ch
Feedback
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН

前往频道在 Telegram

Ушбу канал орқали таълим тизимда бўлаётган янгиликлар ва таълим тизими ходимлари учун меъёрий хужжатлардан намуналар бериб борилади. Админга боғланиш ва тадбирлар ёритиш учун манзил 👇 @xtx_admin

显示更多
2025 年数字统计snowflakes fon
card fon
8 665
订阅者
-724 小时
-207
-17130
帖子存档
✅Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-51-сон Президент фармони матни http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
7438953.pdf3.27 MB
👍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ҳузуридаги Маҳсус таъмирлаш-эксплуатация хизматидаги 810 та штат бирлиги қисқартирилади. Мактаб директорлари, ўринбосарлари ҳамда боғча мудир(а)лари ойлиги оширилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 6
照片不可用在 Telegram 中显示
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларини қўшимча рағбатлантириш шартлари тасдиқланди. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 7
Ўзбекистонда боғча ва мактаб директорлари маоши оширилади. Президент фармони билан Ўзбекистонда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилади. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади. 2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади. Туман бўлимларида қўшимча штатлар ажратиляпти ва бу ўқувчилар билимини баҳолашни мониторинг қилиш, ўқувчиларга хорижий тил ва касбга ўргатиш вазифаларини амалга ошириш учун тегишли лавозимларни жорий этиш имконияти яратади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 12👎 6👏 1
❗️ “Ташаббусли бюджет” жараёнларида мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди. Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қува туманидаги 37-мактабда мажбурий овоз бериш ҳолатлари юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатлар тегишли ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, ҳақиқатан ҳам ушбу мактабда ходимлар мажбурий овоз беришга жалб этилгани тасдиқланган. Шу муносабат билан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан мазкур мактабда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш юзасидан тегишли туман Халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилди. 📌“Ташаббусли бюджет” жараёни доирасида мажбурий овоз беришга жалб этиш — мажбурий меҳнат сифатида таснифланиши белгиланган. Агар Сиз овоз тўплашга мажбурлаш ҳолатларига дуч келсангиз, зудлик билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 7
2025 йил 15-16 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади - ҳукумат фармойиши
显示全部...
👎 7👍 2
照片不可用在 Telegram 中显示
🌹Aziz va muhtarama ayollar! Sizni 8 mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni munosabati bilan chin yurakdan tabriklaymiz! Sizga mustahkam sog‘lik, oilaviy baxt-saodat,  faoliyatingizda ulkan muvaffaqiyatlar tilaymiz! 🌷Sizga cheksiz quvonch tilab, @Xalq_talimi_xodimlari kanali jamoаsi.
显示全部...
👍 8🔥 3
02:01
视频不可用在 Telegram 中显示
Bitta qizni o‘qitsak butun oilaga ta’lim bergan bo‘lamiz - Shavkat Mirziyoyev http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
8.63 MB
🔥 5👍 1👎 1
Ўзбекистонликлар 8 март ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олади? Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 8 март Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олинадиган кунларни эълон қилди. Унга кўра, Унга кўра, 8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни; 9 март (якшанба) — дам олиш куни; 10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни бўлади. Наврўз байрами муносабати билан эса қуйидаги саналар дам олиш куни деб ҳисобланади. 21 март (жума) — Наврўз байрами; 22 март (шанба) —  5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни; 23 март (якшанба) — дам олиш куни. Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 16👎 3
Вазирлар Маҳкамасининг қарори (130-сон, 28.02.2025 й.) билан Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарорга кўра, 2025 йил 1 сентябргача: 1️⃣ Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади: 🔹олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган; 🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган; ▪️ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган; ▪️педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар; 2️⃣ Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади: 🔹педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими); 🔹ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими); 🔹олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими). ✅ Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда: 🔹таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш; 🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш; 🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 14👎 3
Endi taʼlim tili oʻzbek tili boʻlmagan sinf bitiruvchilari ham davlat tilidan imtihon topshiradi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2025-yil 20-fevraldagi 65-sonli buyrugʻi bilan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida yakuniy davlat attestatsiyasi oʻtkazish tartibi belgilandi. Mazkur hujjatga asosan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida yakuniy davlat attestatsiyasi oʻtkaziladigan fanlar roʻyxati va imtihon oʻtkazish shakllari, umumtaʼlim fanlari hamda xorijiy tillarni bilish darajasini baholovchi milliy va xalqaro tan olingan sertifikatlar roʻyxati tasdiqlandi. Unga koʻra, 9-sinf oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasi: ➖Ona tili va adabiyoti (taʼlim oʻzbek tilida olib boriladigan sinflar uchun) fanidan – yozma; ➖Davlat tili (taʼlim tili oʻzbek tili boʻlmagan sinflar uchun)dan – yozma; ➖Matematika fanidan – yozma; ➖Oʻzbekiston tarixi fanidan – yozma/ogʻzaki; ➖Jismoniy tarbiya fanidan – amaliy shaklda oʻtkaziladi. 11-sinf oʻquvchilarining yakuniy davlat attestatsiyasi: ➖Ona tili va adabiyoti (taʼlim oʻzbek tilida olib boriladigan sinflar uchun) fanidan – yozma; ➖Davlat tili (taʼlim tili oʻzbek tili boʻlmagan sinflar uchun)dan – yozma; ➖Matematika (Asosiy) / Matematika (Chuqurlashtirilgan) fanidan – yozma; ➖Tarix fanidan – yozma; Oʻquvchining tanlovi boʻyicha: ➖ Ona tili va adabiyoti (qoraqalpoq, rus, qozoq, turkman, tojik, qirgʻiz tilida taʼlim boʻlgan sinflar uchun), Biologiya, Fizika, Kimyo, Davlat huquq asoslari, Geografiya fanlaridan – yozma; ➖ Chet tili fanidan yozma/ogʻzaki shaklda oʻtkaziladi. Ma’lumot uchun, 2025-yilidan boshlab taʼlim o‘zbek tilida olib borilmaydigan umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining 11-sinf bitiruvchilari uchun ham Davlat tilidan yakuniy nazorat imtihonlarini topshirish majburiy bo‘lishi belgilanmoqda. Oʻzgarishlar haqida batafsil maʼlumotlar vazirlikning ijtimoiy tarmoqlari orqali beriladi. @hilola_umarova http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 10👎 3
Энди боғча тарбиячилари ҳам вазир жамғармасидан устама олиши мумкин. Ҳукумат қарорига кўра, бундай буён вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори қабул қилинди. Бу ҳақда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди. Қарорга кўра, эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин. Шунингдек, педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра, малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади. Бундан ташқари, энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади. Маълумот учун, 2022 йилда Халқ таълими вазирлигининг (ҳозирда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги) юридик шахс бўлмаган вазир жамғармаси ташкил этилганди. Вазир жамғармаси маблағлари малакали педагог кадрларга ҳар ойлик устама тўлаш, илғор ходимларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш каби мақсадларга сарфланади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 4
Chet tili o‘qituvchilari uchun 50 million so‘mlik subsidiya ajratiladi Arizalarni Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida 25-fevralga qadar topshirish lozim. Ro‘yxatdan o‘tish va zarur hujjatlarni taqdim etish uchun maxsus HAVOLA orqali murojaat qilish mumkin. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 7👎 7
Ўзбекистонда 8 март — Хотин-қизлар куни шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар 8, 9 ва 10 март кунларида дам олади, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади. Ҳафтасига беш кун ишловчи ўзбекистонликлар 8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан кетма-кет уч кун дам олади. Бу Камбағаллик ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йилги иш вақти тақвимида назарда тутилган. Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган. Бу йилги Халқаро хотин-қизлар куни шанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади. Шу тариқа, ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 3 кун дам олади: 8 март, шанба — байрам; 9 март, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни; 10 март, душанба — кўчирилган дам олиш куни. Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун фақат шанба ва якшанба дам олиш куни бўлади, 10 март, душанба иш куни ҳисобланади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 14👎 8
Фарғонада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз калтаклади Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида ўқитувчи ўқувчини беаёв калтаклади. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди. Қайд этилишича, видеодаги ҳолат ўтган йилнинг декабрь ойида Марғилон шаҳридаги 11-сонли мактабда содир бўлган. Мактабнинг 8-“А” синф раҳбари С.Д. 8-синф ўқувчиси T.M.ни мунтазам дарсларга кирмай юргани, кўп шўхлик қилгани ва ўқитувчиларнинг шикоятлари сабабли койиб, танбеҳ бериб, тартибга чақирган. Ўқувчига муаллиманинг сўзлари ёқмаган ва у устозга нисбатан ҳурматсизлик қилиб, қўпол сўзлар билан гап қайтарган. Ўқитувчи ўзини тутолмай, асабий ҳолатда ўқувчига қўл кўтарган. Ушбу кўнгилсиз воқеа мактаб жамоасида муҳокама қилинган. Муаллима ўзининг хатти-ҳаракатидан афсусдалигини, бундай ҳолат қайтарилмаслигини билдирган. Мактаб раҳбарияти педагогга хос бўлмаган ҳаракатларни содир этгани учун ўқитувчига нисбатан 28 декабрь куни тегишли тартибда интизомий жазо чорасини қўллаган. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 6👎 4
“Pedagogning huquqlari, sha’ni, qadr-qimmati va ishchanlik obro‘si davlat himoyasi ostida bo‘ladi”. “Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining 3-moddasidan. Afsuski, ijtimoiy tarmoqlarda dars vaqtida sinfxonaga bostirib kirish, o‘qituvchini haqoratlash, o‘quvchilar oldida izza qilish, hatto do‘pposlash holatlari tez-tez muhokama markaziga chiqyapti. Yaqinda Sirdaryoda bo‘lgan holat ham shular jumlasidandir. Zo‘ravonlik holatlari yuz berganda tegishlicha murojaat qilinib, aybdorlarga chora ko‘rilgan. Bu kabi holatlar yuz berganda o‘qituvchi-pedagoglarimizni himoya qilish uchun kerakli yuridik, ijtimoiy, psixologik yordam beriladi. Shuni tushunib olishimiz kerakki, maktabga duch kelgan odam (dars vaqtida hatto ota-ona ham) istaganicha kirib-chiqish, dars jarayoni va pedagoglar faoliyatiga aralashish, o‘qituvchiga do‘q qilish uyoqda tursin, madaniyat chegarasidan chetga chiqib gaplashishga haqli emas. Bunday holatlar aniqlansa vazirlik zudlik bilan huquq-tartibot idoralariga murojaat qiladi! Hurmatli o‘qituvchilar, jonkuyar pedagoglar, qadrli jamoamiz, sizning faoliyatingiz QONUN bilan himoyalangan, qadr-qimmatingizni himoya qilish uchun barcha imkoniyatimizni ishga solishga tayyormiz. Hilola Umarova, Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 8👎 2
Ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилгани ва унга қўл кўтаргани ҳақида хабар берган эдик. Муаллимани шапалоқлаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Қайд этилишича, ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилган. Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган психиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган ва аёл шифохонага жойлаштирилган. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👎 7👍 3
Тошкентда 15 ёшли боланинг жиноятчиликни орзу қилишини айтган видеосига муносабат билдирилди. Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли боланинг жиноятчиликни орзу қилиб гапирган гаплари акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИББ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.  Маълум қилинишича, назоратсиз юрган ушбу бола шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига олиб келиниб, жойлаштирилган. Шахсига аниқлик киритилган. 2024 йилда ҳам бола ушбу марказга олиб келингани аниқланган.  Ўшанда ҳам кўчаларда назоратсиз юрган. Онаси билан алоқага чиқилганда, боласини олиб кетишга имкони йўқлигини билдирган.  Шунингдек, ушбу видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган фуқаронинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, у видеога тушиб бериши учун болага 500 минг сўм пул ваъда қилган. Бола 2 ойдан бери она-онасининг қаровисиз қолган ҳамда кўчада сотувчилик билан шуғулланиб юрган.  Ҳолат юзасидан унинг ота-онасига нисбатан БҲМнинг 25 баробари миқдорида жарима солиниши ёки 15 суткагача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 5👎 1
Ёшларимизда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бошланган “Ватан таянчи” ҳаракати касб-ҳунар мактаби, техникум ва хусусий таълим ташкилотларида ҳам йўлга қўйилиши белгиланди. “Ватан таянчи” отрядлари ўртасида “мактаб – туман – вилоят – республика” даражасида спорт мусобақалари ва ижодий танловлар ташкил этилади. Шу каби ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида “Шижоат ва ғайрат” спорт ўйинлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллаларга спорт иншооти қуриб берилади, зарур анжомлар билан таъминланади. “Ватан таянчи” ҳамда “Шижоат ва ғайрат” мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 3
Инсон учун она тили билан бирга хорижий тилларни билиш дунёга чиқишда жуда муҳим. Айниқса, тижоратда бунинг ўрни беқиёс. Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Шунингдек, меҳнат бозорига тил биладиган ёшлар кириб келишини рағбатлантириш учун хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади. http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
显示全部...
👍 2