Mehrob.uz
Open in Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
Show more2025 year in numbers

233 854
Subscribers
-9424 hours
-6647 days
-3 29430 days
Posts Archive
13:04
Video unavailableShow in Telegram
НАРХ-НАВОНИ КИМЛАР ОШИРАДИ?
Бугунги кунимизда айрим савдогарларнинг ишида кузатилаётган баъзи камчиликларни кўриб, бу борада шариатимизда нима дейилган, қандай кўрсатмалар бор деб ўзимизга савол берайлик. Тижорат деганда бир одам бир нарсани сотиб, иккинчиси сотиб олиб, манфаат кўриши тушунилади. Аммо бугунги кунда одамлар орасида ишончсизлик, адоват кучайиб кетишининг сабабларидан бири шуки, одамлар тижорат деганда фақат ўз манфаатини тушуниб, фойда кўриш учун эса ҳар қандай нобакорликдан қайтмайдиган бўлиб қоляпти. Ваҳоланки, Ислом дини ҳаётнинг ҳар бир соҳасидаги каби, тижорат соҳасида ҳам инсон манфаати кўзланган қонун-қоидаларни жорий қилган.
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТEРМИЗИЙ
«Халқ дарди билан яшайлик» китобидан.
@MEHROB_UZ
telegram 3. Xalqning duosi - Rabning rizosi.mp4131.23 MB
❤ 224👍 85💯 19👏 8😢 5😍 4🕊 2
🎙 Абдулқодир қори Ҳусанов
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, икки оёғи остидан осмонга қадар нур чарақлаб туради, бу нур Қиёмат куни ҳам уни нурлантириб туради, икки жума оралиғида қилган хато-камчиликлари, гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Мордувайҳ ривояти).@mehrob_uz
031 КАҲФ СУРАСИ..mp312.14 MB
❤ 193👍 36👏 8🤩 6💯 4
🌙 РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН
Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:
اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.
Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.
Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.
Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.
❗Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.
Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).
@mehrob_uz
❤ 386😢 100👍 58🤩 11🕊 8👏 3😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
ИСТИҒФОР лойиҳамиз давом этмоқда
@mehrob_uz
👍 865❤ 278🔥 42💯 40👏 21😍 19🎉 17🕊 16🤩 3
Ўзи бахтли бўлатуриб, биродарлари у сабабли бахтсиз, ўзи саломат бўлиб, қўшнилари унинг ёмонлигидан саломат эмас кимса – одамлар ичида маломатга энг лойиқ кишидир.
Изоҳ. Тилимизда худбинлик деган сўз бор. Форс тилидан ўзбек тилига ўзлашган бу сўзнинг луғавий маъноси «ўзини кўриш» бўлиб, «худбин одам» дейилганида фақат ўз фойдасини ўйлайдиган, ўзининг манфаатини барча нарсадан устун қўядиган киши тушинилади. Бу салбий ҳолатнинг ҳатто иймонга таъсири борлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом томонидан эслатилган: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича (комил) мўмин бўлолмайди» Термизий ривояти.
Алишер Навоий бу иллатнинг нақадар ёмонлигини кўрсатиш учун: «Бутпарастлик яхшироқким, худпарастлиқ» – деган. «Маҳбубул қулуб», 9-танбеҳ.
Яъни, худпарастлик – ўзига-ўзи сиғинишдан бутга сиғиниш яхшироқ, дейиляпти. Албатта, бутга сиғиниш инсонни иймондан айирадиган энг қабиҳ ва разил иш. Лекин худбинлик шу даражада маломатга лойиқ амалки, унинг ёмонлигини тасаввур қилиш учун дунё ва Охиратда энг паст ишга уни қиёслаш лозим бўлди. Тўғри, ҳар бир инсонда ўзини яхши кўриш (حب النفس) туйғуси бор. Шу табиати билан инсон яхшиликка интилади, ёмонликдан қочади. Қачонки, одамзод учун табиий бўлган бу ўзни яхши кўриш ҳисси шаръий доирадан чиқса, худбинликка (اللأنانية) айланади.
Масалан, худбин киши дунёга боғлиқ ниманидир йўқотса, худди дунё ўзиники ва унинг ҳар бир нарсаси ўзигагина тегишлидек қаттиқ ҳасрат чекади. Ўзни яхши кўриши худбинлик чегарасига ўтмаган киши эса бундай ҳолатда йўқотишни неъмат ўлароқ қабул қилади, аслида ўзининг бундан ҳам каттароқ йўқотишга лойиқ эканини англаб, Оллоҳнинг фазлини эътироф этади.
Худбин фақат ўзининг шахсий фойдасини ўйлайди. Ўзини яхши кўрувчи киши эса ўзгаларнинг ғамида фикр юритади ва бу ишни ўзига қайтадиган савобдан умидвор бўлиб қилади.
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 208👍 59👏 27🔥 14🕊 7🎉 4😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
– Инсонларнинг обидроғи ким?
У киши жавоб бердилар:
– Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир.
«ал-Бидая ван наҳая».
@mehrob_uz
❤ 309😢 121👍 71💯 23🕊 7👏 3🔥 2
БАХТ ФОРМУЛАСИ
Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси:
1. Севган машғулоти бўлиш;
2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик;
3. Интилиб яшаш;
4. Фаол бўлиш;
5. Янгиликка интилиб яшаш;
6. Севиш ва севилиш;
7. Тушкунликка тушмаслик;
Узоқ умр кўриш йўллари:
1. Асабни сақлаш;
2. Самимий бўлиш;
3. Бекорчи бўлмаслик;
4. Кўпроқ яхшилик қилиш.
5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин.
6. Кўп ҳаракат қилиш;
7. Манман бўлмаслик.
@MEHROB_UZ
❤ 418👍 145🔥 49💯 36👏 12😢 12🕊 12🤩 11😱 8🎉 3
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Ҳақиқий диндорлик
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 3. Haqiqiy dindorlik.mp47.33 MB
❤ 207👍 83🔥 10💯 7🕊 3
Photo unavailableShow in Telegram
37. Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин.
Ушбу ояти каримадаги «фирқалар»дан мурод Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофга борган яҳудий ва насоро фирқаларидир. Насоролар Ийсони алайҳиссалом «худо» десалар, яҳудийлар у зотни «валади зино» деб туҳмат қилиб, ихтилофга тушдилар. Шунингдек, бу гуруҳлар ҳам ўзаро Ийсо алайҳиссалом борасида турли ихтилофларга тушдилар.
Насоролар ҳозиргача Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Улардан баъзилари, Ийсо Аллоҳдир, у ерга тушиб хоҳлаган қавмни тирилитиради, хоҳлаган гуруҳни ўлдиради, сўнгра яна фалакка чиқиб кетади, дейишади. Бошқа бирлари, Ийсо Аллоҳнинг ўғли деса, учинчилари, Ийсо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди; тўртинчилари эса, Ийсо ота худо, она худо ва бола худодан бири–бола, ўғил худо, дерлар.
Уларнинг орасида Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи ва калимаси дейдиганлар ҳам бор. Бу мавзудаги кескин ихтилофлар авжига чиққан кезларда катта йиғинлар ўтказилиб, бир қарорга келишга уринишлар ҳам бўлган. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этиб келмоқда.
Ана ўшаларнинг ҳоли буюк кунда–қиёматда вой бўлади.
@mehrob_uz
❤ 167👍 49😢 17💯 7🕊 4🤩 1
Мақсад улуғвор ва фойдали бўлсин
“Болаларингиз олдига мақсад қўйинг, – дейди ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Зеро, ҳадиси шарифда эътироф этилганидек: “Инсонларнинг энг хайрлиси инсонларга фойдали бўлганидир” (Имом Байҳақий ривояти).
@mehrob_uz
❤ 307👍 108🔥 28🕊 20💯 19🤩 3👏 2
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.
“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.
🌷Янги тонг муборак🌷
@mehrob_uz
AQMbqbbQ9N_gXEJ3V_qj5BhslMFGn8IrZID_n_Rw3t4ZbnSb_GJ6gglJa4G_iri.mp46.60 MB
❤ 362👍 102🕊 37👏 7💯 3😍 2😱 1🎉 1
ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН...
Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди.
Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан.
Ҳалиги кимса опасига қараб:
— Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди.
Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди.
Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди...
Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор.
«Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир.
Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор.
Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан.
@mehrob_uz
❤ 546👍 210😢 74💯 35👏 23🔥 12🕊 9🤩 5🎉 1
09:30
Video unavailableShow in Telegram
«1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳамиз ҳақида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий батафсил маълумот бериб ўтдилар
Ушбу лойиҳага туртки бўлган сабаб
00:45
Истиғфорнинг сирлари
03:07
Челленжда халқимиз илғор бўлмоқда
05:09
Ушбу лойиҳада иштирок этган ҳар бир киши истиғфор санадига эга бўлади
05:47
Фарзанд талабидагилар учун тавсия
06:15
Истиғфорнинг энг самарали вақти
06:33
Биз бандамиз, барчамизда гуноҳ қилиш фитрати бор
07:30
Шуни унутманг! Бу лойиҳамиз жуда манфатли бўлади иншаллоҳ
07:55
Истиғфорнинг фойдасини албатта кўрасиз
08:21
Истиғфорни ҳузур, ихлос ва ишонч билан айтинг
08:33
Буҳуда сўзларни тарк этиб қўлга тасбеҳ олиш керак
09:00
Шундай экан, истиғфорни кўпайтириб қалбга тушган доғларни тозалайлик!
Зикр саноғини қуйидаги ботда ёзиб қолдиринг
👉 @Istigforaytbot 👈
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
01. Istig'for aytib ijozaga ega bo'ling.mp4127.05 MB
❤ 734👍 304😢 50💯 29🔥 21👏 21🕊 6😍 4😱 3
Охиратнинг сармояси
Бугун номаи аъмолимизда яхшиликларни кўпайтириб бориш қадри ҳеч кимимизга маълум эмас. Лекин, қиёмат куни кўзлар юмилган ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурига борилиб, ҳисоб-китобга дуч келинади ва у кунда жуда кичкина яхшиликнинг нечоғли қийматга эа эканига гувоҳ бўламиз. У ерда яхшиликни сотиб олишга танга, қоғоз пул бўлмайди. Қиёматда тилла, кумуш ҳеч қандай фойда бермайди. У ернинг пули яхшиликлар бўлади. Ҳисоб китоб куни қанча яхшилик билан келдинг деб савол берилади. Агар номаи аъмолда бирорта яхшилик бўлмаса, инсон дунёда шунча яшаб нимага яхшиликларни жамлаб олмаган эканман, деб ҳасрат-надомат қилади-ю, лекин уни тўғрилашга жуда кеч бўлади. Чунки, амал қилиб яхшиликларни териб олиш куни ўз ниҳоясига етган бўлади. Шунинг учун у кундаги ҳасрат-надомат ҳеч қандай иш бермайди.
©️Аллоқулов Абдуллатиф
@mehrob_uz
❤ 276😢 134💯 18👍 16🕊 11👏 5🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«ЎЛИКЛАР қабрларига маҳбус ҳолда зое қилган нарсалари учун надомат чекмоқдалар.
ТИРИКЛАР қабр аҳли минг пушаймон бўлган нарсалар учун талашиб-тортишмоқдалар.
Ўликлар тирикларнинг олдига қайта олмайдилар.
Тириклар эса ўликлардан ибрат олмайдилар.
Аллоҳ таолодан ГЎЗАЛ ХОТИМА сўраймиз».
@mehrob_uz
❤ 314😢 229👍 74💯 20🔥 8😍 7🕊 6
ИНСОН ЮРАГИ
Инсоннинг юраги нок шаклида, ҳажми эса қўл муштидек келади.
Вазни 225-340 граммни ташкил этади. Бир дақиқада ўртача 70 марта уриб туради.
Яъни, бир соатда 4200 марта, бир кунда 100800 марта, бир йилда 36792000 марта уради.
Агар бир инсон ўртача 60 йил умр кўрса, демак, бу ажиб юрак 2207520000 (икки миллиард икки юз етти миллион беш юз йигирма минг) марта тўхтамасдан уриб турар экан.
Инсон юраги кунига 22000 галлон (83279 литр) қон ҳайдайди. Яъни бир йилда 8030000 галлон, ўртача умр бўлган 60 йилда 481800000 галлон. Бу тахминан 345000 тоннага тўғри келади.
Шунча узоқ муддат, шу қадар оғир ишни тузатишга эҳтиёж сезмасдан бажарадиган бирор суюқлик ҳайдовчи жиҳозни биласизми?
@mehrob_uz
❤ 551👍 193😢 126🔥 26💯 17🕊 14😍 8😱 6👏 5🤩 1
03:52
Video unavailableShow in Telegram
Ватаннинг ҳақи қандай адо этилади?
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. Vatanning haqi qanday ado etiladi.mp49.82 MB
❤ 148👍 40💯 13🕊 6
