Pressuzb
Open in Telegram
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси Алоқа учун: @pressuzbot
Show more2025 year in numbers

23 216
Subscribers
-1924 hours
-907 days
-41530 days
Posts Archive
GOLDEN HOUSE’га қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилди
Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқ орқали “Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми?” мазмунида қолдирилган мурожаат фуқаролар муҳокамаларига сабаб бўлган.
Жумладан, ушбу мурожаатда “Агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мижозлар бу қурувчи корхона устидан ҳатто мурожаат қилинган тақдирда унинг ишчанлиги ва обрўсига путур етказилган дея яна унга жарима қўлланиши” ҳам билдирилган.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда GOLDEN HOUSE компанияси томонидан улуш киритиш асосида кўп қаватли уйдан хонадон харид қилиш шартномаси шартларида истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳамда ушбу компания фаолиятига нисбатан норозилик билдириб ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилинишига ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиниши истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлардан бири эканлиги маълум бўлди.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талаблари асосида “Golden House Property Group” МЧЖга қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш чораларини кўриши юзасидан белгиланган тартибда кўрсатма берилди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Мелибаев Содир Адилович “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Финландия президенти Тошкентга UzAirways’нинг одатий рейсида учиб келди
Финландия президенти Александр Стубб 29 октябр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эътиборлиси, фин етакчиси Uzbekistan Airways’нинг Остона–Тошкент йўналишидаги одатий рейси (HY-722, Airbus A320)да учиб келган. У 28-29 октябр кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлган эди.
@pressuzb
Президент администрациясида тайинловлар:
Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;
Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Словакия президенти Петер Пеллегрини Ўзбекистонга келди
Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида иштирок этади.
Бош конференциянинг тарихий сессияси қирқ йил ичида биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бундай кенг кўламли халқаро форумнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига содиқлиги, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга фаол ҳисса қўшишга қатъий интилишининг ёрқин тасдиғи бўлади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 29 октябрь – 1 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари сифатида ишлаган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент шаҳрида айни пайтда 9 балли тирбандлик кузатилмоқда.
Yandex maps’га қаралса, пойтахтнинг турли ҳудудларида жами 10 дан ортиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганини ҳам кўриш мумкин.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Камалов Аюбхон Арибжанович ва Мелибаев Содир Адилович Марказий банк раиси ўринбосарлари лавозимидан озод этилди.
@pressuzb
“O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади — ҳукумат қарори
Компания акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинади ва қайта суғурта фаолиятини амалга оширади.
Компаниянинг устав капитали 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилади, унинг 50 фоизини давлат улуши ва 50 фоизини хусусий инвесторлар улуши ташкил этиши белгиланди.
2031 йил 1 январга қадар компания акцияларининг давлат улуши бўйича двидендлари, истисно тариқасида, тўлиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилади.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Марказий банкда янги тайинловлар
• Нодирбек Муҳаммадиевич Ачилов — Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Н.Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
• Санжар Салайдинович Носиров — Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача С.Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
• Нусратулла Нигматуллаевич Фазилов — Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Н.Фазилов илгари Банкларни пруденсиал назорати департаментига раҳбарлик қилган.
@pressuzb
Photo unavailableShow in Telegram
Шароф Рашидов туманининг собиқ ҳокими тергов ҳибсхонасида сақланмоқда
Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М.Х. озод этилгани ҳақида айрим манбаларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Жорий йилнинг 10 июль кунидаги жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг ажрими билан М.Х.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, айни пайтда у тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.
М.Х.га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг иш юритувида бўлиб, бугунги кунда ушбу жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида эканлиги маълум қилинади.
@pressuzb
00:26
Video unavailableShow in Telegram
Сербия Президенти Александр Вучич 28 октябрь куни турмуш ўртоғи билан Ўзбекистонга келди. Уларни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
@pressuzb
IMG_3303.MP45.07 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович ўз хоҳишига кўра “Дори-дармон” АК бошқаруви раиси лавозимидан озод этилди. У жорий йил 28 январдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келаётганди.
Камилов Абдуғани Абдунабиевич “Дори-дармон” АК бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар компания бошқаруви
раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
@pressuzb
