es
Feedback
Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal

Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal

Ir al canal en Telegram

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва шошилинч хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг:👉 @ShoshilinchUz_robot Реклама: @Letspr_admin

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
775 662
Suscriptores
-5 32424 horas
-52 3197 días
+144 79130 días
Archivo de publicaciones
01:12
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Ҳарбий-сиёсий таҳлил бюросининг маълумотларига кўра, Қўшма ҳарбий операциялар давомида Тор ҳаво мудофааси тизимлари томонидан камида 3 миллион нишон уриб туширилган. Йўқ қилинган нишонлар орасида самолётлар, вертолётлар, круиз ракеталари, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ўқ-дорилар, жумладан, HIMARS ва ATACMS ракеталари, шунингдек, турли хил учувчисиз учиш аппаратлари мавжуд. Тор-М2 бир вақтнинг ўзида 32 км гача бўлган масофада 48 тагача нишонни аниқлай олади, уларни таҳдид даражаси бўйича саралайди ва энг хавфли 10 тасини кузатиб боради. Тўрттагача ҳаво ҳужуми қуроллари - круиз ракеталаридан тортиб дронларгача - бир вақтнинг ўзида 16 км дан ортиқ масофада ва 10 метрдан 12 км гача баландликда ишлатилиши мумкин. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
5.mp447.16 MB
59👍 31👎 5🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👍 107😐 19 8👎 6💔 5🤓 4👏 3😱 3🤣 3🤮 1🤗 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇦🇿 Путин Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади “Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумеътироф этилган ютуқларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда”, дейилади Путиннинг табрик телеграммасида. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👍 58😁 41 17👎 10🤣 7🤮 5👏 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади: ◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш; ◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш; ◾️ Хавфсизлик кафолатлари; ◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши; ◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади; ◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди; ◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади; ◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади; ◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган; ◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради; ◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади; ◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув; ◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади; ◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин; ◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади; ◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади; ◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади; ◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади; ◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади; ◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
103🤡 67🥱 25👎 12👍 9👏 8🤣 6🤮 4😱 2😭 1
Photo unavailableShow in Telegram
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди Туркияда сешанба куни кечқурун бортида Ливия армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт Анқарадан ҳавога кўтарилганидан кўп вақт ўтмай ҳалокатга учради. Ливия миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба унинг ўлимини тасдиқлаган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
38🤔 30😁 9😱 7🔥 3👎 2👏 1
01:37
Video unavailableShow in Telegram
Финландия Россия билан урушга тайёрланмоқда 🇫🇮🇷🇺 Финляндиянинг чегара қўриқчилари Россия билан можарога тайёргарлик машқларини ўтказмоқда CNN хабар берди. Машқлар Поляр доирасида, Россия чегараси яқинида ўтказилмоқда. Финляндия энг ёмон сценарийга тайёргарлик кўряпти ва буни яширмайди. Кадрларда Арктика шароитидаги машқлар кўрсатилган: қорда ҳаракат қилиш, ўрмонли ҳудудларда патруль қилиш ва ҳарбий босқин ҳолатида қўриқчиларнинг ҳаракатлари. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
50.mp423.96 MB
👍 61 36👎 34🤣 22😁 16🤬 5🤮 5
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 Янги Йил – Янги Chery! Замонавий ва функционал седан — Arrizo 6 Pro билан янги йилни янада ёрқин бошланг! 🔹Автомобиль нархи — 199 900 000 сўм 🔹Бошланғич тўлов — 40 605 000 сўм 🔹Тўлов муддати — 5 йилгача 🔹Расмий кафолат 5 йил ёки 150 000 км 📞 Батафсил маълумот учун: +998555008055
Mostrar todo...
14👎 7🥴 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇿🇺🇿 Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбод қамалди Туркистон вилояти Тўртқўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўраланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансli жиноят иши бўйича суд якуний ҳукмни чиқарди. Айбланувчига энг оғир жазо — умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 млн тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация тўлаши шарт. Жиноят жорий йил июнь ойида содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уни қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👍 143😢 50🤬 44 40🤯 15😱 13👏 7🌭 2😈 2😡 2😁 1
01:25
Video unavailableShow in Telegram
❗️🇷🇺 Тез орада ундан яна бир чиқиш кўрамиз 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
AQNxLZtN5gMu5UaClwL7e5I1I3jRoEn5xMccTFA5SusZfbpI3fPqcjapmc1SQJD.mp43.58 MB
😁 63🤮 43👍 35 19👎 12🤡 4🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Павел Дуров ундан фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган барча аёллар учун "ЭКО" харажатларини қоплашни таклиф қилди. Миллиардер ва Телеграм асосчиси унинг донорлигидан фойдаланиб фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл учун ин витро уруғлантиришнинг барча харажатларини қоплашни таклиф қилди. Унинг шахсий маълумотларига кўра, ҳозирда унинг 3та аёлдан расман тан олинган 6та фарзанди ва унинг донорлиги билан туғилган "12 мамлакатдан 100 дан ортиқ фарзанди" бор. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
🤣 175😁 81🤮 69👎 46 32😡 30👍 9🤯 4🥴 3👏 2
00:32
Video unavailableShow in Telegram
🇸🇾Асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари қўмондони янги ҳукуматга қарши баёнот билан чиқди. У, агар раҳбарият рухсат берса, бир неча соат ичида Дамашққа кириб боришларини таъкидлади. Қўмондоннинг бу баёноти Сурия армияси ҳамда СДФ кеча Халаб яқинида қуролли низога борганидан сўнг янгради. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
DKBtKCKlIAR1JdpU.mp41.11 MB
😁 52🤮 30👍 14👎 11 10👏 2🤔 1🤬 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇿 Қозоғистонда дрифт қилмоқчи бўлган ҳайдовчи Янги йил арчасини машинасида уриб ағдарди 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
IMG_0752.MP42.45 MB
🤣 314👍 53🥰 11 9👎 7🔥 6👏 3🤬 3🤯 2
UzAuto янгиланган Chevrolet Traverse моделини сотувга чиқарибди. Тавсия этилган чакана нархи 795 млн сўм экан. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
🤮 163👎 57 21👍 19🤨 5🤬 3🌭 2
00:30
Video unavailableShow in Telegram
❗️🌨❄️ Қашқадарёда салкам 2 метр қор ёғибди. Бунча қор Қамаши тумани Майданакда ёғган. Қорни баландлиги машина билан тенг. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
3.80 MB
102👍 90👏 20🤔 10🥰 3😁 3👻 3🤮 2👎 1🔥 1🏆 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇩🇰🇺🇸 Гренландиядан қўлингни торт - Дания ТИВ Дания ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен АҚШ президенти Доналд Трампни Гренландиядан «қўлини тортишга» чақирди ва Американинг оролга ҳужуми бутун қиролликка ҳужум сифатида қабул қилинишини таъкидлади. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👍 202 19🤡 5👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
Украина бўйлаб навбатдаги ёпирилма зарба: қурбонлар бор, уч област электрдан узилди Украина қуролли кучлари ҳаво кучларига кўра, ҳужумда турли типдаги 635 та дрон, Х-101 ва «Искандер-К» русумли 35 та қанотли ракета, шунингдек учта «Кинжал» ракетаси қўлланган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👍 76👎 31 13👏 7🤬 3😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️🇹🇷 Туркия — бу янги Эрон ва у кейинги Ғазо бўладиThe Jersualem Post 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
👎 159🤮 67🤬 38🤣 17 13👏 4🤡 2
00:25
Video unavailableShow in Telegram
🇮🇱🇮🇷 Нетаняҳу: "Биз Эрон яқинда машқлар ўтказганини биламиз. Биз буни кузатиб бормоқдамиз ва зарур тайёргарликларни кўрмоқдамиз. Лекин мен бу ерда Эронга аниқ етказмоқчиман: Исроилга қарши ҳар қандай ҳаракат жуда кескин жавоб билан кутиб олинади" 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
1.mp45.05 MB
🤣 232🤮 120🤬 34 18🤡 6👎 5🥴 5🌭 5😈 4👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
НАТОга аъзо давлат Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўрмоқда Норвегияда Россия билан чегарадош ҳудудларда фуқароларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролик ҳимояси бошқармаси маълумотига кўра, Россияга яқинлиги сабабли хавфли деб ҳисобланган ҳудудлар баҳоланмоқда. Тромсё, Финнмарк ва Сёр-Варангер муниципалитетлари эҳтимолий эвакуацияга тайёргарликни аллақачон бошлаган. Аввалроқ Норвегия Қуролли кучлари қўмондони Қутб шимолида урушга тайёргарлик кўрилаётганини билдирган эди. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
49👍 21🤣 12😡 11👎 9😁 3
00:09
Video unavailableShow in Telegram
IBA Халоковнинг қулоғини тишлаб олган боксчини жазоламади Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубай шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 60 кг вазн тоифаси финал жангда Абдумалик Халоков ва Всеволод Шумков ўртасида юзага келган баҳсли ҳолат бўйича расмий қарор қабул қилди. Эпизод экспертлар томонидан атрофлича ўрганилиб, мусобақа натижаси ўзгаришсиз қолдирилиши маълум қилинди. Манбага кўра, ўша вазиятда Шумковнинг оғзи Халоковнинг қулоғига “тасодифан” тегиб кетгани кузатилган ва бу жанг жараёнига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган. Ҳақам ҳам вазиятни тўлиқ кўргани, аралашувга ҳожат бўлмаганини таъкидлаган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Mostrar todo...
SaveVid_Net_AQNsdpKD4ANCGRgehLOAIOPC3jnwTmF48OqFLJX3YJPVDPNkw493Fip75.mp41.56 MB
👎 220🤣 104 38🤬 24👍 7🤡 7😁 4🤮 4