uk
Feedback
Rost24 | Расмий канал

Rost24 | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uzyoutube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Показати більше
2025 рік у цифрахsnowflakes fon
card fon
39 376
Підписники
-3724 години
-2307 днів
-85230 день
Архів дописів
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади. Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади; “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
10👎 3👏 1🤔 1
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
🤔 7 2🥱 2👍 1🔥 1😐 1🤝 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Айрим ёшларнинг тўлов-контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни бепул ўташ, ҳайдовчиликка ўқиш харажатларини қоплаш, шунингдек, касбий ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўлов-контракт суммасининг бир қисми “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан тўлаб бериш тартиби жорий этилади. Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади, ушбу мақсад учун алоҳида субсидия ажратиш амалиёти эса бекор қилинади; “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: автомототранспорт ҳайдовчиларини tayёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг A, B, D ва DE тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда бу миқдор 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдам турларидан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Мазкур тартиб ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаши, олий ва касбий таълимга қўшилганлик даражасини ошириш, шу билан бирга, ижтимоий ёрдамни манзилли ва шарти аниқ бўлган механизмлар орқали тақдим этишга хизмат қилиши белгиланмоқда. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️АҚШ Россия туфайли Ўзбекистон IT компаниясига санкция киритди АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг “Datavice” МЧЖ компаниясига қарши иккиламчи санксиялар киритганини маълум қилди. Хабарга кўра, Ўзбекистон компанияси Россиянинг Aeza Group компанияси билан алоқада бўлиб, биргаликда бошқа давлатларга киберҳужум қилишда ёрдам берганликда гумонланмоқда. АҚШ мутасаддиларининг фикрича, Aeza Group АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун кибержиноятчиларга ҳостинг хизматлари кўрсатади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу компанияни БианЛиан номли товламачи дастурларни яратишда ҳам гумон қилган. Ўзбекистон компанияси - Datavice 2023 йил июль ойида Ягона давлат реестри рўйхатидан ўтган бўлиб, Тошкентда ташкил этилган. Компания маълумотларни қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатиши белгиланган. Компаниянинг устав жамғармаси 24 миллион сўмни ташкил этади. Унинг раҳбари ва асосчиси Максим Макаров. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 18 17🤣 4🤯 3😡 3
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️ХДП пойтахтдаги пулли парковка нархларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди Тошкентда 14 мингга яқин пулли автомобил тўхташ жойлари ташкил этилгани ва улардан фойдаланиш ҳақининг соатига 12 минг сўмдан белгиланиши жамоатчиликда кескин норозиликка сабаб бўлди. Халқ демократик партияси бу масала юзасидан ўз позициясини билдириб, тарифларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини айтмоқда. Таъкидланишича, аҳолининг даромадлари ва ҳаётий эҳтиёжлари инобатга олинмасдан белгиланган бундай юқори тўловлар кўплаб фуқаролар учун оғирлик қилмоқда. Масалан, марказда ишловчи ҳайдовчилар автомобилларини кун давомида тўхташ жойида қолдиришига тўғри келади. Бунда кунлик харажат 100 минг сўмга яқин бўлади. Бу ҳақда Rost24.uz аввалроқ ўз фикрини билдириб ўтган эди. ХДПга кўра, қўшни давлатларда бундай хизмат бир неча баробар арзон, шу боис Тошкентдаги тарифлар иқтисодий мантиқ ва ижтимоий адолат мезонларига мос эмас. Партия ўз таклифларини ҳам эълон қилган: ✅ тариф ва йиғимлар аҳолининг реал даромадлари ва ижтимоий ҳимоя даражасига мос белгиланиши; ✅тушаётган маблағларнинг сарфи ва йўналиши ҳақида тўлиқ очиқлик таъминланиши; ✅давлат тиббий муассасалари, “Инсон” марказлари, давлат хизматлари марказлари ва кутубхоналар олдида маълум вақт бепул қўйиш имкони яратилиши; ✅йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳудудидаги тўхташ жойларининг камида 5 фоизи имтиёзли тоифалар учун бепул ажратилиши; ✅айрим тўхташ жойлари «тўхташ тақиқланади» белгиси қўйилган ҳудудларда жойлаштирилаётгани танқид қилиб, бундай ҳолат ЙҲҚ талабларига зид экани қайд этилган. Аслида нархларни пасайтириш етарли бўлмаслиги мумкин. Пойтахтда йўллар қисқариб қолган, айрим ҳудудларда эса пиёдалар учун ҳам йўл қолдирилмаган. Шу боис баъзи муҳим маҳаллий ҳудудларда пулли парковкани бутунлай олиб ташлашни ҳам кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, фақат нарх масаласи эмас, балки шаҳарнинг умумий йўл ва инфратузилма режаси ҳам қайта кўриб чиқилиши зарур. Poytaxt parking аввал ўз маблағини сарфлаб, тўхтаб туриш жойларини тўлиқ ва хавфсиз ташкил этиши лозим. Ана шундан кейин пулли парковка тизими аҳоли учун ҳам зарарсиз, автомобил ҳаракатига зарар келтирмай, тўлиқ фойда олиб келиши мумкин. Бу маблағлар қайси асосга кўра йиғиб олинаётгани, қаерга йўналтирилгани, халқ мулки бўлган йўлларга (йўл четларига) солиқ солиш орқали йиғилган маблағ агар айнан йўл ободончилиги учун сарфланган бўлса, қаерга, қандай сарфланаётгани ҳам очиқланиши шарт. Шу сабабдан, Тошкентдаги пулли парковка тизими фақат жамият манфаатига мослаштирилган ҳолда, пиёдалар ва ҳайдовчилар учун баробар қулайлик яратадиган тарзда қайта кўриб чиқилиши лозим. Тайёр ҳудудни эгаллаб олиб чизиқ чизиш орқали пул ишлаш бу тадбиркорлик эмас, қароқчилик холос. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 39 12🤣 3🥴 2💯 2🤔 1
00:21
Відео недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅Миллатни чиритишнинг икки йўли бор: Айбсизларни жазолаш ва айбдорларни жазоламаслик. ✍️Фридрих Энгелс 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показати все...
8.21 MB
🔥 15💯 14👍 10 3😢 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Солиқ қўмитасига янги раис тайинланди Фаррух Жахонгирович Пулатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 67🤔 6 4🤡 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Шерзод Кудбиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди Президент фармонига кўра, Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 54👏 4👎 3🤨 2 1😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Ўзбекистонликларнинг хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш ҳолати йилдан йилга кўпаймоқда Ўзбекистонда 2022 йилдан бери хориждаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш бўйича 338 та жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати эълон қилган «Узоқдан изланган бахт» ҳужжатли фильмида маълум қилинди. Маълумотга кўра, Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) бўйича қўзғатилган жиноят ишлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 19 марта, 2023 йилда 68 марта, 2024 йилда 112 марта ва 2025 йилда 139 марта ушбу модда бўйича жиноят иши қўзғатилган. Маълумот учун, тегишли модданинг 1-қисми билан айбдор деб топилган шахслар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Модданинг 2-қисми (Ёлланма шахсни ёллаш, ўқитиш, молиялаштириш ёки унга бошқа моддий таъминот бериш, худди шунингдек ундан ҳарбий тўқнашув ёки ҳарбий ҳаракатларда фойдаланиш) билан айбдор деб топилганлар эса етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
😱 4😢 3 2🤔 2
02:00
Відео недоступнеДивитись в Telegram
БЕН КИНГСЛИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ДАҲОЛАРИ ҲАҚИДА БУТУН ДУНЁГА СЎЗЛАЙДИ Euronews, BBC ва CNN халқаро телеканаллари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида “Оскар” мукофоти соҳиби Бен Кингсли иштирокида суратга олинган роликлар намойишини бошлади. “Донолик шивири” туркум фильмларида у юртимизнинг буюк даҳолари — Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Навоий ва Амир Темур ҳақида бутун дунёга ҳикоя қилади. Махатма Ганди, Ибн Сино ҳамда “Форс шаҳзодаси” фильмида Низом образларини яратган афсонавий актёр Шарқнинг улуғ мероси овозига айланди.
“‘Донолик шивири’ — бу буюк цивилизациялар овозидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон бугун жаҳон тамаддунининг тараққиёт йўлини ўзгартирган буюк сиймоларни дунёга яна бир бор эслатмоқда. Биз буюк шахслар, цивилизациялар ва кашфиётлар ҳақида — дадил, ёрқин ва замонавий тарзда сўзлаш, дунёни илҳомлантириш ниятидамиз”, — дейди Ислом цивилизацияси маркази директори ва WOSCU раиси Фирдавс Абдухолиқов.
Батафсил: rost24.uz/uz/news/2439 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
Evronews.mp4152.80 MB
👍 20 7😁 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Марказий Осиёда сув хавфсизлиги: Ўзбекистоннинг ташаббуслари ва дунё эътирофи Сўнгги йилларда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш борасида амалий ишлар сезиларли даражада кучайтирилди. Мамлакатда 2 миллион гектардан ортиқ майдонда сув тежайдиган технологиялар жорий этилгани, 2030 йилгача мўлжалланган Сув сектори концепцияси ва янги давлат дастурлари қабул қилингани бу йўналишнинг қай даражада устувор эканини кўрсатади. Батафсил: rost24.uz/uz/news/2439 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkorм
Показати все...
5🤣 4🤷‍♂ 2👏 2🤔 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️2025-2026-йиллар куз-қиш мавсуми учун 10 миллион тонна кўмир қазиб олинади Кўмир ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, корхоналарни модернизация қилиш ва уран бўйича янги режаларни амалга ошириш мамлакатнинг энергетик барқарорлигини мустаҳкамлаб, иқтисодий ўсишга хизмат қилади. Батафсил: rost24.uz/uz/news/2438 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 100🔥 18 14🤣 8👎 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️1 январдан автосуғурта тарифлари ва товон пули ошади Янги қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январдан мажбурий автосуғурта учун минимал кафолатланган товон пули икки бараварга оширилади. Шундай қилиб, ЙТҲда ҳайдовчи ёки йўловчига етказилган зарар учун суғурта компанияси тўлайдиган энг кам миқдор муқобил равишда 40 млн сўм эмас, 80 млн сўм бўлади. Амал қилиниши белгиланган янги тарифларга кўра, энди енгил автомобиллар: ➖ Ҳудудларда: 160 000 сўм; ➖ Тошкент шаҳри ва вилояти: 192 000 сўм; ➖ Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм, юк автомобиллари: ➖ Ҳудудларда: 280 000 сўм (48 000 → 280 000); ➖ Тошкент шаҳри/вилояти: 336 000 сўм (67 200 → 336 000); ➖ Чет эл рақамли: 560 000 сўм, ЙТҲга сабабчи бўлган ҳайдовчилар учун тарифлар: ➖ 1 та ҳодиса: 208 000 – 249 600 сўм; ➖ 2 та ҳодиса: 320 000 – 384 000 сўм; ➖ 3 ва ундан ортиқ: 480 000 – 576 000 сўм этиб белгиланган. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👎 18 2🤣 2🤯 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
#Рост_ҳикматлар ✅Дунё ўзича ўзгармайди, уни биз ўзгартиришимиз керак. ✍️Жон Стюард Милль 🍁 Кунингиз хайрли ўтсин! ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Показати все...
👍 8👏 4 3🔥 2💯 2
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️IB ТИЗИМИДАГИ ИЛК ДАВЛАТ МАКТАБИ — ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМИДА ЯНГИ САҲИФА IB таълим дастури тўрта босқичдан — PYP (бошланғич), MYP (ўрта), DP (диплом дастури) ва CP (касбий йўналиш)дан иборат бўлиб, 3 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчиларнинг ҳар томонлама ривожланишини қамраб олади. Батафсил: rost24.uz/uz/news/2437 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 9 3
02:09
Відео недоступнеДивитись в Telegram
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувидан кейинги ҳислар Ҳамсоялар маслаҳати Кўкда учган бургутга боқ, Унинг шони — бу осмони. Гарчи ёлғиз кўринсам гоҳ, Тангри берган бир фидони. У бир-ла тўй, ошим менинг, Туркманим тўрдошим менинг. Меҳр тушган бир хонада, Мезбон менга қимиз тутган. Ўтов деган пирхонада, Бешбармоқлар қилиб кутган. Инонган сирдошим менинг, Ул қозоқ қардошим менинг. Дуч келмадим ёмон билан, Қуда-анда бўлиб ёққан. Боболари бобом билан, Қир далада йилқи боққан. Ўхшаса кўз-қошим менинг, Қирғизим қирдошим менинг. Товонига тош тегмасин, Кўрмай алам-дардларини, Мағрур иним бош эгмасин, Оғам дедим мардларини. Тожиму ёндошим менинг, Тожигим қондошим менинг. Озор чекса, дилим вайрон, Тилинмасин илиқ кафти. Тиллашганда тилим ҳайрон, Чунон ёқар сўзин тафти, Озарбайжон шоним менинг, Дўстлар ичра жоним менинг. Ёлғизликка мен ёр эмас, Фахрим кўринг садоқатда. Бир Худога хуш келса, бас, Шу билан мен саодатда. Беқасам тўн, белда белбоғ, Дўппи кийган шарофатда, Иймонга издошим менинг, Ўзбегим ўз бошим менинг. Отанг ким деб сўргувчига, Одам Ато дегум доим. Волидамни билгувчига, Момо Ҳаво менинг ойим. Заминим ер, самоим бир, Шамсу ҳилол, бир Худойим. Беназир таққосим менинг, Яратган Наққошим менинг. Абдулазиз РУСТАМОВ 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
IMG_0212.MP425.45 MB
👍 143 22👏 19🔥 12🤔 1👌 1🕊 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Иккита туман ҳокими ишдан олинди Узун тумани намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этилди. Жорий йилда камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида туманга 160 миллиард сўм маблағ берилган эди. Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинган, 47 та корхона ишга туширилиб, 300 та сервис объектида минг нафар одам ишли бўлди. 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди. Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайган. Аммо,  Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги эса, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани айтилди. Тумандаги камбағал оилалар реестрига кирган 1200 оилаларнинг даромадида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Чироқчи туманига ҳам жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган. Юқоридаги сабаблар туфайли,  Денов тумани ҳокими И. Аброров, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф. Юсупов ва унинг биринчи ўринбосари З. Эргашев ишдан олинган. Шунингдек, камбағалликни қисқартириш ва бандлик режаларини бажаришдаги масъулиятсизлик учун йил бошидан буён 261 нафар масъул ишдан олингани ва 492 нафарига интизомий жазо берилгани маълум қилинди. Мутасаддиларга асосий вазифа сифатида, келгуси йилда камбағаллик ва ишсизлик даражасини 4,5 фоиздан камайтириш вазифаси белгилаб берилди. Кейинги йилда иқтисодиётга 450 триллион сўм кредит ажратилиши, 140 триллион сўми маҳалладаги кичик ва ўрта лойиҳалар учун берилиши таъкидланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 72🔥 57👏 20💯 19 16🤣 2🙏 1👌 1
Фото недоступнеДивитись в Telegram
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
👍 125🔥 69💯 17 16👏 14🤣 12👎 3🥰 1🕊 1🥴 1
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Показати все...
Фото недоступнеДивитись в Telegram
⚡️Бу халқаро амалиёт — Тошкент шаҳар ҳокимлиги бозорларда тасвирга олиш пулли бўлишига изоҳ берди Аввалроқ, Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудида тижорий мақсадларда видео ёки тасвирга олиш учун алоҳида тўлов белгилангани ҳақида хабар берилганди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги бозорлар ҳудудида видеотасвирга олишнинг янги қоидалари бўйича тушунтириш берди. Маълум қилинишича, янги қоидалар оддий ташриф буюрувчиларга тегишли эмас. “Харидларингизни телефонга суратга олиш, оила билан расмга тушиш, шахсий блог ёки сторислар юритиш – бепул ва рухсат этилган. Сайёҳлар, мактаб ўқувчилари, талабалар, расмий ОАВ журналистларига ҳеч қандай чекловлар қўлланилмайди. Қоидалар фақат тижорат мақсадидаги суратга олишга, яъни пул ишлаб, даромад олиш учун мўлжалланган видеотасвирларни олишга тааллуқли”, дейилади пойтахт ҳокимлиги изоҳида. Шунингдек, ҳокимлик бу пул айнан кимлардан ундирилиши ҳақида ҳам маълумот тақдим этган. “Бу мунтазам равишда реклама, интеграция ва “просмотр”лардан пул топадиган йирик блогерлар ва инфлюенсерлар, клиплар, реклама роликлари, ҳужжатли лойиҳалар, сериаллар ёки фильмлар суратга оладиган тижорат студиялари ва медиа ишлаб чиқариш гуруҳлари, ўз товарлари ва хизматларини тарғиб қилиш учун бозор ҳудудидан фойдаланадиган компанияларга тааллуқли”, дейилади хабарда. Қўшимча қилинишича, дунёнинг барча йирик шаҳарларида – Истанбулдан тортиб Парижгача – тижорат мақсадидаги суратга олиш учун пул тўланади, чунки бу ҳудудни эгаллайди, одамларнинг ҳаракатланишига халақит беради, сотувчи ва харидорларга ноқулайлик туғдиради, қўшимча назорат, кузатув ва хавфсизликни таъминлашни талаб қилади. “Профессионал жамоалар штативлар, чироқлар, ускуналар, массовка ва актёрлар билан келганда – бу маиший тасвирга олиш эмас, балки ишлаб чиқариш жараёнидир. Бу ўтиш йўлаклари, автотураргоҳ ва бошқа инфратузилмага, тартибни таъминлашга масъул бўлган бозор маъмуриятига, камералар ва суратга олиш гуруҳлари туфайли фаолияти секинлашаётган сотувчиларга, ташриф буюрувчилар оқимининг хавфсизлигига юклама яратади”, дейилади тушунтиришда. Қайд этилишича, тижорат мақсадидаги суратга олиш учун тўловлар расмий, шаффоф тарзда йиғилади ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади. Маблағлар қуйидагиларга сарфланади: Ҳудудларни ободонлаштириш; санитария ва хавфсизликни таъминлаш; пиёдалар йўлаклари ва ўтиш жойларини яхшилаш; кузатув ва ёритиш тизимларига хизмат кўрсатиш. “Бу ерда ҳеч қандай “шахсий манфаатлар” ёки “чўнтак схемалари” йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, дея қатъий билдиради Тошкент шаҳар ҳокимлиги. 📱 ROST24.uz 📱Telegram 📱 Facebook 📱Instagram 📱 YouTube 📱 Tezkor
Показати все...
🤣 22 8👎 4😁 4🤡 2👍 1😡 1