Mehrob.uz
Відкрити в Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Показати більше2025 рік у цифрах

233 854
Підписники
-9424 години
-6647 днів
-3 29430 день
Архів дописів
Ношукрликка одатланиш эҳсонни кесади.
Изоҳ. Ато этилган неъматларга ношукрлик қилганлари сабабли ўша неъматлардан маҳрум бўлган ва ҳалокатга гирифтор бўлган қавм ҳақида Оллоҳ таоло дейди: «Аниқки, Сабаъ (қабиласи) учун ўз масканларида (Оллоҳнинг фазлу марҳаматига далолат қиладиган) бир аломат бор эди – ўнг томон ҳам, сўл томон хам боғ-роғ бўлиб, (Биз уларга): «Парвардигорингиз (берган) ризқи рўздан баҳраманд бўлинглар ва У Зотга шукр қилинглар! (Шаҳрингиз) покиза шаҳардир, (Парвардигорингиз) мағфират қилгувчи Зотдир» (деган эдик). Бас, улар (Бизга шукр қилишдан) юз ўгиришгач, Биз уларнинг устига тўғон билан (тўсиб кўйилган) селни (очиб) юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ-тахир мевали, юлғунзор ва яккам-дуккам бутазор «боғлар»га алмаштириб қўйдик». Сабаъ, 15-16-оятлар.
«Мадорижус соликин» китобида айтилади: «Шукр соликларнинг энг баланд манзилларидан бири бўлиб, у ризо мақомидан ҳам юқорироқдир. Чунки ризо шукрнинг ичида. Шундай экан, ризосиз шукрни тасаввур қилиш муҳол.
Шукр иймоннинг ярми ва у бешта қоидага асосланади:
1) шукр қилувчининг шукр қилинадиган Зотга тўла бўйсуниши;
2) У Зотни яхши кўриши;
3) У Зотнинг неъматини тан олиши;
4) берган неъмати учун У Зотни мақташи;
5) ато этилган неъматни У Зот ёмон кўрадиган йўлда ишлатмаслиги. Агар бу бештадан биттаси йўқолса, шукр қоидаси бузилади».
«Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар ношукрлик қилсангизлар, албатта азобим жуда қаттиқдир» Иброҳим, 7-оят.
Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида келади, Пайғамбар алайҳиссалом тунлари қойим бўлиб, намоз ўқирди, ҳатто товонлари ёрилиб кетган эди. Оиша розияллоҳу анҳо бу ҳолни кўриб: Шунчалик қиляпсизми, ахир Сиз олдинги-ю кейинги гуноҳлари мағфират қилинган зотсиз-ку?! – деди. Шунда Расули акрам: – Эй Оиша, шукр қилувчи бандалардан бўлмайинми, – дедилар.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 252😢 66👍 42🔥 8🕊 8👏 4🎉 1🤩 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Инсонларнинг обидроғи ким?
У киши жавоб бердилар:
– Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир.
«ал-Бидая ван наҳая».
@mehrob_uz
❤ 244👍 88😢 78🔥 23💯 9🕊 3
#саждаи_саҳв_масалалари
«РОББАНА ЛАКАЛ ҲАМД»НИ «РООББАНАА ЛАКАЛ ҲОМИД» ДЕСА
Такбир айтувчи имом ортидан «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дегач, «Роббана лакал ҳамд» дейиш ўрнига «Рооббана лакал ҳомид» деса, яъни «ро» ва «ҳо»дан сўнг бир алиф зиёда қилса, унинг намози бузилади. Ҳаракатларни бундай чўзиш оқибатида намоз бузилади.
РУКУДА «СУБҲАНА РОББИЯЛ АЗИЙМ»НИ ХАТО ЎҚИСА
Агар бир одам руку тасбеҳида «Субҳана роббиял азийм»ни «Зо» билан ўқиш ўрнига «За» билан ўқиса, намози бузилади.
Чунки «Азийм»ни «Зо»сини тўғри ва тиниқ талаффуз қила оладиган, киши имомликка ўтмоқлиги суннатдир. Ва «Зо»ни тўғри талаффуз қила олмайдиган киши «Азийм» ўрнига «Карийм» демоқлиги лозим. Яъни «Субҳана роббиял карийм» дейиш керак.
МУҚТАДИЙ ТАСБЕҲНИ ТЎЛИҚ АЙТМАСДАН ИМОМ ТУРИБ КЕТСА
Муқтадий руку ёки сажда тасбеҳларини уч маротаба тўлиқ айтмасидан имом туриб кетса, муқтадийни имомга эргашишлиги вожиб бўлгани учун муқтадий имом билан бирга бош кўтармоқлиги лозим. Тасбеҳлар ададини тўлиқ қилиш мақсадида ортда қолмоқ лозим эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 90-б.)
«САМИЪАЛЛОҲУ ЛИМАЛ ҲАМИДАҲ» ДЕСА
Бирор шахс «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» демоқлик ўрнига, «Самиъаллоҳу лимал ҳамидаҳ» деса, баъзи уламоларимиз фикрига кўра намоз бузилади. Шунинг учун тўғри талаффуз қилмоқликка ҳаракат қилмоқ лозим.
ИМОМ ТАСБЕҲЛАРНИ БЕШ МАРОТАБАДАН АЙТМОҚЛИГИ ЯХШИДУР
Имом руку ва сажда тасбеҳларини беш маротабадан айтмоқлиги яхшидур, токи муқтадийлар бемалол уч маротабадан айтиб олмоқликларига имконият топилсин. («Раддул муҳтор») Ёлғиз намоз ўқигувчи ҳам беш маротабадан айтмоқлиги афзалдур. («Сағирий»)
ҚУНУТ ДУОСИНИ ФОТИҲА СУРАСИДАН КЕЙИН ЎҚИСА, ЗАМ СУРА ҚИЛМОҚЛИК ЁДИДАН КЎТАРИЛСА
Бирор шахс витрни учинчи ракъатида Фотиҳа сурасини ўқигач, зам сура қилиш ўрнига қунут дуосини ўқиса, сўнг рукуга етгач, ёдига келса. У ортга қайтиб тик турган ҳолида зам сура қилиб, ундан сўнг қунут дуосини ўқиб, қайтадан рукуга боради ва охирида саждаи саҳв қилади. («Раддул муҳтор»)
@mehrob_uz
❤ 262👍 81🔥 12💯 12😢 4😍 2🕊 1
02:32
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Гуноҳлар кўпайиб кетганда нима қилиш керак?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 7. Gunohlar ko'payib ketganda nima qilish kerak.mp416.53 MB
❤ 181👍 98😢 33👏 13🔥 2🤩 2🕊 1
Repost from TgId: 1401273985
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Садақани имкон қадар куннинг аввалида адо этинг
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда: «Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили – мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 🌙 HUMO: 9860090105667720 BOBOSHER JUMAYEV UZCARD: 6262720197332284 BOBOSHER JUMAYEV "SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI Asia Alliance bank: Ҳ/р: 20212000505392419001 (МФО 01095) ИНН 207339666Хайрия қилиш учун устига босинг👇 Clic | Payme | Paynet ✅Яқинларингизга улашинг! @mehrob_himmati
❤ 106👍 106🔥 10👏 9😱 3🤩 3
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Ассалому алайкум, ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🤲Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
✅Яқинларингизга улашинг
👉@mehrob_uz
AQOZhsK6AFxT56REP5ZIKs6JtYpRkV69U475dZAmSagRZDQ78hq8e0M_nfd_RMI.mp42.41 MB
❤ 199👍 48🕊 15🤩 2😍 2💯 1
01:22
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Показати все...
telegram 1. Qalbdan chiqqan so'z.mp47.35 MB
❤ 180👍 64😢 16🔥 11👏 6💯 6🕊 3😍 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Агар маккий ва маданий суралар сонини унутсангиз, Бақара сурасининг 286 оятдан иборат эканини эсланг.
Маккий суралар 86 та, маданий суралар 28 та.
86+28=114
Қуръони каримда 114 та сура бор.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 471👍 205👏 39😍 32😢 15🔥 14🤩 7🕊 6💯 5😱 3
ИСТИҒФОР АЙТ!
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
👉 Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1. Астағфируллоҳ
2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
🤲 Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 453👍 114😢 38🕊 16😍 8🔥 5
01:03
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Оилада зўравонлик оқибати
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 2. Oilada zo'ravonlik oqibati.mp46.46 MB
❤ 139👍 65😢 37💯 30🕊 6🔥 5
Фото недоступнеДивитись в Telegram
33. Менга туғилган кунимда ҳам, ўладиган кунимда ҳам ва қайта тириладиган кунимда ҳам салом бордир», деди.
Бешикда ётган Ийсо алайҳиссаломнинг тилларидан ёш боланинг эмас, улулазм Пайғамбарнинг сўзлари янгради. Бу илоҳий ҳақиқатлар ҳозиргача янглиш бўлиб келаётган эътиқод, тасаввур ва тушунчаларни тўғрилайди. Ийсо алайҳиссалом таълимоти, ул зот шахси ҳақидаги ботил ғояларни муолажа қилади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
@mehrob_uz
❤ 177👍 53💯 6🎉 3👏 2
ЎЗИНГИЗНИ КЕЧА, БУГУН ВА ЭРТАНГИЗ ХУСУСИДА ТЕРГАБ ТУРИНГ
Ўтмиш ва келажакнинг темир дарвозаларини ёпиб, бугунги кунингиз билан ҳамқадам ҳаёт кечиринг. Ўзингизга бундай саволлар бериб кўринг:
1. Уфқ ортидаги мавҳум сирли боғ-роғлар орзусида, келажакни деб ҳаловатсиз бўлиб ҳозирги ҳаётимни зое қилмаяпманми?
2. Илгари бўлиб ўтган ва вақтлар ўтиб эскирган воқеа-ҳодисаларга ғам чекиш билан ҳозирги ҳаётимни аччиқ қилмаяпманми?
3. Тонгда уйқудан уйғонгач олдимдаги йигирма тўрт соатдан унумли фойдаланиш режасини тузяпманми?
4. Бу дунёда ўтказаётган умримнинг ҳар дақиқасидан фойда оляпманми?
5. Бу дастурларга қачон риоя этаман: бугунми, эртагами ёки кейинги ҳафтадами?
6. Ўзимиздан: "Бошимга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибат нима?" деб сўрайлик. Сўнгра руҳимизни ўша мусибатга йўлиқиши мумкинлигига ва унга бардош беришга ҳозирлайлик.
"Ўкинма" китобидан.
@mehrob_uz
❤ 202👍 65😢 20💯 20👏 8
00:11
Відео недоступнеДивитись в Telegram
☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☘️
Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!
🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃
✅ Каналга аъзо бўлинг📲
t.me/mehrob_uz
AQPg78yW8118ByndYhhTNbF4ZZgzk_kVNhEWTWUNJ4P3D3YeMfMsEafkUgMg9xbodQZx5w3Pwgyqe.mp41.60 MB
❤ 179👍 50🕊 12😍 8👏 6🤩 6
Амаллардан маҳрум бўлиш гуноҳ сабаблидир
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади: «Абу Сулаймон Доронийга: «Бугун эрталаб тура олмадим. Бомдод намозининг икки ракъатини ҳам ўқий олмадим. Намозни ҳам жамоат билан ўқимадим», дедим. У менга: «Ҳаммасига ўзинг сабабчисан (яъни гуноҳга қўл урганинг сабабидан бўлган). Аллоҳ бандаларига ҳеч қачон зулм қилмайди. Сенга шаҳват етибди», деди».
“Солиҳлар гулшани”дан.
@mehrob_uz
😢 307❤ 124👍 57💯 20🕊 5😍 3👏 2🎉 1
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган зотни эслаб туринг...
🌹🍃- سُبحان الله.
🌸🍃Субҳаналлоҳ
💫💫💫
🌹🍃- الحمدلله .
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا إله إلا الله.
🌸🍃Лаа илааҳа иллаллоҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهُ أكبر.
🌸🍃Аллоҳу Акбар
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله و بحمدهِ.
🌸🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи
💫💫💫
🌹🍃- سُبحان الله العظيم.
🌸🍃Субҳаналлоҳил ъАзийм
💫💫💫
🌹🍃- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🌸🍃Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ
💫💫💫
🌹🍃- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🌸🍃Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ
💫💫💫
🌹🍃- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🌸🍃Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад
💫💫💫
🌹🍃- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🌸🍃Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!
☺️ Кимларга бахтни хохласангиз уларга улашинг
👇 Линкни босиб каналга обуна булинг!
@MEHROB_UZ
❤ 531👍 115🕊 31💯 19🔥 16😢 11👏 6😍 5🤩 4
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Гўзал шеър
Эсипаст жавради хўп, вайсади ёмон,
Жавоб бермоқни эп билмадим мен.
Пасткашлиги ортди, менда эса – ҳилм,
Хубўйлик таратар увд, ёқилса гулхан.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ
@mehrob_uz
👍 164❤ 104😍 11👏 10😢 6🔥 2
