Huquqiy axborot
Open in Telegram
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Show more2025 year in numbers

333 837
Subscribers
-91324 hours
-1 4707 days
-17730 days
Posts Archive
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона кодексига ўзгартиришлар киритилди📙 Бундан ташқари, Қонун билан Божхона кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. ✅ Унга кўра, бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади. 💰 Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қуйидаги миқдорларда қўшимча божхона божи ундирилади: 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси тури 10 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 5 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 10 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 20 фоиздан 30 фоизгача бўлган товарларга нисбатан – 15 фоиз; 🔹 божхона божининг адвалор ставкаси 30 фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга нисбатан – 20 фоиз. 📌 Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кунда эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Акциядорлик жамияти директорининг фидуциар мажбуриятлари аниқлаштирилдиҚонун (ЎРҚ–1097-сон, 27.11.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 🔰 Қонун билан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. 💸 Унга кўра, жамият овоз берувчи акцияларининг 50 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи ёхуд овоз берувчи акциялари миқдори жамиятнинг бошқа ҳар бир акциядори улушига нисбатан кўп ҳамда овози қарор натижасига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши мумкин бўлган акциядор мажоритар акциядор деб эътироф этилади. 📜 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, жамият кузатув кенгаши аъзолари, жамият директори, бошқарув аъзолари ҳамда ишончли бошқарувчининг фидуциар мажбуриятлари қуйидагиларни ўз ичига олади, жумладан: 🔸 вазифа ва мажбуриятларини амалга оширишда виждонан ҳаракат қилиб, жамият ва акциядорлар манфаатларини энг кўп акс эттирувчи усуллардан фойдаланиш; 🔸 жамият мол-мулкидан жамиятнинг уставига ва ички ҳужжатларига зид равишда ва (ёки) акциядорлар умумий йиғилишининг ва (ёки) кузатув кенгашининг қарорларисиз, шахсий манфаатларини кўзлаб фойдаланмаслик; 🔸 жамиятнинг асосий фаолияти йўналишларига хос бўлган соҳадаги тадбиркорликни жамиятнинг тегишли бошқарув органлари розилигисиз амалга оширмаслик; 🔸 қонунчиликка, жамиятнинг ички ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик; 🔸 ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш эвазига моддий қимматликлар олмаслик. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш тартиби белгиланди“Ихтисослашган туманлардаги картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассасалар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги картошканинг мини-туганакларига оид шартномаларни ҳисобга олиш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3713-сон, 26.11.2025 й.). 🔰 Низомга кўра, ҳар йили 1 мартгача Картошканинг “ин-витро” ўсимлиги, микро ва мини-туганакларини тайёрлаш ҳамда юқори авлодли уруғлик картошка етиштириладиган ҳудудлар ва етиштирувчи субъектларга қўйиладиган талабларга жавоб берувчилар танлаб олинади. 📝 Танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар 3 иш кунида “Э-уруғ” ахборот тизимида юқори авлодли уруғлик картошка етиштирувчи субъектлар реестрига киритилади. 📑 Танлов натижалари бўйича ахборот эълон қилинган вақтдан бошлаб 5 иш куни ичида танловда ғолиб бўлган картошка етиштирувчи субъектлар билан илмий муассаса ва (ёки) тадбиркорлар ўртасида “АгроДоcс” ахборот тизими орқали шартнома тузилади. ✅ Бунда ушбу шартнома имзоланганидан сўнг «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик равишда ҳисобга олинади. 📙 “АгроДоcс” ахборот тизими орқали тузилган шартномалар ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда бу ҳақидаги маълумотлар «Э-уруғ» ахборот тизимида автоматик равишда акс эттирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилдиАдлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 26.11.2025 й.). ✅ Ушбу ҳужжатда айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар белгиланди. 📑 Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда. 💰 Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун ноль солиқ ставкаси қўлланиши боис, солиқ ҳисоботларида ушбу масала киритилмоқда. 📙 Халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффитсиентни жорий этишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш бекор қилинмоқда. 📌 Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар маркази фаолияти ташкил этилади“Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–233-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 IT соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда халқаро даражада рақобатбардош ва жозибадор экотизимни шакллантириш; 🔹 рақамли ечимлар ва инновациялар бўйича илғор маҳаллий компаниялар фаолиятини рағбатлантириш ва малакали кадрлар тайёрлаш. 🏛 “Enterprise Uzbekistan” рақамли технологиялар халқаро маркази (Марказ) ташкил этилган. ✅ Фармонга кўра, Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларига рухсат этилади, жумладан: 🔸 дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, рақамли технологиялар соҳасида консалтинг ва аутстаффинг хизматларини кўрсатиш; 🔸 рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда аутсорсинг асосида масофавий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, бизнес жараёнлар аутсорсинги (ВРО); 🔸 видео ўйинлар (GameDev) яратиш, улар учун рақамли контент ишлаб чиқиш, жумладан, график дизайн, видео ва аудиоконтент яратиш ва таҳрирлаш; 🔸 сунъий интеллект технологияларини яратиш ва ривожлантириш. ⏭️ Марказ Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқ нормалари ва принципларига ёки етакчи халқаро молия марказлари стандартларига асосланган махсус ҳуқуқий режимга эга алоҳида ҳудуд сифатида эътироф этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўладиАдлия вазирлиги "Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида"ги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025 й.). ✅ Унга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси уларнинг чет давлатга чиқиши бўйича вақтинчалик чекловни тўхтатиб туради. 📝 Бу каби суғурта турлари тегишли лицензияга эга бўлган суғурталовчилар томонидан амалга оширилади. ✅ Суғурта полисининг мавжудлиги Мажбурий ижро бюроси томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг ахборот тизимидан автоматик равишда аниқланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Умумий қоидага кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга қанча миқдорда тўланади?Anonymous voting
- ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида
- ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида
- ўртача ойлик иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида
- ўртача ойлик иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида
01:04
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланадиМанба: ПҚ–336-сон, 09.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
336-ru.mp48.63 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбек-Француз университети ташкил этилади“Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–354-сон, 26.11.2025 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Ўзбек-Француз университети ташкил этилади. 🔰 Университет ўз фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади. ✅ Университетда дастлабки босқичда магистратура, кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантурада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. 📑 Шунингдек, Университетга кириш учун тайёрлов курси жорий этилади. 💸 Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. 📙 Битирувчиларга Университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади. ☑️ Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми
❗️ Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиландиБатафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:10
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштириладиМанба: ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
1095-ru.mp49.36 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўз долзарблигини йўқотган бир қанча қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинади“Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–231-сон, 25.11.2025 й.) қабул қилинди. ⛔️ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Фармонга кўра, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади. ✅ Фармон билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди: 🔹 тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш; 🔹 кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш; 🔹 шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш; 🔹 ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланадиҲукумат қарори (740-сон, 24.11.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 💸 Киритилган қўшимчаларга кўра, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади. ✅ Компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 км бўлганда ҳамда ўқувчига бириктирилган бир нечта ўқитувчиларга компенсация уларнинг ҳар ойда амалда ўтказадиган ўқув соатлари улушидан келиб чиқиб, уйда ўқитилаётганларнинг ўқув режасидаги ўқув соатлари миқдорига мутаносиб тўланади. 📝 Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси ҳамда тиббиёт ҳамширалари вақтинча ишда бўлмаган даврда уларнинг вазифасини бажариш учун ички буйруқлар ўриндошлик асосида расмийлаштирилади. 💰 Бунда бажарилган иш учун 100 фоиз миқдорда (бошқа лавозимлар учун 50 фоиз миқдорда) иш ҳақи тўланади. ⛔️ Мазкур ҳолатда ўриндошлик асосида фаолият юритган ходимнинг жами иш юкламаси 1,5 ставкадан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Жамоа шартномаси имзоланган кундан эътиборан кўпи билан қанча муддат амал қилади?Anonymous voting
- 2 йил
- 3 йил
- 4 йил
- 5 йил
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби белгиландиАдлия вазирлигида Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3711, 24.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди ✅ Йўриқномага асосан, божхона қиймати декларацияси электрон шаклда ёки қоғозда тўлдирилади. 📝 Божхона қиймати декларациясидаги маълумотларнинг тўғрилиги декларацияловчи шахснинг ЭРИси, қоғоз шакли декларацияловчи шахснинг имзоси билан тасдиқланади. 📑 Божхона қиймати декларацияси 2 та асосий варақлардан иборат бўлади: 🔹 декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни ўз ичига олган 1-варақ; декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланилган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатиладиган 2-варақ. 📁 Божхона қиймати декларацияси тақдим этилгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси божхона қиймати декларациясининг тўғри тўлдирилганлигини, товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигининг дастлабки текширувини амалга оширади. ▶️ Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдор шахси бу ҳақида декларацияловчи шахсни дархол хабардор қилади. ✔️ Камчиликлар аниқланмаса божхона қиймати декларациясини расмийлаштириш учун қабул қилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ «Кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби белгиландиАдлия вазирлиги Хориждан олиб келинадиган «кўз шох пардаси» биопротезларини тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби бўйича низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3710, 24.11.2025 й.) 🔰 Мазкур Низомда хориждан олиб келинадиган «кўз шох пардаси» биопротезларини давлат тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби белгиланган. 🏛 Унга кўра, трансплантация амалиётида фойдаланиладиган «кўз шох пардаси» биопротезлари фақат Вазирлар Маҳкамасининг 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларида қўлланади. ✅ Ушбу биопротезларини ташишда давлат тиббиёт муассасасининг 1 нафар тиббиёт ходими масъул ҳисобланади. ⏭️ Хориждан олиб келинган биопротезлар 12 соат ичида давлат тиббиёт муассасаларига етказилиши шарт. ✔️ Биопротезларни ташиш фақат махсус совутиш ускуналарида (контейнерларда) белгиланган ҳароратда амалга оширилади; ⌛️ Улар давлат тиббиёт муассасаларидаги махсус музлаткичларда 14 кундан ошмаган муддатда сақланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
01:03
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Банк карталари бўйича янги тартиблар белгиландиМанба: рўйхат рақами: 3294-3-сон, 11.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
3294-3-ru.mp48.53 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиландиҲукумат қарори (738-сон, 24.11.2025 й.) билан “Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. ✅ Низомга кўра, дори воситалари давлат рўйхатидан умумий тартибда ва тан олиш йўли билан ўтказилади. 📝 Қуйидагилар рўйхатдан ўтказилади: 🔹 дори воситалари; 🔹 Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари; 🔹 илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари; 🔹 илгари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган, тури, сифат таркиби ва (ёки) миқдорий таркиби, ҳужайра линиясининг биологик хусусиятлари ва бошқа хусусиятлари ўзгарган ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситалари. ⏳ Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади. 🔎 “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрини юритади. ✔️ Давлат реестри Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳаво тозалагичлар божхона божидан озод этилади🔰 Фармонга кўра, атмосфера ҳавосининг PM 2.5 зарралари билан ифлосланиш манбаларини аниқлаш учун Атмосфера ҳавосини чуқур ўрганишга қаратилган махсус лаборатория ташкил қилинади. ✅ 2026 йил баҳор ҳамда куз мавсумларида Тошкент шаҳрининг 33 км узунлигидаги кичик ҳалқа йўли бўйлаб “Яшил коридор” лойиҳаси амалга оширилади. 📝 2026 йил 1 апрелгача “Яшил Тошкент” мастер режаси ишлаб чиқилади. ⏭️ Тошкент шаҳрининг барча туманларида “яшиллик” даражаси паст бўлган 3 тадан узунлиги 5 кмдан кам бўлмаган кўчаларни танлаб олиш орқали “Сояли сайр кўча”си ташкил қилинади. 💰 Шунингдек, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Қурилиш учун ажратилган майдонлар комплекс текширувдан ўтказилади🔰 Фармонга кўра, махсус комиссия Тошкент шаҳрида қурилиш учун ажратилган 500 м2 ва ундан ортиқ майдонларда қуйидаги талаблар асосида комплекс текширувни амалга оширади: 🔹 умумий майдонининг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилгани; 🔹 сув пуркагичлар ўрнатилгани; 🔹 кириш-чиқиш йўлакларида автотранспортлар ғилдиракларини ювиш ҳовузларининг барпо этилгани. 🔹 қурилиш материаллари ва маиший чиқиндиларни ташишда транспортларнинг брезент ёки ПВХ қопламали материаллардан тайёрланган тент билан ёпилган тарзда ҳаракатланиши. ✅ Шунингдек, майдони 1 000 квадрат метрдан кўп бўлган қурилиш участкаларида фон мониторинг станцияларини ўрнатиш ва уни Экология қўмитасига интеграция қилиш қурилишни давом эттиришнинг энг асосий шарти этиб белгиланади. ⛔️ Шахслар ўзлари эгалик қилиб турган ер майдони ҳудудидаги дов-дарахтларни суғориш мақсадида ичимлик сувидан фойдаланиш вақтига қўйилган чеклов (соат 00:00 дан бошлаб, 05-00 гача) баҳор ва ёз фаслларида бекор қилинади. Бунда: 🔹 ичимлик сувидан бошқа мақсадларда фойдаланиш бўйича чеклов ўз кучида қолади; 🔹 кўп квартирали уйларга суғориш учун сув резервуарларини ўрнатиш чоралари кўрилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
