uz
Feedback
Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal

Shoshilinch.uz - Tezkor Xabarlar | Rasmiy Kanal

Kanalga Telegram’da o‘tish

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва шошилинч хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг:👉 @ShoshilinchUz_robot Реклама: @Letspr_admin

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
774 171
Obunachilar
-5 32424 soatlar
-52 3197 kunlar
+144 79130 kunlar
Postlar arxiv
00:23
Video unavailableShow in Telegram
🇹🇷🇵🇸Туркия президенти:
“Келишувга кўра, Ғазога ҳар куни 600 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами кириши керак эди. Бироқ Исроил бу мажбуриятни бажармаяпти ва асоссиз баҳоналар билан гуманитар ёрдамнинг етказилишига қайта-қайта тўсқинлик қилмоқда”.
👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
clashreport-2003799860718485513-01.mp41.95 MB
😡 151🤡 45 21👍 16💯 10🥱 6👏 3🤮 3
Photo unavailableShow in Telegram
Андижонда Instagram'да ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган эркак 7 суткага қамалди - видео Эркак ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида йўл-патруль хизмати ходимларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
😁 98👍 30👎 22 21🤣 4👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
🇬🇧 Лондон Исроилнинг Ғарбий Соҳилда 19 та янги аҳоли пункти қуриш қарорини қоралади Буюк Британиянинг Ғарбий Осиё бўйича вазири ўринбосари Ҳэмиш Фалконер Исроилнинг босиб олинган Ғарбий Соҳилда 19 та ноқонуний аҳоли пункти қурилишини маъқуллаш ҳақидаги қарорини кескин қоралади. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар халқаро ҳуқуққа зид бўлиб, можарони ҳал қилиш бўйича режанинг амалга оширилишига хавф туғдиради. Бундан аввал, Исроил Хавфсизлик Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Исроил ҳукумати ушбу аҳоли пунктларини яратишни тасдиқлаган эди. Молия ва мудофаа вазирлари бунга ташаббускор бўлишган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
93👍 77❤‍🔥 6👎 3👏 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Олтин ва кумуш нархи янги рекорд ўрнатди Сўнгги маълумотларга кўра: 💰 Олтин – бир унцияси 4500 доллардан ошди; 💰 Кумуш – бир унцияси 72,27 долларга етди. 📊 Йил давомида нарх ўзгариши: ➖ Олтин: +72%; ➖ Кумуш: деярли +150%. Бу кўтарилиш қимматбаҳо металлар бозорида рекордга айланди ва инвесторлар эътиборини янада жалб қилмоқда. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
👍 31 19👎 4🔥 4😱 3🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
“2025 йилда хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим вафот этди, 131 нафари жароҳатланди” – ИИВ Вазирликка кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун республика бўйича ҳар куни 4 617 нафар ИИО ходими 3 мингдан ортиқ патруллик йўналишларида хизмат олиб борган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
😢 41 22🫡 13👏 7👎 5👍 4🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Энг кўп урушларда ғалаба қозонган саркардалар 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
star reaction 1👏 90👍 18 14🤩 9🤡 5👎 4🏆 4🔥 2🥰 1
01:12
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇺🇦 Ҳарбий-сиёсий таҳлил бюросининг маълумотларига кўра, Қўшма ҳарбий операциялар давомида Тор ҳаво мудофааси тизимлари томонидан камида 3 миллион нишон уриб туширилган. Йўқ қилинган нишонлар орасида самолётлар, вертолётлар, круиз ракеталари, бошқариладиган ва бошқарилмайдиган ўқ-дорилар, жумладан, HIMARS ва ATACMS ракеталари, шунингдек, турли хил учувчисиз учиш аппаратлари мавжуд. Тор-М2 бир вақтнинг ўзида 32 км гача бўлган масофада 48 тагача нишонни аниқлай олади, уларни таҳдид даражаси бўйича саралайди ва энг хавфли 10 тасини кузатиб боради. Тўрттагача ҳаво ҳужуми қуроллари - круиз ракеталаридан тортиб дронларгача - бир вақтнинг ўзида 16 км дан ортиқ масофада ва 10 метрдан 12 км гача баландликда ишлатилиши мумкин. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
5.mp447.16 MB
60👍 31👎 5🤔 2
Photo unavailableShow in Telegram
Москвада портлаш оқибатида икки полициячи ҳалок бўлди Генерал Фанил Сарваров ўлдирилган жой яқинида икки кун ўтиб йўл-патрул хизмати машинаси портлади. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
👍 107😐 19 8👎 6💔 5🤓 4👏 3😱 3🤣 3🤮 1🤗 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇷🇺🇦🇿 Путин Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади “Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумеътироф этилган ютуқларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда”, дейилади Путиннинг табрик телеграммасида. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
👍 58😁 41 17👎 10🤣 7🤮 5👏 4🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Украинадаги можарони тартибга солиш бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини эълон қилди Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади: ◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш; ◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш; ◾️ Хавфсизлик кафолатлари; ◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши; ◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади; ◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди; ◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади; ◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади; ◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган; ◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради; ◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади; ◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув; ◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади; ◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин; ◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади; ◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади; ◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади; ◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади; ◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади; ◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
103🤡 67🥱 25👎 12👍 9👏 8🤣 6🤮 4😱 2😭 1
Photo unavailableShow in Telegram
Туркияда Ливия армияси бош штаби бошлиғи авиаҳалокат қурбонига айланди Туркияда сешанба куни кечқурун бортида Ливия армияси бош штаби бошлиғи Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт Анқарадан ҳавога кўтарилганидан кўп вақт ўтмай ҳалокатга учради. Ливия миллий бирлик ҳукумати раҳбари Абдул Ҳамид Дбейба унинг ўлимини тасдиқлаган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
38🤔 30😁 9😱 7🔥 3👎 2👏 1
01:37
Video unavailableShow in Telegram
Финландия Россия билан урушга тайёрланмоқда 🇫🇮🇷🇺 Финляндиянинг чегара қўриқчилари Россия билан можарога тайёргарлик машқларини ўтказмоқда CNN хабар берди. Машқлар Поляр доирасида, Россия чегараси яқинида ўтказилмоқда. Финляндия энг ёмон сценарийга тайёргарлик кўряпти ва буни яширмайди. Кадрларда Арктика шароитидаги машқлар кўрсатилган: қорда ҳаракат қилиш, ўрмонли ҳудудларда патруль қилиш ва ҳарбий босқин ҳолатида қўриқчиларнинг ҳаракатлари. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
50.mp423.96 MB
👍 61 36👎 34🤣 22😁 16🤬 5🤮 5
Photo unavailableShow in Telegram
🔥 Янги Йил – Янги Chery! Замонавий ва функционал седан — Arrizo 6 Pro билан янги йилни янада ёрқин бошланг! 🔹Автомобиль нархи — 199 900 000 сўм 🔹Бошланғич тўлов — 40 605 000 сўм 🔹Тўлов муддати — 5 йилгача 🔹Расмий кафолат 5 йил ёки 150 000 км 📞 Батафсил маълумот учун: +998555008055
Hammasini ko'rsatish...
14👎 7🥴 3🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇰🇿🇺🇿 Қозоғистонда 16 ёшли қизни зўрлаб ўлдирган ўзбекистонлик эркак умрбод қамалди Туркистон вилояти Тўртқўл қишлоғида 16 ёшли қизнинг зўраланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ резонансli жиноят иши бўйича суд якуний ҳукмни чиқарди. Айбланувчига энг оғир жазо — умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Шунингдек, у марҳуманинг оиласига 50 млн тенге (1 млрд 165 млн 500 минг сўм) миқдорида маънавий зарар учун компенсация тўлаши шарт. Жиноят жорий йил июнь ойида содир бўлган. Қиз дўкондан уйига қайтаётганида йўқолиб қолган. Уни қариндошлари ва қишлоқ аҳолиси полиция билан бирга тун бўйи қидириб, эрталаб жасадини болалар боғчаси ёнидаги йўлдан топишган. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
👍 143😢 50🤬 44 40🤯 15😱 13👏 7🌭 2😈 2😡 2😁 1
01:25
Video unavailableShow in Telegram
❗️🇷🇺 Тез орада ундан яна бир чиқиш кўрамиз 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
AQNxLZtN5gMu5UaClwL7e5I1I3jRoEn5xMccTFA5SusZfbpI3fPqcjapmc1SQJD.mp43.58 MB
😁 63🤮 43👍 35 19👎 12🤡 4🤬 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Павел Дуров ундан фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган барча аёллар учун "ЭКО" харажатларини қоплашни таклиф қилди. Миллиардер ва Телеграм асосчиси унинг донорлигидан фойдаланиб фарзанд кўришни истаган 37 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл учун ин витро уруғлантиришнинг барча харажатларини қоплашни таклиф қилди. Унинг шахсий маълумотларига кўра, ҳозирда унинг 3та аёлдан расман тан олинган 6та фарзанди ва унинг донорлиги билан туғилган "12 мамлакатдан 100 дан ортиқ фарзанди" бор. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
🤣 175😁 81🤮 69👎 46 32😡 30👍 9🤯 4🥴 3👏 2
00:32
Video unavailableShow in Telegram
🇸🇾Асосан курдлардан иборат Сурия демократик кучлари қўмондони янги ҳукуматга қарши баёнот билан чиқди. У, агар раҳбарият рухсат берса, бир неча соат ичида Дамашққа кириб боришларини таъкидлади. Қўмондоннинг бу баёноти Сурия армияси ҳамда СДФ кеча Халаб яқинида қуролли низога борганидан сўнг янгради. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
DKBtKCKlIAR1JdpU.mp41.11 MB
😁 52🤮 30👍 14👎 11 10👏 2🤔 1🤬 1
00:13
Video unavailableShow in Telegram
🇰🇿 Қозоғистонда дрифт қилмоқчи бўлган ҳайдовчи Янги йил арчасини машинасида уриб ағдарди 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
IMG_0752.MP42.45 MB
🤣 314👍 53🥰 11 9👎 7🔥 6👏 3🤬 3🤯 2
UzAuto янгиланган Chevrolet Traverse моделини сотувга чиқарибди. Тавсия этилган чакана нархи 795 млн сўм экан. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
🤮 163👎 57 21👍 19🤨 5🤬 3🌭 2
00:30
Video unavailableShow in Telegram
❗️🌨❄️ Қашқадарёда салкам 2 метр қор ёғибди. Бунча қор Қамаши тумани Майданакда ёғган. Қорни баландлиги машина билан тенг. 👍 @Shoshilinchuz - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг !
Hammasini ko'rsatish...
3.80 MB
102👍 90👏 20🤔 10🥰 3😁 3👻 3🤮 2👎 1🔥 1🏆 1