arabic.uz (hikmatlar)
Ir al canal en Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Mostrar más2025 año en números

35 258
Suscriptores
-1624 horas
-757 días
+5230 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
Дунё ва охират
📜Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни дўзахийларнинг дунёда энг кўп неъмат ичида яшагани келтирилади. У дўзахга бир киритиб-чиқарилгач, унга: «Эй одам боласи, (ҳаётингда) ҳеч яхшилик кўрдингми, ҳеч неъмат кўрдингми?» дейилади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ, Роббим!» дейди.
Сўнг жаннатийларнинг дунёда энг хорликда яшагани келтирилади. У ҳам жаннатга бир киритиб-чиқарилгач, унга: «Эй одам боласи, (ҳаётингда) ҳеч хорлик кўрдингми, ҳеч қийинчилик кўрдингми?» дейилади. У: «Аллоҳга қасамки, йўқ, Роббим! Ҳеч бир хорлик кўрмадим, ҳеч бир қийинчилик ҳам кўрмадим», дейди».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 120❤ 57👍 22🤩 7🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Савдо
📜 Учта тижорат борки, улар касод нелигин асло билмайди:
1. Намоз ўқиш;
2. Қуръон тиловати;
3. Инфоқ эҳсон қилиш.
Бунинг далили: "Албатта, Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиганлар,
намозни тўкис адо этиб,
Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора нафақа қиладиганлар ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар", Фотир сураси, 29 - оят.
@arabicuz
❤ 142😢 48👍 35🔥 8🤩 8
Photo unavailableShow in Telegram
13256. Набавий дуолар
Аллоҳумма инний ас`алука феълал хойроти ва таркал мункароти, ва ҳуббал масакийн. Ва ан тағфиро лий ва тарҳаманий, ва татуба ъалаййа. Ва иза ародта биъибадика фитнатан фақбизний илайка ғойро мафтунин.
Маъноси: “Аллоҳим, Сендан яхшиликни бажариб, ёмонликни тарк қилишни ҳамда мискинларни яхши кўришни сўрайман. Мени мағфират қилиб, менга раҳм қилишингни ҳамда тавбамни қабул этишингни сўрайман. Агар бандангга фитнани хоҳласанг, фитналанмасдан жонимни олгин”.
Ровий Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу. Имом Аҳмад ва имом Термизийлар ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 74😢 52👍 9🔥 6🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13255. Солиҳ салафларнинг жума кунининг асридан сўнгги ҳолатлари
Товус розияллоҳу анҳу жума намозини ўқигач, қиблага юзланиб ўтириб, то қуёш ботгунча ҳам ким билан гаплашмас эдилар.
“Тарихи Восит” китобидан.
Муфаззал ибн Фузола раҳимаҳуллоҳ жума намозини адо қилгач, аср намозигача масжидда ўтирарди. Асрни ўқиб бўлгач эса масжидни бир четида ёлғиз ўтириб, қуёш ботгунча дуо қилар эди.
“Ахбарул қуззот” китобидан.
Саъид ибн Жубайр жума куни аср намозини ўқигач, ижобат соатларини топиш учун қуёш ботгунича ҳеч ким билан гаплашмас эдилар.
Салт ибн Бастом кўр бўлиб қолди. Жума куни асрда унинг биродарлари ўтириб ҳаққига (шифо сўраб) дуо қила бошладилар. Кун ботишидан аввал бир марта аксирган эди, кўзи яна кўра бошлади.
“Тарихи Димашқ” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 108😢 63👍 15🔥 4🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
13254. Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ: “Агар қалбингда қаттиқликни, баданингда заифликни ва ризқингда маҳрумликни кўрсанг, билиб қўйки, сен ўзингга тааллуқли бўлмаган нарсалар ҳақида гапиргансан”, деди.
Муновийнинг “Файзул қодир” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 141❤ 53👍 22🔥 10😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13253. “...У зотнинг биринчи айтган гаплари менга: «Эй Оиша! Аллоҳга ҳамд айт! У сени оқлади!» дейиш бўлди. Шунда онам менга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ўрнингдан тур!» дедилар...».
Имом Муслим ривояти.
🟢Изоҳ: Бу сўзлар «Ифк ҳодисаси» номи билан машҳур бўлган, мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳога нисбатан айтилган туҳматдан кейин айтилган.
Яъни, Аллоҳ таоло у зотнинг поклигини Қуръони каримнинг Нур сурасидаги ушбу: “Шак-шубҳасиз, бу бўҳтонни (вужудга) келтирган кимсалар ўзларингиздан бўлган бир тўдадир. Уни сизлар ўзларингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшиликдир”, 11-оятидан бошлаб бир нечта оятларини нозил қилиб эълон қилганидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзларининг бир қисмидир.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 83😢 37👍 11🔥 9😱 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
يحكى أن رجلاً من الصالحين كان يوصي عماله في المحل بأن يكشفوا للناس عن عيوب بضاعته إن وجدت
وذات يوم جاء يهودي فإشترى ثوباً معيباً ولم يكن صاحب المحل موجوداً فقال العامل : هذا يهودي لايهمنا أن نطلعه على العيب
ثم حضر صاحب المحل فسأله عن الثوب فقال : بعته لليهودي بثلاثة آلاف درهم ، ولم أطلعه على عيبه ، فقال : أين هو ؟ فقال : لقد رجع مع القافلة ، فأخذ الرجل المال معه ثم تبع القافلة حتى أدركها بعد ثلاثة أيام
فقال لليهودي : ياهذا ، لقد إشتريت ثوب كذا وكذا وبه عيب ، فخذ دراهمك وهات الثوب ، فقال اليهودي : ماحملك على هذا ؟ فقال الرجل : الإسلام ، إذ يقول رسول الله صلى الله عليه وسلم : من غشنا فليس منا
فقال اليهودي : والدراهم التي دفعتها لكم مزيفه، فخذ بها ثلاثة آلاف صحيحة ، وأزيدك أكثر من هذا أشهد أن لاإله إلا الله وأن محمداً رسول الله
قال عمر بن الخطاب : ( كونوا دعاة إلى الله وأنتم صامتون ) فقيل كيف ذلك ؟ قال: بأخلاقكم.
📜Ҳалоллик ва гўзал аҳлоқ
Ҳикоя қилинишича, солиҳ кишилардан бири дўконидаги ишчиларига: "Молларингизда бирор айб бўлса, одамларга уни очиқ айтинглар," деб тайинлар экан.
Бир куни дўконга бир яҳудий келиб, айбли кийим, мато сотиб олди. Дўкон эгаси ўша пайтда йўқ эди. Ишчи: "Бу яҳудий-ку, айбини айтмасак ҳам бизга фарқи йўқ," деди.
Сўнг дўкон эгаси келди ва ундан кийим ҳақида сўради. Ишчи: "Уни яҳудийга уч минг дирҳамга сотдим, лекин айбини айтмадим," деди. Дўкон эгаси: "У қани?" деб сўради. Ишчи: "Карвон билан жўнаб кетди," деди.
Шунда ҳалиги киши пулни олди-да, карвоннинг орқасидан йўлга чиқди ва уч кундан кейин уларга етиб олди.
У яҳудийга: "Эй биродар, сен фалон кийимни сотиб олгандинг, уннинг нуқсони, айби бор. Мана пулингни ол-да, кийимни қайтариб бер," деди.
Яҳудий: "Бу ишни қилишга сени нима мажбур қилди?" деб сўради.
У киши: "Ислом," деди. "Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:"...Ким алдаса, биздан эмасдир», деганлар", деб жавоб берди. (Имом Муслим, Абу Довуд, ва Термизий ривояти)
Шунда яҳудий: "Сизларга берган дирҳамларим ҳам қалбаки эди. Мана сенга уч минг тоза дирҳам, олинг, бундан ҳам кўпроғини бераман," деди ва қўшимча қилди: "Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ! (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расули эканига гувоҳлик бераман!)", деди. (ва мусулмон бўлди).
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Аллоҳга жим турган ҳолингизда даъват қилинглар!", дедилар. У зотдан: "Бу қандай бўлади?" деб сўрашганда, "Ахлоқингиз билан," деб жавоб берганлар
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube.
❤ 104😢 61👍 40🔥 8🤩 6
Photo unavailableShow in Telegram
13252. Аллоҳ Ўзи севган ва ҳузурида қадрли бўлган мўмин бандасини кичик бир тойилиш ёки хато билан ҳам тарбиялайди, шунда у доимо сергак, ҳушёр ва эҳтиёткор бўлади...
Аммо, кимки Унинг назаридан тушса ва Унинг учун қадрсиз бўлиб қолса, У зот уни гуноҳлари билан холи қолдиради. Ҳар гал у гуноҳ қилса, унга бир неъмат пайдо қилади.
Мағрур, ғурурга берилган киши буни Аллоҳнинг унга бўлган каромати ва ҳурматидан деб ўйлайди, лекин билмайдики, бу аслида хорликнинг айни ўзи бўлади.
Яна, Аллоҳ бу билан унга қаттиқ азобни, ортидан ҳеч қандай (ижобий) оқибати бўлмайдиган жазони ирода қилаётганини билмайди.
“Зодул маъод”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 109❤ 44👍 12🔥 10😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
Раҳматуллоҳ
📜"Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан..."
🟢"Аллоҳ шундай Зотки, шамолларни юбориб, улар ила булутни қўзғатур ва у(булут)ни осмонда Ўзи хоҳлаганича ёюр ва бўлак-бўлак қилур, бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. Қачон у(ёмғир)ни Ўз бандаларидан хоҳлаган кимсаларга етказса, улар дарҳол шод бўлурлар", Рум сураси, 48 - оят
🟢"Аллоҳ осмондан сув тушириб, уни ердаги манбалардан оқизиб қўйганини кўрмадингми?! Сўнгра у ила турли рангдаги экинларни чиқаради", Зумар сураси, 21 - оят.
🟢"У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга ундан ичимлик ва ундан (чорвани) ўтлатадиган ўсимлик бор. У Зот ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бор", Наҳл сураси, 10, 11 - оятлар.
🟢"Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмадингми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан", Нур сураси, 43 - оят.
🟢"Ва осмондан баракали сувни тушириб, у билан боғ-роғларни ва дон ҳосилини ўстирдик. Ва зич тугунчали, шингиллари бор хурмоларни ҳам... бандаларга ризқ қилиб. Ва у (ёмғир) билан ўлган шаҳарни тирилтирдик. (Қабрдан) чиқиш ҳам шундай бўладир", Қоф сураси, 9-11 - оятлар.
📝 Инсон ўз хоҳишига кўра табиатда сувнинг айланиш жараёнига аралашиши, унинг босқичларини ўзгартира олиши, тезлаштириши ёки секинлаштириши имконсиз. Табиатда сувнинг айланиш жараёни гидрологияга оид замонавий кузатишлар асосида қуйидагича изоҳланиши мумкин:
"Қуёш нурларидан келадиган иссиқлик таъсирида денгиз сувлари ва ернинг устки қобиғига чиқиб қолган ер ости сувлари буғланади. Ҳосил бўлган буғ атмосферага кўтарилади, у ерда конденсацияланади ва кейин булутларга айланади.
Сўнг шамолларнинг аралашуви рўй беради ва улар турли масофалардаги булутларни ҳаракатга келтиришади. Булутлар бу босқичда ёмғир ҳосил қилмасдан туриб тарқалиб кетиши ёки бошқа булутлар билан қўшилиб катталашиши ёки кичик қисмларга бўлиниши ёки ривожланиб, кейин ўзи ёмғир ҳосил қилиши мумкин.
Агар бу ёмғир денгизлар устига ёғадиган бўлса (ер сатҳининг 70 фоизи сув билан қопланган), сувнинг айланиш жараёни тез орада яна такрорланади.
Агар ёмғир қуруқликка ёғса, ўсимликлар улардан суғорилади, ўсиб-унади ва сувнинг маълум қисмини барибир атмосферага қайтариб беради.
Қолган ёмғир сувлари ерга сингиб ё ер ости йўллари орқали денгизларга бориб қўшилади ёки булоқлар ва ер ости сувларига айланиб, охири барибир ернинг устига қайтиб чиқади ва яна буғланиб атмосферага кўтарилади".
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 65👍 43😢 16🤩 6🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
13251. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло мўмин кишининг зурриётини гарчи улар амалда паст бўлса-да, кўзи қувнасин учун у(фарзанд)ларнинг даражасини кўтариб қўяди”, дедилар.
Имом Баззор, Ҳоким ва Байҳақий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 127😢 67👍 31🤩 8
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз
🕌 Муторриф отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларида йиғидан тегирмоннинг овозига ўхшаш овоз чиқар эди».
Абу Довуд ривояти.
🟢Изоҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам энг аъло намозхон бўлиб, намоз ўқишни бошқаларга таълим берганлар. Намоз нималигини ҳаммадан яхши англаб етганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиб ўқиганлар. Бу ривоятдан кўриниб турибдики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, Аллоҳдан қўрқиб йиғлар эдилар, кўксиларидан тегирмон ёки қозоннинг қайнашига ўхшаш овоз эшитилиб турар экан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 144❤ 54👍 12😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Илмий мўъжизалар
🌴Анор саратон касалликларидан ҳимоя қилади ва Алцгеймерга қарши курашади
" У осмондан сувни туширган Зотдир. Сизга ундан ичимлик ва ундан (чорвани) ўтлатадиган ўсимлик бор. У Зот ўша (сув) ила сизга экинларни, зайтунни, хурмоларни, узумларни ва турли меваларни ўстирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят(белги)лар бор», Наҳл сураси, 10, 11 - оятлар.
Аллоҳ Қуръонда зикр қилган ўсимликларнинг илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган улкан фойдаларини кўриб чиқамиз.
📚 Анор ўсимлиги ва унинг илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган фойдалари
🟢 Қуръони каримда анор
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло анор мевасини 3 марта, Раҳмон ва Анъом сураларида зикр қилган, бу унинг "жаннат аҳлининг меваси" эканлигига ишорадир. Раҳмон сураси 68-оятида Аллоҳ таоло айтади: “Икковларида мева-чева, хурмо ва анорлар бор".
Анъом сурасининг 99-оятида эса шундай дейилади: "У осмондан сув туширган Зотдир. Бас, у (сув) ила турли набототлар чиқардик. Ундан янги сабза урган ўсимликларни чиқардик. Ундан ғужум-ғужум бошоқлар ва хурмодан – унинг тугунчасидан яқин шингиллар ҳамда узумлардан боғлар, шунингдек, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз. Унинг мева тугиш пайтидаги мевасига ва пишишига назар солинг. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавм учун оят(белги)лар бордир".
Ва яна шу сурада Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзи бор: "У ишкомларга кўтариладиган ва ишкомларга кўтарилмайдиган боғларни, хурмо ва экинларнинг емишини хилма-хил ҳолда, зайтун ва анорларни бир-бирига ўхшаш ва ўхшамайдиган қилиб пайдо қилган Зотдир. Меваси пишганда, мевасидан енглар ва йиғим-терим куни ҳақини беринглар. Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилувчиларни севмас", Анъом сураси, 141-оят.
🟢 Юрак касалликлари ва суяк мўртлигидан (остеопороз) ҳимоя қилади
Исфаҳон (Эрон) юрак-қон томир тадқиқотлари институтига қарашли Физиология тадқиқот маркази олимлари томонидан 2014 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, анор кучли антиоксидант бўлиб, флавоноидлар, антоцианинлар, пуник кислота, эллагитаннинлар, алкалоидлар, фруктоза, сахароза, глюкоза ва оддий органик кислоталар каби бирикмаларга бой.
Шунингдек, у вирусга қарши, қон босимини туширувчи ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга бошқа компонентларга ҳам эга.
Тадқиқотда анордан саратоннинг бир неча турлари, юрак-қон томир касалликлари, суяк мўртлиги (остеопороз) ва ревматоид артритнинг олдини олиш ва даволашда фойдаланиш мумкинлиги таъкидланган. Бундан ташқари, у яраларни битишини яхшилайди ва репродуктив тизим учун фойдалидир.
🟢 Простата, кўкрак ва йўғон ичак саратонига қарши курашади
Анор меваси простата саратонини даволашда қўлланилиши мумкинлиги, чунки у саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиб, уларнинг нобуд бўлишини рағбатлантириши мумкинлиги исботланган.
Тадқиқот шуни кўрсатадики, ачитқили анор шарбати янги анор шарбатига нисбатан икки баробар кўпроқ пролиферацияга қарши таъсирга эга бўлиб, кўкрак саратони ҳужайраларига қарши курашади. Шунингдек, анор уруғининг ёғи ҳам саратон ҳужайраларининг маълум бир қисмининг кўпайишини тўхтатади.
🟢Анор шарбатининг йўғон ичак саратони ҳужайраларида яллиғланишга қарши таъсири бор
Тери саратонида ҳам фойдаси бор. Сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотларда анор ёғи ўсимта пайдо бўлиш даражасини 7% га пасайтириш орқали кимёвий ҳимоя (химиопрофилактика) самарадорлигига эга эканлиги исботланган.
🟢 Микробларга қарши восита
Бактерияларнинг микробларга қарши дори воситаларига чидамлилиги ортиб бораётганлиги сабабли, доривор ўсимликлар муқобил воситалар сифатида кўриб чиқилмоқда. Анор ўзининг микробларга қарши хусусиятлари туфайли маъқулланган. Қуритилган анор пўсти кукуни сийдик йўллари инфекциясига сабаб бўлувчи асосий бактериялардан бирига қарши курашишда юқори қобилиятга эга эканлиги исботланган.
Давоми бор...
@arabicuz
❤ 62👍 30😢 9🤩 2🔥 1

❤ 9
Photo unavailableShow in Telegram
13250. Барака улуғ олимлар биландир
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши: “Модомики одамлар илмни ўз катталаридан, омонатли кишиларидан ва олимларидан олар экан, яхшиликда бўладилар. Аммо агар улар илмни ўз кичикларидан ва ёмонларидан олсалар, ҳалок бўладилар”, деди.
Имом Байҳақийнинг "Шуъабул иймон"даги ривояти.
🟢Изоҳ: Бу сўзда “катталар” деганда ёш жиҳатдан катталар эмас, балки илм ва тақвода етакчи, омонатли, ишончли уламолар назарда тутилган.
“Кичиклар” — бу ерда ёшлар эмас, балки илмсиз, тажрибасиз ёки бидъатчи, хато фикрли одамлар назарда тутилади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 68👍 37😢 24🔥 9😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
13249. Ўлим менга таълим берди...
Тўсатдан келадиган ўлим менга амалимни Аллоҳ учун холис қилишни ва одамларнинг розилиги менга аҳамиятсиз бўлишини таълим берди...
Тўсатдан келадиган ўлим менга намозни аввалги вақтида ўқишни ўргатди, чунки унинг охирига етаманми ёки йўқми, билмайман.
Тўсатдан келадиган ўлим менга ўлим фақат бир хилда келмаслигини, балки соппа-соғ бўлсам ҳам, унинг белгиланган вақти келса (сўзсиз ижро бўлишини) таълим берди...
Тўсатдан келадиган ўлим менга бугун сотиб олишим керак бўлган нарса эртага керак бўлмаслигини, аммо бугун Қуръондан ўқишим керак бўлган нарсага эртага жуда муҳтож бўлишимни таълим берди.... Шундай экан, Қуръондаги вазифамни ҳамма нарсадан устун қўяман.
Тўсатдан келадиган ўлим менга кўп истиғфор айтишни таълим берди... Тўсатдан келадиган ўлим менга кафандан бошқа ҳеч нарса олиб кетмаслигимни таълим берди...
Бас, уйини тоатлар билан обод қилган ва қабрини Қуръон ва Аллоҳга қурбат билан ёритган кишига хушхабар бўлсин.
Тўсатдан келадиган ўлим менга яхшилик қилувчи кишини ёмон ўлимлардан асрашини таълим берди...
Тўсатдан келадиган ўлим менга бутун дунё фақатгина ўйин-кулги, зийнат, ўзаро фахрланиш, мол-дунё ва фарзандларни кўпайтиришдан иборат эканлигини таълим берди...
Аллоҳим, мен ғафлат ўлимидан асра ва мени Сен мендан рози бўлган ҳолда дунёдан олгин!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 110😢 91👍 21🔥 7😱 1🤩 1