ar
Feedback
PORTAL24 | Расмий канал

PORTAL24 | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot

إظهار المزيد
2025 عام في الأرقامsnowflakes fon
card fon
84 513
المشتركون
-43224 ساعات
-2 2917 أيام
-8 08530 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонлик ўқувчи 100 фоизлик грант билан Гарвардга ўқишга кирди
Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова Гарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинган. Дилафрўз 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олган. Дилафрўз 2008 йил 1 апрельда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳамкорлик билан Омбудсман Россиядаги талабаларни маъмурий жазодан сақлаб қолди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Россия Омбудсмани билан ҳамкорликда Москвада сайёр қабул ўтказди. Қабулда НИУ ВШЭда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг миграция ҳисобига туриш муддати ўз вақтида узайтирилмагани аниқланди. Масала Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили назоратига олиниб, ИИВ Миграция хизмати билан ўрганилди. Натижада талабаларнинг вақтинча туриш муддатлари узайтирилди ҳамда уларга нисбатан жарима солиш ёки маъмурий чиқариб юбориш чоралари қўлланмаслиги белгиланди. Ушбу қарор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова ва Беларусдан келиб таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ талабаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Россия Омбудсмани мазкур масала ижобий ҳал этилганини таъкидлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:33
Video unavailableShow in Telegram
«Уятли одат». Туркистонда фуқаронинг уйидан 2 тонна носвой топилди
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида полиция ходимлари маҳаллий фуқаронинг уйида яширин ишлаб чиқариш цехини аниқлаб, 2 тонна носвойни мусодара қилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Полиция_выявила_подпольный_цех_и_изъяла_2_тонны_насвая_в_Тур.mp41.43 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Транспорт вазирлиги биноси сотилди
Зулфияхоним кўчасида жойлашган, умумий майдони 62 сотихни ташкил этган Транспорт вазирлиги биноси бошланғич 110,4 млрд сўм нарх билан сотувга қўйилган. Ауктсионда уч нафар харидор иштирок этган. Иштирокчилар 14 марта нархни ошириб, савдо бир соатдан ортиқ давом этган. Бино Қорақалпоғистон Республикасининг Самарадор компаниясига 187,7 млрд сўмга сотилган. Самарадор компанияси 2017 йилда Тошкентда рўйхатга олинган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Бугун, 19 декабрь соат 10:39 ларда Афғонистоннинг Тахор вилоятида 6 балли зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Сурхондарё вилоятида юқори даражада сезилди. Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи: 🔹Сурхондарё вилоятида 4 балл, 206 км. 🔹Қашқадарё вилоятида 3 балл, 417 км. 🔹Самарқанд вилоятида 3 балл, 423 км. 🔹Жиззах вилоятида 2-3 балл, 441 км. 🔹Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 467 км. 🔹Фарғона вилоятида 2-3 балл, 502 км. 🔹Навоий вилоятида 2 балл, 542 км. 🔹Тошкент шаҳрида 2 балл, 550 км. 🔹Наманган вилоятида 2 балл, 561 км. 🔹Андижон вилоятида 2 балл, 564 км.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Жиззахда алиментдан қарздор ота шаърий никоҳдаги хотинининг балконидан топилди
Алиментдан 43 миллион сўмдан ортиқ қарзи бўлган ота Фориш туманида шаърий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уй балконига яширинган вақтида ушланган. Алимент қарзи 43 миллион сўмдан ошган бўлиб, қарздор давлат ижрочисига топширилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
IMG_0646.MP43.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
“Толибон” минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини лавозимидан озод қилди
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг маълумотларига кўра, “Толибон” хавфсизлик кучларини 20 фоизга қисқартиргач, минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини, айниқса тожик ва ўзбек аҳолиси яшайдиган вилоятлардагиларини лавозимидан четлаштирган. БМТ буни “Толибон”нинг бюджет инқирози туфайли амалга оширгани ҳақида хабар бермоқда. Ҳисоботга кўра, Бадахшондан кейин энг кўп қисқартиришлар Каписа, Парвон ва Тахор вилоятларида қайд этилган. Бу ҳудудлар тожик ва ўзбек жангчиларнинг кўплиги билан танилган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:29
Video unavailableShow in Telegram
Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Масаказу Секигучи билан учрашди Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
reels_parlament_tg.mp435.07 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Таиландга икки фуқарони фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди
ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Император Нарухито билан учрашди Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
reels_imperator_tg_new2.mp465.13 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банк эьлон қилган хорижий валюталарнинг бугунги курси қуйидагича:
🇺🇸 USD — 12 021,61 сўм (−38,17) ⬇️ 🇪🇺 EUR — 14 092,93 сўм (−36,31) ⬇️ 🇷🇺 RUB — 150,44 сўм (+0,37) ⬆️ 🇬🇧 GBP — 16 047,65 сўм (−23,21) ⬇️ 🇯🇵 JPY — 77,09 сўм (−0,45) ⬇️ 🇨🇭 CHF — 15 091,15 сўм (−23,25) ⬇️ 🇨🇳 CNY — 1 707,30 сўм (−4,64) ⬇️ Кун давомида асосий валюталарда пасайиш, рубльда эса оз миқдорда ўсиш қайд этилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун Республикамизда ҳаво ўзгарувчан бўлади
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 1–3° илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 9–14° совуқ, кундузи 2–3° илиқ бўлади. Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат кечаси 3–8° совуқ, кундузи 3–8° илиқ бўлади. Тошкент вилояти, Сирдарё, Самарқанд, Жиззахда айрим жойларда қор ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 4–9° илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғонада айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Исроил 11 нафар фаластинликни озод этди
Исроил 17 декабрь куни 11 нафар асирдаги фаластинликни озод қилди. Улар Халқаро қизил хоч қўмитаси кўмагида Дайр ал-Балоҳ шаҳрига етказилди. Кейинчалик улар тиббий кўрикдан ўтиш учун Ал-Ақсо шаҳидлар шифохонасига олиб кетилди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
phalastine.mp44.61 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Буюк Британия Россиянинг 20 дан ортиқ компаниясини санкциялар рўйхатига қўшди — “Медуза”
"Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши санкциялар рўйхатини янгилаб, унга 24 та компанияни киритди. Улар орасида “Татнефть”, “Русснефть”, “Руснефтегаз” ва “ННК-Ойл” нефт-газ компаниялари ҳам бор", дея хабар бермоқда нашр. Лондоннинг қайд этишича, “қора рўйхат”га киритилган нефт-газ компаниялари стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган соҳада бизнес юритиш орқали Россия ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Уч нафар курашчимиз йилни Жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлайди
Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган.  Унга кўра, ортда қолаётган йил турли мусобақаларда юқори натижалар билан қимматли очколарни жамғарган Алишер Ғаниев -60 кг, Айтжан Халмаханов -63 кг ва Абдулло Алиев -72 кг вазн тоифаларида Жаҳон рейтингининг пешқадами сифатида йилни якунлайдиган бўлишди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Япония матбуоти Ўзбекистонни ёритди
The Japan News нашрида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги етакчи ўрни ва Токио учун стратегик аҳамияти таҳлил қилинди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
Photo unavailableShow in Telegram
Агар Украина Россияни енга олишига ишонса ва урушни давом эттиришга тайёр бўлса, майли, урушсин
Агар жанговар ҳаракатлар шу суръатда давом этса, Украина дунё харитасидан йўқолади, Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Месси Ҳиндистонда ўзининг энг катта ва “энг бой” мухлиси – Манеклал лақабли фил билан футбол ўйнади
Маълумот учун, ушбу фил ҳинд миллиардери Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбанига тегишли бўлган Вантара лойиҳаси ҳудудида парваришланади. Лойиҳа Амбани оиласи томонидан яратилган улкан ҳайвонларни ҳимоя қилиш маркази ҳисобланади.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
3.mp42.98 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳри Халқаро аэропортида қор ёғиши сабабли рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда. Қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш зарурияти билан боғлиқлиги айтилган. Ўзгаришлар йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
00:23
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Президентини Япониядаги ватандошлар кутиб олди
Президент ватандошларга иши ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар кунчиқар юртда орттирган билим ва тажрибалар Ўзбекистон тараққиёти ҳамда халқ фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирган.
Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
إظهار الكل...
IMG_7565.MP418.27 MB