📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ir al canal en Telegram
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси... Инсон такдирини аччик синовлари... Hamkorlik va reklama uchun 👇👇 @Bronzam . . . . . .
Mostrar más2025 año en números

24 550
Suscriptores
-2524 horas
-1557 días
-78630 días
Archivo de publicaciones
#Қарғалар_маҳкамаси
79-қисм
Хаёлларимга шўнғиб гоҳ ўзимдан, гоҳ Юсуфдан, энг кўпда тақдиримдан ўпкаланиб кетар эдим. Қодирнинг телефони жиринглади. Машинадаги ускунага боғлагани учун гўшакни кўтарганда овозни мен ҳам эшитиб турар эдим.
“Эшитаман!”,-деб Қодир гўшакни кўтарди.
Қарши тарафдан қўшиқ ва шовқин овози келарди.
“Ишинг битдими?”,-деб гапирган Юсуф эди.
“Йўқ, ҳали яна озгина бор. Сизники битдими?”,-деб Қодир ундан сўради.
“Мен кетганим йўқ. Яндексга чиқазиб юбордим. Ишинг битиб орқага қайт, шу ердаман”,-деб гўшакни қўйди.
Нодирани такси билан жўнатганини эшитдим. Юзимда кинояли жилмайишни сездим.
“Мен ҳам таксида кетардим, бекор овора бўлдингизлар”,-дедим кўпликни қўшиб.
Мақсадим, Қодирдан асл бошқа нарсани билиш эди.
“Ҳечқиси йўқ. Биз ўзи бугун Юсуф ака билан ўтирмоқчи эдик. Сизни ташлаб орқага қайтаман”,-деди.
Эртага дам олиш куни эди. Балки даврада аёллар борлиги учун эмин- эркин ича олмади. Қодир қайтса, яна у ер, бу ерда думалаб қолишдан асраб қоларди.
🐦⬛️
Уйқу- энг кўп миянинг бекорчи пайтида келиб, сиз истанг, истаманг устингизга бир оғирлик бўлиб чўкарди. Ва уйқунинг энг тубларида сузиб юрарди инсон.
Аммо ўйлови ортиқча бўлгандан сўранг уйқусизликнинг дардини. Тун ярмигача ётоғимда у ёндан бу ёнга айланавериб охири бошқа бир илож топиб миямни чалғитишим кераклигини билдим ва яна бир ҳужжатли фильм очдим, бу сафар майда ҳашаротлар ҳақидагиси тўғри келганди.
Бор диққатим билан экранга қарай бошладим. Унда биз томонда чивин, аммо адабий тилда пашша деб аталадиган, ёз ойлари кўпаядиган махлуқотлар ҳақида эди. Атрофда шунчаки мавсумий кўринган ва фақат нарсалар устига қўнганда ёки уйқингни бузганида эътиборингни тортган бир ҳашаротнинг, қанчалик мураккаб ва ўзига хос ҳаёти борлигини кўрдим.
Ҳужжатли фильмни тайёрлаганлар бу жонзот билан боғлиқ айрим ҳадисларни келтиришгани менга жуда қизиқ бўлди.
Замонавий олимлар пашшанинг икки қанотини текширишиб, унда бирида паразит ва бактериялар борлигини, иккинчисида эса, ўша бактерияларга қарши антисептик восита борлигини аниқлашибди.
Фильм муаллифи эса, буни бир минг тўрт юз йил аввал пайғамбаримиз с.а. айтиб кетганларини, “Агар таомингизга бир пашша тушса, унда уни олиб ташлашдан аввал бир ботириб олинг”,-деганларини эслатди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 54👍 14👏 7🔥 3🥰 1
01:30
Video unavailableShow in Telegram
Қани эди менга ҳам адашиб телефон бўлса😔
16.42 MB
❤ 6
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Бу мани энг севимли блогерим...
Калбимдаги гапларни хис килгандек гапиради ...
8.62 MB
❤ 7
Photo unavailableShow in Telegram
Эрим билан ажрашкандан кейин узоқ вақт давомида ҳеч ким билан ишқий муносабатда бўлмадим
⁃Бир куни танишув сайтларида бир йигит билан сухбатлашиб қолдим негадир у менга расмларини ташамади аммо ёзишмалар орқали мен унга ошиқ бўлиб қолдим
⁃Орадан бир неча ҳафта ўтди унинг таклифи билан биз кўришишга қарор қилдик мен жуда хурсанд эдим ҳаёлимда янги бахт топкан эдим
⁃Ишдан чиқдим айтилган манзил бўйича паркга бордим ва скамейкада ўз бахтимни кута бошладм айтилган вақтдан 10 дақиқа ўтди ҳеч ким келмади мен яна кутишга қарор қилдим узоқдан исмими айтиб бир эркак келди уни кўришим билан кайфиятим тушиб кетди чунки ...давоми16+👇
❤ 7
Давоми...😱
#Қарғалар_маҳкамаси
78-қисм
“Йигитлар, ким дори олмаган бўлса, қизларни уйига ташлаб қўйсин. Кечликка таксида юришмасин”,-деди Нўъмон Бурханович.
Дори деб атагани ичимликни деярли ҳаммаси олганидан, машинаси бор фақат Юсуф ва Қодир қолган эди.
“Қодир, сизнинг йўлингиз Зумрад томонда, сиз Зумрадни ташлаб ўтинг. Юсуф Мирзаевич билан йўлимиз бир. Биз ҳам бир пасда етиб оламиз”,-деб доҳиёна фикр берди Нодира.
Ихтиёрсиз Юсуфнинг юзига қарадим. У эса эшик олдида қўйилган ахлат челагига тамакисининг кукунини тушуриш билан овора бўлди. Ичимдан бир ҳис Нодирага рад берсин, майли мени олиб бормасин, лекин уни ҳам олиб кетмасин дерди.
Қодир эса менга юзланди.
“Юринг, машинам бу томонда “,-деб менга йўл кўрсатди.
Индамай унинг ортидан юра бошладим.
Улар ортда қолди. Аслида ортда қолган менинг юрагим бўлди. Аммо бир нарсани тушундим. Мен мана шундай ҳолатга тушиб, секин –аста уни ичимда ўлдирар эдим демак.
Бажарган ишимнинг ва эришган ютуқларимнинг хурсандчилиги бўзимда қатор бўлиб тизилганди. Бу кунлар ҳам ўтишини билардим.
Ҳозир шунчаки эски яранинг ери қонади холос. Албатта бу ярамга ҳам малҳам топиларди. Вақтида унинг юзига айта олмаган туйғуларим барқ урмоқда, деб қабул қилишим лозим эди.
Ҳозир ҳис этаётган ҳар ҳиссим, шунчаки алданган бир қизнинг алами.
Машина шаҳарнинг катта кўчаларида юрар экан, ойнадан ташқаридаги ранг-баранг чироқларни томоша қила бошладим.
Худди уларга узоқ термулсам, ичимдаги зулмат, ёруғликка алмашадигандек эди. Ҳаёт ёруғликка қанчалар муҳтож эканини ўшанда англадим. Инсонлар туйғуларида бир муаммо бор эди-ки, дунёда бунча зулм, бунча ўлимлар ва урушлар бор.
Қотил изидан қувиб, аслида ўз келажагимнинг қотили бўлаётганимни фарқига бормаган эканман.Секин –аста йўқ бўлаётганимни, бир туйғуга асир тушганимни билмабман. Неча ўлим ҳодисаси билан боғлиқ жиноий иш қўлимдан ўтди.
Эрига жаҳл қилиб ўзига ўт қўйганни, ўзига ва болаларига зарар берганини кўриб “Арзидими жонингдан кечишга “,-деб неча бор жасад расмларига қараб гапирдим.
Лекин бу ишлар унчалик осон эмас экан-ки, ўзим бир деганда ўтмишдаги ярамнинг устини ёпа олмаяпман. Бошқага гапириш, маслаҳат бериш нақадар осон экан, Зумрад. Дардини тотмаган жафосининг таъмини билмас экан.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 60🔥 18👍 10❤🔥 8
01:19
Video unavailableShow in Telegram
.....КАЙФИЯТ.......🤍🤍🤍
Яхши кайфият кун давомида хамрохингиз бўлсин
14.73 MB
😁 4❤ 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
"Аммажон"🥰🌸
Атиргулни ҳушлайсиз,
Меҳрингизни тўшайсиз.
Суюклигим аммажон
Сиз бобомга ўхшайсиз.
Кўзларингиз қародир,
Жонга ўтлар солодир.
Чиройлигим аммажон
Поччам ишқдан яродир.
Гуллардек очинг чирой
Ҳавас қилар тўлин ой,
Гўзал гулим аммажон
Ўзим сиздан ўргилой.
Қародир дона холиз,
Бахт эрур бизга бориз.
Меҳрибоним аммажон
Соғ бўлсин тан-у жониз.
10.89 MB
❤ 10
#Қарғалар_маҳкамаси
77-қисм
“Унда бу иш бизнинг ишимизнинг бир парчаси экан. У ҳужжатларни олиб, биз давом эттирамиз”,-деб Юсуф яна қарши чиқди.
Унинг дарди маълум. Мени Фирдавс деган одамдан узоқ тутиш.
“Юсуф! Бу ишни Зумрад ёлғиз ўзи эплаб, шу нуқтага келтириб туташтирди. Сен Зумрад билан бир гуруҳ бўл. Нодира қизимиз эса терроризмга ёрдам берсин”,-деб бошлиқ энг бўлмағур вазифани икки эски юрак зобитларига топширди.
Нодира қарши чиққан овоз чиқарса-да, Юсуф худди мақсадига эришган бировдек менга маъноли қарарди.
Сиз денг,ўткир қараш. Мен ”Қўлимга тушдингми” қараши дей.
🐦⬛️
Режаларинг ва орзуларинг кўприкнинг бир учида турса, бошқа учида чеккан изтиробинг ва аламинг турар эди. Юрагим ерида тинмай типирчилар, ақлим исён қилар, юз ифодам эса, берилган топшириққа бутунлай қарши чиққанди. Юсуф билан бирга ишлаш дегани, емсиз қўйилган қопқонга тушиш дегани.
Қисқа муддат ичидаги ютуқларни нишонлаш учун ҳамма бирга овқатлангани кетдик. Миллий таомлар пиширадиган бу маконга бегоналар келмас экан. Жамил бўлсайди, бу ерни Русалка деб атаган бўларди.
Икки қиз бир бурчакда, қолган ҳамма ёйилиб ўтирган даврада овқатлар ва газаклар буюртма берилди. Менга ёқмаган томони, дастурхонга бир шиша спиртли ичимлик келгани бўлди.
Йиғилишдан чиқиб бу ерга келгунча Юсуф билан кўз-кўзга келишни истамадим. Шунга, нигоҳларим ундан бошқа ҳар ерда кезарди.
Дастурхон даврасида сиёсатдан тортиб, кундалик мавзулар ҳақида қизғин суҳбат борарди.
“Қани олинг, Юсуф ака”,-деб унга бир пиёлада ароқ узатилди.
Ўзи икки кун аввал ўлгудек ичиб ариқларга йиқилгани етмагандек, яна ичикиликни оғзига олишини қаранг?
Чидолмай унга қарадим.Ростан ичадими деб кузата бошладим. Ким- кимни азоблайди ўйинини бошлатгандек эди гўё. Унга сузилган ичимликни олди ва секин юқорига кўтариб оғиз масофасига яқинлаштирди. Аммо орамизда кўз жанги бошланди.
Худди бир кинонинг оғир ва секин саҳналари суратга олиняптида, икки душман бир-бирига ўқ узишдан аввал қаттиқ тайёргарлик кўраётганга ўхшарди.
Мен учун мангуликдек туйилган вақтдан сўнг, ичкисини қайтиб столга қўйди.
Ҳеч нима демади. Ёнидагилар ҳам бошқа индамади. Ўзи ҳам қайтиб мен томонга қарамади.
Қизғин суҳбат ва таомланиш ўз ниҳоясига етиб, ҳамма уй –уйига кетадиган бўлди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 53🔥 12👍 6😁 3❤🔥 1
#Қарғалар_маҳкамаси
Бонус!
76-қисм
"Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим”,-деганимда Юсуф суяниб ўтирган еридан гавдасини тиклади.
Нодира мийиғида куларди. Қолганлар гапимнинг давоми қаерга боришини кутарди.
“Маҳаллада ҳали ҳам бу оилани яхши эслашади.Ҳатто ўша мудҳиш куни қарши деразадан Чаросни кўрганлар бор”,-деганимда Юсуф орага кирди.
“Чарос Турғунованинг ўлими ҳақидаги тергов иши, бизнинг ишимиз эмас”,-деб эътироз билдирди.
Мен унга қарадим, аслида ёлғиз ўзим иш қилганимга жаҳли чиққан эди. Айтдим-ку, танийман уни ва унга бу ишим ёқмади.
“Юсуф тўғри айтяпти.Бизнинг ишимизга алоқаси йўқ”,-деб бошлиқ ҳам Юсуф томон бўлди.
“Алоқаси бор- йўқлигини аниқлаш учун Чарос Турғунованинг қотилини топишимиз керак”,-дедим бир гапда туриб.
“Зумрад! Бу ер тергов бўлими эмас”,-деб гапга кирди Нўъмон Бурханович.
“Тўғри, йўқ. Лекин сиз шубҳаланаётган Фирдавс Турғунов Хуршиднинг ўлими сабаб бўлиб, ётган еридан чиқмади. Синглисининг ўлими ҳақида суриштирганимда чиқди. Ва кўриб турубман-ки, бунга ўзига яраша сабаби бор.”
“Бу билан нима демоқчисан?”,-деб бесабрлик қиларди бошлиқ.
“Бугун маҳаллага борганимда, Чарос Турғунованинг ўша пайтларда гаплашиб юрган бир йигити борлигини билдим. Оила бу масалада жуда қаттиққўл бўлгани тергов хужжатларидан ҳам маълум. Аммо қўшнилар, Чарос Турғунованинг сарғиш, қизилга яқин ва сочи жингалак, яъни қўнғироқсоч бир йигит билан гаплашиб юрганини айтди”,-деганимда ҳамма бор диққати билан менга қарарди.
“Ва у йигит, акасининг ўртоғи, Хуршид Пардаев эканидан шубҳа қилмоқдаман. Эслатиб ўтай, Фирдавс Туғунов синглисинг жинояти баҳонасида ўзини ойдинликка чиқарди”,-деб экранга Хуршид Пардаевнинг профиль расмларидан, унинг кулиб турган ва юзи аниқ кўринган расмини кўрсатдим.
Хуршид деган одам қизилга яқин сариқ ва сочлари қўнғироқдек жингалак эди.
Ҳамма бир муддат расмга қараб турди. Кибердаги, молиядаги ҳамда терроризм бўлими юзларида қойил деган ифода ўқисамда,бизнинг икки аналитикнинг дами ичига тушган эди. Бошлиқ ва Нўъмон Бурханович ўзаро алоҳида муҳокама қила бошлади.
Ёнимда шеригим йўқ, энг қийин иш менга берилган бўлса-да, рапортимда ҳамма нарсани тайёрлаб келтирган эдим.
“Баракалла,Зумрад! Сен билан фахрланаман”,-деди Нўъмон Бурханович.
“Қулоқсизлигингни инобатга олмаса, яхши тергов бўлибди”,-деб бошлиқ ҳам мени мақтаб қўйди.
Давоми бор.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 54👍 17🔥 3👏 3❤🔥 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
БАХТ НИМА ?
Бахт — бу катта бойлик эмас, балки қаноат - қониқишдир.
Бахтли инсон — кўнгли тоза, нияти соф бўлган инсондир.
Бахт узоқда эмас, у қалбда, оддий кундалик лаҳзаларда яшайди.
Бошқаларга яхшилик қилган киши ўз бахтини ҳам мустаҳкамлайди.
Бахтли бўлиш учун кўп бойлик эмас, кам изтироб керак.
Бахт — уни излаганларга эмас, Аллохга таваккал қилинганларга келади.
3.54 MB
❤ 4👏 2
#Қарғалар_маҳкамаси
75-қисм
“Ҳаққингни вақтида олишни билмасанг, энг ҳақли ерда ҳам ҳақсиз бўлиб кўринасан”
,- деган эди раҳматли отам.
Ўрнимдан туриб телефонимнинг блютусини катта экранга уладим. Шошиб тайёрлаган рапортимни расм слайдлари шаклида кўрсата бошладим.
“Менга Хуршид Пардаевнинг шубҳали ўлимини суриштириш берилганида, гуруҳ раҳбаримиз ёрдами билан Хуршиданинг бир укол ёки гиёҳванд модда билан ўлганини тахмин қилдик”,-деб гап бошладим ва экранда Хуршиднинг мурдаси туширилган расмда, Юсуф менга кўрсатган ерини ишора қилиб кўрсатдим.
Юсуфнинг исмини айтмаган бўлсамда, ҳеч бўлмаса бировнинг меҳнатига ҳурматим борлигини кўрсатдим ва уни гап орасида эътироф қилиб ўтдим.
“Қўлимизда фақат шубҳали ўлим ҳодисаси бор эди. Ҳеч қандай Фирдавс Турғунов ёки "Қарғалар маҳкамаси" деган ёпиқ канал ҳақида хабар йўқ эди.”
Ҳамма мени диққат билан тингларди.Юсуф қўлини ўз атрофида ўтказиб кўзини узмай мени кузатарди. Унга кўзим тушиб, талабалик даврим ёдимга тушди. Худди шундай дарсларни соатлаб муҳокама қилар эдик. Мен гапирар эдим, у эшитар эди. Ҳатто менга,
Мен прокурор бўламан, сен адвокат бўл.Сен билан беллашиш завқи бошқа, Пуаро хоним”
,-дер эди.
Унинг ҳозирги қарашларида эски, бир пайтлар мен билан фахрланган, аммо беллашмаган Юсуфни кўрдим. Ҳозир худди у айтганидек ҳолатда эдик. Аммо фахрланиш эмас, беллашиш бор эди нигоҳларида.
Рақобатнинг тўлқини, эски туйғуларимни гижгижларди.
“Хуршиднинг ўлими ҳақида ҳеч кимнинг бир фикри йўқ экан. Унинг сўнгги қўнғироқларидаги кодли ва жумбоқли суҳбатнинг кетига тушдим. Ва у жумбоқли сўзлар бизни, Фирдавс Турғунов оиласига чиқарди. Оила оддий кўринса-да, бир жиноят ишланиб қизларини йўқотишган эди. Чарос Турғунованинг ўлим сабабини аниқлаш учун аввал шахсий таҳлил, кейин тергов олиб боришга тўғри келди. Балкида услубим хато эди, аммо тўғри нишон олган эдим. Мен Чарос Турғунованинг уйига борганда, Фирдавс деган одамнинг исмини ҳали ҳеч биримиз билмас эдик. Токи у менинг ташрифимдан хабар топиб, мен билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилганга қадар. Тан оламан, сўрамай иш қилдим. Ўзбошимчалик қилдим.Фақат айрим ҳолатларда қоғозбозлик ишлари ишимизни қилишга тўсиқ бўлади. Ва жазо берилишини билсамда, мен яна бир иш қилдим. Чарос Турғунова ўлдирилган уйнинг маҳалласига бордим.”
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 48👍 16🔥 13❤🔥 2
#Қарғалар_маҳкамаси
74-қисм
“Жасади топилган Хуршид Пардаев ҳам тарих факултетини тамомлаган. Бизга исми берилган Фирдавс Турғунов билан яқин дўст бўлган. Аммо уларнинг дўстлиги фақат тарих ёки ҳуқуқ учун очилган гуруҳ эмас. Уларни бирлаштирган нарса, бу наркотиклар. Агар тахминимиз тўғри бўлса, биз қидирган тўданинг энг катта молиявий таянчи, бу гиёҳвандлик моддалари. Фирдавс Турғунов кўпгина бизнес одамларининг адвокати. Ҳатто у ёпиқ каналдагиларнинг кўпи шу ишда ва ҳаммаси тадбиркорлар билан ишлайди. Фикримча, у тадбиркорлар четдан мол олиб киради.”
“Ва бу моллар орасида наркотиклар олиб кирилади”,-деб Нодира Юсуфнинг гапини якунлади.
Ҳамма жим, бошлиқдан бир жавоб кутарди. Юсуфнинг юзида мағрурлик бор эди. Чунки деярли калаванинг учини топган эди. Энг асосийси эса менга, учрашган одаминг бир наркоман демоқчи. Мен Юсуфни шунчалар яхши танир ва ёд олган эдимки, унинг юзидаги миллиметрлик ифодадан нима демоқчи эканини билардим. Шунинг учун мен Пуаро хоним, у эса Холмс эди.
“Яхши,демак бизга келган разведка бўш эмас. Сиздан истагим, бу айтган барча маълумотларни ёзма ҳамда қилган таҳлил ва хулосангизни ҳам ёзма шартда менга топшириш”,-деди бошлиқ ҳаммага қараб.
“Сенда-чи, Зумрад? Сенга берилган вазифада нима янгилик?”,-деб Нўъмон Бурханович менга юзланди.
“Мен Фирдавс Турғунов билан учрашганимда унинг тадбиркорлар билан бўлган суҳбатларига гувоҳ бўлдим.
Ҳақиқатдан ҳам суҳбатларнинг ҳаммаси чет элдан мол олиб кириш мавзусида эди.Ҳатто у менинг олдимда сал ноқулай бўлганини сездим”,-деган эдим Юсуф орага отилди яна.
“Фирдавс Турғунов билан биз ишлаймиз энди. Ортиқча учрашувга ҳожат йўқ!”,-деб ўзича ақл ўргатаётган эди.
“Юсуф тўғри айтяпти, чунки иш масштаби ва хавфи каттара бошлади”,-деди бошлиқ.
“Хуршид Пардаев ўлими, юрак хуружи дейилган. Аммо катта эҳтимол наркотик сабаб ёки шунчаки кераксиз бир ходим сифатида тозаланди”,-деб ўзини кўрсатиш навбати Нодирага келган эди.
Булар худди тил бириктириб мени йўқ санашга онт ичгандек ҳаракат қилаётган эди. Мен ҳам суриштирув олиб борган эдим.Фирдавсни мен олдинроқ топдим. Буларга қўйса, балки ҳали ҳам излаб юрган бўлишар эди.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
❤ 37👍 17🔥 8👏 2
#Қарғалар_маҳкамаси
73-қисм
“Было у неё парней. (Йигитлари бор эди)”,-деб ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди Нина.
Икки аёл унга қовоқ уйиб боқарди. Чунки бизнинг динимизда ўлганинг ортидан ёмон гапирилмас эди. Аммо бу ерда бир жиноят содир бўлган ва уни фош этиш учун ҳамма нарсани билишимиз керак.
“Она любила флиртовать. Ну такая, наивная была. Ещё очень хорошо понимала, какая у неё было внешность. (Нозланишни яхши кўрарди. Содда эди. Яна ҳуснининг фарқига ҳам борарди.)”
“А вы видели её с кем то в те времена? (Сиз ўша пайтлар уни бирор киши билан кўрган эдингизми?)
“Да, пару раз. Парень такой был молодой тоже, рыжий немного, ну ещё кудрявый. (Ҳа,бир неча бор кўрган эдим. Сарғиш ва сочи жингалак бир ёш йигит билан)”,-деганда ўйланиб қолдим.
“А рыжий это более к красному близко или блондин?(Сарғиш деганинг нимага кўпроқ тортарди, қизилгами ёки сариққа?)
“Красный!(Қизил!)”,-деганида тезда телефонимдан бир расм кўрсатдим.
“Похож на этого?”(Ўхшайдими мана бунга?)”,-деганимда расмга синчковлик билан қаради.
“Чем-то похож. Но здесь этот парень немножко взрословатый.(Ўхшаб кетади.Фақат бу йигит сал ёши катта)”,-деди расмдаги кишини кўрсатиб.
Чароснинг жинояти борган сари қизиқ томонга тус ола бошлади. Маҳалла раисига раҳмат айтиб, йўлга отландим. Холага рақамимни бериб келдим.
Ўша пайтдаги талаба қизнинг исми Нодира бўлган экан. Уни бир амаллаб топишим керак.Холадан ҳеч бўлмаса, ўқув марказининг исмини ва қайси даҳада эканини аниқлаб беришини сўрадим.
Ўзим эса бу чигалликлар орасида бир ипнинг учини қидираётган эдим. Аммо тўғри учи бўлиши керак. Чунки эҳтимол кўп, бироқ сабаб битта бўлиши лозим.
🐦⬛️
Махсус хизматлар биносига етиб келганимда, Юсуфни кўришни истамасамда кўзим унинг устида тўхтади. Нодира билан қуюқ суҳбатда эди. Ўн беш дақиқада йиғилиш бошланиши керак. Бугун катта бошлиқ ва Нўъмон Бурханович ҳам бу йиғилишда қатнашар эди.
“Пуллар асосан криптовалюта шаклида юкланар экан. Молиявий томон тозалигининг сабаби шунда”,-деди Қодир рапорт берар экан.
“Биз эса шу- "Қарғалар маҳкамаси" каналини суриштирдик. Канал ёпиқ. Менимча каналнинг ундай номланишининг сабаби, у ердаги обуначиларнинг деярли барчаси ҳуқуқшунос бўлиши”,-деди киберхавсизликдаги йигитлардан бири.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
👍 44❤ 29🔥 7🥰 3❤🔥 2👏 1
00:45
Video unavailableShow in Telegram
ЯНГИ ХИКОЯ КУН ДАВОМИДА
ҚАРГАЛАР МАХКАМАСИ
МУАЛЛИФ - СУЛХИДА ДАВРОН
8.29 MB
🔥 3❤ 2👍 1
00:18
Video unavailableShow in Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
5.54 MB
❤ 4🔥 2
00:11
Video unavailableShow in Telegram
❄️❄️🔤❄️❄️🔤❄️❄️❄️❄️
❄️ Aссалому алайкум.
💥БУГУН 11➖❄️❄️❄️ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН❄️🍀
🌹Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
🌹Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин..
❄️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌹Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
❄️Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
1.83 MB
❤ 6🍾 1
00:41
Video unavailableShow in Telegram
🌙Хайрли тун қадрдоним...⭐️
🌙Аллоҳни берган куни ҳам
ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган
бўлсангиз, эртанги кун зое
кетмасин!
🌙Барчамиз бу дунёга
ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо
қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз
бесамар бўлмасин...
🌙Сизларни Аллоҳ учун яхши
кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам
олинг!
2.15 MB
Photo unavailableShow in Telegram
❗️❗️❗️Ортиқча вазндан бутунлай қутулиб, қайта семирмаслик сирларини БЕПУЛ ўрганинг🔔🔔🔔
☺️йиллик тажрибага эга диетолог - нутрициолог МАХБУБА РАВШАНОВНА дан БЕПУЛ онлайн вебинар!
❗️❗️❗️❗️❗️Бу усуллар орқали 16 000 дан ортиқ инсонлар ортиқча вазндан қутулиб, чиройли қоматга эга бўлишди.❗️❗️❗️
Айнан ☺️☺️декабрь СОАТ: 😅😇🥰😇😇да барча сирлар БЕПУЛ ВЕБИНАРДА ўргатилади!⁉️⁉️⁉️⁉️⁉️Ҳаволани босиб ёпиқ каналга уланишга улгуриб қолинг чунки вақт чекланган. https://t.me/+xf1AQpqqx2o3NGFi https://t.me/+xf1AQpqqx2o3NGFi https://t.me/+xf1AQpqqx2o3NGFi
#Қарғалар_маҳкамаси
72-қисм
“У қиз бечорани, акаси бу ерлардан кўчириб кетди. Ҳатто ижарада турган ҳамма қизни оиласи, қизларини бу ердан кўчирганди”,-деди хола гапимга жавоб берар экан.
“Қаерлик экани ёдингизда йўқми?”,-деб бир умид сўрадим.
Чунки у қиз агар кўрган нарсасини эслай олса, бу катта бурилиш бўлар эди.
“Қизим билан ўртоқ бўлишганди. Инглиз тилини тугатиб, вилоятида турмушга чиқди. Лекин ҳозир пойтахтда яшайди. Ўқув марказида дарс беради. Яқинда қизим, невараларимни ўша ўқув марказига ёздирди. Бироз узоқ бўлса-да, ўртоғим сал нархини келишритди икки болага, деганди”
“Ҳали эрта эмасми ўргилай сал катта бўлса бўлмайдими?”,-деб гапга аралашди опоқи.
“Ну вот найдите эту девушку? (Топинглар шу қизни)”,-деб ақлимдаги гапти айтди Нина.
“Эрта эмас. Одамлар боғча ёшидан чет тилларни ўргатишяпти-ю. Ўн бир ёш кичик эмас ўргилай”,-деб хола опоқига жавоб қайтарди.
“Хола, қизингизга айтиб, шу қизни топсак”,-деганимда
“Мен қизим билан гаплашаман.Менга рақамингни қолдир қизим ўзим сенга қўнғироқ қиламан”,-деб сўз берди.
“Бу оила қанақа оила эди ўзи? Душмани ёки хусуматли бирортаси бор эдими? Ҳеч эшитган эдингизми?”
“Йўқ, унисини билмаймиз. Лекин эр-хотин жуда кўп жанжал қиларди”,-деди опоқи бошини қимирлатиб.
“У оиланиир ўғли ҳам бор экан. У ҳақида нима дея оласизлар?” ,-дедим Фирдавс ҳақида маълумот олмоқчи бўлиб.
“Он был эгоистом (Худбин бола эди)”,-деди Нина энсасини қотириб.
“Да,да! Точно!”,-деб тасдиқлади қолган икки аёл
Фирдавс ҳақида бундай гаплар эшитаман деб ўйламаган эдим.
Худбин Юсуф эди мен учун. Фирдавс ҳақидаги гаплар унчалик таъсир қилмади.
“Он всегда обежал бедную девочку. Постаянние драки были у них. (У доим бечора қизни хафа қиларди. Уйларида ҳам доимий жанжал бор эди)”,-деб Нина хабар берди.
Уларни диққат билан эшитиб ҳар гапини ёдимда тутсамда ёнимдаги дафтарга ёзиб олаётган эдим.
“Чароснинг ўзи қандай қиз эди? Йигитлар билан гаплашар эдими?”,-деб сўрадим, чунки жиноятда бир нафратланиш изи бор.
Сабаб ҳар нарса бўлиши мумкин ва мен бир терговчи сифатида ҳамма эҳтимолни билишим керак эди.
“Яхши қиз эди. Ҳеч ёмонлигини кўрмадик”,-деди опоқи.
“Йигити ҳам йўқ эди. Ўқишга бориб- келиб юрган қиз эди”,-деди хола опоқини тасдиқлаб.
“Было у неё парней. (Йигитлари бор эди)”,-деб ҳамманинг эътиборини ўзига қаратди Нина.
Бўлимга реакция қолдиришингиз, қўллаб қувватлашингиз мен учун илҳом ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍 41❤ 30🔥 15🏆 3🤔 2
