Pressuzb
Open in Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Show more2025 year in numbers

23 235
Subscribers
+224 hours
-1077 days
-33530 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
December '25
December '25
+81
in 8 channels
November '25
+231
in 5 channels
Get PRO
October '250
in 0 channels
Get PRO
September '25
+217
in 2 channels
Get PRO
August '25
+187
in 2 channels
Get PRO
July '25
+14
in 1 channels
Get PRO
June '25
+8
in 2 channels
Get PRO
May '25
+61
in 2 channels
Get PRO
April '25
+22
in 1 channels
Get PRO
March '25
+213
in 2 channels
Get PRO
February '250
in 0 channels
Get PRO
January '25
+17
in 0 channels
Get PRO
December '24
+50
in 3 channels
Get PRO
November '24
+70
in 2 channels
Get PRO
October '24
+8 306
in 25 channels
Get PRO
September '24
+578
in 4 channels
Get PRO
August '24
+1 793
in 6 channels
Get PRO
July '24
+60
in 6 channels
Get PRO
June '24
+188
in 4 channels
Get PRO
May '24
+361
in 5 channels
Get PRO
April '24
+9 000
in 1 channels
Get PRO
March '24
+4 305
in 5 channels
Get PRO
February '24
+1 036
in 30 channels
Get PRO
January '24
+211
in 7 channels
Get PRO
December '23
+1 878
in 16 channels
Get PRO
November '23
+6 990
in 6 channels
Get PRO
October '23
+3 246
in 8 channels
Get PRO
September '23
+5 885
in 29 channels
Get PRO
August '23
+589
in 4 channels
Get PRO
July '230
in 28 channels
Get PRO
June '230
in 6 channels
Get PRO
May '23
+9 899
in 4 channels
Get PRO
April '23
+24 480
in 0 channels
Get PRO
March '23
+70
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1
in 0 channels
Get PRO
January '230
in 0 channels
Get PRO
December '220
in 0 channels
Get PRO
November '220
in 0 channels
Get PRO
October '22
+891
in 0 channels
Get PRO
September '22
+1 254
in 0 channels
Get PRO
August '22
+62 725
in 0 channels
Get PRO
July '22
+16 245
in 0 channels
Get PRO
June '22
+1 579
in 0 channels
Get PRO
May '22
+4 394
in 0 channels
Get PRO
April '22
+2 264
in 0 channels
Get PRO
March '22
+16 493
in 0 channels
Get PRO
February '22
+39
in 0 channels
Get PRO
January '22
+47 705
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 27 December | 0 | |||
| 26 December | +2 | |||
| 25 December | 0 | |||
| 24 December | 0 | |||
| 23 December | 0 | |||
| 22 December | 0 | |||
| 21 December | 0 | |||
| 20 December | 0 | |||
| 19 December | 0 | |||
| 18 December | 0 | |||
| 17 December | +14 | |||
| 16 December | 0 | |||
| 15 December | 0 | |||
| 14 December | 0 | |||
| 13 December | 0 | |||
| 12 December | 0 | |||
| 11 December | 0 | |||
| 10 December | +8 | |||
| 09 December | +8 | |||
| 08 December | 0 | |||
| 07 December | 0 | |||
| 06 December | 0 | |||
| 05 December | 0 | |||
| 04 December | +32 | |||
| 03 December | +14 | |||
| 02 December | +3 | |||
| 01 December | 0 |
Channel Posts
Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланишидан олдинги фоторепортаж.
Расмларда: Рустам Азимов, Шуҳрат Ғаниев, Қаҳрамон Қуронбоев, Шавкат Абдураззоқов ва Шерзод Шерматов.
@pressuzb
5 787470
| 2 | ❗️Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашда кескин ва қатъий позицияни эълон қилди
2026 йил коррупцияга қарши курашда “фавқулодда ҳолат” йили сифатида белгиланади.
“Такрор ва такрор айтаман: коррупция — давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш — ислоҳотларга хиёнатдир”, деди давлат раҳбари.
Барча давлат идораларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат учун масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатаси вакиллари фаолияти йўлга қўйилиб, бюджет маблағлари талон-торож қилиниши ва мансаб суиистеъмолчилигига қарши таъсирчан назорат ўрнатилади.
Энг муҳими, қонун олдида ҳамма тенг. “Лавозимим бор, менга ҳеч ким тегмайди”, деганлар қаттиқ адашади. Ҳеч бир идора, ҳеч бир ташкилот, ҳеч бир мансабдор назоратдан четда қолмайди.
Комплаенс хизматининг ишига тўсқинлик қилиш — коррупцияга шериклик сифатида баҳоланади. Бу борада жавобгарлик ҳам қатъий бўлади.
Президент Администрацияси Комплаенс хизмати 1 январдан барча давлат идораларида тизимни ишга тушириб, ҳар бир ҳолат юзасидан Президентга бевосита ахборот киритиб боради.
@pressuzb | 6 434 |
| 3 | ❗️“Жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз!” — Президент Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида жиноий тўдалар фаолиятига нисбатан қатъий ва очиқ муносабат билдирди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзини қонундан устун қўяётган, тадбиркорларга босим ўтказиб, уларнинг бизнесини эгаллаб олишга уринаётган, иқтисодиётга жиддий зарар етказаётган, мураккаб молиявий жиноятлар содир этаётган ҳамда ўзини “қози” деб ҳисоблаб, одамлар ўртасидаги олди-берди масалаларига ноқонуний аралашаётган айрим жиноий тўдалар кузатилмоқда.
Ачинарлиси, “осон пул топиш” илинжида билагида кучи бор айрим спортчилар ҳам бундай жиноий гуруҳлар домига тушиб қолаётгани қайд этилди.
Энг ташвишли жиҳати эса, Ўзбекистон фуқароларидан иборат айрим жиноий гуруҳларнинг чет давлатларда ҳам фаолият юритаётгани мамлакатимизнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатаётганидир.
Президент қатъий таъкидлади:
“Ҳамма эшитиб олсин: бундай жиноий тўдалар фаолиятига чек қўйишга куч-қудратимиз етади ва буни албатта қиламиз!”
Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистонда фуқаролар, тадбиркорлар ва инвесторларни ҳар қандай шароитда ҳимоя қиладиган мустаҳкам давлат тизими, Конституция ва қонунлар мавжуд эканини алоҳида урғулади.
@pressuzb | 4 063 |
| 4 | Президент топшириғи: нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида гиёҳвандлик ва нарко-жиноятларга қарши курашиш масаласида қатъий чоралар кўриш, бунинг учун барча куч ва имкониятлар сафарбар қилинишини маълум қилди.
“Бу йил 14 мингдан зиёд гиёҳвандлик жинояти қайд қилинган. Уларнинг 3 мингга яқинини ёшлар содир этгани – барчамизни жиддий ўйлантириши керак.
Наркотик савдолари трансчегаравий ва виртуал характерга эга бўлиб бормоқда.
Булар эса жиноятларни аниқлашнинг янги усулларини қўллашни, замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашни талаб қилади”, - деди давлат раҳбари.
Эндиликда нарко-жиноятларга қарши курашиш умуммиллий ҳаракатга айлантирилиб, жамиятда бу оғуга муросасиз муҳит яратилиши қатъий таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев: “Гиёҳвандликни таг-томири билан буткул йўқотиш, ёшларимизда кучли маънавий-руҳий иммунитетни шакллантириш бўйича барча куч ва имкониятларимизни сафарбар қиламиз!
Гиёҳвандлик ва нарко-жиноятларга қарши курашиш бўйича республика ишчи гуруҳи давлат идораларининг барча салоҳиятини ишга солиб, келгуси йилда наркотиклар манбасига чек қўйиш, уларни истеъмол қилувчиларни эрта даволаш, тарбиялаб, жамиятга қайтариш бўйича яхлит тизим яратсин.
БУ – ПРЕЗИДЕНТНИНГ ТОПШИРИҒИ!
БУ – ОТА-ОНАЛАРНИНГ ХОҲИШ-ИСТАГИ!
БУ – ЖАМИЯТНИНГ ТАЛАБИ!”
Нарко-жиноятларга қарши курашиш — давлат сиёсати билан бирга, жамиятнинг умумий масъулиятидир. Бу йўлда ҳар бир фуқаронинг бефарқ бўлмаслиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Давлат раҳбари белгилаб берган қатъий позиция бу иллатга нисбатан муросасиз жамият барпо этишга қаратилган умуммиллий чақириқдир.
@pressuzb | 3 604 |
| 5 | Электрон ҳукумат 2026 йилда янги босқичга олиб чиқилади
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилдан Электрон ҳукумат платформаси тубдан янгиланишини маълум қилди.
Энди, барча давлат идораларининг 1 мингдан зиёд давлат хизматлари, 5 мингдан зиёд функция ва вазифалари, 240 та маълумот базалари ва ахборот тизими, 100 мингдан зиёд давлат хизматчисининг маҳалла, туман, вилоят, республика даражасидаги ваколатлари Ягона рақамли платформага интеграция қилинади.
Платформага келиб тушган мурожаатлар, уларни ижрочиларга тақсимлаш ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилиш сунъий интеллект орқали бўлади.
Содда айтганда, маҳалладан тортиб, республика даражасида ҳал бўладиган ҳар бир масаланинг ижрочиси, муддати, ресурси бир жойда кўриниб туради.
Энг муҳими, давлат хизматларини кўрсатишда инсон омилисиз, коррупция ва ортиқча бюрократиядан холи эко-тизим яратилади. Давлат хизматларини проактив ва жамланма шаклда кўрсатиш тизими ривожлантирилади.
“Оддий сўзлар билан тушунтирсам, янги уй қурган фуқаро кадастр ҳужжатини олиш учун мурожаат қилса, янги платформа сув, электр ва газга уланиш масаласини ҳам шу заҳоти ҳал қилиб беради. Бундай хизматлар 2026 йилда 100 тага етказилади”, - деди давлат раҳбари.
@pressuzb | 4 220 |
| 6 | ❗️Президент Шавкат Мирзиёев мурожаатномада экологик муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди
Катта миқдорда зарарли моддалар чиқарадиган автомашиналарнинг пойтахт ва вилоят марказлари ҳамда шаҳарларга кириши чекланади.
Бундай транспорт воситаларини янгисига алмаштириш ёки уларга фильтр ўрнатиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.
Эски машинасини алмаштираман деганларга, автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилади.
Фильтр ўрнатиб, зарарни камайтиришга тайёр бўлган ҳайдовчилар учун харажатларининг бир қисми бўйича субсидия ажратилади.
@pressuzb | 4 235 |
| 7 | Фуқаро авиацияси университети ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидада янги самолётлар учун учувчилар, уларга техник хизмат кўрсатувчилар, аэропортлар учун сервис ва бошқарув соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Фуқаро авиацияси университети ташкил этилишини маълум қилди.
@pressuzb | 4 612 |
| 8 | ⚡️Ўзбекистон илк бор ўзининг сунъий йўлдоши ва фазогирини космосга учиришга тайёргарлик кўрмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида яна бир муҳим янгиликни эълон қилди.
“Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор космик соҳада сунъий йўлдош ва биринчи ўзбек фазогирини учириш бўйича ишларни бошладик.
Бу – Янги Ўзбекистоннинг илмий, технологик ривожланиши, умуман миллий тараққиётимизни янги босқичга олиб чиқишга катта туртки беради, деб ишонч билан айта оламан”, - деди давлат раҳбари.
Шунингдек, 2028 йил Самарқандда “Халқаро астронавтика конгресси”ни ўтказиш бўйича пухта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.
@pressuzb | 5 846 |
| 9 | Финтех ва стартаплар учун янги имкониятлар эшиги очилади
Марказий банкда Финтех офиси ва Инновацион хаб ташкил этилиб, унга Сингапурдан мутахассислар жалб қилинади.
Бу – йилига 15-20 та финтех стартапни ташқи бозорга олиб чиқиш, уларга жами 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш имконияти яратилади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, венчур фондлар, стартаплар, финтех каби янги молиявий инструментлар бозори ривожлантирилади ва бу соҳадаги барча иштирокчилар ҳуқуқлари қонун билан кафолатлаб қўйилади.
Бунинг учун Парламент Ҳукумат билан 1 мартгача “Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиши маълум қилинди.
@pressuzb | 4 762 |
| 10 | Ўзбекистонда “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон иқтисодий форуми билан ҳамкорликда Ўзбекистонда “Тўртинчи саноат инқилоби маркази” ташкил этилишини эълон қилди.
Марказ негизида робототехника, интернет буюмлари, “ақлли фабрика” каби “Индустрия 4.0” ечимларини саноат корхоналарида жорий этиш учун “тартибга солиш қумдони” яратилади.
@pressuzb | 4 925 |
| 11 | Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилни юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилди.
@pressuzb | 13 882 |
| 12 | “Матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!” — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан:
“Биз – бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!
Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз!”
@pressuzb | 5 505 |
| 13 | ❗️Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бошланди.
Жонли эфир: https://www.youtube.com/watch?v=St1E3kxNz-w
@pressuzb | 6 272 |
| 14 | Йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси соат 11:00 да бошланади!
Давлат раҳбарининг мурожаатномаси қуйидаги телеканаллар орқали жонли эфирда намойиш этилади:
“O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” (сурдотаржима билан), “Mahalla”, “Madaniyat va ma’rifat”, “O‘zbekiston tarixi”, “Mening yurtim”, “Sevimli”, “Milliy”, “Zo‘r TV”, “Renessans TV”;
“Toshkent” ва “Dunyo bo‘ylab” (русча таржимаси билан);
“Yoshlar” ва “Uzreport TV” (инглизча таржимаси билан).
Шунингдек, онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг расмий саҳифаларида ҳам томоша қилиш мумкин: веб-сайт, Facebook, Instagram, YouTube.
@pressuzb | 5 850 |
| 15 | 🎉UZTELECOM янги абонентлар учун “Bayramona 2026” янги йил акциясини ишга туширмоқда!
🎁 Симли интернетнинг янги абонентлари учун бонус!
ҲАММАСИ БИРГА 3/3+/4/5 тарифларига уланганингизда, сиз “Байрамона Салом” тарифли СИМ-карта расмийлаштириш имкониятига эга бўласиз — ва ушбу рақамга биринчи абонент тўлови БЕПУЛ, ҳамда бир йил давомида ҳар ой 100 ГБ бонус интернет ажратилади.
Шу тариқа сиз уйда барқарор интернетга ҳам, фойдали мобил алоқа ва интернет пакетга ҳам эга бўласиз — бутун йил учун қулай ечим!
💫 Бу ҳали ҳаммаси эмас:
SALOM MOBILE ва MOBILE IDEAL тариф режаларига уланишда сизга бир йил давомида ҳар ой 100 ГБ бонус интернет трафик ажратилади!
⏳ Таклиф 2026 йил 31 январгача амал қилади.
✨ Агар сиз СИМ-карта ёки уй интернетини улашни режалаштирган бўлсангиз, айнан ҳозир — энг мақбул вақт. Сизни бутун йил давомида қувонтирадиган катта бонусни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берманг.
👍 UZTELECOM — доимо сизга яқин бўлган оператор! | 5 475 |
| 16 | Гиёҳванд моддалар сотиб 2,4 млн АҚШ доллари ишлаб топган Telegram бот асосчилари қўлга олинди.
@pressuzb | 5 962 |
| 17 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 26 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.
@pressuzb | 7 946 |
| 18 | ❗️Президент фармони билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
(а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;
(б) 2026 йилда:
(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;
(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба.
2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
(а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади;
3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилади.
@pressuzb | 10 824 |
| 19 | Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
@pressuzb | 10 382 |
| 20 | Умид Рустамович Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;
Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
@pressuzb | 6 958 |
