Pressuzb
Open in Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Show more2025 year in numbers

23 227
Subscribers
-724 hours
-977 days
-33130 days
Posts Archive
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси чуқур ташвиш уйғотаётгани, пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётгани, бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётгани қайд этилди.
Администрация раҳбари масъулларнинг атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва ташаббуслари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади. Мавжуд вазиятга таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтириш йўллари атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилишда ўрнатилган меъёрлар бузилган ҳолларда ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги қайд этилди.
Саида Шавкатовна шу кунларда тезкор тартибда ишлаб чиқилган эксперт хулосаларига асосланиб, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган тизимли ечимларгача қамраб олган комплекс таклифларни илгари сурди.
Хусусан, Президент Администрацияси раҳбари томонидан экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу чора-тадбирлар яқин орада давлатимиз раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади.
@pressuzb
25:11
Video unavailableShow in Telegram
Антициклон ва инверсия: Тошкент ҳавосини нима бўғиб қўйди?
Пойтахт ҳавосининг ифлосланиши фақат машиналар ёки заводлар туфайли эмас, балки табиий метеорологик ҳодисалар сабабли ҳам кучайиб бормоқда. Телеканаллардан бирида ташкил этилган махсус кўрсатувда вазият чуқур таҳлил қилинди. Унда сўз олган мутахассислар “инверсия” ва “антициклон” тушунчаларига тўхталиб, ҳозирги смог ҳолатининг физик сабабларини тушунтириб беришди:
“Тошкентда табиий ва антропоген омил аралашиб кетди, бу аралашув антициклон ҳолатига, яъни қуруқ ҳаво кўпайишига сабаб бўлади. Антициклон натижасида ҳавода инверсия деган ҳодиса юз беради. Қуёш чиққандан кейин пастда, ер сиртида совуқ ҳаво қолиб кетади, қуёш ердан 300-400 метр юқорини иситиб, пастдаги ва юқоридаги ҳароратни бир хил қилиб, совуқ ҳавони босиб қўяди. Мана шу пайтда ердаги барча чанг заррачалари аста-секин ҳавога кўтарилади. Ҳозир шундай кўтарилиш юз беряпти. Охирги 4 кун давомида аҳоли шу жараён ичида яшаяпти. Ёмғир ёғмаяпти, агар ёғганда бунинг устидан худда кўрпадек босиб қўйган бўлар эди. 2 метр-секунддан юқори тезликдаги шамол эсса, пойтахтда йиғилган ‘смог’, заҳарли тутунни ташқарига олиб чиқиб кетиш кучи юзага келган бўлар эди. Афсуски, бу йил қурқоғчил, нам ҳаво оқимлари камроқ кириб келадиган даврдамиз ҳозир. Келаётган кунларда ҳам худди шундай манзара сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Ёғингарчилик 5-6 декабрь кунига қадар пойтахтда кузатилмаслиги прогноз қилинмоқда. Ҳафтанинг биринчи уч кунлигида антициклон таъсирида қуёш чиққанидан ва ботганидан кейин асосий ифлосланиш ҳолатлари бўлиб туради. Ҳозир Тошкентда асосий ифлосланиш 100-200 метргача бўляпти. 200 метр юқорига чиқсангиз, ҳаво топ-тоза, кўм-кўк осмонни кўрасиз. 200 метр баландликкача бўлган масофада майда заррачалар жуда кўп, уни ҳосил қилувчилар — чанг, иссиқхона газлари, ҳаммаси таъсир кўрсатяпти. Бунда автомобиль сектори таъсири ҳам бор. Автомобиллар жуда тирбанд ҳаракатланадиган вақтларда датчикларимиз кўтарилиб кетяпти. Кундузги ва кечки муддатда ҳам мана шундай вазият”, - деди иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов.@pressuzb
видео.mp470.68 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Комил Алламжонов фаолиятини АҚШда давом эттиради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги лавозимини ҳам сақлаб қолди.
@pressuzb
00:34
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон гидрометаллургия бўйича дунёнинг 1-ўриндаги университети билан ҳамкорлик бошлади
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва гидрометаллургия бўйича дунёда биринчи ўринда турувчи KU Leuven Solvomet Group ўртасида тарихий шартнома имзоланди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Брюсселнинг марказида имзоланган бу шартнома Ўзбекистон саноати тарихидаги муҳим воқеа бўлиб, ҳамкорлик ТМКда рений металл тузларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қўшимча нодир ва критик минералларни ажратиб олиш бўйича энг замонавий гидрометаллургия ечимлари жорий этилади.
@pressuzb
IMG_6177.MP426.45 MB
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади
Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.
“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий мулоқотнинг янги формати: юқори даражадаги ҳамкорлик
АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига ҳамраис этиб тайинланди.
У Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу Кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради.Давлат раҳбарининг Вашингтонга яқинда амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кучли динамикани намойиш этгани таъкидланади баёнотда. @pressuzb
❗️1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади
Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда:
⁃ республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
⁃ қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;
⁃ Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;
⁃ пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
⁃ Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;
⁃ Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;
⁃ Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
TBC Uzbekistan маълумотлар базасининг собиқ аналитиги Россияда 25 йилга қамалди
Москва ҳарбий суди TBC Uzbekistan маълумотлар базасининг собиқ аналитиги Евгений Серебряковни 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2024 йил июль ойида Москвадаги Синявинская кўчасида ГРУ полковниги автомобилини портлатганликда айбдор деб топилди.
@pressuzb
02:58
Video unavailableShow in Telegram
“Ўзгидромет” раҳбари атмосфера ҳавоси билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига шахсан тушунтириш берди
Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар миқдорининг ошиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳолат бир нечта табиий омиллар билан боғлиқлиги айтилди.
Биринчи омил – кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди. Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февраль ойларида кузатилади.
Иккинчи омил – ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади.
Учинчи омил – арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади.Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди.
Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар томонидан қуйидаги амалий ишлар олиб борилмоқда:
– кўча ва йўлларни намлаш;
– яшил ҳудудларни қўшимча суғориш;
– жамоат жойларини нам тозалаш;
– аҳоли учун тавсияларни етказиш;
– атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилиш.
@pressuzb
35.62 MB
Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда
Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири — йўл қопламаси ва унга яқин ҳудудларни намлашдир. Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ифлосланиш авж олган даврларда қўлланилади.
Шу сабабли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бу йилги фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилмоқда.
@pressuzb
6.mp45.63 MB
00:31
Video unavailableShow in Telegram
Биринчи хоним Зироатхон Мирзиёева Telegram каналида 20 ноябрь - Бутунжаҳон болалар куни билан табриклади.
@pressuzb
Zamin_18_11_tg_4.mp444.22 MB
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Euronews медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказди
Унда Ўзбекистон ва Euronews ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинди.
Журналистларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик”, деб ёзди Ш.Асадов.@pressuzb
Президентнинг қатъий талаби: энди қурилишда сон эмас, сифат ва аҳоли манфаати биринчи ўринда бўлади
Уй — бу фақат тўрт девор эмас. Бу — инфратузилма, мактаб, боғча ва қулай муҳит дегани. Давлат раҳбарининг янги қарори билан Ўзбекистонда “Комплекс қурилиш” ва “Реновация” даври бошламоқда.
Нима ўзгаради?
Ягона ҳаётий цикл: Уй қурилишидан тортиб, то ундан фойдаланишгача бўлган жараён қатъий назоратда бўлади. Сифатсиз қурилишга ўрин бўлмайди.
Эски уйлар ўрнига замонавий массивлар: Реновация дастури асосида эскирган уйлар янгиланиб, шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгаради.
Ер ажратишдаги тартиб: “Бўш жой кўринса, уй қуравериш” амалиёти тўхтайди. Фақат аниқ режа ва очиқлик асосида қурилиш қилинади.
❗️Нима учун бу муҳим:
Уй-жой қурилиши кўпайса, тақчиллик (дефицит) камаяди, нархлар барқарорлашади. Ипотека ўсиши — қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имкониятини кенгайтиради. Режа “қоғозда” эмас: аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва амалга ошириш жадвали асосида ижро этилади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Хужанов Азиз Мажидович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
А.Хужанов тайинловга қадар транспорт вазири котибияти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Компаниянинг собиқ раҳбари Саттаров Санжар Садикович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
1C UZTELECOM: 30 кун давомида энг тўлиқ PROFI тарифидан бепул фойдаланиш имконияти
UZTELECOM корхоналар учун 1C платформасидаги булут хизматларини кенгайтиришда давом этар экан, мижозларга 1C UZTELECOM сервисининг энг функционал — PROFI тарифини 30 кун давомида бепул синаб кўриш имкониятини тақдим этмоқда. Ушбу таклиф корхоналарга 1C асосидаги кенгайтирилган имкониятларни реал иш жараёнида баҳолаш ва автоматлаштириш самарадорлигини амалда кўриш имконини беради.
Ҳозирда булутда икки асосий дастур мавжуд:
• 1C: Бухгалтерия
• 1C: Компания бошқаруви
PROFI тарифи ушбу икки дастурдаги барча кенгайтирилган функцияларга тўлиқ кириш имконини таъминлайди.
PROFI тарифининг афзалликлари
PROFI тарифи мураккаб ва кўп жараёнли корхоналар учун мўлжалланган бўлиб, кенг функционал имкониятларга эга.
1C: Бухгалтерия PROFI • Кенгайтирилган молиявий ва солиқ ҳисоби • Омбор ҳаракатларини батафсил юритиш • Кенгайтирилган автоматик ҳисоботлар • Сотиб олиш, сотиш ва тўлов жараёнларини комплекс бошқариш
1C: Компания бошқаруви PROFI • Савдо жараёнлари, буюртмалар ва мижозлар билан ишлаш бўйича кенгайтирилган модуллар • Режалаштириш, буджетлаштириш ва харажатларни таҳлил қилиш • Бошқарув кўрсаткичлари бўйича автоматик таҳлилий ҳисоботлар • Бўлимлараро жараёнларни ягона бошқарув тизимида бошқаришPROFI тарифида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас, шу боис корхона тест даври давомида хизматнинг максимал функцияларидан фойдаланади. Хизматни улаш тартиби PROFI тарифини бепул синаб кўришни бошлаш учун қуйидаги амаллар бажарилади: 1. 1c.uztelecom.uz сайтига кириш ва онлайн ариза юбориш Мижоз биринчи навбатда 1c.uztelecom.uz сайтига киради ва онлайн ариза шаклини тўлдиради. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: • Корхона номи • СТИР • Масъул шахснинг Ф.И.О. • Электрон почта манзили • Телефон рақами 2. Менежернинг алоқага чиқиши UZTELECOM мутахассиси мижоз билан боғланиб, маълумотларни тасдиқлайди ва қайси дастур мос келишини аниқлаб беради. 3. PROFI тарифини фаоллаштириш учун таклиф хати юборилиши Мижоз кўрсатган электрон почта манзилига хизматни фаоллаштириш учун махсус таклиф хати юборилади. Хатда тизимга киришни бошлаш учун тегишли ҳавола бўлади. 4. Логин ва паролнинг автоматик шаклланиши Мижоз ҳаволани босгандан сўнг, тизим автоматик тарзда логин ва пароль яратади. Ушбу маълумотлар шахсий кабинет ва 1C тизимига кириш учун ишлатилади. Мижоз уларни албатта сақлаб қўйиши керак.
PROFI тарифини синаб кўриш нима учун муҳим? • Хизматнинг барча имкониятларидан чекловсиз фойдаланиш мумкин • Корхона жараёнларини реал шароитда автоматлаштирилган ҳолатда синаб кўриш имконияти яратилади • Иш самарадорлиги бўйича аниқ хулоса чиқариш мумкин • Қарор қабул қилишдан олдин хизматнинг тўлиқ афзалликларини ўрганиб чиқиш имкони бўлади • Ҳеч қандай мажбурий тўловларсиз 1C тизимининг энг тўлиқ функцияларига кириш тақдим этилади • Тест даври давомида корхона барча модуллар билан амалий ишлайди ва хизматнинг самарадорлигини ўз фаолиятида синаб кўради.@pressuzb
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Datavice компаниясини санкциялар рўйхатига киритди.
Санкция жорий қилинган ушбу компания Россиянинг IT сектори билан алоқадорликда айбланмоқда.
Datavice МЧЖ 2025 йил 3 июлда давлат рўйхатидан ўтган. 100% улуш билан таъсисчиси сифатида Макаров Максим Владимирович кўрсатилган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ню-Йорк мэри Ўзбекистонга келди
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Ню-Йорк шаҳар мэри Эрик Адамс бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Эрик Адамс Ўзбекистонга бегона эмас. 2024 йил сентябрь ойида унга нисбатан коррупция иши бўйича айблов эълон қилинди. Даставвал у сайлов кампанияси учун Туркиядан ноқонуний хайрия маблағларини олганликда гумонланаётган эди. Кўп ўтмай тергов Адамснинг нафақат Туркия, балки Исроил, Қатар, Хитой, Жанубий Корея ва Ўзбекистон билан алоқаларини ҳам қамраб олгани маълум бўлди.
The City нашрига кўра, Ню-Йоркда ўз бизнесига эга асли ўзбекистонлик тадбиркор Толиб Мансуров бу ишда фигурантлардан бирига айланган.
“Эрик Адамснинг мамлакатдаги энг катта шаҳар мэри сифатидаги статусидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистондаги ҳокимият ҳақида шаклланган салбий қарашларни юмшатишда, Бруклин туманидан бўлган бир бизнесмен Ўзбекистон ҳукуматининг прокси вакили вазифасини бажарганликда гумонланмоқда”, дея ёзганди нашр тергов материалларига асосланган ҳолда.Қайд этилишича, Толиб Мансуров сайловолди кампаниясида Эрик Адамсни қўллаш учун ноқонуний хайриялар ташкил қилганликда гумон қилинган. Федерал судья 2025 йил 2 апрель куни Нью-Йорк мэри Эрик Адамсга нисбатан очилган коррупция ишини Адлия вазирлиги илтимосномасига кўра ёпган. @pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Фаррух Жахонгирович Пулатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Кудбиев Шерзод Давлятович Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
