uz
Feedback
Burchak | Rasmiy kanal

Burchak | Rasmiy kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

@Burchak Расмий канал! - Ўзбекистон ва жаҳондаги муҳим сиёсий хабарлар. - Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлсангиз бизга юборинг биз уни каналга жойлаймиз: @letspr_admin

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
325 470
Obunachilar
-1 85624 soatlar
-9 6157 kunlar
+108 01230 kunlar
Postlar arxiv
01:19
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸 Трамп АҚШдаги иқтисодий вазият ўрнига рафиқаси Меланиянинг ички кийимлари ҳақида гапириб берди Кўп минг кишилик митингда Трамп иқтисодиёт ҳақида гапиришни режалаштирган эди, лекин ФБР томонидан ўтказилган тинтув ҳақидаги эпизод туфайли у агентлар Меланиянинг шкафини, ҳатто унинг "ички кийимларини" (трусик) қандай текширганини батафсил айтиб ўтди. Сўнгра у майда тафсилотларга ўтди. Унинг сўзларига кўра, Мелания Трамп жуда тартибли аёл, унинг "баъзан шимчалар деб ҳам аталадиган" ички кийимлари ҳар доим мукаммал тарзда тахланган бўлади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
трамп белё.MOV28.78 MB
🤣 43😡 7😁 6 2
01:47
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇷🇺🇸 Эрон хакери Дональд Трамп аккаунтини бузди Эрон манбаларига кўра, хакер Фатима Садикиян АҚШнинг энг хавфли рақамли платформаларидан бирига киришга муваффақ бўлган. У Трамп аккаунтида Эрон байроғини кўтарган, бу у қилган ишининг амалий жиҳатини янада ошкор қилди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
15.28 MB
33👍 19👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🚫 Coca-Cola Европадан ичимликларини қайтариб оляпти. Сабаб: таркибида хлорат меъёрдан юқори аниқланган. Хлорат сувни дезинфекция қилиш жараёнида ҳосил бўлиши мумкин. ❗️Бу модда соғлиқ учун зарарли, айниқса қалқонсимон без, болалар ва чақалоқлар учун хавфли. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
🤬 10👍 8 7
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Путин бутун Украинани эгаллаш ва Европанинг илгари СССР таркибига кирган айрим ҳудудларини Россияга қўшиб олишни истайди - Reuters "Россия президенти фақатгина Украинани назорат қилиш билан чекланмай, илгари СССР таркибида бўлган Европа давлатлари ҳудудларини ҳам босиб олишни хоҳлайди", дея ёзади Reuters агентлиги. Россия президенти матбуот котиби Песков эса Reutersнинг Россия собиқ СССРнинг Европа қисмидаги ҳудудларини қайтадан эгаллашни истаётгани ҳақидаги хабари мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маьлум қилган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
👍 13🤣 8 3👎 2😡 2
🇮🇳🇷🇺 Ҳиндистонлик мигрантлар Россия кўчаларини ободонлаштиришни бошлади Санкт-Петербург кўчаларида Ҳиндистондан келган 17 нафар ишчи йўлакларни тозаламоқда. Уларнинг ётоқхонаси, овқати, транспорти ва маоши (100 минг рубл) компания томонидан таъминланган. Россия ОАВга кўра, лойиҳа ҳозирча синов тарзида амалга оширилмоқда, лекин ишчилар юқори самарадорлик кўрсатмоқда ва уни кенгайтириш режалаштирилмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
🤣 19👏 15 3👎 1🤔 1
🇷🇺 МДҲ раҳбарлари Эрмитажда норасмий саммит учун йиғилишди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
2.mp44.35 MB
3.mp410.13 MB
5.mp48.11 MB
👎 13👍 5🤔 2 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇵🇮🇱 Ким Чен Ин Исроил ва унинг ҳомийси ҳақида "Исроил — бу Қўшма Штатларнинг террорчилик лойиҳасидир. Биз уни тан олмаймиз ва у билан ҳеч қандай дипломатик муносабатларни қўллаб-қувватламаймиз", — деб баёнот берган Ким Чен Ин Исроил ОАВ маълумотларига кўра. Ким Чен Ин Исроилни қонуний давлат эмас, балки АҚШ ҳокимиятининг воситаси сифатида хизмат қилади, дея таъкидлаган. КХДР Исроил босқинчилик тузилмасини расман тан олмайди, аксинча, Фаластин Давлатини тан олади ва Тель-Авивдаги режим фақатгина АҚШнинг сиёсий, ҳарбий ва молиявий кўмаги туфайли мавжудлигини қайд этади. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
👏 87👍 18 10🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
#Тезкор ⚡️Россияда доллар қулади, курс бугун 79 рублга тушиб кетибди😳 Бугун Россия рубли АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланиб, доллар курси 79 рублга тушди. Россияга бориб ишлайдиганлар учун бу жуда ва жуда ажойиб хабар!! Россиядаги яқинларга тезда юбориб қўямиз. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
🔥 9👍 3 1
🇷🇺🇺🇦 DW: Москвада автомобил портлаши натижасида Россия армияси генерал-майори ҳалок бўлди, у Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни бошқараётган қўмондонлардан бири бўлган Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабр куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга туширилган. Портлаш натижасида Россия Қуролли кучларининг оператив тайёргарлик бошқармаси бошлиғи 56 ёшли генерал-майор Фанил Сарваров олган жароҳатлари оқибатида вафот этган. Россия Тергов қўмитаси “ҳарбий хизматчини ўлдириш” бўйича жиноят иши қўзғатди. Идора хабарига кўра, генералнинг ўлдирилишига оид асосий версия Украина махсус хизматлари билан боғлиқ. Аввалроқ “Проект” нашри Фанил Сарваровни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини бошқараётган қўмондонлар базасига киритган эди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
2.10 MB
15👍 13🤣 4👎 3👏 1
01:29
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Украина Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Липецк яқинидаги ҳарбий авиабазада саботаж операцияси пайтида Россиянинг иккита Су-30 ва Су-27 қирувчи самолётлари йўқ қилинди. Самолётлар бир неча ҳафталик тайёргарликдан сўнг ангар ичида ёқиб юборилди, етказилган зарар 100 миллион долларгача баҳоланмоқда. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
2.mp481.49 MB
9👍 6👎 4👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Колумбия президенти: ташқи сиёсат адолатсиз 🇨🇴🇺🇸🇻🇪 Колумбия президенти Густаво Петро ташқи сиёсатдаги иккиюзламачилик ва адолатсизлик ҳақида кескин фикр билдирди. Унинг айтишича: «Техас — босиб олинган ҳудуд. Уни ҳеч ким сотмаган, уни тортиб олишган. Худди шундай, Калифорния ва АҚШнинг бутун жанубий қисми ҳам шу тарзда қўлга киритилган. Шунга қарамай, ҳеч бир лотин америкалик президент чиқиб: “Уни бизга қайтариб беринглар, сизлар уни ўғирлаб олгансизлар”, деб айта олмайди. Лекин бошқа томондан, Дональд Трамп Венесуэла нефти ҳақида бемалол: “Уни менга қайтаринглар, чунки у мендан ўғирланган”, деб айта олади. Бу қандай адолат?» INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
👍 37 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸🇵🇸 АҚШ Ғазони курортга айлантириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (Sunrise) номли лойиҳа ишлаб чиқди. Унга кўра, Ғазо сектори юқори технологияли қирғоқбўйи мегаполис ва курортга айлантирилиши режалаштирилган. Лойиҳа устида Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф ва Президентнинг куёви Жаред Кушнер бошчилигидаги жамоа ишлаган. Режа 112,1 миллиард долларга баҳоланмоқда ва уй-жойлар, мактаблар, шифохоналар, инфратузилма ҳамда дам олиш зоналари қурилишини назарда тутади. У 20 йиллик “йўл харитаси” сифатида кўрилиб, Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантириш мақсад қилинган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
😡 25 3👎 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
👏 38👍 2
🇸🇦 Саудиянинг бир неча ҳудудларида – шимоли-ғарбда ва мамлакат марказида, хусусан қумли саҳрода ҳам қор ёғди. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
3.mp42.10 MB
4.mp45.14 MB
5.mp49.01 MB
6.mp48.84 MB
😢 11 4👏 4🤯 2
00:46
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Агар Путин яна "йўқ" деса, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришимиз ва Украинага узоқ масофали Томаҳаwк ракеталарини беришимиз керак — АҚШ сенатори Линдси Грэм "Агар Путин бу сафар ҳам яна “йўқ” деса, умид қиламанки, президент Трамп менинг санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳамни имзолайди. Бу қонун лойиҳасида Хитой каби Россиянинг арзон нефтини сотиб олаётган давлатларга нисбатан божлар жорий этиш, Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олиш, шунингдек, Венесуэлага нисбатан қилинаётгани каби санкциялар остидаги Россия нефтини ташиётган кемаларни ушлаб қолиш ва мусодара қилиш назарда тутилган. Агар Путин таклифимизни рад этса, биз ўйин қоидаларини тубдан ўзгартиришимиз керак — жумладан, Россия ҳудудида жойлашган дрон ва ракета заводларига зарба бериш учун Украинага Tomahawk ракеталарини топширишни ўйлаб кўришимиз зарур", — деди америкалик сенатор. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
1.MP415.46 MB
👍 16🤣 10 7😡 7👏 2👎 1🔥 1
00:34
Video unavailableShow in Telegram
🇹🇷 Туркия парламентида депутатлар 2026-йилги бюджет муҳокамаси чоғида муштлашди Муштлашув иккита партиянинг аъзолари ўртасида юз берган. Воқеадан сўнг 2026-йилги бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
2.mp49.85 MB
👏 7👎 1😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаровга Толстой номидаги тинчлик мукофоти топширилди Уч мамлакат етакчилари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу мукофотга муносиб деб топилган. INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
👍 88🔥 26 23👏 15👎 7
Photo unavailableShow in Telegram
"Исроил барибир бизни ўлдиради..." 🇵🇸🇮🇱 ХАМАС: Исроил қурол ташлашга қарамасдан ҳужумларни давом эттиради ХАМАС ҳаракати вакили Кемал Авннинг айтишича, қуролдан воз кечиш Исроил ҳужумларини тўхтатмайди. Унинг таъкидлашича, Исроил ҳар қандай ҳолатда ҳам зарбаларни давом эттиради: «Биз қуролни ташлаймизми ёки йўқми — Исроил барибир ҳужум қилади. Қисқаси, икки йўл бор: ё қуролсиз ҳолда ўлиш, ёки қўлингда қурол билан ўлиш. Холас». INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
15😢 12👏 5
00:30
Video unavailableShow in Telegram
#РАСМИЙ_БАЙОНОТ 🇪🇺🇮🇱 ЕВРОКОМИССИЯ РАҲБАРИ УРСУЛА ФОН ДЕР ЛЯЙЕН: “Яҳудийлар тарихи — Европа тарихи. Яҳудий маданияти Европанинг ажралмас қисми. Яҳудийлар ҳаёти гуллаб-яшнаса, Европа ҳам гуллаб-яшнайди.” INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
clashreport-2001334683225952535-01.mp43.81 MB
👎 54🤬 30🤣 10 2
00:52
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇷 Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи «Al-Jazeera» телеканалига берган интервьюсида: «Биз Қатарга эмас, Америка базасига зарба бердик. Агар биз ва АҚШ ўртасида уруш бошланса, биз минтақадаги барча Америка базаларига ҳужум қиламиз. Афсуски, бу базаларнинг баъзилари қўшни давлатлар ҳудудида жойлашган, аммо бу уруш — биз ва Қўшма Штатлар ўртасидадир.» INSTAGRAM | TELEGRAM
Hammasini ko'rsatish...
4.mp41.48 MB
21👏 4