Islom.uz
Открыть в Telegram
Канал расмий сайти: islom.uz islom.uz каналлари: @Savollar_kanal @Fiqh_Uz_kanal @HilolNashr @Quranuz_kanali @wwwIslamUz @Arabicuz @BintuSodiq @Siyrat_uz @Muslimaatuz @Hadisislomuz ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Больше2025 год в цифрах

121 785
Подписчики
-6224 часа
-2467 дней
-97630 день
Архив постов
#Намоз #Истисқо_намози
Истисқо намози
«Истисқо» сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга айтилади.
Истисқо уч хил бўлади.
Биринчиси, ёлғиз-ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш.
Иккинчиси, намоздан кейин дуо қилиш.
Учинчиси, икки ракъат намоз ўқиб, Жума хутбасига ўхшаш икки хутба айтиб серобчилик сўраш. Сероб бўлгунча қайта-қайта истисқо қилинаверади.
Аллоҳ таоло: «Ва Мусо ўз қавмига серобчилик талаб қилганини эсла: Бас, Биз, асонгла тошни ур, дедик. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди», деган.
Шарҳ: Ушбу ояти каримадан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлганлиги кўриниб турибди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
Istisqo namozi haqida.mp314.91 MB
👍 104🕊 7🐳 5⚡ 2😍 2
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Гуноҳи_кабиралар
Никоҳланиш, назарни тийиш, сабр қилиш
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Ўзингизга хуш ёққан аёллардан никоҳлаб олингиз» (Нисо сураси, 3-оят).
Никоҳ орқали эркак ва аёл ўзаро жуфтлашиб, шаҳватнинг муолажасини қиладилар. Шаҳват уйғонганда инсон табиатида ажиб жумбуш ва изтироб пайдо бўлади. Бу пайтда қалб на ибодат билан машғул бўлади, на бирор бошқа ишга хотиржам кириша олади. Қалб билан ақлни шундай сархушлик қамраб оладики, ўша сархушликни кетказмасликнинг бошқа чораси қолмайди. Бу ҳолат эр-хотиннинг жуфтлашганидан кейингина бартараф бўлади, табиатга осудалик инади, танглик, тажанглик кетади. Уларнинг ўрнига ҳузур-ҳаловат келади. Айни шу сабабли ҳам эркак ва аёл бир-бири учун илоҳий туҳфа дея лутф этилгандир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 113🥰 12😢 5👏 4🎉 2🕊 2🐳 1
Президентимиз Маҳдуми Аъзам мажмуасига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
Давлатимиз раҳбари шу йилнинг март ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди.
Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Ёшлик чоғларида Фарғонадаги мадрасада савод чиқариб, Самарқандда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди мавлоно Муҳаммад Қозий қўлида пирлик даражасига етишади. Кейинчалик ўзи тариқат илмига доир 30 дан зиёд асар ёзган, кўплаб шогирдлар етиштирган.
Бу зотга илм йўлидаги хизматлари учун Маҳдуми Аъзам унвони берилади. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.
Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш Баҳодир Маҳдуми Аъзам қабри устида даxма қурдирган ҳамда бу ерда йирик масжид, илм толиблари учун мадраса ҳам барпо қилган. У вафот этганидан сўнг ўз васиятига кўра, шу ерда дафн этилган. Умуман, зиёратгоҳда 50 дан зиёд қабртош сақланган бўлиб, аксарияти кимнинг шарафига қўйилгани аниқланган. Бу ерда кўплаб алломалар қаторида икки нафар Афғонистон ҳукмдори (Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим (1668 йил), Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят) ҳам дафн этилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 59🔥 7🥰 3⚡ 2
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
👍 70🔥 11🕊 3😍 2
Имом Бухорий мажмуаси – халқимиз маърифати, бунёдкорлик салоҳиятининг намунаси
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифини таомилга кўра, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.
Президентимизнинг ташаббуси билан мазкур мажмуа буюк муҳаддис бобомизнинг ислом оламида тутган юксак мавқеи, улкан салоҳиятига муносиб тарзда қайтадан бунёд этилди. Умумий майдони 45 гектарни ташкил этадиган ҳудудда улкан мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси, музей, кириш ва чиқиш айвонлари қурилди. Зиёратгоҳнинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган.
Бу жой фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши, Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ҳамда камолоти зиёратчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши кераклиги эътиборга олиниб, мажмуада инновацион музей ташкил этилди. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади.
Мажмуа аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳозир 65 минг нафар меҳмонга халқаро стандартларга мос хизмат кўрсатиш имконияти яратилган.
Бундан ташқари, ҳудудда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби жойлашган.
Зиёратгоҳ атрофида 570 миллиард маблағ сарфланиб, меҳмонхоналар ва савдо-сервис нуқталари ташкил этилди. Бунда 1 та тўрт юлдузли, 2 та уч юлдузли ҳамда 22 та оилавий меҳмон уйи қурилган. Мазкур объектлар тўлиқ коммуникация тармоқлари билан таъминланиб, ҳудуди ободонлаштирилган. 2026 йилга қадар ҳудудда кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш ҳамда автотураргоҳларни ташкил этиш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳи халқимизнинг бой маънавий мероси ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин намунаси бўлганини таъкидлаб, мажмуада айни пайтда олиб борилаётган сўнгги ободонлаштириш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
🕋 @islomuz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Силаи_раҳм
Қариндошлик алоқасини узишдан сақланиш
Икримадан ривоят қилинади:
«У «Номини ишлатиб бир-бирингиздан сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик (алоқалари)дан қўрқинг» ояти ҳақида: «Аллоҳдан қўрқинглар ва қариндошлик ришталарини кесишдан қўрқинглар», деди».
Улкан тобеъинлардан Икрима розияллоҳу анҳу Нисо сурасидаги мазкур оятнинг тафсирида: «Аллоҳдан ва қариндошлик алоқаларини кесишдан қўрқинглар», деган маънони айтган экан.
Қариндошлик алоқасини узиш оғир гуноҳ экани Қуръони Каримда алоҳида таъкидланган. Аллоҳга гуноҳкор бўлишдан қандай қўрқсак, қариндошлик алоқаларини узишдан ҳам ана шундай қўрқиш лозим.
🕋 @islomuz
👍 70⚡ 7😢 5🔥 3🕊 3
Фото недоступноПоказать в Telegram
Жума куни истисқо намози ўқилади
Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган.
Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.
Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.
Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.
Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин.
🕋 @islomuz
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_дуоси
Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин
عَنْ مُسْلِمِ بْنِ الْحَارِثِ التَّمِيمِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَسَرَّ إِلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِذَا انْصَرَفْتَ مِنْ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ فَقُلِ اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنَ النَّارِ، سَبْعَ مَرَّاتٍ، فَإِنَّكَ إِذَا قُلْتَ ذَلِكَ ثُمَّ مُِتَّ فِي لَيْلَتِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا، وَإِذَا صَلَّيْتَ الصُّبْحَ فَقُلْ كَذَلِكَ، فَإِنَّكَ إِنْ مُِتَّ فِي يَوْمِكَ كُتِبَ لَكَ جِوَارٌ مِنْهَا.
Муслим ибн ал-Ҳорис ат-Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда:
«Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма! Ажирнии минан-наар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсанг-у, шу кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».
«Аллоҳумма! ажирнии минан-наар»нинг маъноси «Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин» деганидир.
«Сенга ундан сақланиш ёзилади» дегани «дўзахдан сақланиш ёзилади», деганидир. Бу дуони ўқиш диёримизда кўпчилик зокирлар томонидан йўлга қўйилган.
🕋 @islomuz
👍 107😢 17🕊 8👏 6🎉 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
Ўзбекистон делегацияси Иорданияда икки томонлама музокаралар ўтказади
Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича хизмат сафарида бўлади.
Ўзбекистон делегацияси Иордания бош муфтийси ва Фатво маркази раҳбари Аҳмад Ҳасанот ҳазратлари, Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Халояла жаноблари, Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари доктор Абдусаттор Қудо, Иордания халқаро ислом илмлари университети раҳбарияти ва бир қатор соҳага дахлдор мутасаддилар билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
Сафар давомида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
меморандумлар ва қўшма дастурларда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этиш;
- Иордания Фатво маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шаръий масалаларга жавоблар тайёрлаш юзасидан мулоқотлар қилиш;
- Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва шу каби касб-маҳоратни ошириш курсларида диний соҳа ходимлари сонини ошириш;
- иорданиялик олимлар асарларини ўзбек тилига таржима қилиш;
- илмий марказлар, таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш, устоз ва талабалар алмашинувини муҳокама қилиш;
- Иорданиянинг вақф мулкчилиги, масжидларни бошқариш, қадамжоларни сақлаш тажрибасини ўрганиш ва ўзаро зиёрат туризмини ривожлантириш;
- бошқа соҳага дахлдор мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини йўлга қўйиш.
🕋 @islomuz
👍 54🔥 5🕊 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Уламолар
Имом Жазулий роҳимаҳуллоҳ ким эдилар?
Баъзи ориф зотлар айтадилар: «Имом Жазулий бир неча жиҳатдан бошқалардан ажралиб, пешқадамликни қўлга киритган. Хусусан, у зотнинг «Далоилул хойрот» китоби ҳамма жойда ўқилади, у барча тилларда тарқалган ва ҳамма пайт топилади. Бу ҳолат ҳамма китобларда ҳам кузатилавермайди. Чунки биз Ислом оламида у қадар кенг машҳур бўлган бошқа китобни билмаймиз.
Жумҳур уламолар олти юз йил мобайнида унга меҳр қўйиб боғланиб қолишди. Шу билан бирга унинг муаллифи омма мусулмонлар кўз ўнгида унутилган эди. Аллоҳ таоло «Далоилул хойрот» китоби ва унинг муаллифи Жазулийга уни башарият саййиди Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижратнинг тўққизинчи асрида таълиф қилган вақтларидан то ҳозиргача мусулмонлар қалбида барҳаёт бўлишини такдир қилди. У кишининг кенг тарқатган ишларидан бири шуки, кўпчилик унинг вирдларини ўқишни одат қилдилар. Булар Ислом оламининг турли ерларидаги зикр мажлислари ва масжидларда ҳамда уйларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга атаб айтиладиган салавотларнинг кўп турларини ўз ичига олади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 66🕊 11
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
👍 78😍 12🕊 7⚡ 4🔥 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Мўминларга_эслатма
Бошқаларнинг саодатли бўлиши сиз учун бахтсизлик эмас
Бир киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга деди:
- Мен бир кишининг олдидан келяпман, у одамларга Қуръонни ёддан айтиб туриб ёздиряпти! Умар розияллоҳу анҳу ғазабга миндилар. У кишига дедилар:
- Ҳой, нима деяётганингни биласанми?
- Мен ҳақ гапни айтяпман!
- Ким экан ўша кимса?
- Абдуллоҳ ибн Масъуд!
Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар:
Бунга ундан кўра ҳақлироқ кишини билмайман. Бу ҳақда сенга айтиб бераман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ишлари билан Абу Бакрнинг уйида тунаб қолдик. Сўнгра у ердан чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан менинг ўртамизда эдилар. Масжидга етиб борганимизда бир киши Қуръон ўқиётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўхтаб унга қулоқ солиб турдилар. Мен у кишига: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кеч бўлди, юрайлик», дедим. Аллоҳнинг Расули менга «жим бўл» дегандек ишора қилдилар. Қуръон ўқиётган киши рукуъ қилди, сажда қилди. Сўнг ўтириб дуо қилиб, истиғфор айта бошлади.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 85🕊 12😢 4⚡ 2🔥 2😱 2👏 1🤩 1
Repost from Hilol Nashr
Фото недоступноПоказать в Telegram
🎉 Уч жилдлик «Кифоя» китоби махсус қутида 14-марта қайта нашр қилинди✨ Ушбу 3 жилдлик мужалладнинг тўлиқ номи «Кифоя шарҳи Мухтасари Виқоя»дир, яъни у диёримизда машҳур бўлган «Мухтасари Виқоя»нинг таржима ва шарҳидир. «Мухтасари Виқоя»нинг асл номи «Ниқоя»дир. ✅ «Мухтасари Виқоя» ҳанафий мазҳабидаги энг мўътабар китоблардан бири ҳисобланади. Зеро у ҳанафий мазҳабдаги асосий эътимодга сазовор бўлган тўрт матндан бири бўлмиш «Виқоя» китобининг мухтасаридир. Уламолар ва толиби илмлар бу китобни қадимдан эъзозлаб келадилар. ✅ Марҳамат, «Кифоя» тўпламини махсус қутида харид қилинг! 👉 Нархи: 327 000 сўм 📍 Манзилларимиз ☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception ✅ «Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% бонус баллга эга бўлинг. @hilolnashr
👍 70🤩 6🔥 4🎉 3😍 1🐳 1
01:42
Видео недоступноПоказать в Telegram
Tokio jome’ masjidining 25-yilligi nishonlandi
#yangiliklar
🕋 @islomuz
Tokio~1.mp415.59 MB
👍 86🔥 11⚡ 4👏 3🤩 2💯 2🏆 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Кун_дуоси
Субҳ кирганда ўқиладиган дуо
عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ غَنَّامٍ الْبَيَاضِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ حِينَ يُصْبِحُ: اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ، فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ يَوْمِهِ، وَمَنْ قَالَ مِثْلَ ذَلِكَ حِينَ يُمْسِي فَقَدْ أَدَّى شُكْرَ لَيْلَتِهِ.
Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким субҳ кирганда «Аллоҳумма! маа асбаҳа бии мин неъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака. Фалакал ҳамду ва лакаш шукр» деса, батаҳқиқ, ўша куннинг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кеч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кечанинг шукрини адо қилибди», дедилар».
Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Мен билан бирга тонгга кирган ҳар бир неъмат Сенинг ёлғиз Ўзингдандир. Сенинг шеригинг йўқ. Бас, ҳамд ҳам, шукр ҳам Сенгадир».
🕋 @islomuz
👍 95🥰 12🕊 9😍 3
Repost from TgId: 1219802646
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan
#Hadis_va_Hayot
📚 @hadisislomuz
👍 87🔥 18⚡ 7🕊 6🥰 1
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Суннат
Ичимликларни ичиш одоби
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَشْرَبُوا وَاحِدًا كَشُرْبِ الْبَعِيرِ، وَلَكِنِ اشْرَبُوا مَثْنَى وَثُلَاثَ، وَسَمُّوا إِذَا أَنْتُمْ شَرِبْتُمْ، وَاحْمَدُوا إِذَا أَنْتُمْ رَفَعْتُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Туянинг ичишига ўхшаб, бир мартада ичманглар. Икки марта, уч мартада ичинглар. Қачон ичсангиз, тасмия айтинг. Қачон ичиб бўлсангиз, ҳамд айтинг», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ичимлик ичадиган одам шошилмай, яхшилаб ўтириб олиб, олдин «Бисмиллаҳ»ни айтиб, туяга ўхшаб, оғзининг борича тўлдириб олмай, оз-оздан, бўлиб-бўлиб ичиши керак экан. Ичиб бўлгандан кейин эса Аллоҳ таолога шукр айтиши лозим экан.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz
👍 124🥰 18🕊 9🔥 4
Фото недоступноПоказать в Telegram
#Ислом
Қалб жисм подшоҳидир
«Ичкарига беркитилган сирлар ташқарида кўриниш ила ошкор бўладир».
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ
Қалбга беркитилган сирлар ташқи аъзолардаги аломатларда кўринади. Ҳар бир инсоннинг қалбидаги яхшилик ёки ёмонлик, кенглик ёки торлик, ҳусни хулқ ёки ахлоқсизлик, илм ёки жаҳолат, маърифат ёки нодонлик, нур ёки зулмат, меҳрибонлик ёки меҳрсизлик, бахиллик ёки сахийлик, ҳушёрлик ёки ғафлат каби яхши-ёмон ахлоқлар унинг юзи, амаллари, муомаласидан кўриниб туради.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«(Садақалар) Аллоҳнинг йўлида тутилиб қолган, ер юзида кезишга қодир бўлмаган, билмаган киши иффатлари туфайли уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар...» (Бақара сураси, 273-оят).
🔗 Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/23270
🕋 @islomuz
👍 89😢 13🕊 7🔥 4😍 3🤩 1🐳 1
