PORTAL24 | Расмий канал
前往频道在 Telegram
Мурожат: +998771444424 ☎️ 🌏 Ўзбекистон ва жаҳондаги тезкор хабарлар Ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда уни бизга юборинг: @portal24_murojaatbot ✉️ 💰Реклама учун: @Portal24ReklamaBot
显示更多2025 年数字统计

84 500
订阅者
-43224 小时
-2 2917 天
-8 08530 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Туркиядан қайтиш учун Centrum Air’дан чипта сотиб олган йўловчилар самолётга сиғмай қолди
Авиакомпания ортиқча билет сотгани сабаб фуқаролар Истанбулда қолиб кетган. Уларга бир кундан кейингина бошқа рейс орқали Ўзбекистонга қайтиш таклиф қилинган. Бундан ташқари, мижозга 500 евро миқдорида компенсация, қўшимча 865 200 сўмлик товон, авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафарга 20 фоиз чегирма берувчи промокод, 23 кило қўшимча бепул багаж ҳамда парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти берилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистонлик ўқувчи 100 фоизлик грант билан Гарвардга ўқишга кирди
Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова Гарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинган. Дилафрўз 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олган. Дилафрўз 2008 йил 1 апрельда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.
照片不可用在 Telegram 中显示
Ҳамкорлик билан Омбудсман Россиядаги талабаларни маъмурий жазодан сақлаб қолди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили октябрь ойида Россия Федерациясига амалга оширган ташрифи доирасида Россия Омбудсмани билан ҳамкорликда Москвада сайёр қабул ўтказди. Қабулда НИУ ВШЭда таҳсил олаётган 31 нафар ўзбекистонлик талабанинг миграция ҳисобига туриш муддати ўз вақтида узайтирилмагани аниқланди. Масала Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили назоратига олиниб, ИИВ Миграция хизмати билан ўрганилди. Натижада талабаларнинг вақтинча туриш муддатлари узайтирилди ҳамда уларга нисбатан жарима солиш ёки маъмурий чиқариб юбориш чоралари қўлланмаслиги белгиланди. Ушбу қарор Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова ва Беларусдан келиб таҳсил олаётган 200 нафардан ортиқ талабаларга ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Россия Омбудсмани мазкур масала ижобий ҳал этилганини таъкидлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:33
视频不可用在 Telegram 中显示
显示全部...
Полиция_выявила_подпольный_цех_и_изъяла_2_тонны_насвая_в_Тур.mp41.43 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Транспорт вазирлиги биноси сотилди
Зулфияхоним кўчасида жойлашган, умумий майдони 62 сотихни ташкил этган Транспорт вазирлиги биноси бошланғич 110,4 млрд сўм нарх билан сотувга қўйилган. Ауктсионда уч нафар харидор иштирок этган. Иштирокчилар 14 марта нархни ошириб, савдо бир соатдан ортиқ давом этган. Бино Қорақалпоғистон Республикасининг Самарадор компаниясига 187,7 млрд сўмга сотилган. Самарадор компанияси 2017 йилда Тошкентда рўйхатга олинган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
照片不可用在 Telegram 中显示
Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Бугун, 19 декабрь соат 10:39 ларда Афғонистоннинг Тахор вилоятида 6 балли зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Сурхондарё вилоятида юқори даражада сезилди. Ўзбекистон ҳудудларида сезилиш кучи: 🔹Сурхондарё вилоятида 4 балл, 206 км. 🔹Қашқадарё вилоятида 3 балл, 417 км. 🔹Самарқанд вилоятида 3 балл, 423 км. 🔹Жиззах вилоятида 2-3 балл, 441 км. 🔹Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 467 км. 🔹Фарғона вилоятида 2-3 балл, 502 км. 🔹Навоий вилоятида 2 балл, 542 км. 🔹Тошкент шаҳрида 2 балл, 550 км. 🔹Наманган вилоятида 2 балл, 561 км. 🔹Андижон вилоятида 2 балл, 564 км.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
01:01
视频不可用在 Telegram 中显示
Жиззахда алиментдан қарздор ота шаърий никоҳдаги хотинининг балконидан топилди
Алиментдан 43 миллион сўмдан ортиқ қарзи бўлган ота Фориш туманида шаърий никоҳдаги аёлига тегишли кўп қаватли уй балконига яширинган вақтида ушланган. Алимент қарзи 43 миллион сўмдан ошган бўлиб, қарздор давлат ижрочисига топширилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
IMG_0646.MP43.15 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
“Толибон” минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини лавозимидан озод қилди
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг маълумотларига кўра, “Толибон” хавфсизлик кучларини 20 фоизга қисқартиргач, минглаб тожик ва ўзбек жангчиларини, айниқса тожик ва ўзбек аҳолиси яшайдиган вилоятлардагиларини лавозимидан четлаштирган. БМТ буни “Толибон”нинг бюджет инқирози туфайли амалга оширгани ҳақида хабар бермоқда. Ҳисоботга кўра, Бадахшондан кейин энг кўп қисқартиришлар Каписа, Парвон ва Тахор вилоятларида қайд этилган. Бу ҳудудлар тожик ва ўзбек жангчиларнинг кўплиги билан танилган.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
照片不可用在 Telegram 中显示
Марказий банк эьлон қилган хорижий валюталарнинг бугунги курси қуйидагича:
🇺🇸 USD — 12 021,61 сўм (−38,17) ⬇️ 🇪🇺 EUR — 14 092,93 сўм (−36,31) ⬇️ 🇷🇺 RUB — 150,44 сўм (+0,37) ⬆️ 🇬🇧 GBP — 16 047,65 сўм (−23,21) ⬇️ 🇯🇵 JPY — 77,09 сўм (−0,45) ⬇️ 🇨🇭 CHF — 15 091,15 сўм (−23,25) ⬇️ 🇨🇳 CNY — 1 707,30 сўм (−4,64) ⬇️ Кун давомида асосий валюталарда пасайиш, рубльда эса оз миқдорда ўсиш қайд этилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
照片不可用在 Telegram 中显示
Бугун Республикамизда ҳаво ўзгарувчан бўлади
Тошкент шаҳрида кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 0–2° совуқ, кундузи 1–3° илиқ бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 9–14° совуқ, кундузи 2–3° илиқ бўлади. Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат кечаси 3–8° совуқ, кундузи 3–8° илиқ бўлади. Тошкент вилояти, Сирдарё, Самарқанд, Жиззахда айрим жойларда қор ёғиши мумкин, ҳарорат кечаси 0–5° совуқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 4–9° илиқ бўлади. Андижон, Наманган, Фарғонада айрим жойларда ёмғир ва қор ёғади, ҳарорат кечаси 2° совуқ–3° илиқ, кундузи 0–5° илиқ бўлади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:26
视频不可用在 Telegram 中显示
Исроил 11 нафар фаластинликни озод этди
Исроил 17 декабрь куни 11 нафар асирдаги фаластинликни озод қилди. Улар Халқаро қизил хоч қўмитаси кўмагида Дайр ал-Балоҳ шаҳрига етказилди. Кейинчалик улар тиббий кўрикдан ўтиш учун Ал-Ақсо шаҳидлар шифохонасига олиб кетилди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
phalastine.mp44.61 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Буюк Британия Россиянинг 20 дан ортиқ компаниясини санкциялар рўйхатига қўшди — “Медуза”
"Буюк Британия ҳукумати Россияга қарши санкциялар рўйхатини янгилаб, унга 24 та компанияни киритди. Улар орасида “Татнефть”, “Русснефть”, “Руснефтегаз” ва “ННК-Ойл” нефт-газ компаниялари ҳам бор", дея хабар бермоқда нашр. Лондоннинг қайд этишича, “қора рўйхат”га киритилган нефт-газ компаниялари стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган соҳада бизнес юритиш орқали Россия ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
Уч нафар курашчимиз йилни Жаҳон рейтинги пешқадами сифатида якунлайди
Бирлашган кураш дунёси (UWW) жорий йилнинг декабрь ойи учун жаҳон рейтингини эълон қилди. 2025 йил якуни акс этган мазкур жадвалда юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси биринчи ўринда қайд этилган. Унга кўра, ортда қолаётган йил турли мусобақаларда юқори натижалар билан қимматли очколарни жамғарган Алишер Ғаниев -60 кг, Айтжан Халмаханов -63 кг ва Абдулло Алиев -72 кг вазн тоифаларида Жаҳон рейтингининг пешқадами сифатида йилни якунлайдиган бўлишди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
00:16
视频不可用在 Telegram 中显示
Месси Ҳиндистонда ўзининг энг катта ва “энг бой” мухлиси – Манеклал лақабли фил билан футбол ўйнади
Маълумот учун, ушбу фил ҳинд миллиардери Мукеш Амбанининг ўғли Анант Амбанига тегишли бўлган Вантара лойиҳаси ҳудудида парваришланади. Лойиҳа Амбани оиласи томонидан яратилган улкан ҳайвонларни ҳимоя қилиш маркази ҳисобланади.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
3.mp42.98 MB
照片不可用在 Telegram 中显示
Тошкент халқаро аэропортидаги рейслар вақти ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳри Халқаро аэропортида қор ёғиши сабабли рейсларнинг учиб кетиш вақтида бироз ўзгаришлар кутилмоқда. Қисқа муддатли кечикишлар парвозлар дастурини бажариш учун қўшимча парвозолди муолажаларини ўтказиш зарурияти билан боғлиқлиги айтилган. Ўзгаришлар йўловчилар учун парвозолди жараёнларидан ўтиш вақтига таъсир қилмайди.Instagram | Telegram | Youtube | Web sayt
