es
Feedback
Pedkadr.tdi.uz

Pedkadr.tdi.uz

Ir al canal en Telegram

Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali ⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing! 🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot 📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot ☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
153 123
Suscriptores
-14524 horas
-8897 días
-5 67930 días
Archivo de publicaciones
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланадими?
Савол: Men Maktabgacha ta'lim tashkilotida direktor o'rinbosari bo'lib ishlayman toifam oliy kuzgi atestatsiyada navbatdan tashqari qatnashib 90 ball bilan 70 foizli ustama olib keldim. Shaxsiy kabinetimga ustama ma'lumotnomasi ham keldi. Ustama to'lanishi uchun ERP dasturiga kiritilishi kerak ekan. Lekin ERP faqat maktablar uchun ekan, bog'chada ERP dasturi yo'q ekan. Shuning uchun bizning ustamamiz to'lanmayapti. Iltimos ustamamizni UZASBOga integratsiya qilinishiga yordam bersangiz. Biz ustama ma'lumotnomamizni qaysi dasturdan kirita olamiz? Dasturiga kiritilsagina UZASBODA ko'rinar ekan. Ustamamiz to'lanishiga yordam beringlar (М.А.Фарғона вилояти Данғара тумани 7 ДМТТ) Жавоб: Тўланади албатта! ERP тизимига уланмаган таълим ташкилотларининг тоифа ва 70% лик устама маълумотлари тўғридан-тўғри UZASBO дастурига юборилади ҳамда тоифа ёки 70% устамаларни тўлаб беришда ҳеч қандай ортиқча муаммолар бўлмайди. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
24👍 14
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз! ⁉️Бир ўқитувчида бир фандан иккита (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, бу ўқитувчига Сертификатлар учун 50+20=70 фоиз устама тўланадими?. ❓Савол: ✍️ Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу Сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб устама тўланадими (50+20=70%) (А.Д.А) ❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (г-кичик банди): г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади. P.S. Бу ўқитувчига Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади! ‼️ Лекин, бу норманинг қолган турдаги устамаларга умуман алоқаси йўқ, яъни ўқитувчи бир вақтда -86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган олий ёки биринчи тоифа учун бериладиган 70% лик устамани, -Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Сертификат учун (50% ёки 20%) бериладиган устамаларни, -Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларни (5,5*1271000), -Директор жамғармасидан тўлаб бериладиган (40% гача), -Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагогларга тўлаб бериладиган устамаларни, -Янги баҳолаш тизимини самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга (40 %гача) тўлаб бериладиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа устамаларни олиши мумкин! Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
Mostrar todo...
36👍 11
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
70% лик устама миқдори неча сўмни ташкил қилади?
Савол: Мен кузги аттестация синовларидан 96 бал олиб олий тоифамни ҳимоя қилдим ва 70 фоизлик устамани қўлга киритдим. 70% устама маълумотномасини ҳам юклаб олдим. Саволим шундан иборатки, менга энди қанча миқдорда устама тўланади? (Ж.О.Қ. Самарқанд в, Самарқанд шаҳридаги 1 мактаб ўқитувчиси) Жавоб: Низомнинг 48 банди ...Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. масалан, Сиз олий тоифали ўқитувчи экансиз, сизнинг ҳафталик юкланмангиз 1 ставка (20 соат) бўлса, Ҳозирги кунда Олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф стафкаси 5 143 737 сўмни ташкил қилади * 0,70 = 3 600 615 (бу бир ойлик устама) 1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Олий тоифа) *бир ойлик устама 5 143 737 * 0,70 = 3 600 615 сўм, *бир йиллик устама 3 600 615*12 = 43 207 390 сўм *икки йиллик устама 3 600 615*24 = 86 414 781 сўм 1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Биринчи тоифа) **бир ойлик устама 4 654 402 * 0,70 = 3 258 081 сўм, **бир йиллик устама 3 258 081*12 = 39 096 976 сўм **икки йиллик устама 3 258 081*24 = 78 193 953 сўм P.S. *- ** -бу айнан бир ставкада ишлаётган олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар учун 70% устаманинг тахминий ҳисоб-китоблари бўлиб, ўқитувчининг ҳақиқий юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда иш ҳақларидан тўландиган солиқлар ҳисобига устамалар миқдори ўзгариши (ошиши ёки камайиши) ҳам мумкин. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
55👍 9
01:26
Video unavailableShow in Telegram
Ушбу 16 ёшли қизимиз бира тўла 8 та олтин медал олибди
Mostrar todo...
SaveVid_Net_AQPhhSCQUHjNAtysWzG8iYZ9gnxG68rNigmBhwRWBUoGqggV1qZ1oXRClwtGFNmgq.mp412.61 MB
👍 240 36🔥 17😱 16👏 12🎉 5
01:31
Video unavailableShow in Telegram
Фан олимпиадасида Олтин медал олган ўқувчиларга МИЛЛИАРД СЎМдан мукофот пули берилибди
Mostrar todo...
45.25 MB
👏 106👍 28 27🎉 4
#Taqdirlash_marosimi ✅ Bugun poytaxtimizda nufuzli va mintaqaviy xalqaro fan olimpiadalari g‘oliblarini taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi. 🌐 PRESS RELIZ O‘ZBEK TILIDA 🌐 PRESS RELIZ RUS TILIDA 🌍🌍🌍🌍🌍🌍
Mostrar todo...
👍 51 10👏 5💯 4
Photo unavailableShow in Telegram
📸📸 Мактаб ўқувчиси Далер Раҳимовга 1 млрд сўмдан ошиқроқ пул мукофоти берилди
❗️Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Далер Раҳимов қарийб 1 млрд 40 млн сўм соҳиби бўлди.
Хусусан: ➡️ 57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1  млрд 30 млн сўм; ➡️ 59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм; ➡️ Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн 944 минг сўм мукофотга эга бўлди.
Mostrar todo...
👍 106 31👏 12🎉 1
❗️Fan olimpiadalari g’oliblariga jami 13 mlrd so’m pul mukofoti topshirilmoqda Ayni daqiqalarda 2025-yilda Xalqaro fan olimpiadalari g’oliblari bo’lgan o’quvchilar va ularning ustozlarini taqdirlash marosimi bo’lib o’tmoqda. Joriy yilda bilimli yoshlarimiz jami 210 ta medal, shundan 40 ta oltin, 78 ta kumush va 92 ta bronza medalini qo’lga kiritishdi. 🔥 Eng qizig’i, joriy yilda ilk marta nufuzli xalqaro fan olimpiadasida oltin medal olgan o’quvchiga 1 mlrd so’mdan ko’proq pul mukofoti berilmoqda! Masalan, Daler Rahimov hamda Mirjahon Muhammadov 1 mlrd 39 mln so’mdan mukofot olishdi. Chempionlarni tayyorlaydigan ustozlardan Mohira Boltayeva esa 591 mln so’m mukofot pulini qo’lga kiritdi. Nufuzli 5 ta xalqaro fan olimpiadasida (IMO, IChO, IBO, IPhO, IOI) sovrindor bo’lgan o’quvchilarga quyidagi miqdorda pul mukofoti beriladi: 🥇Oltin medal uchun: 1 mlrd 30 mln so’m; 🥈Kumush medal uchun: 618 mln so’m; 🥉Bronza medali uchun: 412 mln so’m. Ularning ustozlariga esa: 🥇Oltin medal uchun: 185 mln 400 ming so’m; 🥈Kumush medal uchun: 103 mln so’m; 🥉Bronza medali uchun: 61 mln 800 ming so’m. Joriy yilda g’oliblarga jami 13 mlrd so’m mukofot puli berildi. O’tgan yili bu summa 3,5 mlrd so’m edi. 👏🏻Qoyil, barakalla! Barcha g’oliblarni chin dildan tabriklayman! Gaziga bosinglar, bilimli o’quvchilar ham milliarder bo’ladigan paytlar keldi! Alloh ilmingizni yanada ziyoda qilsin! 👉 @xushnudbek 👈
Mostrar todo...
👍 67 40👏 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
🥇Eng nufuzli xalqaro olimpiadalar tarixida yangi rekord — 13 ta medal ✅ 2025-yilda o‘zbekistonlik o‘quvchilar qator xorijiy davlatlarda o‘tkazilgan eng nufuzli xalqaro olimpiadalarda 13 ta medal (2 ta oltin, 7 ta kumush va 4 ta bronza)ni qo‘lga kiritdi. Xususan: 📍 Birlashgan Arab amirliklarida 96 davlat ishtirokida o‘tkazilgan Xalqaro kimyo olimpiadasida — 2 ta oltin, 2 ta kumush; 📍 Avstraliyada 105 davlat ishtirokida o‘tkazilgan Xalqaro matematika olimpiadasida — 4 ta kumush, 1 ta bronza; 📍 Boliviyada 90 dan ortiq davlat ishtirokida o‘tkazilgan Xalqaro informatika olimpiadasida — 1 ta kumush, 1 ta bronza; 📍 Parij shahrida 96 ta davlat ishtirokida o‘tkazilgan Xalqaro Fizika olimpiadasida — 2 ta bronza medallari sohibi bo‘ldi.
Mostrar todo...
👍 31 23🎉 5
Photo unavailableShow in Telegram
Савол: Вазир жамғармасидаги устамани олиш учун педагог ҳам баҳорги, ҳам кузги аттестацияда қатнашиши керакми? Ҳар иккисида ҳам энг юқори натижага эга бўлганлар танлаб олинадими? Жавоб! Бундай мажбурий талаб мавжуд эмас, битта аттестацияда иштирок этса ҳам бўлади. Агар педагог бир йилда ўтказилган иккита аттестацияда иштирок этган бўлса, улардан қайси бирида юқори натижа қайд этган бўлса, шу натижаси инобатга олинади. Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари; Низомнинг 9-банди Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади: а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди; б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди; в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади: 1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади: ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади. Бунда: номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади; агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади; номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги; Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги; юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади; 2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Бунда: суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади; номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади; 2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади; г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*5,5= 6 млн 990 минг сўмдан жами 62 млн 914  минг 500 сўм), мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*2= 2 млн 542 минг сўмдан жами 22 млн 878  минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўланади; Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
73👍 7👏 3🤔 3
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациясининг малака (тест) синовлари жорий йилнинг 16 декабрь куни қуйидаги манзилларда ўтказиш режалаштирилмоқда: 1. Қорақалпоғистон Республикаси - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида); 2. Андижон вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча) 3. Бухоро вилояти - Когон туман ихтисослаштирилган мактаби (“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи); 4. Жиззах вилояти - Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси); 5. Қашқадарё вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети); 6. Навоий вилояти - Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида); 7. Наманган вилояти - Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу); 8. Самарқанд вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,) 9. Сирдарё вилояти - Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи); 10. Сурхондарё вилояти - Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби , (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори); 11. Фарғона вилояти - Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони); 12. Тошкент вилояти - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси); 13. Хоразм вилояти - Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби (Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти); 14. Тошкент шаҳри - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси). Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
23👍 5🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ 2026 йилнинг 1 ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари ✅ Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январ, феврал, март, апрел ва май ойларида ўтказилади. 👨🏻‍💻 Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади. 📍 Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин. 📆 Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.
Mostrar todo...
43😁 9😢 5👍 2🔥 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️Умумтаълим фанларидан 2026-йилнинг 1 ярмида бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳонлари ✅ Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январ, феврал, март ва апрел ойларида ўтказилади. 👨🏻‍💻 Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади. 📍 Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин. 📆 Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.
Mostrar todo...
30🤔 5🎉 3👍 1
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари педагог кадрлари аттестациясининг малака (тест) синовлари жорий йилнинг 16 декабрь куни қуйидаги манзилларда ўтказиш режалаштирилмоқда: 1. Қорақалпоғистон Республикаси - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Нукус шаҳри Е.Алакўз кўчаси 54-уй, мўлжал: MEGA NUKUS савдо мажмуаси ёнида); 2. Андижон вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ( Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси 8-уй, мўлжал: собиқ Ленинский кўча) 3. Бухоро вилояти - Когон туман ихтисослаштирилган мактаби (“Чолоки” МФЙ, Қасри Орифон аҳоли пункти 10-уй, мўлжал: Баховуддин Нақишбандий Зиёратгоҳи); 4. Жиззах вилояти - Жиззах шаҳридаги 4-умумтаълим мактаби (Жиззах шаҳар, Кимёгар маҳалласи Тўқимачилар кўчаси 45-уй, мўлжал: вилоят кўз касалликлари шифохонаси); 5. Қашқадарё вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (манзил: Қарши шаҳар Олимлар кўчаси 2-уй, мўлжал: Қарши давлат университети); 6. Навоий вилояти - Навоий шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби (Навоий шаҳар Алоқа кўчаси 6-уй, мўлжал: Навоий савдо маркази (ЦУМ) орқа томонида); 7. Наманган вилояти - Наманган шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактаби (Наманган шаҳри, Ғишткўприк МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-А уй, мўлжал - Чорсу); 8. Самарқанд вилояти - Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳри, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй,) 9. Сирдарё вилояти - Вилоят Баркамол авлод болалар мактаби (Гулистон шаҳар, Шодлик МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси 55-уй, мўлжал: Гулистон шаҳар истироҳат боғи); 10. Сурхондарё вилояти - Термиз шаҳридаги 26-умумий ўрта таълим мактаби , (Термиз шаҳар, Каттабоғ МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ, мўлжал: "Яшил дунё" бозори); 11. Фарғона вилояти - Фарғона шаҳридаги 28-умумий ўрта таълим мактаби (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, А.Қодирий кўчаси -13А, мўлжал “Chery” автосалони); 12. Тошкент вилояти - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси); 13. Хоразм вилояти - Урганч туманидаги 36-умумтаълим мактаби (Урганч тумани Мевазор МФЙ Қувонч кўчаси 51 уй, мўлжал: Урганч туман Ҳокимяти); 14. Тошкент шаҳри - Педагогларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш маркази (Тошкент шаҳри, Беруний кўчаси 83-А-уй, мўлжал: Метронинг "Тинчлик" бекати, "IMZO" фирмасининг эски биноси). Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
55
Repost from TgId: 1675646208
Photo unavailableShow in Telegram
📢 ❗️❗️❗️❗️ 📚 Boshlang‘ich 1-2-3-4-sinflar uchun maxsus ishlab chiqilgan ushbu “Aqlvoy → Kreativ → Zukko → Intellektual bolajon” ONA TILI fanidan mashqlar daftari bolajonlarning ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️ ✅ fikrlashini ✅ savodxonligini ✅ ijodkorligini ✅ mustaqil o‘rganish ko‘nikmalarini bosqichma-bosqich rivojlantiradi.
📖 Har bir sinf darajasiga mos, sodda va qiziqarli topshiriqlar 🎨 Rangli dizayn va tushunarli misollar
🔘Oʻqituvchilar uchun ish rejalar Farzandingizning ona tilidagi bilimini mustahkamlash uchun a’lo tanlov! 📷Instagram 🎄 Uzum market✉️Telegram 📥 Buyurtma berish uchun: 📞+998334461122 👤@SPECTRUM_nashriyoti
Mostrar todo...
22👍 4👏 1🎉 1
Repost from Pedkadr.tdi.uz
Сиз 2026 йил январь–июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этасизми (иштирок этмоқчимисиз)?Anonymous voting
  • Албатта иштирок этаман, сабаби бу аттестация мен учун навбатдаги-мажбурий аттестация ҳисобланади.
  • Иштирок этмайман, тоифамнинг муддати тугашига 2–3 йил бор, навбатдан ташқари қатнашишни хоҳламайман.
  • Навбатдан ташқари тури бўйича қатнашмоқчиман,(тоифам муддатини узайтириб, 70% устама олмоқчиман).
  • Ҳозирча ўйлаб кўрмадим (ҳали бир қарорга келмаганим йўқ).
0 votes
47👍 15🤔 7
00:22
Video unavailableShow in Telegram
📢 The New Education markazida TOEFL iBT imtihoni! 📅 20-dekabr sanasida TOEFL iBT imtihoni bo’lib o’tadi. 🎯 Eng yaxshi natija uchun aynan hozir ro‘yxatdan o‘ting! Cashback aksiyasi:B2 daraja olsangiz — imtihon to‘lovining 50% qaytariladi. • C1 daraja olsangiz — imtihon to‘lovining 100% qaytariladi! 📍 The New Education — natija beradigan markaz. 📞 Ro‘yxatdan o‘tish uchun: +998930019092 +998951999092
Mostrar todo...
IMG_0956.MP41.87 MB
22👍 2🤔 1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
70% лик устама миқдори неча сўмни ташкил қилади?
Савол: Мен кузги аттестация синовларидан 96 бал олиб олий тоифамни ҳимоя қилдим ва 70 фоизлик устамани қўлга киритдим. 70% устама маълумотномасини ҳам юклаб олдим. Саволим шундан иборатки, менга энди қанча миқдорда устама тўланади? (Ж.О.Қ. Самарқанд в, Самарқанд шаҳридаги 1 мактаб ўқитувчиси) Жавоб: Низомнинг 48 банди ...Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. масалан, Сиз олий тоифали ўқитувчи экансиз, сизнинг ҳафталик юкланмангиз 1 ставка (20 соат) бўлса, Ҳозирги кунда Олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф стафкаси 5 143 737 сўмни ташкил қилади * 0,70 = 3 600 615 (бу бир ойлик устама) 1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Олий тоифа) *бир ойлик устама 5 143 737 * 0,70 = 3 600 615 сўм, *бир йиллик устама 3 600 615*12 = 43 207 390 сўм *икки йиллик устама 3 600 615*24 = 86 414 781 сўм 1 ставка дарс учун тўлаб бериладиган 70% устама миқдори (Биринчи тоифа) **бир ойлик устама 4 654 402 * 0,70 = 3 258 081 сўм, **бир йиллик устама 3 258 081*12 = 39 096 976 сўм **икки йиллик устама 3 258 081*24 = 78 193 953 сўм P.S. *- ** -бу айнан бир ставкада ишлаётган олий ва биринчи малака тоифали ўқитувчилар учун 70% устаманинг тахминий ҳисоб-китоблари бўлиб, ўқитувчининг ҳақиқий юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда иш ҳақларидан тўландиган солиқлар ҳисобига устамалар миқдори ўзгариши (ошиши ёки камийиши) ҳам мумкин. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
122👏 22👍 17🔥 14😁 2
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Бир вақтда ҳам ўқиб, ҳам ишлаётган талабалар тоифа ёки касбий сертификат олишлари мумкинми?
Савол: Мен ҳозирда 3-курс талабаман ва мактабда соатбай асосида ишлаяпман.Она тили ва адабиёт фанидан А даражали миллий сертфикатга эгаман. Ўқишни тугатмасдан олдин малака тоифа синовларида ёки касбий сертфикатлаш назорат синовларида иштирок этишим мумкинми? (Г.Д.Ж. Хива туманидаги 3 мактаб ўқитувчиси) Жавоб: Афсуски, мумкин эмас, сабаби амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра малака тоифалари бўйича ҳақ тўлаш фақатгина олий маълумотли педагоглар учун жорий қилинган. Шунингдек, Касбий сертификатлаш бўйича маъмурий Регламентда касбий Сертификатлаш жараёнларига стажёр-ўқитувчи (давлат умумий ўрта таълим ташкилотида педагогик касбга биринчи марта ишга қабул қилинган олий маълумотли жисмоний шахс) ёки талабгор (касбий сертификат олишга даъвогар бўлган давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар) жалб қилиниши мумкинлиги белгилаб қўйилган . Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
29
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланадими?
Савол: Men Maktabgacha ta'lim tashkilotida direktor o'rinbosari bo'lib ishlayman toifam oliy kuzgi atestatsiyada navbatdan tashqari qatnashib 90 ball bilan 70 foizli ustama olib keldim. Shaxsiy kabinetimga ustama ma'lumotnomasi ham keldi. Ustama to'lanishi uchun ERP dasturiga kiritilishi kerak ekan. Lekin ERP faqat maktablar uchun ekan, bog'chada ERP dasturi yo'q ekan. Shuning uchun bizning ustamamiz to'lanmayapti. Iltimos ustamamizni UZASBOga integratsiya qilinishiga yordam bersangiz. Biz ustama ma'lumotnomamizni qaysi dasturdan kirita olamiz? Dasturiga kiritilsagina UZASBODA ko'rinar ekan. Ustamamiz to'lanishiga yordam beringlar (М.А.Фарғона вилояти Данғара тумани 7 ДМТТ) Жавоб: Тўланади албатта! ERP тизимига уланмаган таълим ташкилотларининг тоифа ва 70% лик устама маълумотлари тўғридан-тўғри UZASBO дастурига юборилади ҳамда тоифа ёки 70% устамаларни тўлаб беришда ҳеч қандай ортиқча муаммолар бўлмайди. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Mostrar todo...
👍 43 37😁 3🎉 3💯 1