ch
Feedback
Islom.uz

Islom.uz

前往频道在 Telegram

Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
121 772
订阅者
-6224 小时
-2467
-97630
帖子存档
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan Ushbu hadisning sharhi #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 71👏 8🕊 6
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мазҳабда_муваффақият_бор Мазҳаблар мутавотир йўл орқали етиб келган Замонамиздаги аксар диний муаммолар ҳанафий мазҳабининг ҳукмларини бир кишининг фикри, деб ўйлашдан келиб чиқади. Бундай одамлар мазҳаб дегани мустаҳкам қарор топган илм эканидан ғафлатда қолишяпти. Тўғри, бошида бир кишининг тушунчаси бўлган, аммо вақт ўтгани сайин бошқалар ҳам бу фикрларга мувофиқ келиши натижасида бу мазҳаб улуғ бир илмга айланиб кетган. Энди унга кимнингдир шахсий фикри эмас, балки илмий қоидадек муносабатда бўлишга мажбурмиз. Мазкур мислсиз хизматларни тўрт мазҳабдан бошқасида топмайсиз. Бугун бир кимса келиб, бу мазҳаблардан ташқари бирор ҳукмни кўтариб келса, қаердан биламиз, у одам кимларнинг қаторида эканини? Тўғрими, ўғрими ё бошқами, қаердан таниймиз уни? Уни ким тасдиқлаган бўлади? 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 52🕊 9
Repost from Hilol Nashr
照片不可用在 Telegram 中显示
Исломнинг барча жабҳаларини ўзида жамлаган «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами
📚 «Ҳадис ва Ҳаёт» тўплами 15% чегирмада! Тўпламда иймон, ният, илм, ихлос, намоз, рўза, ҳаж, закот, никоҳ, пайғамбарлар, саҳобалар, зикр ва дуолар, қиёмат каби Исломдаги рукнлар, ибодатлар ҳақидаги маълумотларни жамлаган, жами 35 жуз, 33 жилддан иборат. 📚 Кўпчилик китобхонлар ушбу жузларни кетма-кетликда, яъни бир бошидан ўқиш керак, деб айтишади. Айнан шу тартибда ўқиса ҳам бўлади. Аммо шарт эмас. Ҳар бир китобхон ушбу жузларни кетма-кетликда эмас, ҳолатига, қизиқишига қараб керакли мавзу ёритилган жузини ўқиши мумкин. * Тўплам сони чекланган 👉 Нархи: 1 590 000 сўм1 350 000 сўмОнлайн буюртма қилинг: «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами 📍 Манзилларимиз ☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% бонус баллга эга бўлинг. @hilolnashr
显示全部...
👍 42 29🔥 7👏 3🥰 2🐳 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Таъзия «Ҳилол нашр» нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси босмахонамизнинг собиқ раҳбари Миразиз ҳожининг падари бузрукворлари Жўра ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин. Шайх ҳазратларининг оила аъзолари номидан барча мусибатзадаларга сабру салвон тилаймиз, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! @islomuz
显示全部...
star reaction 1😢 122🕊 12👍 10👏 2😍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَأَنْ أَقُولَ سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» демоғим мен учун устидан қуёш чиқадиган барча нарсадан маҳбубдир», дедилар». Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Устидан қуёш чиқадиган барча нарса» деганларида дунёдаги ҳамма нарсани назарда тутганлар. Демак, зикр нияти ила «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейиш уларни айтувчи киши учун дунёдаги барча нарсаларга эга бўлишдан кўра яхшироқ экан. Бу баракотли сўзларни ёдлаб олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак. Демак, зокир ушбу ривоятда келган зикрларни айтиш билан бутун дунёдаги молу мулкнинг савобидан кўпроқ савобга эришар экан. Бу ердаги «маҳбуб»лик дунёнинг ўзига бўлган муҳаббат эмас. Балки ўша дунёни сарфлаганда ҳосил бўладиган савобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон дунёнинг ўзига муҳаббат қўймаганлар. У зот дунёни сарфлаш орқали келадиган савобга муҳаббат қўйганлар. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 48🔥 48😍 12🕊 6😢 2🤩 1
#Намоз #Истисқо_намози Истисқо намози «Истисқо» сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга айтилади. Истисқо уч хил бўлади. Биринчиси, ёлғиз-ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш. Иккинчиси, намоздан кейин дуо қилиш. Учинчиси, икки ракъат намоз ўқиб, Жума хутбасига ўхшаш икки хутба айтиб серобчилик сўраш. Сероб бўлгунча қайта-қайта истисқо қилинаверади. Аллоҳ таоло: «Ва Мусо ўз қавмига серобчилик талаб қилганини эсла: Бас, Биз, асонгла тошни ур, дедик. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди», деган. Шарҳ: Ушбу ояти каримадан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлганлиги кўриниб турибди. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
Istisqo namozi haqida.mp314.91 MB
👍 104🕊 7🐳 5 2😍 2
01:52
视频不可用在 Telegram 中显示
Gaziantepda ijoza olgan hofizlar umra safariga boradi #yangiliklar 🕋 @islomuz
显示全部...
Gaziantep~2.mp416.94 MB
👍 81😍 11🔥 6😢 3👏 2🤩 2
照片不可用在 Telegram 中显示
#Гуноҳи_кабиралар Никоҳланиш, назарни тийиш, сабр қилиш Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Ўзингизга хуш ёққан аёллардан никоҳлаб олингиз» (Нисо сураси, 3-оят). Никоҳ орқали эркак ва аёл ўзаро жуфтлашиб, шаҳватнинг муолажасини қиладилар. Шаҳват уйғонганда инсон табиатида ажиб жумбуш ва изтироб пайдо бўлади. Бу пайтда қалб на ибодат билан машғул бўлади, на бирор бошқа ишга хотиржам кириша олади. Қалб билан ақлни шундай сархушлик қамраб оладики, ўша сархушликни кетказмасликнинг бошқа чораси қолмайди. Бу ҳолат эр-хотиннинг жуфтлашганидан кейингина бартараф бўлади, табиатга осудалик инади, танглик, тажанглик кетади. Уларнинг ўрнига ҳузур-ҳаловат келади. Айни шу сабабли ҳам эркак ва аёл бир-бири учун илоҳий туҳфа дея лутф этилгандир. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 113🥰 12😢 5👏 4🎉 2🕊 2🐳 1
Президентимиз Маҳдуми Аъзам мажмуасига ташриф буюрди Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди. Давлатимиз раҳбари шу йилнинг март ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди. Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Ёшлик чоғларида Фарғонадаги мадрасада савод чиқариб, Самарқандда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди мавлоно Муҳаммад Қозий қўлида пирлик даражасига етишади. Кейинчалик ўзи тариқат илмига доир 30 дан зиёд асар ёзган, кўплаб шогирдлар етиштирган. Бу зотга илм йўлидаги хизматлари учун Маҳдуми Аъзам унвони берилади. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган. Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш Баҳодир Маҳдуми Аъзам қабри устида даxма қурдирган ҳамда бу ерда йирик масжид, илм толиблари учун мадраса ҳам барпо қилган. У вафот этганидан сўнг ўз васиятига кўра, шу ерда дафн этилган. Умуман, зиёратгоҳда 50 дан зиёд қабртош сақланган бўлиб, аксарияти кимнинг шарафига қўйилгани аниқланган. Бу ерда кўплаб алломалар қаторида икки нафар Афғонистон ҳукмдори (Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим (1668 йил), Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят) ҳам дафн этилган. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 59🔥 7🥰 3 2
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 70🔥 11🕊 3😍 2
Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. Президентимизнинг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. Бу жой фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши, Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган. Бундан ташқари, ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган. Зиёратгоҳ атрофида 570 миллиард маблағ сарфланиб, меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилди. Бунда 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ҳамда 22 та оилавий меҳмон уйи қурилган. Мазкур объектлар тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ҳудуди ободонлаштирилган. 2026 йилга қадар ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳи халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлаб, мажмуада айни пайтда олиб борилаётган сўнгги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. 🕋 @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 76🥰 11🤩 4🕊 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Силаи_раҳм Қариндошлик алоқасини узишдан сақланиш Икримадан ривоят қилинади: «У «Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг» ояти ҳақида: «Аллоҳдан қўрқинглар ва қариндошлик ришталарини кесишдан қўрқинглар», деди». Улкан тобеъинлардан Икрима розияллоҳу анҳу Нисо сурасидаги мазкур оятнинг тафсирида: «Аллоҳдан ва қариндошлик алоқаларини кесишдан қўрқинглар», деган маънони айтган экан. Қариндошлик алоқасини узиш оғир гуноҳ экани Қуръони Каримда алоҳида таъкидланган. Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан қандай қўрқсак, қариндошлик алоқаларини узишдан ҳам ана шундай қўрқиш лозим. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 70 7😢 5🔥 3🕊 3
照片不可用在 Telegram 中显示
Жума куни истисқо намози ўқилади Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган. Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади. Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган. Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади. Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин. 🕋 @islomuz
显示全部...
star reaction 1👍 187😢 33🕊 12😍 9💯 3🔥 1🐳 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Кун_дуоси Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин عَنْ مُسْلِمِ بْنِ الْحَارِثِ التَّمِيمِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَسَرَّ إِلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِذَا انْصَرَفْتَ مِنْ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ فَقُلِ اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّكَ إِذَا قُلْتَ ذَلِكَ ثُمَّ مُِتَّ فِي لَيْلَتِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا، وَإِذَا صَلَّيْتَ الصُّبْحَ فَقُلْ كَذَلِكَ، فَإِنَّكَ إِنْ مُِتَّ فِي يَوْمِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا. Муслим ибн ал-Ҳорис ат-Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма! Ажирнии минан-наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсанг-у, шу кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар». «Аллоҳумма! ажирнии минан-наар»нинг маъноси «Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин» деганидир. «Сенга ундан сақланиш ёзилади» дегани «дўзахдан сақланиш ёзилади», деганидир. Бу дуони ўқиш диёримизда кўпчилик зокирлар томонидан йўлга қўйилган. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 107😢 17🕊 8👏 6🎉 1
照片不可用在 Telegram 中显示
Ўзбекистон делегацияси Иорданияда икки томонлама музокаралар ўтказади Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича хизмат сафарида бўлади. Ўзбекистон делегацияси Иордания бош муфтийси ва Фатво маркази раҳбари Аҳмад Ҳасанот ҳазратлари, Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Халояла жаноблари, Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари доктор Абдусаттор Қудо, Иордания халқаро ислом илмлари университети раҳбарияти ва бир қатор соҳага дахлдор мутасаддилар билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Сафар давомида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: меморандумлар ва қўшма дастурларда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этиш; - Иордания Фатво маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шаръий масалаларга жавоблар тайёрлаш юзасидан мулоқотлар қилиш; - Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва шу каби касб-маҳоратни ошириш курсларида диний соҳа ходимлари сонини ошириш; - иорданиялик олимлар асарларини ўзбек тилига таржима қилиш; - илмий марказлар, таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш, устоз ва талабалар алмашинувини муҳокама қилиш; - Иорданиянинг вақф мулкчилиги, масжидларни бошқариш, қадамжоларни сақлаш тажрибасини ўрганиш ва ўзаро зиёрат туризмини ривожлантириш; - бошқа соҳага дахлдор мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини йўлга қўйиш. 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 54🔥 5🕊 1
14. Baqara surasi (116-123-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy Suxandon: Abdulqayyum Ismoil #tafsir 🌐 YouTube 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 63
照片不可用在 Telegram 中显示
#Уламолар Имом Жазулий роҳимаҳуллоҳ ким эдилар? Баъзи ориф зотлар айтадилар: «Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг «Далоилул хойрот» китоби ҳамма жойда ўқилади, у барча тилларда тарқалган ва ҳамма пайт топилади. Бу ҳолат ҳамма китобларда ҳам кузатилавермайди. Чунки биз Ислом оламида у қадар кенг машҳур бўлган бошқа китобни билмаймиз. Жумҳур уламолар олти юз йил мобайнида унга меҳр қўйиб боғланиб қолишди. Шу билан бирга унинг муаллифи омма мусулмонлар кўз ўнгида унутилган эди. Аллоҳ таоло «Далоилул хойрот» китоби ва унинг муаллифи Жазулийга уни башарият саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратнинг тўққизинчи асрида таълиф қилган вақтларидан то ҳозиргача мусулмонлар қалбида барҳаёт бўлишини такдир қилди. У кишининг кенг тарқатган ишларидан бири шуки, кўпчилик унинг вирдларини ўқишни одат қилдилар. Булар Ислом оламининг турли ерларидаги зикр мажлислари ва масжидларда ҳамда уйларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб айтиладиган салавотларнинг кўп турларини ўз ичига олади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 66🕊 11
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan #Hadis_va_Hayot 📚 @hadisislomuz
显示全部...
👍 78😍 12🕊 7 4🔥 1
照片不可用在 Telegram 中显示
#Мўминларга_эслатма Бошқаларнинг саодатли бўлиши сиз учун бахтсизлик эмас Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга деди: - Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан айтиб туриб ёздиряпти! Умар розияллоҳу анҳу ғазабга миндилар. У кишига дедилар: - Ҳой, нима деяётганингни биласанми? - Мен ҳақ гапни айтяпман! - Ким экан ўша кимса? - Абдуллоҳ ибн Масъуд! Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: Бунга ундан кўра ҳақлироқ кишини билмайман. Бу ҳақда сенга айтиб бераман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ишлари билан Абу Бакрнинг уйида тунаб қолдик. Сўнгра у ердан чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан менинг ўртамизда эдилар. Масжидга етиб борганимизда бир киши Қуръон ўқиётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб унга қулоқ солиб турдилар. Мен у кишига: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кеч бўлди, юрайлик», дедим. Аллоҳнинг Расули менга «жим бўл» дегандек ишора қилдилар. Қуръон ўқиётган киши рукуъ қилди, сажда қилди. Сўнг ўтириб дуо қилиб, истиғфор айта бошлади. 🔗 Тўлиқ ўқиш 🕋 @islomuz
显示全部...
👍 85🕊 12😢 4 2🔥 2😱 2👏 1🤩 1
Repost from Hilol Nashr
照片不可用在 Telegram 中显示
🎉 Уч жилдлик «Кифоя» китоби махсус қутида 14-марта қайта нашр қилинди
✨ Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя»дир. ✅ «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар. ✅ Марҳамат, «Кифоя» тўпламини махсус қутида харид қилинг! 👉 Нархи: 327 000 сўм 📍 Манзилларимиз ☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% бонус баллга эга бўлинг. @hilolnashr
显示全部...
👍 70🤩 6🔥 4🎉 3😍 1🐳 1