uz
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
233 922
Obunachilar
-9424 soatlar
-6647 kunlar
-3 29430 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 28.11.2025 - Жума Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
209👍 57🔥 9💯 6😱 5🎉 5😍 5🕊 4
Photo unavailableShow in Telegram
ИСТИҒФОР лойиҳамиз давом этмоқда @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 865 278🔥 42💯 40👏 21😍 19🎉 17🕊 16🤩 3
Ўзи бахтли бўлатуриб, биродарлари у сабабли бахтсиз, ўзи саломат бўлиб, қўшнилари унинг ёмонлигидан саломат эмас кимса – одамлар ичида маломатга энг лойиқ кишидир. Изоҳ. Тилимизда худбинлик деган сўз бор. Форс тилидан ўзбек тилига ўзлашган бу сўзнинг луғавий маъноси «ўзини кўриш» бўлиб, «худбин одам» дейилганида фақат ўз фойдасини ўйлайдиган, ўзининг манфаатини барча нарсадан устун қўядиган киши тушинилади. Бу салбий ҳолатнинг ҳатто иймонга таъсири борлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом томонидан эслатилган: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига раво кўрмагунича (комил) мўмин бўлолмайди» Термизий ривояти. Алишер Навоий бу иллатнинг нақадар ёмонлигини кўрсатиш учун: «Бутпарастлик яхшироқким, худпарастлиқ» – деган. «Маҳбубул қулуб», 9-танбеҳ. Яъни, худпарастлик – ўзига-ўзи сиғинишдан бутга сиғиниш яхшироқ, дейиляпти. Албатта, бутга сиғиниш инсонни иймондан айирадиган энг қабиҳ ва разил иш. Лекин худбинлик шу даражада маломатга лойиқ амалки, унинг ёмонлигини тасаввур қилиш учун дунё ва Охиратда энг паст ишга уни қиёслаш лозим бўлди. Тўғри, ҳар бир инсонда ўзини яхши кўриш (حب النفس) туйғуси бор. Шу табиати билан инсон яхшиликка интилади, ёмонликдан қочади. Қачонки, одамзод учун табиий бўлган бу ўзни яхши кўриш ҳисси шаръий доирадан чиқса, худбинликка (اللأنانية) айланади. Масалан, худбин киши дунёга боғлиқ ниманидир йўқотса, худди дунё ўзиники ва унинг ҳар бир нарсаси ўзигагина тегишлидек қаттиқ ҳасрат чекади. Ўзни яхши кўриши худбинлик чегарасига ўтмаган киши эса бундай ҳолатда йўқотишни неъмат ўлароқ қабул қилади, аслида ўзининг бундан ҳам каттароқ йўқотишга лойиқ эканини англаб, Оллоҳнинг фазлини эътироф этади. Худбин фақат ўзининг шахсий фойдасини ўйлайди. Ўзини яхши кўрувчи киши эса ўзгаларнинг ғамида фикр юритади ва бу ишни ўзига қайтадиган савобдан умидвор бўлиб қилади. “Унвонул баён”дан @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
208👍 59👏 27🔥 14🕊 7🎉 4😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: – Инсонларнинг обидроғи ким? У киши жавоб бердилар: – Гуноҳ қилиб, шу гуноҳини ҳар эслаганда амалини оз санаб, Раббиси учун хокисор бўлган кишидир. «ал-Бидая ван наҳая». @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
309😢 121👍 71💯 23🕊 7👏 3🔥 2
БАХТ ФОРМУЛАСИ Бахтли бўлишнинг 7 қоидаси: 1. Севган машғулоти бўлиш; 2. Бошқалардан ёрдамингизни аямаслик; 3. Интилиб яшаш; 4. Фаол бўлиш; 5. Янгиликка интилиб яшаш; 6. Севиш ва севилиш; 7. Тушкунликка тушмаслик; Узоқ умр кўриш йўллари: 1. Асабни сақлаш; 2. Самимий бўлиш; 3. Бекорчи бўлмаслик; 4. Кўпроқ яхшилик қилиш. 5. Ҳаётда севган кишиларингиз кўп бўлсин. 6. Кўп ҳаракат қилиш; 7. Манман бўлмаслик. @MEHROB_UZ
Hammasini ko'rsatish...
418👍 145🔥 49💯 36👏 12😢 12🕊 12🤩 11😱 8🎉 3
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Ҳақиқий диндорлик ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 3. Haqiqiy dindorlik.mp47.33 MB
207👍 83🔥 10💯 7🕊 3
Марям сураси 37-оят.mp33.91 KB
103👍 41
Photo unavailableShow in Telegram
37. Сўнгра фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин. Ушбу ояти каримадаги «фирқалар»дан мурод Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофга борган яҳудий ва насоро фирқаларидир. Насоролар Ийсони алайҳиссалом «худо» десалар, яҳудийлар у зотни «валади зино» деб туҳмат қилиб, ихтилофга тушдилар. Шунингдек, бу гуруҳлар ҳам ўзаро Ийсо алайҳиссалом борасида турли ихтилофларга тушдилар. Насоролар ҳозиргача Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Улардан баъзилари, Ийсо Аллоҳдир, у ерга тушиб хоҳлаган қавмни тирилитиради, хоҳлаган гуруҳни ўлдиради, сўнгра яна фалакка чиқиб кетади, дейишади. Бошқа бирлари, Ийсо Аллоҳнинг ўғли деса, учинчилари, Ийсо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди; тўртинчилари эса, Ийсо ота худо, она худо ва бола худодан бири–бола, ўғил худо, дерлар. Уларнинг орасида Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи ва калимаси дейдиганлар ҳам бор. Бу мавзудаги кескин ихтилофлар авжига чиққан кезларда катта йиғинлар ўтказилиб, бир қарорга келишга уринишлар ҳам бўлган. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этиб келмоқда. Ана ўшаларнинг ҳоли буюк кунда–қиёматда вой бўлади. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
167👍 49😢 17💯 7🕊 4🤩 1
Мақсад улуғвор ва фойдали бўлсин “Болаларингиз олдига мақсад қўйинг, – дейди ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. Зеро, ҳадиси шарифда эътироф этилганидек: “Инсонларнинг энг хайрлиси инсонларга фойдали бўлганидир” (Имом Байҳақий ривояти). @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
307👍 108🔥 28🕊 20💯 19🤩 3👏 2
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ. “Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”. Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”. 🌷Янги тонг муборак🌷 @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
AQMbqbbQ9N_gXEJ3V_qj5BhslMFGn8IrZID_n_Rw3t4ZbnSb_GJ6gglJa4G_iri.mp46.60 MB
362👍 102🕊 37👏 7💯 3😍 2😱 1🎉 1
ОПА-СИНГИЛ ЁКИ ХОТИН... Дўстим менга бир воқеани айтиб берган эди. Унинг айтишича, бир таниши ёнбошлаб ётиб телевизор кўраётган экан. Унинг ёнида аёли ва опаси ўтирган экан. Ҳалиги кимса опасига қараб: — Ҳов анави косадаги сувни опкелинг, — дебди. Опаси индамай сувни келтириб берди, аммо қалбида Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмайдиган жуда кучли алам ўтди. Ахир ундан йигирма ёш кичик келинига айтса ҳам бўлар эди-ку! У укасининг ўз хотини олдида уни таҳқирлаш учун шундай қилганидан жуда ҳам эзилди. Эртаси куни ҳалиги одам Ҳалабга (Сурия шаҳри) борганда у ерда бахтсиз ҳодисага учраб, оёғи сонидан кесилиб кетди... Ота уйида яшашга мажбур бўлган кўплаб опа-сингилларимиз бор. У бечораларни хўрлаб, хизматчидек ишлатиб, ўзларига гапиришга қўрқитиб қўядиган кимсалар бор. «Кимнинг уч қизи ёки уч опа-синглиси бўлса...», ҳадисига эътибор қилинг. Опа-сингилга яхши муомала қилиш ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир. Ака учун энг яқин инсон опа-синглисидир. Мусулмон киши аёлининг ўз опа-синглисига қўпол муомала ва зўрлик қилишига асло йўл қўйиши мумкин эмас. Опа-сингилнинг ўз қадри, ўз мақоми бор. Шайх Нобулсий, "Қиссалар ва ҳиссалар"дан. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
546👍 210😢 74💯 35👏 23🔥 12🕊 9🤩 5🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 27.11.2025 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
208👍 56👏 12🕊 9🔥 5🤩 1😍 1💯 1
09:30
Video unavailableShow in Telegram
«1 МИЛЛИАРД ИСТИҒФОР» лойиҳамиз ҳақида Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий батафсил маълумот бериб ўтдилар Ушбу лойиҳага туртки бўлган сабаб 00:45 Истиғфорнинг сирлари 03:07 Челленжда халқимиз илғор бўлмоқда 05:09 Ушбу лойиҳада иштирок этган ҳар бир киши истиғфор санадига эга бўлади 05:47 Фарзанд талабидагилар учун тавсия 06:15 Истиғфорнинг энг самарали вақти 06:33 Биз бандамиз, барчамизда гуноҳ қилиш фитрати бор 07:30 Шуни унутманг! Бу лойиҳамиз жуда манфатли бўлади иншаллоҳ 07:55 Истиғфорнинг фойдасини албатта кўрасиз 08:21 Истиғфорни ҳузур, ихлос ва ишонч билан айтинг 08:33 Буҳуда сўзларни тарк этиб қўлга тасбеҳ олиш керак 09:00 Шундай экан, истиғфорни кўпайтириб қалбга тушган доғларни тозалайлик! Зикр саноғини қуйидаги ботда ёзиб қолдиринг 👉 @Istigforaytbot 👈 ✅Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
01. Istig'for aytib ijozaga ega bo'ling.mp4127.05 MB
734👍 304😢 50💯 29🔥 21👏 21🕊 6😍 4😱 3
Охиратнинг сармояси Бугун номаи аъмолимизда яхшиликларни кўпайтириб бориш қадри ҳеч кимимизга маълум эмас. Лекин, қиёмат куни кўзлар юмилган ҳолда Аллоҳ таолонинг ҳузурига борилиб, ҳисоб-китобга дуч келинади ва у кунда жуда кичкина яхшиликнинг нечоғли қийматга эа эканига гувоҳ бўламиз. У ерда яхшиликни сотиб олишга танга, қоғоз пул бўлмайди. Қиёматда тилла, кумуш ҳеч қандай фойда бермайди. У ернинг пули яхшиликлар бўлади. Ҳисоб китоб куни қанча яхшилик билан келдинг деб савол берилади. Агар номаи аъмолда бирорта яхшилик бўлмаса, инсон дунёда шунча яшаб нимага яхшиликларни жамлаб олмаган эканман, деб ҳасрат-надомат қилади-ю, лекин уни тўғрилашга жуда кеч бўлади. Чунки, амал қилиб яхшиликларни териб олиш куни ўз ниҳоясига етган бўлади. Шунинг учун у кундаги ҳасрат-надомат ҳеч қандай иш бермайди. ©️Аллоқулов Абдуллатиф @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
276😢 134💯 18👍 16🕊 11👏 5🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «ЎЛИКЛАР қабрларига маҳбус ҳолда зое қилган нарсалари учун надомат чекмоқдалар. ТИРИКЛАР қабр аҳли минг пушаймон бўлган нарсалар учун талашиб-тортишмоқдалар. Ўликлар тирикларнинг олдига қайта олмайдилар. Тириклар эса ўликлардан ибрат олмайдилар. Аллоҳ таолодан ГЎЗАЛ ХОТИМА сўраймиз». @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
314😢 229👍 74💯 20🔥 8😍 7🕊 6
ИНСОН ЮРАГИ Инсоннинг юраги нок шаклида, ҳажми эса қўл муштидек келади. Вазни 225-340 граммни ташкил этади. Бир дақиқада ўртача 70 марта уриб туради. Яъни, бир соатда 4200 марта, бир кунда 100800 марта, бир йилда 36792000 марта уради. Агар бир инсон ўртача 60 йил умр кўрса, демак, бу ажиб юрак 2207520000 (икки миллиард икки юз етти миллион беш юз йигирма минг) марта тўхтамасдан уриб турар экан. Инсон юраги кунига 22000 галлон (83279 литр) қон ҳайдайди. Яъни бир йилда 8030000 галлон, ўртача умр бўлган 60 йилда 481800000 галлон. Бу тахминан 345000 тоннага тўғри келади. Шунча узоқ муддат, шу қадар оғир ишни тузатишга эҳтиёж сезмасдан бажарадиган бирор суюқлик ҳайдовчи жиҳозни биласизми? @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
551👍 193😢 126🔥 26💯 17🕊 14😍 8😱 6👏 5🤩 1
03:52
Video unavailableShow in Telegram
Ватаннинг ҳақи қандай адо этилади? ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 1. Vatanning haqi qanday ado etiladi.mp49.82 MB
148👍 40💯 13🕊 6
Марям сураси 36-оят.mp33.27 KB
139👍 38
Photo unavailableShow in Telegram
36. «Ва, албатта, Аллоҳ менинг Роббимдир ва сизнинг Роббингиздир. Бас, Унга ибодат қилинг. Мана шу тўғри йўлдир». Аллоҳ таоло барчамизнинг Роббимиз. Шу жумладан, менинг ҳам Роббимдир. Отам ёки шеригим эмас. Мен Унинг бандаси–қулиман. Мен Унга қуллик қиламан. Бас, сиз ҳам Унга қуллик қилинг. «Мана шу тўғри йўлдир». @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
272👍 66💯 20🕊 6🎉 5
Абу Тоййиб Табарий юз ёшдан ошган бўлишига қарамай, эс-ҳуши жойида, соғлом эди. Бир куни у кемадан ерга сакради. Шу иши учун уни танқид қилишганида, у бундай деди: “Биз бу аъзоларимизни ёшлигимизда маъсиятлардан сақлаган эдик, Аллоҳ таоло уларни кексалигимизда бизга соғлом сақлаб берди”. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 335 197😢 72🔥 17🤩 11💯 10👏 9🎉 8🕊 2