" қўлга олинган
"Долзарб 40 кунлик" тадбирларида панада қолиб кетган "кўча одамларига қарши ов" давом этмоқда.
11.01 MB
06:12
Video unavailableShow in Telegram
Сенаторлар мажлисга тайёрланмай келган ИИБ ходимини танқид қилди
Сенатнинг 12-ялпи мажлисида профилактик ишлар вақтида ижрога қаратилмаганлиги оқибатида Деновдаги бозорда руҳий касал томонидан ёш қизча пичоқлаб ўлдирилгани юзасидан аниқ савол берган. ИИВ вакили эса навбатчи жавоблар билан гапни олиб қочган ва битта ходимни деб тизимга нисбатан тош отилиши нотўғри дегандек иддао қилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
26.13 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Қобилжоннинг ваҳший қотили ҳибсга олинди
Ушбу қарор 18 декабрь куни Москванинг Твер шаҳар суди томонидан чиқарилган. Тергов қўмитаси Россия Жиноят кодексининг 105-моддаси (қотиллик) ва Россия Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 105-моддаси 2-қисми (икки ёки ундан ортиқ одамни ўлдиришга уриниш) бўйича жиноий иш қўзғатган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Туркиядан қайтиш учун Centrum Air’дан чипта сотиб олган йўловчилар самолётга сиғмай қолди
Авиакомпания ортиқча билет сотгани сабаб фуқаролар Истанбулда қолиб кетган. Уларга бир кундан кейингина бошқа рейс орқали Ўзбекистонга қайтиш таклиф қилинган. Бундан ташқари, мижозга 500 евро миқдорида компенсация, қўшимча 865 200 сўмлик товон, авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафарга 20 фоиз чегирма берувчи промокод, 23 кило қўшимча бепул багаж ҳамда парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти берилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонлик ўқувчи 100 фоизлик грант билан Гарвардга ўқишга кирди
Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова Гарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинган. Дилафрўз 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олган. Дилафрўз 2008 йил 1 апрельда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳамкорлик билан Омбудсман Россиядаги талабаларни маъмурий жазодан сақлаб қолди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Россия Омбудсмани билан ҳамкорликда Москвада сайёр қабул ўтказди. Қабулда НИУ ВШЭда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг миграция ҳисобига туриш муддати ўз вақтида узайтирилмагани аниқланди. Масала Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили назоратига олиниб, ИИВ Миграция хизмати билан ўрганилди. Натижада талабаларнинг вақтинча туриш муддатлари узайтирилди ҳамда уларга нисбатан жарима солиш ёки маъмурий чиқариб юбориш чоралари қўлланмаслиги белгиланди. Ушбу қарор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова ва Беларусдан келиб таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ талабаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Россия Омбудсмани мазкур масала ижобий ҳал этилганини таъкидлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
