Rost24 | Расмий канал
Open in Telegram
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Show more2025 year in numbers

39 369
Subscribers
-3724 hours
-2307 days
-85230 days
Posts Archive
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонда дафн этиш ишлари босқичма-босқич рақамлаштирилади
Ҳукуматнинг 21 ноябрдаги 735-сонли қарори билан дафн этиш соҳасида рақамлаштириш жараёнлари йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш, рўйхатга олиш ва ҳисоб юритиш тизими электрон шаклга ўтказилади. Бу жараёнлар ягона ахборот тизими орқали автоматлаштирилади.
2026 йил 1 июнгача ФҲДЁнинг электрон архиви асосида дафн этиш ишларини рўйхатга олишнинг ягона электрон дафтари ва унинг мобиль иловаси яратилади.
2026 йил 1 мартдан ўлим қайд этилганидан сўнг марҳумнинг яқинлари my.gov.uz орқали QR-кодли электрон маълумотномани бепул қабул қилади. У гербли гувоҳнома билан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
2026 йил июл–декабр ойларида Тошкент шаҳрида эксперимент ўтказилади:
Дафнга рухсат бериш фақат электрон модул орқали амалга оширилади;
Қоғозда юритиладиган рўйхатлар бекор қилинади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 8👍 8👎 4🤔 4🙏 1
02:18
Video unavailableShow in Telegram
⚡️«Ўзгидромет»: Қиш илиқ бошланиб, январда кучли совуқ кутилмоқда
«Ўзгидромет»нинг мавсумий прогнозига кўра, декабр ойи меъёрдан бироз илиқроқ кечади, ёғингарчилик нормада бўлади.
Январда айрим ҳудудларда совуқлар кучайиб, ойнинг охирида аномал паст ҳароратлар — кечаси –12…–17°, шимолий ҳудудларда –20…–25° гача тушиши мумкин.
Февраль бошида совуқлар сақланади, ой ўртаси ва охирида ҳаво сезиларли илийди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
video_2025-11-21_17-08-47.mp428.13 MB
🤔 7👎 4❤ 3😁 3😱 2👍 1
01:11
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрган Франция Қуролли кучлари вазирлиги генерали Эмерик Винанже бу масканни “Ўзбекистоннинг ўтмиши ва келажагини бирлаштирган улкан тарихий лойиҳа” деб атади. Унинг айтишича, марказдаги бой экспонатлар, ёритилган “Ренессанс даврлари” ва мамлакат тараққиёт босқичлари Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги маданий ўрнини яққол намойиш этади.📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Emerik Vinenje TG.mp47.84 MB
👏 12👍 5🤮 5🔥 3🤔 2❤ 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
❤ 10👎 3👏 1🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади
Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:
сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади;
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали:
автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади;
касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим;
айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин.
Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АҚШ Россия туфайли Ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди
АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг “Datavice” МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксиялар киритганини маълум қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистон компанияси Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлиб, биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда.
АҚШ мутасаддиларининг фикрича, Aeza Group АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун кибержиноятчиларга ҳостинг хизматлари кўрсатади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда ҳам гумон қилган.
Ўзбекистон компанияси - Datavice 2023 йил июль ойида Ягона давлат реестри рўйхатидан ўтган бўлиб, Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатиши белгиланган.
Компаниянинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Унинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаров.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 18❤ 17🤣 4🤯 3😡 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ХДП пойтахтдаги пулли парковка нархларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди
Тошкентда 14 мингга яқин пулли автомобил тўхташ жойлари ташкил этилгани ва улардан фойдаланиш ҳақининг соатига 12 минг сўмдан белгиланиши жамоатчиликда кескин норозиликка сабаб бўлди. Халқ демократик партияси бу масала юзасидан ўз позициясини билдириб, тарифларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини айтмоқда.
Таъкидланишича, аҳолининг даромадлари ва ҳаётий эҳтиёжлари инобатга олинмасдан белгиланган бундай юқори тўловлар кўплаб фуқаролар учун оғирлик қилмоқда. Масалан, марказда ишловчи ҳайдовчилар автомобилларини кун давомида тўхташ жойида қолдиришига тўғри келади. Бунда кунлик харажат 100 минг сўмга яқин бўлади. Бу ҳақда Rost24.uz аввалроқ ўз фикрини билдириб ўтган эди.
ХДПга кўра, қўшни давлатларда бундай хизмат бир неча баробар арзон, шу боис Тошкентдаги тарифлар иқтисодий мантиқ ва ижтимоий адолат мезонларига мос эмас.
Партия ўз таклифларини ҳам эълон қилган:
✅ тариф ва йиғимлар аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий ҳимоя даражасига мос белгиланиши;
✅тушаётган маблағларнинг сарфи ва йўналиши ҳақида тўлиқ очиқлик таъминланиши;
✅давлат тиббий муассасалари, “Инсон” марказлари, давлат хизматлари марказлари ва кутубхоналар олдида маълум вақт бепул қўйиш имкони яратилиши;
✅йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳудудидаги тўхташ жойларининг камида 5 фоизи имтиёзли тоифалар учун бепул ажратилиши;
✅айрим тўхташ жойлари «тўхташ тақиқланади» белгиси қўйилган ҳудудларда жойлаштирилаётгани танқид қилиб, бундай ҳолат ЙҲҚ талабларига зид экани қайд этилган.
Аслида нархларни пасайтириш етарли бўлмаслиги мумкин. Пойтахтда йўллар қисқариб қолган, айрим ҳудудларда эса пиёдалар учун ҳам йўл қолдирилмаган. Шу боис баъзи муҳим маҳаллий ҳудудларда пулли парковкани бутунлай олиб ташлашни ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Бундан ташқари, фақат нарх масаласи эмас, балки шаҳарнинг умумий йўл ва инфратузилма режаси ҳам қайта кўриб чиқилиши зарур. Poytaxt parking аввал ўз маблағини сарфлаб, тўхтаб туриш жойларини тўлиқ ва хавфсиз ташкил этиши лозим. Ана шундан кейин пулли парковка тизими аҳоли учун ҳам зарарсиз, автомобил ҳаракатига зарар келтирмай, тўлиқ фойда олиб келиши мумкин. Бу маблағлар қайси асосга кўра йиғиб олинаётгани, қаерга йўналтирилгани, халқ мулки бўлган йўлларга (йўл четларига) солиқ солиш орқали йиғилган маблағ агар айнан йўл ободончилиги учун сарфланган бўлса, қаерга, қандай сарфланаётгани ҳам очиқланиши шарт.
Шу сабабдан, Тошкентдаги пулли парковка тизими фақат жамият манфаатига мослаштирилган ҳолда, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун баробар қулайлик яратадиган тарзда қайта кўриб чиқилиши лозим. Тайёр ҳудудни эгаллаб олиб чизиқ чизиш орқали пул ишлаш бу тадбиркорлик эмас, қароқчилик холос.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 39❤ 12🤣 3🥴 2💯 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Президент фармонига кўра, Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 54👏 4👎 3🤨 2❤ 1😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Ўзбекистонликларнинг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш ҳолати йилдан йилга кўпаймоқда
Ўзбекистонда 2022 йилдан бери хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати эълон қилган «Узоқдан изланган бахт» ҳужжатли фильмида маълум қилинди.
Маълумотга кўра, Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумот учун, тегишли модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилган шахслар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модданинг 2-қисми (Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) билан айбдор деб топилганлар эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
😱 4😢 3❤ 2🤔 2
02:00
Video unavailableShow in Telegram
БЕН КИНГСЛИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ДАҲОЛАРИ ҲАҚИДА БУТУН ДУНЁГА СЎЗЛАЙДИ
Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. “Донолик шивири” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.
“‘Донолик шивири’ — бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, — дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.Батафсил: rost24.uz/uz/news/2439 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Evronews.mp4152.80 MB
👍 20❤ 7😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Марказий Осиёда сув хавфсизлиги: Ўзбекистоннинг ташаббуслари ва дунё эътирофи
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш борасида амалий ишлар сезиларли даражада кучайтирилди. Мамлакатда 2 миллион гектардан ортиқ майдонда сув тежайдиган технологиялар жорий этилгани, 2030 йилгача мўлжалланган Сув сектори концепцияси ва янги давлат дастурлари қабул қилингани бу йўналишнинг қай даражада устувор эканини кўрсатади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2439
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkorм
❤ 5🤣 4🤷♂ 2👏 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️2025-2026-йиллар куз-қиш мавсуми учун 10 миллион тонна кўмир қазиб олинади
Кўмир ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, корхоналарни модернизация қилиш ва уран бўйича янги режаларни амалга ошириш мамлакатнинг энергетик барқарорлигини мустаҳкамлаб, иқтисодий ўсишга хизмат қилади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2438
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 100🔥 18❤ 14🤣 8👎 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️1 январдан автосуғурта тарифлари ва товон пули ошади
Янги қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий автосуғурта учун минимал кафолатланган товон пули икки бараварга оширилади. Шундай қилиб, ЙТҲда ҳайдовчи ёки йўловчига етказилган зарар учун суғурта компанияси тўлайдиган энг кам миқдор муқобил равишда 40 млн сўм эмас, 80 млн сўм бўлади.
Амал қилиниши белгиланган янги тарифларга кўра, энди
енгил автомобиллар:
➖ Ҳудудларда: 160 000 сўм;
➖ Тошкент шаҳри ва вилояти: 192 000 сўм;
➖ Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм,
юк автомобиллари:
➖ Ҳудудларда: 280 000 сўм (48 000 → 280 000);
➖ Тошкент шаҳри/вилояти: 336 000 сўм (67 200 → 336 000);
➖ Чет эл рақамли: 560 000 сўм,
ЙТҲга сабабчи бўлган ҳайдовчилар учун тарифлар:
➖ 1 та ҳодиса: 208 000 – 249 600 сўм;
➖ 2 та ҳодиса: 320 000 – 384 000 сўм;
➖ 3 ва ундан ортиқ: 480 000 – 576 000 сўм этиб белгиланган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👎 18❤ 2🤣 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️IB ТИЗИМИДАГИ ИЛК ДАВЛАТ МАКТАБИ — ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМИДА ЯНГИ САҲИФА
IB таълим дастури тўрта босқичдан — PYP (бошланғич), MYP (ўрта), DP (диплом дастури) ва CP (касбий йўналиш)дан иборат бўлиб, 3 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини қамраб олади.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2437
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 9❤ 3
02:09
Video unavailableShow in Telegram
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидан кейинги ҳислар
Ҳамсоялар маслаҳати
Кўкда учган бургутга боқ,
Унинг шони — бу осмони.
Гарчи ёлғиз кўринсам гоҳ,
Тангри берган бир фидони.
У бир-ла тўй, ошим менинг,
Туркманим тўрдошим менинг.
Меҳр тушган бир хонада,
Мезбон менга қимиз тутган.
Ўтов деган пирхонада,
Бешбармоқлар қилиб кутган.
Инонган сирдошим менинг,
Ул қозоқ қардошим менинг.
Дуч келмадим ёмон билан,
Қуда-анда бўлиб ёққан.
Боболари бобом билан,
Қир далада йилқи боққан.
Ўхшаса кўз-қошим менинг,
Қирғизим қирдошим менинг.
Товонига тош тегмасин,
Кўрмай алам-дардларини,
Мағрур иним бош эгмасин,
Оғам дедим мардларини.
Тожиму ёндошим менинг,
Тожигим қондошим менинг.
Озор чекса, дилим вайрон,
Тилинмасин илиқ кафти.
Тиллашганда тилим ҳайрон,
Чунон ёқар сўзин тафти,
Озарбайжон шоним менинг,
Дўстлар ичра жоним менинг.
Ёлғизликка мен ёр эмас,
Фахрим кўринг садоқатда.
Бир Худога хуш келса, бас,
Шу билан мен саодатда.
Беқасам тўн, белда белбоғ,
Дўппи кийган шарофатда,
Иймонга издошим менинг,
Ўзбегим ўз бошим менинг.
Отанг ким деб сўргувчига,
Одам Ато дегум доим.
Волидамни билгувчига,
Момо Ҳаво менинг ойим.
Заминим ер, самоим бир,
Шамсу ҳилол, бир Худойим.
Беназир таққосим менинг,
Яратган Наққошим менинг.
Абдулазиз РУСТАМОВ
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
IMG_0212.MP425.45 MB
👍 143❤ 22👏 19🔥 12🤔 1👌 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Иккита туман ҳокими ишдан олинди
Узун тумани намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этилди. Жорий йилда камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида туманга 160 миллиард сўм маблағ берилган эди.
Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинган, 47 та корхона ишга туширилиб, 300 та сервис объектида минг нафар одам ишли бўлди. 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.
Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайган.
Аммо, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги эса, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани айтилди. Тумандаги камбағал оилалар реестрига кирган 1200 оилаларнинг даромадида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.
Чироқчи туманига ҳам жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.
Юқоридаги сабаблар туфайли, Денов тумани ҳокими И. Аброров, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф. Юсупов ва унинг биринчи ўринбосари З. Эргашев ишдан олинган.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан буён 261 нафар масъул ишдан олингани ва 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди.
Мутасаддиларга асосий вазифа сифатида, келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш вазифаси белгилаб берилди.
Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши таъкидланди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook
📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
👍 72🔥 57👏 20💯 19❤ 16🤣 2🙏 1👌 1
