ELTUZ
Open in Telegram
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Show more2025 year in numbers

147 750
Subscribers
+9324 hours
+2 2997 days
+20930 days
Posts Archive
00:34
Video unavailableShow in Telegram
⚡️МИНГБУЛОҚДА ФОЖИА: НОҚОНУНИЙ ЎРНАТИЛГАН ПОДСТАНЦИЯ БОЛАНИНГ ИККИ ҚЎЛИДАН АЙИРДИ
Мингбулоқ туманида содир бўлган фожеа йиллаб йиғилиб келаётган эътирозларни портлатиб юборди. Фуқароларнинг айтишича, Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Бобиржон Ғуломқодиров манфаат излаб, Жамошуй шаҳарчасидаги Халқ таълими бўлими ҳудудига, фуқаролар ҳаракатланадиган очиқ жойга ноқонуний подстанция ўрнатган. Ҳеч қандай ҳимоясиз, ҳеч қандай хавфсизлик талабларисиз. Унинг оқибатида эса – мурғак бола икки қўлидан айрилди.
Бу подстанциянинг жойи нотўғри танлангани ҳақида тегишли идораларнинг хулосалари бор, дейди маҳалла аҳли. Лекин, айтишларича, ҳеч ким Ғуломқодировга “буни нега қилдинг?” деб сўрашга журъат қилолмаган. Сабаб - у Янги Наманган туманининг ҳокими Жобир Абдуллаевнинг жияни экани ҳақидаги гап-сўзлар.
Мана шунинг учун ҳам, фуқароларнинг иддаосига кўра, фожеа содир бўлган кундан бери Мингбулоқ тумани прокуратураси ҳеч кимни терговга чақирмаган. Боланинг қўллари йўқ, айбдор деб кўрсатилган подстанция эса ҳали ҳам ўша ерда турибди. Жавобгарлик-чи?
Туман аҳолиси орасида Ғуломқодировнинг бошқа “ишлари” ҳақида ҳам оғир иддаолар юради. Масалан, 18 дона бетон столбани ноқонуний равишда парандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорга сотиб юборгани, хонадонларга ўрнатилиши керак бўлган 250 КВлик трансформаторларни “кейинроқ” деб чўзиб юргани, бу ортиқча пул талаб қилингани билан боғлиқлиги ҳақида гап-сўзлар бор.
Натижада — аҳоли ойма-ой электрсиз қолади, ўша пайтда эса кимдир “келишиб ишлаётгани”ни айтишади.
Фуқароларнинг яна бир жиддий иддаосига кўра, Халқ банкига тегишли трансформатор ҳам “бир миллион сўмга расмийлаштириб”, ноқонуний равишда тадбиркорга ўтказиб юборилган. Банкники тавон бўлиб, коллеж ичидан жой олган. Бу қандай қилиб мумкин бўлди? Ҳеч қандай жавоб йўқ.
Корхона ичидаги ҳолат ҳам фуқаролар таъкидлашига кўра — мутлақ тартибсизлик. Малакаси бор муҳандислар ишдан ҳайдалиб, ўрнига “қулоққа яқин” одамлар олингани айтилади. Масалан, инженер Уришов Дилмуроднинг ўрнига соҳадан узоқ Шавкат Жўраев тайинланиши ҳам шунга далил сифатида тилга олинади. Натижада корхонада коррупция ва қўрқув фазоси яратилган, дейди ходимлар.
Боланинг икки қўлидан айрилган тақдирига бирорта мансабдор чиқиб изоҳ бермади. Боланинг оиласи, маҳалла, халқ - жавоб кутиб турипти. Жавоб берадиганлар эса гўё узоқда, гўё эшитмаётгандек.
Бу ҳолатлар бўйича фуқаролар Республика Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги ва масъул идоралардан очиқ, расмий ва муросасиз изоҳ талаб қилишмоқда.
Чунки боланинг қўллари қайтмайди - лекин адолат қайтиши керак.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
болакай 2.mp413.13 MB
😢 118❤ 76🤬 46😱 14👍 2🔥 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️САУДИЯДА ЯНГИ ЭРКИНЛИК ОРТИДАН АРОҚ ҚОРА БОЗОРИ ҚУЛАДИ
Саудиядаги яширинча ароқ қора бозорида нархлар шитоб билан пастга шўнғидт. Саудияда товуқ дўнар сотадиган баъзи юраги отни калласидай ўзбеклар ароқ контрабандаси билан ҳам шуғулланади. Уларга яқин келиб «калит» сўзни айтсангиз тоза шотланд вискиси ëки финландиянинг Абсолют водкасини Зам-зам рекламаси туширилган сўмкага солиб прилавка тагидан узатади.
Рискли ва ризқли бу бизнес тагига сув кетди. Гап шундаки, Тангрим севган валиаҳд шахзода Салмон (Яратган у кишидан рози бўлсин) махсус фармони ҳумоюний олий билан мамлакатда ароқ сотиш кўламини ва ароқ сотиб олишга изн берилганлар қамровини ашинча кенгайтирди.
Биринчи декабрдан бошлаб ойига камида 50 минг риëл ойлиқ оладиган ҳар қандай чет элллик (ўзбеклар ҳам албатта) Риëд шахридаги махсус изнли ароқ дўконидан спиртли ичимлик сотиб олиши мумкин.
Бундан олдин бу шаърий ҳуқуқ дипломат ва «премиюм виза» эгаларига берилган фақат.
Саудия турмушини ичдан билган Ҳасан Аламутининг ëзишича, шу кунларда Саудия ватандоши бўлган бой араблар чет элликлар билан билла ароқ дўконга кириб ашинча ароқ, қизил шароб ва вискиларди «чет эллик сотиб олди» деган форточка билан ҳарид қилиб ëтибди.
Аламутига кўра, араблар «элликбой» деб атайдиган элик ëшни урган араблар орасида Денов арақ зовут чиқарган «Янги Ўзбекистон» премиум арағи ашинча машхур бўлибди.
Йиллар давомида толиблар қалбини забт қилган Денов арағи юрт ошиб, қадди баланд бўлмоқда.
Ош бўлсин. Деновди арағини ичган чумчуқ Маккатиллога қайтиб келишга куч қудрат топар экан.
Саудияда сартарошлик қиладиган ўзбеклар яхши биладики, ковид эпидемиясига қадар сартарошхонада таркибида спирт бўлган одеколон ишлатиш мумкин бўлмаган.
Ковид пайтида қора тош турган Масжид-ул ҳарам майдонини таркибида спирт бўлган суюлик билан тозалашга изн берилди.
Тарихий Зам-зам булоғи ҳам хлор қўшилиб тозалаб турилиши ҳақида махсус фармон бор.
Чўпчак ўз йўлига, аммо миллионлаб турист келадиган юртда саломатлик масаласида илмга устунлик берилади.
Бугуннинг мақоли: «Бўлай десанг мустақил, Сауд билан юзта қил.»
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 83😁 48👍 21🤬 14🤩 3🎉 2🔥 1
⚡️«ТОШКЕНТ ВИНО КОМБИНАТИ» — РУС ИМПЕРИЯСИ ТАРҒИБОТЧИГА АЙЛАНМОҚДАМИ?
«Тошкент Вино Комбинати» АЖ — мамлакатдаги энг йирик вино-алкоголь ишлаб чиқарувчи корхона. 1867 йили рус саноатчиси И.И. Первушкин томонидан асос солинган. Орадан 150 йилдан ортиқ вақт ўтди: шўролар давлати тузилди-парчаланди, Ўзбекистон мустақил бўлди.
Ҳозирда мамлакат Янги Ўзбекистон ғояси асосида олға илдамлаётган бўлса-да, комбинат узоқ йиллик бошқарувчиси Мурабит Махмудов («Дўстлик» ордени билан тақдирланган) билан ҳали-ҳануз мустамлакачилик даври таъсиридан узилолмаётгандек. Балки қўмсаётгандек туюлади.
Мамлакатда давлат тилининг нуфузини ошириш ва миллий брендларни шакллантириш бўйича кенг кўламли сиёсат юритилаётган бир пайтда, комбинатнинг расмий веб-сайтида ўзбек тили умуман мавжуд эмас. Ахборот фақат рус ва инглиз тилларида тақдим этилади. Бу нафақат корпоратив масъулиятсизлик, балки давлат сиёсатига очиқ зиддият ҳисобланади.
Энг баҳсли жиҳатлардан бири, корхона ўз маҳсулотларини номлашда ва бренд яратишда мустамлакачилик атрибутларидан кенг фойдаланиб келишида. Ҳозирда «Русская империя» номини патентлашга киришгани ҳам бунга яққол мисол. Мустақил Ўзбекистонда фаолият юритувчи йирик комбинатнинг империя даврини тарғиб этувчи бренд яратиши жамиятда табиий равишда кескин саволлар туғдиради.
Стратегик тармоқдаги корхоналар миллий манфаатга хизмат қилиши керак. Бироқ Тошкент Вино Комбинати тил сиёсати, брендинг ва корпоратив йўналишда мамлакатнинг XXI асрдаги йўналишига эмас, балки 19 аср қолдиқларига яқин ҳаракатланаётгандек тасаввур уйғотмоқда.
Ўзбекистонда миллий брендлар ва давлат тилига эҳтиром талаб қилинаётган бир вақтда, йирик корхоналар ҳам замон, сиёсат ва жамият талабларига мос равишда ўзгариши шарт. «Империя» руҳини тарғиб қилиш эса бу йўлдаги энг катта орқа қадамдир.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 110🤬 45😁 15👍 14🤔 2😱 2⚡ 1🔥 1
01:51
Video unavailableShow in Telegram
ХУДО БИР АСРАБДИ КАРИМ АКАНИ!
Диктатор мустабид Ислом Каримов қизи Гулнорани журналистга бермоқчи бўлган.
Таниқли журналист Карим Баҳриев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов билан учрашувлари ҳақида гапирди.
Унинг эслашича, бир сафар Каримов унга тўнғич қизи Гулнорага уйланиш таклифини берган.
Бунга жавобан Баҳриев “тошкентлик қизга” совчи қўйгани, совчилар орасида давлат маслаҳатчилари ҳам борлигини айтган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
88.10 MB
😁 172❤ 58🤬 33🤔 7👍 5🤯 4😍 2😢 1
⚡️⚡️⚡️Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақоратлаган Хуррам блогер 20 млн 600 минг жаримага тортилди...
👍 347😁 98🔥 16❤ 5😢 4🤔 2⚡ 1🎉 1
17:01
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЕРДАГИ ЖАҲАННАМ
Шу кунларда мустақиллик даврида туғилган ëшлар орасида «СССР яхши эди» деган чўпчак урчиган.
СССРнинг ëвузлик империяси бўлгани, инсонлар эркин ва бахтли яшайдиган давлат эмаслиги ўз вақтида китоб қилиб ëзилган, кино қилиб ишланган. Фақат Каримов даврида кўршапалак бўлиб қолган йўқотилган авлод буни билмайди.
1987 йили Ўзбекистон ССРда 240 хотин ўзига ўт қўйган эди. Бундан олдинги йилларда ҳам хотин-қизлар ўзига ўт қўйган, амммо фақат Горбачев ошкоралиги пайтида бу ҳақда очиқ гапирилди.
Таниқли киноҳужжатчи Юрис Подниекс СССР парчаланиши ҳақидаги фильмида бунга алоҳида ўрин берган.
Киночи Ўзбекистонни қаричма-қарич кезиб ўша даврнинг жаҳаннам каби манзарасини кино тасмада муҳрлаб қолдирди. Агар тирик бўлганида кинорежиссёр Юрис Подниекс 5 декабр куни 75 ëшга кирган бўларди.
Михаил Горбачёв бошчилигидаги озодлик даври – Перестройка пайтида уни 1986 йилда суратга олинган «Ёш бўлиш осонми?» ҳужжатли фильми машҳур қилди.
1988 йилда ушбу фильм учун Юрис Подниекс Кремль саройида СССР Давлат мукофоти билан тақдирланди.
1989–1991 йиллар оралиғида Подниекс «Биз» номли 5 қисмдан иборат ҳужжатли сериал устида ишлади. Ушбу лойиҳа Буюк Британия телевидениеси буюртмаси асосида яратилган. Фильм Перестройка давридаги совет жамиятининг муаммолари ва СССР парчаланишидан олдинги воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Буюк Британия телевидениесида у «Hello, Do You Hear Us?», АҚШда эса «Soviets» номи билан намойиш этилган.
Юрис Подниекс бутун Иттифоқ бўйлаб сафарларга чиқиб, бу воқеаларни тасвирга олишга ҳаракат қилди. Суратга олиш жараёни жуда чўзилиб кетди ва фильм бутунлай бошқа мазмун касб этди.
Монтаж ишлари Британиянинг Бирмингем шаҳрида олиб борилди. Тасвирга олинган материал жуда кўп бўлиб, уни битта телефильмга сиғдиришнинг иложи йўқ эди.
Подниекс продюссерларга 10 соатлик монтаж вариантини тақдим этди. Пировардида фильм 5 соатгача қисқартирилди ва бу фильмнинг ярим соати ўзини ëққан ўзбеклар ҳақида эди.
1989 йил декабрда Британия матбуотига берган суҳбатида Юрис Подниекс СССРнинг дўзах эканлиги ҳақидаги фильмни чет эл тақдимоти мураккаб бўлганлигини айтган эди:
«Фильмни инглиз тилига таржима қилиш жуда қийин бўлди. Мен ҳар доим ҳамма одамлар ўз тилларида гапиришини хоҳлаганман: ўзбеклар ўзбекча, арманлар арманча, латишлар латишча, руслар эса русча гапирарди. Мен уларга шуни кўрсатмоқчи эдимки, биз фақатгина Россия эмасмиз, биз ундан каттароқ, мураккаброқ тузилма эдик.
Инглиз тили империя тили бўлгани учун ва уларнинг ўзларида ҳам Шотландия, Уэльс, Ольстер каби муаммолари, мустамлакалари бўлганлиги сабабли, тилнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Масалан, инглиз тилида «миллий ўзликни англаш» деган тушунча йўқ. Улар «миллийлик»ни фақат «миллатчилик» маъносида, яъни салбий тусда ишлатишади. Ҳатто «миллат» деган тушунчанинг ўзи ҳам шубҳали оҳангга эга.
Инглиз тилида «руҳий азоб» деган иборани ҳам аниқ ифодалаб бўлмайди — буни инглизча тўлиқ айт ишнинг имкони йўқ. Шу сабабли кўп нарсаларни тушунтириш имконсиз бўлиб қолади… Ва бу бутун жараёндаги энг оғир, энг азобли дақиқалардан бири эди.»
Орадан шунча йил ўтиб бу фильмни қайта кўриб Янги Ўзбeкистон ҳам хотин-қизлар учун жаҳаннам бўлиб қолаëтганини ҳақиқатини қайта ҳис қилдим.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
IMG_6256.MP489.38 MB
❤ 130😢 33🤬 18😁 16👍 11🤔 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️САУДИЯ АРАБИСТОНИДА “ЮҚОРИ ДАРОМАДЛИ ҒАЙРИМУСУЛМОНЛАРГА” ИЧКИЛИК СОТИШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
Шариат қонунчиллиги билан мақтанадиган Саудия Арабистонида 70 йилдан бери ёпиқ турган алкогол сиёсатида қаттиқ юмшаш кузатилди. Энди ойлик даромади 50 минг риёлдан юқори бўлган ғайримусулмон хорижликлар Риёздаги ягона лицензияли алкоголь дўконига кириб, бемалол савдо қилиши мумкин.
Бу дўконга кириш учун даромад ҳужжати талаб қилинади. Ҳар бир харидор учун баллли истеъмол лимити ҳам жорий этилган — “оз-оз, лекин назорат остида” деган сиёсатга мос.
ОЛДИН ФАҚАТ ДИПЛОМАТЛАРГА ЭДИ — ЭНДИ ПУЛИ БОР ХОРИЖЛИККА ҲАМ БЎЛАВЕРАДИ
Илгариги тартибда алкоголь харид қилиш ҳуқуқи фақат дипломатик ходимлар ва премиум виза эгаларига берилган. Янги қоида эса “юқори даромадли” хорижликларнинг эшигини кенг очди.
Амалда бу Саудиянинг ёпиқ алкоголь бозоридаги энг катта силжишлардан бири.
ИСЛОҲОТМИ ЁКИ БОЗОР ТАЛАБИ?
Расман маълумотга кўра, Саудия ушбу қадамни мамлакатга келаëтган сармоядорлар ва малакали мутахассисларни ушлаб қолиш учун қилаётган экан.
Шу билан бирга, 2026 йилга қадар Жидда ва Заҳронда ҳам лицензияли дўконлар очилиши режалаштирилмоқда.
Бир сўз билан айтганда, мамлакат ичкиликка йўл очмади, фақат ким ичиши мумкинлигини пул билан белгилаб қўйди.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ВИЖДОН УСТУН ЎЛКАЛАРНИНГ ИНСОФЛИ САВДОСИ
Ғарб мамлакатларида насронийлар мавлуди (Исонинг туғилган куни – рождество) байрами муносабати билан озиқ-овқат дўконларида, супермаркет ва гипермаркетларда мегаакциялар ташкил қилинмоқда.
Озиқ-овқат, гўшт ва сут маҳсулотлари ва бошқа емиш-ичмиш маҳсулотлари ўз нархидан 3-4 баробарга арзонлаган.
Тушуниш учун баъзи мисоллар:
-Лупрак сарёғи 200 г ўз нархи 31 крон, байрам акциясида 8 крон;
-Тухум 15 та дона 37 крон
Акцияда - 10 крон;
-Апельсин ё мандарин килоси 20-25 крон. Акцияда 2 килоси 10 крон;
- Соусли тузлама балиқ 40 крон
Акцияда 15 крон ва ҳоказо.
Барча дўконлар байрам арафаси нархларни кескин тушириб юборган. Нарх-навони кўтариш учун ҳайит ва рамазонни кутадиган ўзимизнинг қоракўз мардумлар бунга нима муносабат билдиради?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 216❤ 73😁 38😢 14
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️АДВОКАТУРА – АДЛИЯ ТИЗИМИНИНГ ЎГАЙ ЎҒЛИ
«Сеники, меники, ҳаммамизники» деган ярим чин, ярим ёлғон шиор остида янгиланган Конституциямизнинг туғилган кунида прокурор ва судялар зўр бериб байрам қилади. Лекин нега шу байрамга халқнинг қонун қаршисидаги вакили бўлган адвокатлар жалб қилинмайди?
«Адвокатура – адлия тизимининг ўгай ўғлидек. На байрамда, на расмий тадбирларда бизга ўрин берилмайди. Адлияда адвокатлар стратегик ҳамкор эмас, «иш юритиш жараёнида иштирок этувчи шахс» деб қаралади» – дейди соҳа мутахассислари.
Одамлар прокурорнинг барчасига потенциал порахўр, адвокатларга эса шу прокурор чизган чизиқдан чиқолмайдиган қўғирчоқ деб қарайди. Афсуски, ушбу муносабат асосли ва мавжуд бўлишга ҳақли. Конституциянинг асосий мақсади – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш. Бу вазифани амалда бажарадиган энг муҳим бўғим эса – адвокатлар.
Қонунчиликка оид байрам, тадбир ва ҳар қандай расмий жараёнларда адвокатларга пойгакдан эмас, давра тўрига яқинроқ бирор жой бериш лозим.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
👍 54❤ 49😁 8🤬 4🤔 1
02:04
Video unavailableShow in Telegram
⚡️⚡️⚡️Кучайиб бораётган коррупция ва чегарадаги тартибсизлик ҳақида изқуварлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва масъул вазирликлар ниҳоят бир эшитса яхши бўлар эди.
Қозоғистонга туризм ёки иш билан ўтаётган ёки Қозоғистон орқали уйига қайтаётганларнинг кўпи бир хил шикоят қилади. Айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари “Б. Қонысбаев” ва “Қапланбек” каби ўтказиш пунктларида ноқонуний тўловлар талаб қилинаётганидан нолишади.
Одамларнинг айтишича, Қозоғистон постларига киришда 1000 тенге, автомобилни рентгендан ўтказиш учун божхона ходимига 5000 тенге, чиқишда яна 1000 тенге “ставка” белгилаб қўйилган. Навбатни тезлаштириб беришини ваъда қилган “толкач”лар ҳам бор, уларда ҳам ўз “ставка”си бор. Агар рози бўлмасангиз, сунъий навбат, турли баҳона ва қийинчиликка дуч келишингиз муқаррар.
Туркистон вилояти ЙПХ ходимлари ҳақида ҳам шунга ўхшаш шикоятлар бор. Хорижий машиналарни турли баҳоналар билан тўхтатиб, 5 мингдан 15 минг тенгегача пул талаб қилинади, деб ёзади ҳайдовчилар.
Бу хабарлар расмийлар томонидан текширилиши керак. Чунки чегара - давлатнинг юзи. У ерда адолат ва қонунийлик бўлмаса, кўпчиликнинг ишончи йўқолади. “Қис” дейдиган масъул чиқмаса, бу муаммо янада чуқурлашаверади.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
козок коппурция.MP410.91 MB
❤ 92👍 86🤬 21😁 6🔥 3😢 3⚡ 1🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ЧУСТДА МОШИН САВДОСИНИ СОХТА ТАЪМИНОТЧИ АПРСЛАР ЭГАЛЛАДИ
Наманган вилояти Чуст туманида мошина савдосига банкнинг сохта «таъминотчилари» аралаша бошлади.
Фирибгарлик схемасидан жабр кўрганлар бу борада ИИБга бир неча бор мурожаат қилишди. Бироқ иддаоларга кўра, ички ишлар ходимлари жиноий иш очмасдан, масалани босди-босди қилишга уринмоқда.
«Банкнинг сохта таъминотчилари кредитга мошин олиб, сўнг нақд пулга бозорда сотишади. Пул зарур бўлиб қолди, 3-4 кунда расмийлаштириб бераман деб мошина сотишади. Шу билан мошина ҳам, пул ҳам йўқ бўлади» – дейди жабрланганлар.
Чув тушган харидорлар ИИБга расман шикоят аризаси билан мурожаат қилганда, ички ишлар ходимлари уларнинг ўзига босим ва тазйиқ ўтказган:
«Фирибгарларнинг орқасида кучли ва қудратли кимдир бор. Чунки банклар ҳам, ички ишлар ҳам қўл қовуштириб ўтиришибди. Қўлдан мошин олиш ҳам хавфли бўлиб қолди.»
Маҳаллий ИИБдан садо чиқмаслиги тайин, масалага республика миқёсидаги куч ишлатар тизим вакиллари аралашуви зарур.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 57😢 15👍 12🔥 3😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
ТОШКЕНТДА 31 ЯШАР ЙИГИТ ОПЕРАЦИЯ ВАҚТИДА ВАФОТ ЭТДИ
Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорақамиш массивида жойлашагн хусусий клиникада 31 ёшли Дилмурод Ҳакимов бурнини операция қилдириш жараёнида вафот этган.
Қариндошларининг сўзларига кўра, тадбиркорлик билан шуғулланган Дилмурод Ҳакимов операция хонасига тахминан 11:30 да олиб келинган ва кейинчалик маълум бўлишича, у тахминан шу вақтда вафот этган.
Яқинларига беморнинг ўлими ҳақида бир неча соатдан кейингина хабар беришган ва буни операция бошланишидан олдин юрак тўсатдан тўхтаб қолгани билан изоҳлашган.
Марҳумнинг аёлининг тахминига кўра, ўлимга наркознинг ҳаддан ташқари кўп берилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Текширув натижаларини кардиологга Телеграм орқали юборганини ва Дилмурод Ҳакимовнинг юраги нормал ҳолатда экани ҳамда операцияга қарши кўрсатмалар йўқлигини тасдиқлаганини, бироқ кейинчалик ёзишмалар ўчириб ташланганини айтган.
Дастлабки тиббий маълумотларга кўра, ўлим анафилактик шок ва номаълум сабабга кўра юрак тўхташи туфайли содир бўлган.
Суд-тиббий экспертизасининг якуний хулосаси ҳали тайёр эмас. Прокуратура терговга қадар текширувни бошлади. Шу билан бирга, клиника ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда лицензиясиз хизматлар кўрсатувчи хусусий клиникалар аниқланганди. Шунингдек, мутахассислар томонидан минглаб қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😢 72❤ 68🤬 33😱 7🤯 4👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ҚИБРАЙДАГИ ПОРАХЎР ҚЎРИҚЛАШ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРГА ТАЪТИЛ ПУЛИ ТЎЛАМАЯПТИ
Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими ходимларидан тоифа учун мажбуран пора йиғилмоқда.
«Ҳар доим шу аҳвол. Жисмоний норматив топширамиз, тест ечамиз. Лекин барибир пул бермасак тоифа ололмаймиз. Ўзи ойликни зўрға етказамиз. Бунинг устига ҳали таътил пулимизни ҳам тўлаб беришмади – бошқарма бошлиғи Нортожиев қўл қўймаяпти» – дейди қўриқчилар.Давлат бюджетидан тақсимланган пулни ўз ҳақдорига вақтида топширмасликдан мақсад нима? Ходимларни руҳан эзиб сарғайтиришми, жаноб Нортожиев? 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
😁 34❤ 32🤯 8🤩 5👍 1🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ҚИБРАЙ ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИГА ХИТОБИ: «МЕНИНГ ОНАМ ШИКОЯТ ҚИЛМАЙДИ. СИЗЛАР ҲАМ УЙДА ЖИМ ЎТИРИНГЛАР!»
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегарадош Қибрай туманида йўллар аҳволи жуда ачинарли. Маҳаллий аҳоли ҳам опен бюджет лойиҳасида асосан йўлларни яхшилаш мақсади билан қатнашади.
Туманидаги муаммоли йўллардан бири Узумзор маҳалласини Чирчиққа боғлайди. Режа бўйича ушбу йўл 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Мана 2026 йилга ҳам саноқли кунлар қолди, бу йўлни 2023 йилда битирамиз деган афишалар юлиб олинган, йўл юзига тупроқ тўкиб ёпиб қўйилган.
«Шу йўл қачон битаркан деб сўрагани Қибрай туман ҳокими қабулига бордик. Ҳоким эса «мана, мани онам уйда ўтиради. Ҳеч қаерга шикоят қилиб чиқмайди. Сизлар ҳам уйда ўтиринглар» деб жавоб берди. Ҳеч биримиз бундай жавоб кутмагандик. Биз йўл ҳақида гапирдик, ҳокимни онаси билан нима ишимиз бор? Шуям жавобми?» – дейди маҳаллий аҳоли Элтузга мурожаатида.Ҳа энди, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев «тандирда нон ёпган аёл рак бўлмайди» деб алжираб тургач, кичик бир туман ҳокимидан нима кутиш мумкин?
«Опен бюджетда ютсак ҳам ҳолат ўзгармайди. Шу торгина йўлни текислаб қўйишади холос. Лекин йўлни кенгайтириш кераклиги, ҳеч бўлмаса 4 полоса зарурлиги бирор мутасаддини қизиқтирмайди. Йўл бўйидаги уй эгалари ерни «захват» қилаверганидан йўллар йилдан йилга торайиб кетган. Туман маъмурияти бу ишларга вилоят ҳокимлиги пул ажратиши керак дейди. Вилоят ҳокимлигига мурожаат қилсак – бюджетда пул йўқ, бу йўллар ҳарбий база балансида, ўшалар тўғирлайди деб қайтариб юборишади», – дейди аҳоли.Дарҳақиқат, туманда йўл инфратузилмаси талабга жавоб бермайди. Қибрай марказини Тошкент шаҳрига боғловчи йўл жуда тор, мошиналар сони эса ортиб бормоқда. Тошкент ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш ҳам айнан Қибрай орқали амалга оширилади. Катта юк мошиналар қатнайдиган, Май қишлоғидан Маданият маҳалласи, Юнусободгача бўлган йўл бор йўғи икки қатордан иборат – эрталаб ва кечқурун илонизи йўлларда тирбандлик сабаб ҳаракат секинлашади. Тошкент вилояти ҳокимлиги бу йўлларни кенгайтириш бўйича жамоатчиликка ҳеч қандай истиқболли режа тақдим этмаган. Демак, ҳали узоқ вақт аҳвол ўзгармайди. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 69😁 29🤬 13👍 9🤯 1😱 1
⚡️ЧОРТОҚ ТУМАН СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БЎЛИМИ ҚИШ КИРМАЙ МУЗЛАБ ҚОЛДИ
Ҳурматли Элтуз канали, Чортоқ туман соғлиқни сақлаш бўлимининг музлаб қолган жамоаси мурожаат қилмоқдамиз.
Бўлимда касаллар кўп. Ҳаммамиз устки кийимларда, қалин куртка-палтоларда юрибмиз. Ходимлар ўз ёнимиздан пул йиғиб касаллар ётадиган палаталарга электр иситгичлар сотиб олдик. Бу ҳам хавфли нарса, лекин иложимиз йўқ. Беморлар бундай совуқда тузалолмайди.
Бош врач Маҳмудов ҳар икки гапининг бирида ДХХдаги акахонларини рўкач қилиб бошқарма бошлиғи билан тилини бир қилиб олган. Касалхонага анча кўмир ажратиляпти, бироқ ҳамма бўлимлар совуқ. Муолажаларда қийналяпмиз.
Чортоқ тиббиёт бирлашмаси тажриба синовга тушди деб қанча маблағларни бош врач ва бошқарма бошлиғи ўзлаштириб юборди. Электрон ДМЕД даги ишни бажар деб талаб қилгунча иссиқликни жойига қўйиб қўйишсин.
Туман ҳокими камерачи билан келади, номига иссиқлик котёли ёнида расмга тушиб кетади – ғирт майнавозчилик.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан мурожаатимизга беэътибор бўлмасликни илтимос қиламиз.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 50😁 17😢 14👍 13🤬 11🤯 2⚡ 1
04:08
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ҚЎҚОН ТАЪЛИМИДА ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК ОЧИҚ КОРРУПЦИЯГА АЙЛАНДИ
Қўқон шаҳар таълим тизимида раҳбар тайинлаш амалиётида қонун бузилиши ва манфаатдорлик авж олгани айтилмоқда. Вазирлар маҳкамасининг 861- қарори талабларига қарамай, менежер сертификатидан йиқилган, апелляциядан ҳам ўтолмаган, ҳатто 10 миллион сўм тўлаб ҳам тестдан ўтмаган Гўзал исмли шахс ММТ мудири И. Мирзаева билан дугоналиги сабаб 30-мактабга яна директор қилиб қўйилгани иддао қилинмоқда.
Гўзал олдин 12-мактабда директорлик қилган даврида ўқитувчилар билан жанжаллашиб, боқувчиси йўқ ходимларни қонуний асоссиз ишдан бўшатгани, турмуш ўртоғи Иқболни мактабга “замдиректор” қилиб олиб кириб, жамоага босим ўтказгани, ўқитувчиларни милицияга бериш билан қўрқитгани таълим жамоаси томонидан тасдиқланган. 12-мактабда директорликка сертификати бор номзод кенгашдан ўтган бўлса ҳам, Мирзаева Гўзални “эски таниш” сифатида яна қайтариб тайинлаган.
Қўқонда таълим ходимлари “мудир И. Мирзаева ва бошқарма бошлиғи Долимов қонундан қўрқмай ишлаяпти”, деб норозилик билдирмоқда. Уларнинг айтишича, Прокуратура ҳам, ИИБ ҳам раҳбарларга ён босиб, мурожаатларни текширмасдан ёпиб қўяётган кўринади. Бу ҳолат тизимда адолат ва назоратнинг йўқолганини кўрсатади.
Шу билан бирга, Ёқутхон исмли шахс 33-, 16- ва 38-мактабларга сертификатсиз директор қилиб тайинланиб, тўрт йилдан бери бирор имтиҳондан ўтмасдан ишлаб келаëтгани ҳам таълим жамоасида катта эътирозларга сабаб бўлган. Қўқон таълимидаги бу ҳолатлар қонунлар бир томонда, таниш-билишчилик бошқа томонда эканини яна бир бор очиқ намоён қилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
қўқон директорлар.mp428.02 MB
❤ 58😁 26🤬 14👍 7🔥 4😢 2
БУХОРОДА СУДЯЛАР АРАЛАШУВИ ОҚИБАТИДА БЮДЖЕТДАН МИЛЛИАРДЛАБ ПУЛ ЧИҚИБ КЕТГАНИ ТАЪКИДЛАНМОҚДА
Бухоро вилоятида фуқаролик ишлари бўйича судялар чиқарган қарорлар орқали мактаб ва боғча тизимидаги АКТ ходимларига бир неча йиллик устама тўловлари ундириб берилгани, натижада бюджетдан ўн миллиард сўмдан ортиқ пул чиқиб кетгани иддао қилинмоқда. Таълим соҳаси ходимлари ва мутахассислар бу қарорларни “қонунга зид ва манфаатдорлик аломатлари бор” деб баҳоламоқда.
Иддаога кўра, судлар АКТ ходимларининг аттестациядан ўтмаганини, фармон ва вазирлик кўрсатмаларини ҳисобга олмаган
Маълумотларга қараганда, АКТ бўлими ходимларига устама тўлаш тартиби 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сонли Президент фармони билан аниқ белгилаб қўйилган:
— устама фақат аттестациядан ўтган ходимларга берилиши; — тўлов манбаи ташкилотнинг бюджет фонди доирасида бўлиши кераклиги қайд этилган.2021 йилда Адлия вазирлиги ҳам худди шу фикрни тасдиқлаб, устама “аттестациядан ўтган ходимларга” тўланиши мақсадга мувофиқлигини расмий хат орқали билдирган. Шунга қарамай, Бухородаги бир қатор АКТ ходимлари “аттестациядан ўтмасдан туриб” судга мурожаат қилгани, судялар эса улар талаби асосида устама тўловларини ундириб беришга қарор чиқаргани айтилмоқда. Биринчи қарор 2023 йилда: 33,8 миллион сўм, ортидан оммавий даъволар 2023 йил 6 ноябрда Когон туманлараро фуқаролик суди АКТ ходими Ш. Қаюмов фойдасига 33 803 503 сўм ундириш ҳақида қарор чиқаргани, шундан сўнг вилоят бўйлаб ўндан ортиқ ходим шунга ўхшаш даъволар билан судларга мурожаат қилгани маълум қилинмоқда. Натижада таълим тизими ҳисобидан умумий ҳисобда бир неча миллиард сўм тўлов амалга оширилгани, бу маблағ “бюджет пулларини талон-торож қилиш” сифатида кўрилмоқда. Судьялар фармон, Меҳнат кодекси ва вазирлик кўрсатмаларини четлаб ўтмоқдами? Жамоатчилик ва мутахассислар қуйидаги саволларни кўтармоқда:
1. Нега Бухоро судялари ПФ-5349-сонли фармон, Меҳнат кодексининг 560-моддаси ва Адлия вазирлиги тушунтиришларини инобатга олмаган? 2. Бюджет маблағларининг бундай тарзда чиқиб кетишида манфаат борми? 3. Вилоят прокурори ва адлия бошқармаси нега ушбу қарорлар юзасидан назорат ўрнатмаган? 4. Судлар қачон қонун асосида иш юритади ва нотўғри қарорлар ортидан бюджетка етказилган зарар қачон тўхтайди?Мурожаатчилар Бухоро судлари чиқарган ушбу турдаги барча қарорларни бекор қилишни, солиқ тўловчилар ҳисобидан чиқиб кетган маблағларни бюджетга қайтаришни сўрамоқда. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 72👍 17😱 12😁 9🤬 6🤯 2
Photo unavailableShow in Telegram
САМАРҚАНДДА «ПАХТАКОР» РАҲБАРНИНГ ЖАБРИНИ ЙПХ ХОДИМЛАРИ ТОРТМОҚДА
Самарқанд шаҳар ЙПХ раҳбарининг ҳушомадгўй пахтакорлиги барча ходимларни бездирди.
«Командир ҳар бир раҳбарга пахта қуйиб ходимларини доим қийнайди. Ошна-оғайниси пробкада қолиб кетса, инспекторларга рация орқали алоқага чиқиб фалон мошинанинг йўлини тозалаб ўтказиб юборинглар деб буюради» – дейди ходимлар.Раҳбарнинг лаганбардорлиги, ўзини ишчан қилиб кўрсатиши ходимлар ҳисобидан бўлмаслиги шарт. Аммо Самарқанд шаҳар ЙПХнинг бу иллати туманларга ҳам тарқалмоқда.
«Байрам куни ҳам ярим тунгача ишлаймиз. Туманда байрам пайти қатнов камаяди. Одамгарчилик юзасидан бироз вақтлироқ жавоб берса ҳам бўларди шу раҳбарлар. Пешингача кабинетида ухлаб ётадиган бу раҳбарлар дам олишсиз ишлаш азобини қаерданам тушунсин...»Янги йил арафаси ЙПХ ходимларининг иши кўпаяди. Бутун республика бўйлаб 24/7 форматда иш авж олади. Кучайтирилган режимдаги иш учун қўшимча тўловлар йўқ, мукофотлар ҳаминқадар. Барча ташкилотларнинг қуйи поғонасида бўлгани каби йўл патрул хизматида ҳам талаб ва босим кучли, таклиф эса – арзимас чойчақа ойлик. 👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ 💬Telegram |📱Facebook | 🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 81👍 41😁 25😱 8🤬 4🤩 2🤯 1🎉 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ИШТОНИ ЙЎҚ ТИЗЗАСИ ЙИРТИҚҚА КУЛГАН ЗАМОН
Бир кичкина эксперимент қилиб хотин қизларнинг замонавий кийинишига тоқатсиз бўлган мардумлар коментини йиғиб сунъий интелектга бердим. У бу ëзувларни ëзган кишилар ҳақидаги маълумотларни очиқ манбалардан қидириб топиб мана бу анализни берди:
Анализ Х factorдаги мини юбка кийган қиз¸ тўйда келинни осмонга отган куëв ва Н. Ҳамидова мавзусида ëзилган коментларга асосланди.
1.Сунъий закога кўра, изоҳ ëзганларнинг ҳаммаси жуда кўп марта pornhub.com порно сайтига кириб узоқ қолиб кетишган. Эркаклар анал секс, хотинлар эса жинсий аъзоси катта деган категориядаги видео контентларни аашинча томоша қиворган (ош бўсин).
2. Коммент қолдирган эркакларнинг катта қисми алимент тўламаслик билан боғлииқ ҳуқуқбузарлик ортидан жазоланган.
3. Коммент қолдирган эркакларнинг баъзилари жамоат транспортиида ëш қизларга секс шилқимлик қилгани ортидан камида беш сутка ўтириб чиққан.
3. Коммент қолдирган хотинлар (эркаклар ҳам) диний оқимларда иштироки учун жазоланган.
4. Коммент қолдирган хотинлар (эркаклар ҳам) фирибгарлик жинояти содир қилганликда айбалнган ва баъзилари қидирувда.
5. Коммент қолдирганларнинг газ ва светдан, жарималардан қарздорлиги бор ва улар олган кредитлар борасида банклар билан низода.
6. Коммент қолдирганлар ичида оғир жиноят қилиб (келинини зўрлаш, педофиллик ва баччабозлик) жазо ўтаган камида уч киши бор.
7. Хотин қизлар эркинлигига қарши коммент қолдирганлар ичида ИИВ ходимлари, халқ таълими ва ОТМ ўқитувчилари, ФА олимлари ва Навоий номли ақидапараст адабиëт университети ўқитувчиси бор. (рўйхат анча кенг).
Шулардан келиб чиқиб сунъий зако мана бу хулосани берди:
Коммент ëзганларнинг аксари «сексуал озобоченний» ва руҳий зарба олган муаммоли одамлар. Улар бир нарсани истайди, бошқа бир нарсани қилади ва бутунлай бошқа нарсани ëзади ëки гапиради. Улар «замонавий хотин қизларга қарши негатив ëзсам диндорлигимни оқлайман» дея кодланган.
Сунъий ақл замонига хуш келибсиз. Ҳар бир одам ўзидан дижитал (рақамли) из қолдирадиган замонда аҳволингиз бошини қумга тиқиб мен «кўринмадим» деб ўйлаган туяқушни эслатмайдими?
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
2.38 MB
😁 175❤ 121👍 41🤬 12🔥 6😢 6🤯 5🤔 3🎉 2
РИШТОНДА КАДАСТР АГЕНТЛИГИ ХОДИМИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Риштон туманида кадастр агентлиги бўлими бош инспектори фуқаролардан ноқонуний пул талаб қилгани учун ДХХ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган.
Маълумотларга кўра, инспектор фуқаронинг яшаш ҳудудида қўшимча ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани ва қурилиш қилингани учун 84 миллион сўм жарима солинишини айтган.
Шундан сўнг у фуқарога жарима қўлламаслик ва ерни қонунийлаштириб бериш эвазига 400 АҚШ доллари талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир чоғида инспектор хизмат биноси олдида пулни қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Яна бир ҳолатда эса қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона 2025 йилнинг октябрь ойида “Фарғона сув қурилиш инвест” давлат муассасасининг маъмурий биносида 850 млн сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўтказилган шаффоф тендер танловида ғолиб чиқади.
Бироқ, ушбу давлат муассасаси бош муҳандиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, хусусий корхонада мукаммал таъмирлаш ишларини бошлаш учун рухсат бериш эвазига хусусий корхона раҳбаридан 5500 АҚШ доллари талаб қилишади. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида юқоридаги шахслар 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
❤ 49👍 22😁 15🔥 2🤬 2
