Burchak | Rasmiy kanal
الذهاب إلى القناة على Telegram
@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin
إظهار المزيد2025 عام في الأرقام

325 219
المشتركون
-1 85624 ساعات
-9 6157 أيام
+108 01230 أيام
أرشيف المشاركات
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди
Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.
Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.
Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 24❤ 6
01:19
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸 Трамп АҚШдаги иқтисодий вазият ўрнига рафиқаси Меланиянинг ички кийимлари ҳақида гапириб берди
Кўп минг кишилик митингда Трамп иқтисодиёт ҳақида гапиришни режалаштирган эди, лекин ФБР томонидан ўтказилган тинтув ҳақидаги эпизод туфайли у агентлар Меланиянинг шкафини, ҳатто унинг "ички кийимларини" (трусик) қандай текширганини батафсил айтиб ўтди.
Сўнгра у майда тафсилотларга ўтди. Унинг сўзларига кўра, Мелания Трамп жуда тартибли аёл, унинг "баъзан шимчалар деб ҳам аталадиган" ички кийимлари ҳар доим мукаммал тарзда тахланган бўлади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
трамп белё.MOV28.78 MB
🤣 43😡 7😁 6❤ 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин бутун Украинани эгаллаш ва Европанинг илгари СССР таркибига кирган айрим ҳудудларини Россияга қўшиб олишни истайди - Reuters
"Россия президенти фақатгина Украинани назорат қилиш билан чекланмай, илгари СССР таркибида бўлган Европа давлатлари ҳудудларини ҳам босиб олишни хоҳлайди", дея ёзади Reuters агентлиги.
Россия президенти матбуот котиби Песков эса Reutersнинг Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истаётгани ҳақидаги хабари мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маьлум қилган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 13🤣 8❤ 3👎 2😡 2
🇮🇳🇷🇺 Ҳиндистонлик мигрантлар Россия кўчаларини ободонлаштиришни бошлади
Санкт-Петербург кўчаларида Ҳиндистондан келган 17 нафар ишчи йўлакларни тозаламоқда. Уларнинг ётоқхонаси, овқати, транспорти ва маоши (100 минг рубл) компания томонидан таъминланган.
Россия ОАВга кўра, лойиҳа ҳозирча синов тарзида амалга оширилмоқда, лекин ишчилар юқори самарадорлик кўрсатмоқда ва уни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
🤣 19👏 15❤ 3👎 1🤔 1
2.mp44.35 MB
3.mp410.13 MB
5.mp48.11 MB
👎 13👍 5🤔 2❤ 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇵🇮🇱 Ким Чен Ин Исроил ва унинг ҳомийси ҳақида
"Исроил — бу Қўшма Штатларнинг террорчилик лойиҳасидир. Биз уни тан олмаймиз ва у билан ҳеч қандай дипломатик муносабатларни қўллаб-қувватламаймиз", — деб баёнот берган Ким Чен Ин Исроил ОАВ маълумотларига кўра.
Ким Чен Ин Исроилни қонуний давлат эмас, балки АҚШ ҳокимиятининг воситаси сифатида хизмат қилади, дея таъкидлаган. КХДР Исроил босқинчилик тузилмасини расман тан олмайди, аксинча, Фаластин Давлатини тан олади ва Тель-Авивдаги режим фақатгина АҚШнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий кўмаги туфайли мавжудлигини қайд этади.
INSTAGRAM | TELEGRAM
👏 87👍 18❤ 10🔥 6
🇷🇺🇺🇦 DW: Москвада автомобил портлаши натижасида Россия армияси генерал-майори ҳалок бўлди, у Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни бошқараётган қўмондонлардан бири бўлган
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабр куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш натижасида Россия Қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи 56 ёшли генерал-майор Фанил Сарваров олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Россия Тергов қўмитаси “ҳарбий хизматчини ўлдириш” бўйича жиноят иши қўзғатди. Идора хабарига кўра, генералнинг ўлдирилишига оид асосий версия Украина махсус хизматлари билан боғлиқ.
Аввалроқ “Проект” нашри Фанил Сарваровни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини бошқараётган қўмондонлар базасига киритган эди.
INSTAGRAM | TELEGRAM
2.10 MB
❤ 15👍 13🤣 4👎 3👏 1
01:29
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Украина Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Липецк яқинидаги ҳарбий авиабазада саботаж операцияси пайтида Россиянинг иккита Су-30 ва Су-27 қирувчи самолётлари йўқ қилинди.
Самолётлар бир неча ҳафталик тайёргарликдан сўнг ангар ичида ёқиб юборилди, етказилган зарар 100 миллион долларгача баҳоланмоқда.
INSTAGRAM | TELEGRAM
2.mp481.49 MB
❤ 9👍 6👎 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Колумбия президенти: ташқи сиёсат адолатсиз
🇨🇴🇺🇸🇻🇪 Колумбия президенти Густаво Петро ташқи сиёсатдаги иккиюзламачилик ва адолатсизлик ҳақида кескин фикр билдирди.
Унинг айтишича:
«Техас — босиб олинган ҳудуд. Уни ҳеч ким сотмаган, уни тортиб олишган. Худди шундай, Калифорния ва АҚШнинг бутун жанубий қисми ҳам шу тарзда қўлга киритилган.
Шунга қарамай, ҳеч бир лотин америкалик президент чиқиб: “Уни бизга қайтариб беринглар, сизлар уни ўғирлаб олгансизлар”, деб айта олмайди. Лекин бошқа томондан, Дональд Трамп Венесуэла нефти ҳақида бемалол: “Уни менга қайтаринглар, чунки у мендан ўғирланган”, деб айта олади. Бу қандай адолат?»
INSTAGRAM | TELEGRAM
👍 37❤ 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇵🇸 АҚШ Ғазони курортга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди
АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (Sunrise) номли лойиҳа ишлаб чиқди. Унга кўра, Ғазо сектори юқори технологияли қирғоқбўйи мегаполис ва курортга айлантирилиши режалаштирилган.
Лойиҳа устида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф ва Президентнинг куёви Жаред Кушнер бошчилигидаги жамоа ишлаган. Режа 112,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва уй-жойлар, мактаблар, шифохоналар, инфратузилма ҳамда дам олиш зоналари қурилишини назарда тутади. У 20 йиллик “йўл харитаси” сифатида кўрилиб, Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантириш мақсад қилинган.
INSTAGRAM | TELEGRAM
😡 25❤ 3👎 3🤯 1
إظهار الكل...
3.mp42.10 MB
4.mp45.14 MB
5.mp49.01 MB
6.mp48.84 MB
😢 11❤ 4👏 4🤯 2
00:46
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Агар Путин яна "йўқ" деса, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришимиз ва Украинага узоқ масофали Томаҳаwк ракеталарини беришимиз керак — АҚШ сенатори Линдси Грэм
"Агар Путин бу сафар ҳам яна “йўқ” деса, умид қиламанки, президент Трамп менинг санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳамни имзолайди. Бу қонун лойиҳасида Хитой каби Россиянинг арзон нефтини сотиб олаётган давлатларга нисбатан божлар жорий этиш, Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олиш, шунингдек, Венесуэлага нисбатан қилинаётгани каби санкциялар остидаги Россия нефтини ташиётган кемаларни ушлаб қолиш ва мусодара қилиш назарда тутилган. Агар Путин таклифимизни рад этса, биз ўйин қоидаларини тубдан ўзгартиришимиз керак — жумладан, Россия ҳудудида жойлашган дрон ва ракета заводларига зарба бериш учун Украинага Tomahawk ракеталарини топширишни ўйлаб кўришимиз зарур", — деди америкалик сенатор.
INSTAGRAM | TELEGRAM
1.MP415.46 MB
👍 16🤣 10❤ 7😡 7👏 2👎 1🔥 1
