Kun.uz | Расмий канал
Ir al canal en Telegram
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
Mostrar más2025 año en números

1 115 803
Suscriptores
-48424 horas
-2 3567 días
-8 16830 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Украинада сулҳ ва сайлов эҳтимоли ортмоқда — сиёсатшунослар
Украинада сайлов масаласи яна муҳокама марказида. АҚШ бу мавзуни Киевга, хусусан президент Зеленскийга босим сифатида ишлатяпти. Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурида қатнашган сиёсий таҳлилчиларга кўра, ҳозирда урушнинг якуний палласи кечаётган бўлиши мумкин.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
❤ 254👍 87😁 41🤔 30🤯 24😢 4😍 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда 75 тадан мактаб ва боғча етишмаслиги маълум қилинди
Туман ҳокимлари эндиликда ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили биттадан мактаб, боғча ва спорт объектини қуриши керак бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/86915636
Kun.uz расмий канали
😁 408❤ 204👍 141🤔 47😢 34🤯 13🔥 8
Photo unavailableShow in Telegram
«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради». Президент – Тошкентнинг келгуси йиллардаги тараққиёти ҳақида
Шаҳар масъуллари экология, юқори даромадли иш ўринлари яратиш ва сифатли бошқарув масаласидаги ёндашувини ўзгартириши зарурлиги таъкидланди. 2026 йил шаҳар учун «Жадал ривожланиш ва аҳоли даромадлари ўсиши йили» бўлади ва бу борада катта дастур амалга оширилади. Йирик мегаполисларда раҳбар бўлган мутахассислар ҳокимга маслаҳатчи қилиб олиб келинади.
👉 https://kun.uz/kr/85889407
Kun.uz расмий канали
👍 910😁 359❤ 339🤔 52🔥 18🤯 12😢 12😍 12
Photo unavailableShow in Telegram
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак
Йиғилишда мутасаддилар Тошкент шаҳрини экологияси барқарор 300 та шаҳар қаторига олиб чиқиш бўйича тинимсиз изланиш олиб бориши кераклиги таъкидланди.
Уч ой ичида пойтахтнинг 4 та қисмида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳаларини тайёрлаб, ишларни бошлаш топширилди. 1 июнгача ҳар бир туманда 5 километрли 3 тадан сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилиши керак. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо қилиш бўйича алоҳида дастур бошланади.
👉 https://kun.uz/kr/86635501
Kun.uz расмий канали
👍 1 304❤ 479😁 224🔥 77🤔 42😢 15😍 14🤯 13
Photo unavailableShow in Telegram
Yandex Go ҳайдовчиларининг бойкотга чорловлари самарасиз тугади
Бир гуруҳ ташаббускор ҳайдовчилар Россияда бошланган акциядан илҳомланган ҳолда, 15 декабр куни иш ташлашга қарор қилди ва ўтган ҳафта давомида ҳамкасбларини ҳам шунга даъват қилиб келди. Аммо бойкот куни тизим фаолиятида бирор сезиларли ўзгариш кузатилмади. Yandex Uzbekistan Kun.uz'га тақдим этган маълумотга кўра: 15 декабр, душанба куни 1 декабр, душанбага қараганда 1,5 минг нафарга кўпроқ ҳайдовчи линияга чиққан.
👉 https://kun.uz/kr/21275206
Kun.uz расмий канали
😁 1 795😢 386❤ 317🤯 88🤔 54👍 35🔥 8😍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Paynet’дан Xolis фойдаланувчилари учун кенг кўламли акция
Paynet’нинг Xolis хизматидан фойдаланувчи барча тадбиркорлар учун 2025 йил 20–31 декабр кунлари кенг кўламли акция эълон қилинади. Акция умумий 1,5 миллиард сўм миқдоридаги соврин жамғармасига эга бўлиб, Xolis’ни кундалик фаолиятида ишлатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун мўлжалланган.
👉 https://kun.uz/kr/85185145
Реклама
❤ 172👍 44😁 21🤔 16🔥 10😢 3🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Теннис: Раҳимова ва Тимофеевадан кейин Кудерметова ҳам Ўзбекистонга ўтди
Россиялик теннисчи Полина Кудерметова спорт фуқаролигини ўзгартириб, энди Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бундан олдин унинг бир неча ҳамкасблари Ўзбекистон байроғи остига ўтган эди.
👉 https://kun.uz/kr/22663662
Kun.uz расмий канали
👍 684❤ 256😁 154🤔 66🤯 34😢 18🔥 14😍 10
Photo unavailableShow in Telegram
Онкология шифохоналари ёпилиши: узаядиган беморлар навбати ва ёпиқ қарорлар хавфи
Kun.uz иккита филиал беморлари кўчирилаётган Республика онкология ва радиология марказида бўлиб, вазиятни ўрганди. Узундан узоқ навбатларда турган беморлар шифокор қабулига кириш учун соат 7 бўлмай келиш кераклигини, ордерлари бўлса-да жой йўқлиги сабаб қайтиб кетишга мажбур бўлаётганини айтди.
Беморлар сони кун сайин ортиб бораётган бир пайтда, бошқа шифохоналарнинг ёпилиши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Узун навбатлар, жой етишмаслиги, ишдан бўшатишлар ва яшил ҳудуд тақдири бўйича жамоатчиликда жиддий саволлар пайдо бўлмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
😢 544❤ 376🤯 144👍 53🤔 24😁 21🔥 12
Photo unavailableShow in Telegram
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
1 соатдан узоқроқ давом этган аукционда энг юқори нархни “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ таклиф этди. Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Янги Тошкентда Транспорт ва Сув хўжалиги вазирликлари билан битта бинода жойлашиши маълум қилинганди.
👉 https://kun.uz/kr/82528816
Kun.uz расмий канали
😁 706❤ 220😢 75👍 70🤔 64🤯 40🔥 16
Photo unavailableShow in Telegram
👍"Ватандош" журналининг илк сони чоп этилди!
"Ватандошлар" жамоат фонди ташаббуси билан нашр этилган "Ватандош" журналининг биринчи сони ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.
Мазкур журнал саҳифаларида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг ҳаёти, уларнинг Янги Ўзбекистон равнақи йўлидаги таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, жамият ривожига қўшаётган ҳиссалари кенг ёритилади.
❗️ "Ватандош" - ватандошларимизни бирлаштирувчи ахборот, тажриба ва мулоқот майдони!
Батафсил...
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
Реклама
❤ 388👍 201😁 55🤔 19🤯 18😢 11🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
Алишер Султонов лавозимидан олинди
Президентнинг фармони билан, Алишер Саидаббосович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
Kun.uz расмий канали
👍 848❤ 340😁 157🔥 100🤔 52😢 28🤯 16😍 10
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди
17–22 декабр кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/kr/27839629
Kun.uz расмий канали
❤ 243😁 57👍 47🤯 22🤔 19🔥 9😢 3
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Қўқонлик табиб яна судга берилди
Беморларга қўлини теккизиб, уларни силаб даволаб келиши билан танилган «қўқонлик табиб» Иқбол Солиев судга берилди. Унга Халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугаган. У 2025 йил бошида жаримага тортилган ва фуқаролар норозилиги туфайли огоҳлантирилган. Шунга қарамай, у фаолиятини давом эттирган.
👉 https://kun.uz/kr/45326300
Kun.uz расмий канали
Bemorlarga_qo‘lini_tekkizib,_ularni_silab_davolab_kelishi_bilan.mp47.02 MB
😁 1 042❤ 370👍 275🤯 58🤔 34🔥 20😢 17😍 1
Тошкентда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди
Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация станцияси фаолияти билан танишди.
👉 https://kun.uz/kr/97381931
Kun.uz расмий канали
👍 1 028❤ 287😁 63🔥 51🤔 21😢 14🤯 6😍 6
Photo unavailableShow in Telegram
“НАТОга ўхшаш хавфсизлик кафолати оляпмиз” – Зеленский | "Геосиёсат"
Берлинда Украина–АҚШ–Европа музокаралари: Киевга НАТО аъзолигисиз ҳам унга тенглаштирилган хавфсизлик кафолатлари берилиши, Европанинг кўп миллатли кучлари сулҳ ижросини назорат қилиши мумкин. Вашингтон Донбассдан кечишни талаб қилаётган бўлса, Брюссел Москвага нисбатан янги чекловларни қабул қилди. Сурияда эса ИШИД яна фаоллашди.
Глобал майдондаги долзарб мавзулар – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастури муҳокамасида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
❤ 314😁 57👍 39🤔 18🔥 14🤯 11
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Москва областида ўсмир мактаб ўқувчиларига пичоқ билан ҳужум қилди
Қобилжон исмли ўн ёшли бола ҳалок бўлган. Ҳужум ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси томонидан уюштирилган. У ҳужумдан олдин мактаб ўқувчиларидан қайси миллатдан эканини сўраган.
👉 https://kun.uz/kr/69550543
Kun.uz расмий канали
IMG_5804.MP45.90 KB
🤯 1 203😢 823❤ 244🤔 50👍 29😁 11🔥 10
06:24
Video unavailableShow in Telegram
Россия сувости кемасини йўқ қилган Украина, Марокашдаги сув тошқинлари ва Нетаняҳудан норози Трамп – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/48992272
Kun.uz расмий канали
Фабрика форматовДАЙЖЕСТ 16-12++.mp440.67 MB
❤ 240👍 91🤔 29😁 17🤯 17🔥 12😢 10😍 7
Photo unavailableShow in Telegram
Рақамлаштириш тез тиббий ёрдамнинг ишлашига ёрдам беради - эксперимент
Автоматлаштирилган тизимни жорий этилиши ҳисобига чақирувни қабул қилиш вақти 6-8 дақиқадан 1-2 дақиқагача, тез тиббий ёрдамнинг кечикиши 15% дан 8-9% гача қисқаришига эришилган, дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
👉 https://kun.uz/kr/06065357
Kun.uz расмий канали
❤ 260👍 121😁 54🤔 36😢 14🔥 11
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
Синов дастури доирасида 118 миллионга яқин уй бекасига тахминан 12 дан 30 АҚШ долларигача пул тўланади. Кичик ҳажмда бўлишига қарамай, миллионлаб оилалар учун, айниқса, қишлоқ жойларда ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари орасида бу маблағлар муҳим аҳамиятга эга.
👉 https://kun.uz/kr/47710729
Kun.uz расмий канали
👍 899❤ 338😁 103🔥 34🤔 21😢 15😍 13🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
Сўров: украинларнинг кўпчилиги армияни Донбассдан олиб чиқишга қарши
Киевлик социологларнинг янги сўрови Украина аҳолиси Донбассни беришни истамаслигини, уруш тез якунланишига ишонмаслигини, қийинчиликларга чидашга тайёр эканини ва президент Володимир Зеленскийга ишонишини кўрсатди.
👉 https://kun.uz/kr/21923068
Kun.uz расмий канали
👍 795😁 313❤ 269😢 41🤔 31🔥 27🤯 21
