ELTUZ
Open in Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Show more2025 year in numbers

147 669
Subscribers
-4924 hours
+2617 days
+9230 days
Posts Archive
05:14
Video unavailableShow in Telegram
“Фурқат тумани ИИБнинг яна 9 ходими ҳам жазоланиши керак,”деди Гулираъно Қосимова. Фурқат тумани ИИБ собиқ бошлиғи ва ўринбосарини 4 йилга қаматган жабрланувчи Гулираъно Қосимова ИИБнинг ишга алоқадор яна 9 ходими жазо олишини сўраяпти. Қосимованинг айтишича, мазкур воқеада туман ички ишлар бўлимининг жами 11 нафар ходими қатнашган, ишлар тепасида ИИБ собиқ бошлиғи Акмал Хўжаев турган. Аммо Хўжаевнинг ноқонуний топшириқларини бажариб, аёл ва туман солиқ бўлими бошлиғини таҳқирлаган тўққиз нафар ходим жазосиз қолгани таъкидланмоқда. Судья уларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилиши юзасидан Фарғона вилояти прокурорига тақдимнома киритган. Фарғона вилояти Фурқат туманидаги 29-мактаб директори Гулираъно Қосимова 2025 йилнинг апрелида туман ИИБ бошлиғи Акмал Хўжаев ва солиқ инспекцияси бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов ўртасидаги жанжал оқибатида жабр кўрганини биринчи бўлиб Элтузга маълум қилган эди. Ўзбекистондаги барча ОАВлар бошини қумга тиқиб олган пайтда биринчи бўлиб бу ҳақда Элтуз ёзди. Гулираъно айтишича, у солиқ инспекцияси бошлиғидан ЙТҲга учраган турмуш ўртоғини даволатиш учун қарз сўрашга борган. Шу пайт фуқаролик кийимидаги ходимлар пайдо бўлиб, уларнинг кийимларини йиртиб, уриб-дўппослашганини иддао қилади. Гулираъно маънавий зарар ундириб, пулни онкокасаллиги борларга йўналтирмоқчи. Аммо, бу ишда очилмай қолган жиҳатлар талайгина. Судда Гулираънонинг, "Мени мажбурлаб ечинтиришди ва калтаклашди" деган даъвоси ўз исботини топмаган. Суд пайтида видео далиллар буни кўрсатиб берган. Агар исботланмаган бўлса, Гулираъно ички ишларга туҳмат қилмаяптими деган табиий савол пайдо бўлади. Ички ишлар ходимлари далиллар билан ўзини оқлаб ечинтирмагани ва калтаклашмаганини очиқлаб берган бўлса, Гулираъно қизил чизиқни кесиб ўтмаяптими? Элтуз Гулираънони жабрланувчи деб биринчи бўлиб ёзган ва натижада жиноят иши қўзғатилган эди. Аммо, қолган ИИБ ходимларини қаматишга уринишдан қандай мақсадни кўзлаган бўлса Гулираъно? Ёки кимдир уни гижгижлаяптими орқангда мен борман деб. Элтуз бунинг тагига етишга ҳаракат қилади. Ҳозирча танганинг иккинчи томонига ҳам қарайлик - видеодаги мана бу аёл гапига ҳам қулоқ тутсак. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Гулираънога жавоб.mp496.47 MB
❤ 136👍 74🤬 38😁 27😱 6😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИДА МАЖБУРИЙ ОБУНА
Жиззах давлат политехника институтида профессор-ўқитувчилардан турли газеталар, журналлар ёки бошқа ахборот нашрларига мажбурий обуна учун пул йиғилиши ҳолатлари кузатилмоқда.
Мазкур йиғимлар кўпчилик ходимларга оғзаки ёки билвосита босим орқали мажбурий тарзда юкланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексидаги
Ўзбекистон Республикаси “Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш” тўғрисидаги қонунларига,
ҳамда мажбурий тўловларни тақиқловчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
кўра, ходимлардан уларнинг розилигисиз ҳар қандай турдаги мажбурий пул йиғиш қатъиян ман этилади.
Обуна бўлиш — ходимнинг фақат ихтиёрий танлови ҳисобланади. Аммо амалда, обуна пули ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиниши ёки ҳар бир ходимдан режага биноан маълум сумма тўлаш талаби мавжудлиги ходимларнинг ҳуқуқларини чекламоқда.
Онлайн нашрлар оммалашган, ҳар қандай маълумотни онлайн топиш мумкин бўлган даврда газета-журналларга мажбурий обуна қилиш мантиқсиз, эскилик сарқити. Шу сарқитни ҳукумат яна қанча ушлаб турмоқчи?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 43👍 17😁 8😱 4🤬 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️ЖУРНАЛИСТИКА УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРНИ СЎРОҚ ҚИЛА БОШЛАДИ
Ўзбекистон журналистлика ва оммавий коммуникациялар университети ҳақида Элтуз ёзган мақолалар раҳбариятни безовта қила бошлади.
Олийгоҳнинг Ойбек филиалида талабалар орасида сохта тинтув бўлиб ўтгани хабар қилинмоқда. Маълумотга кўра, 2 кун муқаддам университет Элтузда ёзилган ҳолат бўйича «дўстона» тинтув ўтказган.
«Проректор Рашидовнинг изковучлари ҳар бир аудиторияга кириб чиқди. Муаммо нимада, Элтузда чиққан гаплар ростми, дея савол-жавоб қилишди» – дейди мурожаатчилар.
Асосий мақсад – Элтузга мурожаат қилган гуруҳ ёки талабаларни топиш бўлган. Терговчи талабаларга «сизларнинг исмингиз аноним қолади, муаммони айтинглар. Ким айтганини очиқламаймиз» деган.
Бироқ талабалар ўз гаплари ўзларига қарши ишлашидан қўрқиб очиқ фикр билдиролмаган:
«Бу тузоқ эканини жуда яхши биламиз. Дарс вақтида телефонларимизни ҳам йиғиштириб олишяпти. Ҳеч қайси университетда ректорат сичқонга ўхшаб дарс пойлаб телефон изламаса керак. Телефонда ўтирган талаба дарсга ҳалал бермайди. У ўзи билан ўзи овуниб ўтирибди. Дарс қизиқ бўлса эшитади, керак эмас бўлса ўзи билади. Ёш боламизми? Жонга тегишди мантиқсиз босим билан.»
Университет маъмурияти бу каби босимларни асосан миллий гуруҳларга қилади. Евро гуруҳлардан форма ҳам талаб қилинмайди, телефонлар ҳам йиғиштириб олинмайди. Талабалар иккиюзламачиликдан чарчади.
«Илтимос, шу ректорни ҳам, командасини ҳам бирор бошқа ташкилотга ўтказиб юборишсин. Бошқа лавозимлар берилсин уларга» – дейди ўқитувчилар ҳам ўз шикоятларида.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 119👍 78😁 39🤬 13🔥 4🤔 2🎉 2⚡ 1🤩 1😍 1
⚡️КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРЛИГИДА МИЛЛИАРДЛАР ҚАЕРГА КЕТДИ?
Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик вазирлиги фаолияти юзасидан жамоатчиликда бир қатор савол ва ташвишлар пайдо бўлмоқда. Айрим манбаларда таъкидланишича, вазирликнинг меҳнат инспекцияси билан боғлиқ ишларда камчиликлар мавжуд бўлгани учун Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 81 ва 129 конвенцияларига оид талаблар тўлиқ бажарилмагани қайд этилган. Шу боис Ўзбекистонга нисбатан халқаро экспертлар томонидан танқидий баҳолар берилгани айтилади.
Жамоатчилик фикрида асосий саволлардан бири 2025 йил давомида вазирлик номидан амалга оширилган бир неча хизмат сафарига таalluқли. Россия, Женева, Жанубий Корея, Камбоджа, Турин, Австрия ва бошқа давлатларга уюштирилган ташрифларга, маълумотларга кўра, Меҳнат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Нилуфар Аманиязова раҳбарлик қилган. Шу муносабат билан вазирликда нега доим бир шахс бошчилик қилиши, бунинг сабаблари ва зарурияти ҳақида жамоатчилик ўртасида турли фикрлар пайдо бўлмоқда.
Айрим ҳисоб-китобларда ҳар бир сафар давлат бюджетига тахминан 300–400 миллион сўм атрофида тушгани билдирилган. Умумий ҳисобда бир неча сафар харажатлари икки миллиард сўмдан юқори бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам фикрлар айтилмоқда. Аммо бу сафарлар қай даражада самара берди ва уларнинг натижалари жамоатчиликка очиқ тақдим этилдими?
Вазирликдаги кўплаб ходимларнинг фикрича, агар ушбу маблағлар самарали йўналтирилганида, мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, реабилитация марказлари қуриш, ногиронлиги бўлган шахсларга зарур анжомлар харид қилиш ёки камбағалликни қисқартириш бўйича қўшимча дастурларни қўллаб-қувватлаш мумкин эди.
Вазирлик ходимлари талабига кўра, давлат органлари бундай масалалар бўйича очиқ ахборот тақдим этиши, сарфланган маблағларнинг мақсадга мувофиқлигини тушунтириши ва аҳолининг ишончини мустаҳкамлаши муҳим.
Мутахассислар фикрича, давлат идоралари фаолиятида очиқлик ва жавобгарлик юқори бўлса, келгуси қарорлар самараси ҳам ошади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 64👍 40😱 15😢 4😁 3🤬 2
⚡️АНДИЖОН ТУМАНИДА МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТАШРИФИ ОЛДИДАН МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНДИ
Элтузга Андижон туманида жойлашган 35-мактаб ўқитувчилари номидан шикоят келиб тушди. Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, мактаб Ички ишлар вазирлиги томонидан оталиққа олинганига қарамай, вазир келади деган баҳона билан улар мажбурий меҳнатга жалб қилинган.
Мурожаатда айтилишича, вазир келиши муносабати билан ўқитувчилар дарсдан ташқари равишда мактабни тозалаш, ҳудудни озода қилиш каби ишларга мажбур этилган. Ўқитувчилар орасида ҳомиладор устозлар ҳам бўлгани, шунга қарамасдан улар ҳам мазкур ишлардан озод этилмагани қайд этилган.
“Биз мактабга бориб ўз функционал вазифаларимизни бажарамизми ёки мажбурий равишда мактаб тозалаб юрамизми?” дея норозилик билдиради 35-мактаб ўқитувчилари.Ўқитувчиларнинг айтишича, мажбурий меҳнат шаклидаги бундай вазифалар уларнинг асоссиз равишда қўшимча юкини оширмоқда, асосий иш жараёнига зарар етказмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
🤬 39❤ 36😁 32👍 9😱 8
Photo unavailableShow in Telegram
НКМК ШИМОЛИЙ КОН БОШҚАРМАСИДА ИШГА ҚАБУЛДАГИ СТАВКАЛАР 5000 ДОЛЛАРГА ЧИҚДИ-МИ?
Элтузга Навоий кон металлургия комбинатида, хусусан Шимолий кон бошқармасига ишга кириш жараёнлари бўйича янги шикоятлар келиб тушди. Мурожаатларда айтилишича, кадрлар бўлими бошлиғи Аббос Бўтаев атрофида иш билан таъминлашнинг ноқонуний «ставкалари» кескин ошгани ҳақида гап-сўзлар кўпайган.
Фуқароларнинг айтишича, Учқудуқ туманида ишга кириш нархи 5000 долларгача етгани ҳақида даъволар бор. Мурожаатлардан бирида: «Бу хабарни қаердан олганингизни билмаймиз, лекин айтилаётганлар 200 фоиз тўғри», дейилади.
Шикоятларда Шимолий кон бошқармаси таркибида 10 мингдан ортиқ ходим борлиги, ҳар ойда 200–300 киши ишга қабул қилиниши, лекин қабул қилинганлар рўйхати оммавий тарзда эълон қилинмаслиги ҳам тилга олинган. Мурожаат эгалари бу ҳолатни «шаффофликнинг йўқлиги» деб баҳолаган.
Даъволарга кўра, ишга қабул протоколлари ҳаққонийлиги ҳам шубҳа остига қўйилган. Фуқаролар комиссиялар «ўзлари танийдиганларни ишга жойлаштириш билан шуғулланмоқда», дея айтишган.
Элтузга йўлланган мурожаатда икки талаб қўйилган:
1. Шимолий кон бошқармаси ҳар ой якунида ишга қабул қилинганлар бўйича тўлиқ рўйхатни жамоатчиликка эълон қилиши.
2. Кадрлар бўлими бошлиғи А. Бўтаевнинг комбинат тизимида ишлаётган қариндошлари сони очиқланиши ва унинг меҳнат фаолияти юзасидан чуқур текширув ўтказилиши.
Мурожаат матни охирида: «Бундан аввалги текширувларни қандай ёпганингиздан хабаримиз бор, ҳурматли Бўтаев», деган жумла ҳам келтирилган.
Элтуз бу айтимлар юзасидан НКМК раҳбарияти ва Бўтаевдан расмий изоҳ сўраб мурожаат йўллайди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 96😱 27😁 16🤬 9👍 3🎉 1
⚡️БЕКТЕМИРДА КОНСТИТУЦИОН ТУЗУМ ТУГАБ, АМИРЛИК ПАЙДО БЎЛДИМИ?
Бектемир туман ҳокими Нурилла Абдурахманов «Хутон» масжидини кенгайтириш мақсадида таҳоратхона қуриш учун давлат балансидаги уйни беғараз бериш ҳақида қарор қабул қилди. Масала - ажратилган уй ёки ҳудуди кенгаётган масжид ҳақида эмас, ҳоким ваколатининг чегараси қаергача эканлигида.
Бу ҳужжат амалдаги қонунчиликка мос келмайди. Чунки ҳоким давлат мулкини текин беришга ваколатли эмас. Бундай ҳуқуқ фақат Президент ёки Вазирлар Маҳкамасига берилган. Демак, туман ҳокими ўзини Президент билан тенг кўради ёки ўзини амир деб билади.
Энг асосийси, масжид давлат органи ҳисобланмайди, шунинг учун давлат мулкини уларга бепул ажратишнинг юридик асоси йўқ. Қолаверса, бепул беришдан олдин ўтказилиши шарт бўлган баҳолаш, экспертиза ва Давлат активлар агентлиги хулосаси мавжуд эмас.
Қарорнинг ягона асоси сифатида «маҳалла йиғини мурожаати» кўрсатилган, бироқ бундай мурожаат ҳокимга давлат мулкини беғараз бериш ҳуқуқини бермайди. Қонунчиликка кўра, хоким муниципал мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга беради, холос.
Яна бир жиддий томони - бу қарор Конституциянинг 61-моддасидаги тамойилга ҳам зид: «Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган». Шунингдек, давлат диний ташкилотларни молиявий ёки мулкий ресурслар билан таъминламайди.
Давлат мулкини масжид эҳтиёжига текин бериш — секулярлик тамойилини бузиш билан бир хил. Масалан, туманда фаолият юритадиган протестант черкови ер сўраса, ҳоким унга ҳам текинга ер берадими?
Қисқаси, бу ҳужжат қонун талабларини четлаб ўтган ва давлат активларининг назоратсиз йўқолишига олиб келиш хавфини кучайтиради.
Агар давлат мулки шунчаки «маҳалла мурожаати» билан текин тарқатиладиган бўлса, эртага ҳар қандай давлат мулкни шундай баҳона билан талон-тарож қилишни легитимлаштириб қўйиши мумкин.
Шу боисдан ҳолат масъул идоралар томонидан қайта кўриб чиқилиши ва унга аниқ ҳуқуқий баҳо берилиши шарт. Нуриллабой, ерни қайтаринг!
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 92👍 46🤯 10😱 9🤬 9😁 6🔥 2
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми?
Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи?
https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали.
Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади.
Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг.
Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
❤ 46👍 13🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ДАРДИ БЕДАВО АВРАТ ПАТРУЛЛАР
Кап-катта ўзбек амаки ва ҳожакаларнинг ëш қизларга тегажоғлиқ қилгани билан боғлиқ шикоятларни ўзбек судлари кўриб улгура олмаяпти. Россияга кетган ўғлининг хотинига осилган суëқоëқ қайнаталар, «Ўзбекистон Тема» деб гей чатда ўтирган ва Дубайда жалаблик қиладиган қизи юворган пулга Умрага борадиган риëкор озабоченний толпани Х факторда ҳамма ëғини бекитиб одам рангли иштон кйиб чиққан қўшиқчи қизнинг саҳна кўриниши ашинча беҳаловат қилибди.Миллион миллион ўзбек иши-кучи қолиб ерларга онтарилиб банан талашган маймунлар каби «шу ашлачи қиз нега мини юбка кийди, вой дод, ўлдим қолдимей» дея васвасага тушган. Ҳожоиналар юрак дори ичса ҳам ичи кетиб кўтига илишга памперс чидмаяпти кучаниб додлаганидан.
Ўзбекистон марказидаги биноларни Президент қариндошари торт кесгандай бўлиб олаëтгани ҳақидаги мақолага ва миллат тақдирига оид муаммоларга умуман бефарқ бўлган ва ўзидан Толибон, ИШИД разливидаги аврат қоровули, ампатрул ясаб олган тавияларни икки кўзи хотинларни чоти орасига абадий тикилган.Худди кобра гипнозига тушган маймунлар каби.
Амëба қуртларда икки ҳужайра бўлса, буларда бир хужайра ҳам йўқ.Ҳатто денгиз карамида мия элементи бор, аммо буларда йўқ.
Одатда карикатура чизувчилар толерант ва либерал ғоялар тарафдори бўлади. Буларни карикатурачиси ҳам ам патрул. Кеча амптруллик қилган икки фарғоналик милисани тўрт йилга қамашди. Шунда ҳам кўзи очилмаса демак булар дарди бедаво.👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 136😁 78👍 41🤬 13😢 8🤔 7⚡ 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
⚡️МИЛТИҚ ТЕПКИСИНИ КИМ БОСАДИ
“Straus House” муассиси одамларга туяқуш олиб бераман деб, одамлардан алдаб олган пулини тимсоҳ сотиб олиш учун сарфлабди. Аммо на тимсоҳдан ва на туяқушдан дарак бор. Туяқуш кўрдингми? Йўқ!
Аҳмадбой эса, қамоқдан чиқарсангиз ишлаб одамлардан ўмарган пулимни қайтараман, деди. 12 миллион доллар пулни мол боқиб, сўйиб, сотиб топаман, деди пирамидачи бой ота. Биз ишондик, аммо судя ишонмади.Тошкентдаги Имом ат-Термизий масжиди имом-хатиби пешин намози пайти намозхонлардан бирини барчанинг олдида "ваҳобийларнинг намояндаси", дея изза қилди.
Ваҳобий, ҳизб ва ханафий мусулмонларнинг интернетдаги ўзбек сегменти эса икки мингта худо бор деган комедиант блогерни виртуал сазойи қилди.Комедиант ҳам бир юмалаб калимаи шаҳодат келтириши билан унга лаънат ўқиб тош билан бошини ëриб ўлдирмоқчи бўлган оломон қалби мехр билан лиммо-лим тўлди.
Мушт бўлиб туғилган қўл дуога очилди. Ғазабли кўзлардан севинч кўз ëшлари тўкилди.Бу оломон мошоллоҳ дея ўз фикридан қайтиб тавба қилган комедиантниг қўлини ўпиб табаррук қилишди.
Ўзбек комедиантнинг тазарруси бундан 500 йил олдин яшаган италян астроном олими Галилео Галилей тазаррусини эслатди.15 асрда Италиядаги радикал диндорлар ер ўз ўқи атрофида айланмайди дея фатво чиқаришган эди. 👉 МАҚОЛАНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ УЧУН (БОСИНГ) 👈
qushiqchi.mp43.39 MB
❤ 119😁 44👍 24🤬 15🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АҚШ МИГРАЦИЯ РЕЙДЛАРИ АВЖ ПАЛЛАДА
АҚШда миграция рейдлари кучайтирилди – ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари ва мақоми текширилади.
Ташқи ишлар вазирлиги Америкадаги ватандошларни ҳужжатларни тартибга солишга чақирди.
АҚШ федерал миграция идоралари бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказмоқда. Текширувлар федерал трассаларда ўтказилмоқда ва миграция қонунчилиги бузилишини аниқлашга қаратилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:
- ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги; - ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ва қонунийлиги; - меҳнат қилиш ҳуқуқи ва тасдиқланган миграция мақомининг мавжудлиги; - ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.Чораларнинг кучайтирилиши АҚШнинг ноқонуний миграцияга қарши кураш сиёсати билан боғлиқ. Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни ҳужжатларни тартибга келтириш, қонуний миграция мақомини тасдиқловчи ҳужжатни доимо ёнингизда олиб юриш, баҳсли ёки хавотирли вазиятлар юзага келганда эса дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик ва терроризмда гумонланиб ўз ватанида қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 43👍 9🔥 3🤔 1
ЯНГИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА “ҚАБУЛ” ШОУ
Янгиариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати навбатдаги “фуқаролар қабули”ни катта тадбир сифатида тарғиб қилди. Хабарга кўра, ҳоким З. Матназаров, прокурор О. Эшчонов ва солиқ бошлиғи О. Абдуллаев “фуқаролар муаммоларини ҳал этиш” мақсадида жонбозлик кўрсатганлар.
Аммо Элтузга келган суратлар бу “қабул”нинг ҳақиқий комедия эканини очиқ фош қилди.
Суратларда “фуқаролар қабули”да ўтирганлар аҳоли эмас, балки маҳалла раислари дейди янгиариқлик Элтуз манбаси. Улар орасида ҳаттоки Адлия бўлими ходими ҳам бор. Манба суратдаги адлиячига стрелка қўйиб, “мана, фуқаролардан бири”, деб ҳазил қилди.
Элтузга маълумот юборган манба вазиятни шундай изоҳлади:
“Иккита йиғилишни биттага уриштириб, “қабул” деб тарғиб қилишга нима ҳожат? Шоунинг даражаси ҳаддан ҳам паст бўлиб кетяпти.”
Матбуот хизмати эса ҳар доимгидек сенарий бўйича ишлади: “Мурожаатлар кўриб чиқилди, масъулларга топшириқ берилди, айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди…” Қолганини эса “назоратга олиб қўйдик” деган классик жумла билан ёпиб қўйишди.
Аммо реал воқеликда “қабул” деб кўрсатилган тадбир — оддий йиғилиш. Фақат бу сафар зални аҳоли билан тўлдиришнинг иложи бўлмаган ёки ҳокимият халқ билан учрашишни истамайди. Лекин кадрларнинг фош бўлиб қолиши натижасида “қабул”нинг қопқоғи очилиб, ичидан оддий бюрократик атала чиқди.
Янгиариқ тумани матбуот хизмати эса яна бир бор ўз “маҳорат”ини намоён қилди. Ахир, шундай фош бўладиган расмларни ўзиёқ сайтга қўйиш учун ҳам маълум даражада истеъдод керак.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 105❤ 82🤬 9👍 8🤯 4
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️УЧКЎПРИК АҲОЛИСИНИ ОҒИР САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ЗАҲАРЛАМОҚДА
Бутун Ўзбекистон шу кунларда заҳарли хаводан азият чекаётган бўлса, Фарғона вилояти Учкўприк тумани Қўқонбой маҳалла аҳли йиллар давомида заҳар ютишга мажбур.
2019 йил собиқ Фарғона вилоят ҳокми Шуҳрат Ғаниев узоғи билан 2022 йилда ҳавони зарарлайдиган қорхоналарни ёпиш ваъдасини берган.
«Минг афсуски бундай корхоналар сони шу кунгача ортса ортди, лекин камаймади. Бир неча марта Президентга мурожаат қилдик. Ҳеч нарса ўзгармади. Корхоналарга ҳатто фильтр қўйдирилмади. Шу ҳудудда кўп қаватли уйлар ҳам қурилмоқда. Заҳарли оғир саноат корхоналарига яқин жойда уйларни кўпайтириш қайси аҳмоқ амалдорнинг фикри?» – дейди Қўқонбой маҳалла аҳли.Қўланса ҳаводан тўйган Қўқонбой маҳалла аҳли Экология қўмитасидан зудлик билан чора кўришни сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 55🤬 29👍 13😁 9😢 7😱 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЎЗЖОКУ РАҲБАРИЯТИ ТАЛАБАЛАРГА ҚАСДМА-ҚАСД БОСИМНИ КУЧАЙТИРМОҚДА
Шерзод Қудратхўжанинг икки асосий мавзуси бор: Каримов – диктатор эди, ҳурфикрлилар унинг даврида эзилган. Россия – бизга душман. Икки хулоса ҳам тўппа-тўғри.
Лекин Шерзод Қудратхўжа ўзи гапирган гапга ишонмайдиган, ўзи тарғиб қиладиган демократик идеалларга беписанд, икки юзли пропагандистга айланиб бораётир.
Демократия куйчиси бўлган ректорнинг университетида талабалар дарсга сув олиб киришига рухсат йўқ. Чанқоқ ректор учун муаммо эмас. Бино совуқ, илиқ радиаторлар аудиторияни яхши иситолмайди. Лекин талабалар курткасини ечиши шарт.
«Итдек қопиб, талашади бизни. Бир талаба қора жемпер кийиб юрганини кўриб қолган проректор Санжар Рашидов уни ҳаммани олдида ҳақоратлади. 8 кундан бери бир хил кийимдасан, нега қора киясан? Қора кийим кирлиги билинмайди-да а, дейди у. Бечора талаба жуда уялди, ўзи контрактда ўқийди ва ижара тўлови бор. Турли-туман кийинишга қурби етмайди» – дейди гувоҳлар.Боз устига, ижара пули икки ойдан бери тўлаб берилмаяпти. Аввал Алоқабанкка ўтилаётгани баҳона қилинди. Сўнг бу пулни асли вазирлик тўлаб беради, университет алоқадор эмас дейилди. Энди эса тарқатилган Алоқабанк карталари активация қилинмаяпти. Университетда маънавий тадбирларга қатнашмаган талабалар тушунтириш хати ёзади. Ҳайфсан олади. Бу тартиб эски Ўзбекистонни эслатяпти. Тадбирбозлик, маъмурий босим – ўлиб кетган автократга хос эди.
«Одоб-ахлоқ қоидаларида йўқ нарсаларни талаб қилишади. Проректор Санжар Рашидов ўзича покдомон, маънавиятли фаришта. Лекин шу проректор ва бир факултетнинг аёл декани бирга меҳмонхонада қилган секс ижодлари видеоси талабалар орасида тарқалиб кетган. Санжар Рашидовнинг хотини университетга жанжал қилиб келган. Проректор ҳалиям ўша декан хотин билан ошиқ-мошиқ. Интим видео ва иккови қучоқлашиб, ялашиб тушган расмлари тарқалиб кетгач, декан опой ҳижобсифат рўмолга кирволдилар. Биз проректорнинг кир тўшагини ҳидламоқчи эмасмиз. Лекин ўзи ахлоқсиз бўлган одам қандай қилиб бизга тарбия, одоб ҳақида гапиради? Ўзини кети шалтоқ бўлган маънавият проректори бизга нега тушунтириш хати ёздиради? Ўзининг тушунтириш хати қани?» – дейди талабалар.Куни-кеча университет талабаларни Янги Ўзбекистон боғига спорт мажмуаси очилишига жўнатган. Барча университетлар ўз талабаларини автобусларда олиб борган бўлса, Журналистика университетидагилар ўзлари жамоат транспортида, сўнг пиёда етиб олишган. Афтидан, университет Элтуздаги ҳар бир мақола учун талабалар билан қасдлашмоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😱 141❤ 110🤬 62👍 39😁 31⚡ 5🤩 2🤯 1😢 1
⚡️БОШ ВАЗИРНИНГ «ЗАМИ»ДАН ҚУЙИ ПОҒОНА МУЛОЗИМЛАР НОРОЗИ
Бош вазир ўринбосари, шу билан бирга Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Маҳкамова Зулайҳо Баҳриддиновадан қўл остидаги мулозимлар ранжиди.
Зулайҳо Маҳкамова 27 ноябр куни ZOOM орқали мажлис ўтказиб мулозимларни ҳақорат қилгани хабар берилмоқда.
Вилоятлардаги ҳоким ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ЗАМнинг мажлисида қатнашиб «қаёқдаги савиясиз кадрлар, кераксиз кадрлар» деган иссиқ-иссиқ танбеҳлардан эшитишди.
«Зулайҳо Маҳкамова ўзини катта одамман деб бизни писанд қилмайди. Бир топшириқни бажариб тугатмасимиздан бошқасини беради. Шанба, якшанба кунлари ҳам иш бор. Тинимсиз ZOOM мажлис бўлади» – дейди мурожаатчилар.
Уларнинг таъкидлашича, шу меҳнатга яраша рағбантириш ҳам йўқ. Бола-чақали аёллар ҳам қош қорайгунча ишда ўтиради. Бу тартибсизликни ким тўхтатади?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 128👍 66😁 46🤬 18🔥 5😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АБДУРАҲМОН ТАШАНОВ: ШАХМАТ ЧЕМПИОНИ СИНДОРОВНИНГ БОБОСИ АДОЛАТ ИЗЛАМОҚДА
Жавоҳир Синдоров миллатимиз фахри, у бугун шахмат бўйича жаҳон кубогини Ўзбекистонга олиб келди. Президент уни ғалаба билан қутлаб, қўнғироқ қилди. Жавоҳир ҳар қанча иззат, эҳтиромга муносиб.
Бироқ унинг бобоси, Адлия полковниги Фарҳод Шайманов адолат изламоқда. Фарҳод ака Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари сифатида газ конденцати мафиясига қарши курашган, ўша пайтдаги Бош прокурор Рашитжон Қодировнинг қасди билан қамоққа олинди. Сўнг оқланди, аммо на ишига тиклана олди, на маънавий зарарини ундира олди.
Бугун Фарҳод аканинг ҳужжат ва аризасини БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига юбордим. У Ўзбекистонда Президентдан бошқа барча инстанциялардан ўтиб бўлди, президентнинг қабулига эса уни қўйишмади.
Фарҳод аканинг айтишича, Шавкат Мирзиёев Бош вазир бўлган пайтда уни мафияга қарши курашга сафарбар қилган, ўшанда Шавкат Миромонович "Сизга зарар етса, қайси йўл билан бўлса ҳам мени топинг" деган экан. Аммо ўша йўл топилмади, Шайманов охири БМТга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Эшитишимча, Синдоровлар хонадони ниҳоятда камтар, камсуқум одамлар, унча-мунча нарсадан истиҳола қилишади. Шу боисдан ҳам Фарҳод аканинг мурожаати президентга етиб бормаяпти. Шундай шукуҳли ва фараҳбахш онларда кимдир Фарҳод аканинг мурожаатини президентгача етказса, адолат қарор топармиш.
Билмадим, қонун ишламаган ерда давлат раҳбарини изоляция қилиш, ундан пастда бўлаётган адолатсизликларни яшириш жуда осон бир иш. Хуллас, вазият шунақа, невара миллат шаънини осмонларга кўтармоқда, унинг бобосининг оддийгина шикоятига ечим йўқ.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 241👍 129😢 35🤬 20😁 17🔥 6🤯 3😱 2🤩 2
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида чақалоқ жасади топилганлиги ҳақидаги хабар юзасидан расмий ахборот
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудида ер майдонига ҳомила кўмиб кетилганлиги аниқланган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, ҳомила ўғил бола жинсига мансуб 3-4 ойлик эканлиги келтирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
🤬 103❤ 29😱 24😢 5👍 2🤔 2🔥 1
