Mehrob.uz
前往频道在 Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
显示更多2025 年数字统计

233 854
订阅者
-9424 小时
-6647 天
-3 29430 天
帖子存档
照片不可用在 Telegram 中显示
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Инсонларнинг обидроғи ким?
У киши жавоб бердилар:
– Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир.
«ал-Бидая ван наҳая».
@mehrob_uz
❤ 244👍 88😢 78🔥 23💯 9🕊 3
#саждаи_саҳв_масалалари
«РОББАНА ЛАКАЛ ҲАМД»НИ «РООББАНАА ЛАКАЛ ҲОМИД» ДЕСА
Такбир айтувчи имом ортидан «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дегач, «Роббана лакал ҳамд» дейиш ўрнига «Рооббана лакал ҳомид» деса, яъни «ро» ва «ҳо»дан сўнг бир алиф зиёда қилса, унинг намози бузилади. Ҳаракатларни бундай чўзиш оқибатида намоз бузилади.
РУКУДА «СУБҲАНА РОББИЯЛ АЗИЙМ»НИ ХАТО ЎҚИСА
Агар бир одам руку тасбеҳида «Субҳана роббиял азийм»ни «Зо» билан ўқиш ўрнига «За» билан ўқиса, намози бузилади.
Чунки «Азийм»ни «Зо»сини тўғри ва тиниқ талаффуз қила оладиган, киши имомликка ўтмоқлиги суннатдир. Ва «Зо»ни тўғри талаффуз қила олмайдиган киши «Азийм» ўрнига «Карийм» демоқлиги лозим. Яъни «Субҳана роббиял карийм» дейиш керак.
МУҚТАДИЙ ТАСБЕҲНИ ТЎЛИҚ АЙТМАСДАН ИМОМ ТУРИБ КЕТСА
Муқтадий руку ёки сажда тасбеҳларини уч маротаба тўлиқ айтмасидан имом туриб кетса, муқтадийни имомга эргашишлиги вожиб бўлгани учун муқтадий имом билан бирга бош кўтармоқлиги лозим. Тасбеҳлар ададини тўлиқ қилиш мақсадида ортда қолмоқ лозим эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 90-б.)
«САМИЪАЛЛОҲУ ЛИМАЛ ҲАМИДАҲ» ДЕСА
Бирор шахс «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» демоқлик ўрнига, «Самиъаллоҳу лимал ҳамидаҳ» деса, баъзи уламоларимиз фикрига кўра намоз бузилади. Шунинг учун тўғри талаффуз қилмоқликка ҳаракат қилмоқ лозим.
ИМОМ ТАСБЕҲЛАРНИ БЕШ МАРОТАБАДАН АЙТМОҚЛИГИ ЯХШИДУР
Имом руку ва сажда тасбеҳларини беш маротабадан айтмоқлиги яхшидур, токи муқтадийлар бемалол уч маротабадан айтиб олмоқликларига имконият топилсин. («Раддул муҳтор») Ёлғиз намоз ўқигувчи ҳам беш маротабадан айтмоқлиги афзалдур. («Сағирий»)
ҚУНУТ ДУОСИНИ ФОТИҲА СУРАСИДАН КЕЙИН ЎҚИСА, ЗАМ СУРА ҚИЛМОҚЛИК ЁДИДАН КЎТАРИЛСА
Бирор шахс витрни учинчи ракъатида Фотиҳа сурасини ўқигач, зам сура қилиш ўрнига қунут дуосини ўқиса, сўнг рукуга етгач, ёдига келса. У ортга қайтиб тик турган ҳолида зам сура қилиб, ундан сўнг қунут дуосини ўқиб, қайтадан рукуга боради ва охирида саждаи саҳв қилади. («Раддул муҳтор»)
@mehrob_uz
❤ 262👍 81🔥 12💯 12😢 4😍 2🕊 1
02:32
视频不可用在 Telegram 中显示
Гуноҳлар кўпайиб кетганда нима қилиш керак?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 7. Gunohlar ko'payib ketganda nima qilish kerak.mp416.53 MB
❤ 181👍 98😢 33👏 13🔥 2🤩 2🕊 1
Repost from TgId: 1401273985
照片不可用在 Telegram 中显示
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
❤ 106👍 106🔥 10👏 9😱 3🤩 3
00:11
视频不可用在 Telegram 中显示
Ассалому алайкум, ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🤲Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
✅Яқинларингизга улашинг
👉@mehrob_uz
AQOZhsK6AFxT56REP5ZIKs6JtYpRkV69U475dZAmSagRZDQ78hq8e0M_nfd_RMI.mp42.41 MB
❤ 199👍 48🕊 15🤩 2😍 2💯 1
01:22
视频不可用在 Telegram 中显示
显示全部...
telegram 1. Qalbdan chiqqan so'z.mp47.35 MB
❤ 180👍 64😢 16🔥 11👏 6💯 6🕊 3😍 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Агар маккий ва маданий суралар сонини унутсангиз, Бақара сурасининг 286 оятдан иборат эканини эсланг.
Маккий суралар 86 та, маданий суралар 28 та.
86+28=114
Қуръони каримда 114 та сура бор.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 471👍 205👏 39😍 32😢 15🔥 14🤩 7🕊 6💯 5😱 3
ИСТИҒФОР АЙТ!
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
👉 Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1. Астағфируллоҳ
2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
🤲 Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 453👍 114😢 38🕊 16😍 8🔥 5
01:03
视频不可用在 Telegram 中显示
Оилада зўравонлик оқибати
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Oilada zo'ravonlik oqibati.mp46.46 MB
❤ 139👍 65😢 37💯 30🕊 6🔥 5
照片不可用在 Telegram 中显示
33. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди.
Бешикда ётган Ийсо алайҳиссаломнинг тилларидан ёш боланинг эмас, улулазм Пайғамбарнинг сўзлари янгради. Бу илоҳий ҳақиқатлар ҳозиргача янглиш бўлиб келаётган эътиқод, тасаввур ва тушунчаларни тўғрилайди. Ийсо алайҳиссалом таълимоти, ул зот шахси ҳақидаги ботил ғояларни муолажа қилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
@mehrob_uz
❤ 177👍 53💯 6🎉 3👏 2
ЎЗИНГИЗНИ КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАНГИЗ ХУСУСИДА ТЕРГАБ ТУРИНГ
Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:
1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?
2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?
3. Тонгда уйқудан уйғонгач олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?
4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?
5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?
6. Ўзимиздан: "Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?" деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.
"Ўкинма" китобидан.
@mehrob_uz
❤ 202👍 65😢 20💯 20👏 8
00:11
视频不可用在 Telegram 中显示
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️
Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃
✅ Каналга аъзо бўлинг📲
t.me/mehrob_uz
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
❤ 179👍 50🕊 12😍 8👏 6🤩 6
Амаллардан маҳрум бўлиш гуноҳ сабаблидир
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади: «Абу Сулаймон Доронийга: «Бугун эрталаб тура олмадим. Бомдод намозининг икки ракъатини ҳам ўқий олмадим. Намозни ҳам жамоат билан ўқимадим», дедим. У менга: «Ҳаммасига ўзинг сабабчисан (яъни гуноҳга қўл урганинг сабабидан бўлган). Аллоҳ бандаларига ҳеч қачон зулм қилмайди. Сенга шаҳват етибди», деди».
“Солиҳлар гулшани”дан.
@mehrob_uz
😢 307❤ 124👍 57💯 20🕊 5😍 3👏 2🎉 1
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...
🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ
💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм
💫💫💫
🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад
💫💫💫
🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!
☺️ Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг
👇 Линкни босиб каналга обуна булинг!
@MEHROB_UZ
❤ 531👍 115🕊 31💯 19🔥 16😢 11👏 6😍 5🤩 4
照片不可用在 Telegram 中显示
Гўзал шеър
Эсипаст жавради хўп, вайсади ёмон,
Жавоб бермоқни эп билмадим мен.
Пасткашлиги ортди, менда эса – ҳилм,
Хубўйлик таратар увд, ёқилса гулхан.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
👍 164❤ 104😍 11👏 10😢 6🔥 2
Фазилатларнинг боши энг афзалини бажариш, разилликларнинг боши – энг паст ишларни қилиш. Яхшиларга эҳсон қилиш ихтиёрнинг чиройидир.
Изоҳ. Бир нечта нарса ичидан биттасини танлаш учун камида ақл керак. Озгина ақл билан нарсалар ўртасидаги хилма-хилликни фарқлаш мумкин. Унга дид, фаросат каби шахсий хислатлар қўшилса, танлаш қувватининг сифати ортади. Энг афзалини танлаш учун эса бу ва бу каби ўнлаб сифатларга эга бўлиш ҳам камлик қилади. Ҳар бир инсонга фақат ўзигагина хос қобилият берилган. Оллоҳ ато этган бу қобилиятни тўла истифода эта олган бандадагина ҳар бир нарсага соғлом қараш, мустақил ёндашув мустаҳкам шаклланган бўлади. Мана шундай инсон ишларнинг энг афзалини бажаришга қодирдир. Чунки у нимаики бажарар экан, Оллоҳ берган қобилиятини кашф қилаётган, ҳақни юзага чиқараётган бўлади, балки «ўзни таниш» дегани шудир. Ўзини танимаган одам ҳеч кимни танимайди, доимо ҳақ талашади, тажовузкор бўлади. Ўзганинг ҳаққини «ўзимники» дейишдан разилроқ нима бор?!
Қилинган яхшилик қандай гўзал, кўзни қувнатади! Агар қилган яхшилигингиз ўрнига тушса, ундан-да гўзал, кўз яшнайди!
Шеър:
Нимадир бу кунлар, бир бекат холос,
Яхшилик қилиб қол, кечикмасдан, бас.
Мақсадингга тўғри эшикдан кирсанг –
Адашмассан, йўқса гумроҳсан, билсанг.
Гар ноҳақсан майда иш ҳам шоширур,
Ҳақ билансан сенга тоғлар эргашур.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 175👍 56💯 7👏 6🔥 2🕊 2
