Kun.uz | Расмий канал
Open in Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
Show more2025 year in numbers

1 115 917
Subscribers
-48424 hours
-2 3567 days
-8 16830 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
Paynet’дан Xolis фойдаланувчилари учун кенг кўламли акция
Paynet’нинг Xolis хизматидан фойдаланувчи барча тадбиркорлар учун 2025 йил 20–31 декабр кунлари кенг кўламли акция эълон қилинади. Акция умумий 1,5 миллиард сўм миқдоридаги соврин жамғармасига эга бўлиб, Xolis’ни кундалик фаолиятида ишлатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган.
👉 https://kun.uz/kr/85185145
Реклама
❤ 172👍 44😁 21🤔 16🔥 10😢 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
Россиялик теннисчи Полина Кудерметова спорт фуқаролигини ўзгартириб, энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бундан олдин унинг бир неча ҳамкасблари Ўзбекистон байроғи остига ўтган эди.
👉 https://kun.uz/kr/22663662
Kun.uz расмий канали
👍 684❤ 256😁 154🤔 66🤯 34😢 18🔥 14😍 10
Photo unavailableShow in Telegram
Онкология шифохоналари ёпилиши: узаядиган беморлар навбати ва ёпиқ қарорлар хавфи
Kun.uz иккита филиал беморлари кўчирилаётган Республика онкология ва радиология марказида бўлиб, вазиятни ўрганди. Узундан узоқ навбатларда турган беморлар шифокор қабулига кириш учун соат 7 бўлмай келиш кераклигини, ордерлари бўлса-да жой йўқлиги сабаб қайтиб кетишга мажбур бўлаётганини айтди.
Беморлар сони кун сайин ортиб бораётган бир пайтда, бошқа шифохоналарнинг ёпилиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Узун навбатлар, жой етишмаслиги, ишдан бўшатишлар ва яшил ҳудуд тақдири бўйича жамоатчиликда жиддий саволлар пайдо бўлмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢 544❤ 376🤯 144👍 53🤔 24😁 21🔥 12
Photo unavailableShow in Telegram
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
1 соатдан узоқроқ давом этган аукционда энг юқори нархни “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ таклиф этди. Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Янги Тошкентда Транспорт ва Сув хўжалиги вазирликлари билан битта бинода жойлашиши маълум қилинганди.
👉 https://kun.uz/kr/82528816
Kun.uz расмий канали
😁 706❤ 220😢 75👍 70🤔 64🤯 40🔥 16
Photo unavailableShow in Telegram
👍"Ватандош" журналининг илк сони чоп этилди!
"Ватандошлар" жамоат фонди ташаббуси билан нашр этилган "Ватандош" журналининг биринчи сони ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Мазкур журнал саҳифаларида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг ҳаёти, уларнинг Янги Ўзбекистон равнақи йўлидаги таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, жамият ривожига қўшаётган ҳиссалари кенг ёритилади.
❗️ "Ватандош" - ватандошларимизни бирлаштирувчи ахборот, тажриба ва мулоқот майдони!
Батафсил...
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Реклама
❤ 388👍 201😁 55🤔 19🤯 18😢 11🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Алишер Султонов лавозимидан олинди
Президентнинг фармони билан, Алишер Саидаббосович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Kun.uz расмий канали
👍 848❤ 340😁 157🔥 100🤔 52😢 28🤯 16😍 10
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
17–22 декабр кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/kr/27839629
Kun.uz расмий канали
❤ 243😁 57👍 47🤯 22🤔 19🔥 9😢 3
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Қўқонлик табиб яна судга берилди
Беморларга қўлини теккизиб, уларни силаб даволаб келиши билан танилган «қўқонлик табиб» Иқбол Солиев судга берилди. Унга Халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугаган. У 2025 йил бошида жаримага тортилган ва фуқаролар норозилиги туфайли огоҳлантирилган. Шунга қарамай, у фаолиятини давом эттирган.
👉 https://kun.uz/kr/45326300
Kun.uz расмий канали
Bemorlarga_qo‘lini_tekkizib,_ularni_silab_davolab_kelishi_bilan.mp47.02 MB
😁 1 042❤ 370👍 275🤯 58🤔 34🔥 20😢 17😍 1
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди
Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация станцияси фаолияти билан танишди.
👉 https://kun.uz/kr/97381931
Kun.uz расмий канали
👍 1 028❤ 287😁 63🔥 51🤔 21😢 14🤯 6😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
“НАТОга ўхшаш хавфсизлик кафолати оляпмиз” – Зеленский | "Геосиёсат"
Берлинда Украина–АҚШ–Европа музокаралари: Киевга НАТО аъзолигисиз ҳам унга тенглаштирилган хавфсизлик кафолатлари берилиши, Европанинг кўп миллатли кучлари сулҳ ижросини назорат қилиши мумкин. Вашингтон Донбассдан кечишни талаб қилаётган бўлса, Брюссел Москвага нисбатан янги чекловларни қабул қилди. Сурияда эса ИШИД яна фаоллашди.
Глобал майдондаги долзарб мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастури муҳокамасида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
❤ 314😁 57👍 39🤔 18🔥 14🤯 11
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Москва областида ўсмир мактаб ўқувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди
Қобилжон исмли ўн ёшли бола ҳалок бўлган. Ҳужум ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси томонидан уюштирилган. У ҳужумдан олдин мактаб ўқувчиларидан қайси миллатдан эканини сўраган.
👉 https://kun.uz/kr/69550543
Kun.uz расмий канали
IMG_5804.MP45.90 KB
🤯 1 203😢 823❤ 244🤔 50👍 29😁 11🔥 10
06:24
Video unavailableShow in Telegram
Россия сувости кемасини йўқ қилган Украина, Марокашдаги сув тошқинлари ва Нетаняҳудан норози Трамп – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/48992272
Kun.uz расмий канали
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 16-12++.mp440.67 MB
❤ 240👍 91🤔 29😁 17🤯 17🔥 12😢 10😍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Рақамлаштириш тез тиббий ёрдамнинг ишлашига ёрдам беради - эксперимент
Автоматлаштирилган тизимни жорий этилиши ҳисобига чақирувни қабул қилиш вақти 6-8 дақиқадан 1-2 дақиқагача, тез тиббий ёрдамнинг кечикиши 15% дан 8-9% гача қисқаришига эришилган, дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
👉 https://kun.uz/kr/06065357
Kun.uz расмий канали
❤ 260👍 121😁 54🤔 36😢 14🔥 11
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
Синов дастури доирасида 118 миллионга яқин уй бекасига тахминан 12 дан 30 АҚШ долларигача пул тўланади. Кичик ҳажмда бўлишига қарамай, миллионлаб оилалар учун, айниқса, қишлоқ жойларда ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари орасида бу маблағлар муҳим аҳамиятга эга.
👉 https://kun.uz/kr/47710729
Kun.uz расмий канали
👍 899❤ 338😁 103🔥 34🤔 21😢 15😍 13🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Сўров: украинларнинг кўпчилиги армияни Донбассдан олиб чиқишга қарши
Киевлик социологларнинг янги сўрови Украина аҳолиси Донбассни беришни истамаслигини, уруш тез якунланишига ишонмаслигини, қийинчиликларга чидашга тайёр эканини ва президент Володимир Зеленскийга ишонишини кўрсатди.
👉 https://kun.uz/kr/21923068
Kun.uz расмий канали
👍 795😁 313❤ 269😢 41🤔 31🔥 27🤯 21
Photo unavailableShow in Telegram
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер”га хотини ёрдамлашгани маълум бўлди
43 ёшли фуқарони уриб кетган Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда бўлган. У аввалига жасадни Nexia машинасига юклаб, ҳодиса жойидан узоқроқ дала четига олиб борган ва турмуш ўртоғини чақирган. Манзилга унинг турмуш ўртоғи Matiz машинасида келган. Сўнгра эр-хотин жасадни Matiz’га юклаб, ҳодиса жойидан 35 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборган.
👉 https://kun.uz/kr/72573560
Kun.uz расмий канали
🤯 1 077😢 455❤ 346😁 61🤔 53👍 19🔥 12😍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Европа етакчилари Украина учун “кўпмиллатли кучлар”ни ваъда қилди
Европанинг Киев иттифоқчилари АҚШ қўллаб-қувватлаши шарти билан, ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш, чегараларни ҳимоялаш, армияни қайта тиклаш ҳамда Украинанинг ҳаво ва денгиз макони хавфсизлигини таъминлаш учун “кўпмиллатли кучлар” тузишни таклиф қилди.
👉 https://kun.uz/kr/88275815
Kun.uz расмий канали
👍 182❤ 137😁 124😢 20🤔 12🤯 8🔥 7😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
🎁 Kia'дан мaxсус таклиф!
Фақат 31 декабргача сизда Kia автомобилларини 18% гача фойда билан харид қилиш имкони бор!
⚡️ Янги йил совғаси! Орзу қилган ишончли автомобилингиз эгаси бўлишга улгуринг!
Таклиф фақат K5, Sportage, Cerato, Seltos ва Sorento моделларига амал қилади. Автомобиллар сони чекланган.
📞 Батафсил маълумот учун: +998555001331
Реклама
❤ 258😁 58😢 36👍 33🤔 17🤯 14🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Берлиндаги музокаралар: АҚШ Донбассни топширишни талаб қилмоқда
Америкаликлар ўз талабларини илгари суришдан кўра, кўпроқ Россиянинг талабларини етказиб беряпти, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
👉 https://kun.uz/kr/48245567
Kun.uz расмий канали
😁 332❤ 253👍 140🤯 62😢 28🤔 13🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Қорли совуқ кетидан қуруқ совуқ ҳаво
Жорий ҳафта минтақага кириб келиши кутилаётган нам ҳаво оқимлари республиканинг катта қисмига қор олиб келиши кутилмоқда. Ҳафтанинг сўнгги кунлари ҳарорат кўплаб ҳудудларда сезиларли пасаяди. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
❤ 328👍 123😁 31😢 21🔥 18🤔 11🤯 7😍 2
