Pedkadr.tdi.uz
Ir al canal en Telegram
Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali ⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing! 🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot 📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot ☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot
Mostrar más2025 año en números

153 123
Suscriptores
-14524 horas
-8897 días
-5 67930 días
Archivo de publicaciones
06:07
Video unavailableShow in Telegram
Умумтаълим муассасаларида 2026 йил учун тарификация рўйхатини шакллантириш бўйича қўлланма:Жорий йил декабр ойида олинган янги малака тоифалари инобатга олинганлиги ҳамда бошқа устама ва қўшимча ҳақлар тўлиқ киритилганлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Тарификация рўйҳатлари ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлашни Қўшма хатда белгиланган муддатларда амалга оширишингиз сўралади!!!
bandicam 2025-12-10 21-02-23-566.mp431.58 MB
❤ 29👍 13😢 5
Photo unavailableShow in Telegram
Habel akademiyasi AMALIY GRAMMATIKAga
🔡🔡🔡🔡🔡 beradi.
Ona tili
O'zbek tili
Abituriyent
Talaba
Maktab o'quvchilari ishtirok etishlari mumkin.
Dars mavzusi: Sintaksis
Ustoz : Dilafro'z Fayzullayevna
Vaqti : 2️⃣0️⃣ : 0️⃣0️⃣
Manzil : @Habelonatili kanali
Darsda ishtirok etish uchun bu postni 3ta ona tili guruhiga yuboring!Dars bu yerda Dars bu yerda Dars bu yerda
❤ 15🤔 1
“Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорлари белгиланди!Ҳукумат қарори (776-сон, 10.12.2025 й.) билан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди. 💸 Қарорга кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланди: ✅ 2026 йил 1 январдан: ▪️ Тошкент шаҳрида – 30 фоиз; ▪️ вилоятлар марказларида – 25 фоиз; ▪️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз; ▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз; ✅ 2026 йил 1 сентябрдан: ▫️ Тошкент шаҳрида – 60 фоиз; ▫️ вилоятлар марказларида – 50 фоиз; ▫️ республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳарларида – 30 фоиз; ▫️ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида – 20 фоиз. ⌛️ Қарор билан тасдиқланган низомга, жорий ой учун тўлов мазкур ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади. Бунда сентябрь ойи учун тўлов 30-санага қадар амалга оширилади. ✔️ Ота-оналар тўловидан қуйидагилар озод этилади: 🔹 “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари (таълим олувчилар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида); 🔹 алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат ўқувчилари; 🔹 етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, умумий ўрта таълим ташкилотларининг инклюзив синфларида таълим оладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар. ©️Манба
7901327.pdf3.10 MB
❤ 41👏 3😢 2💯 2👍 1
03:01
Video unavailableShow in Telegram
🏅ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ИЛК БОРА: ОЛТИН МЕДАЛ СОҲИБЛАРИГА 1 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚРОҚ ПУЛ МУКОФОТИ БЕРИЛАДИ!
✅ Жорий йилда нуфузли ва халқаро минтақавий олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоаси энг яхши натижани қайд этди.
🔰 Хусусан, халқаро кимё олимпиадасида 2 та олтин ва халқаро информатика олимпиадасида илк кумуш медални қўлга киритишди.
📊 2025 йил август ойидан эътиборан нуфузли фан олимпиадаларида олтин медалга эга бўлган ўқувчилар 1 030 000 000 сўм,
мазкур олимпиадаларда олтин медал олган ҳар бир ўқувчиси учун устози 185 400 000 сўм билан тақдирланади.
Биз олимпиада ғолиблари, уларнинг устози ва ота-оналарининг фикрларига қулоқ тутдик.
⏰ Тақдирлаш тез кунларда…
©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
oxiri_7(iPhone).mp414.86 MB
👍 81❤ 45🔥 5😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Вазир_жамрғармасидан_тўлаб_бериладиган_устамлар_2026
Савол? Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамларга кимлар номзод бўла олади ва мазкур устамаларнинг берилиш тартиби қандай?
Жавоб! Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
Низомнинг 9-банди Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
б) Ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб,
«Мактабгача таълим»,
«Бошланғич таълим»,
«Филология фанлари»,
«Ижтимоий фанлар»,
«Аниқ фанлар»,
«Табиий ва иқтисодий фанлар»,
«Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди;
в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:
ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади.
Бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;
номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;
юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;
2-босқичда — 1-босқич якунлангандан сўнг 60 иш куни ичида танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;
номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш жараёнлари видеоёзувга олинади;
2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;
г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*5,5= 6 млн 990 минг сўмдан жами 62 млн 914 минг 500 сўм), мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари (9 ой давомида ойига 1271000*2= 2 млн 542 минг сўмдан жами 22 млн 878 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
Низомнинг 10-банди. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 125👏 17🔥 10😁 4😢 4
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланадими?Савол: Мен мактабгача таълим ташкилотида директор ўринбосари бўлиб ишлайман. Олий тоифалиман. Кузги аттестацияда навбатдан ташқари қатнашиб 90 балл билан 70 фоизли устама олдим. 70 фоизли устама маълумотномаси ҳам келди. Лекин "мактабгача таълим ташкилоти ҳодимларига 70 фоизли устама тўланмайди"- деб туманимиз экономистлари тўлашмаяпти. Бошқармамиз ҳам тўланмайди дастурда йўқ дейишди. Илтимос устамам тўланиши учун кимга мурожат қилай, ёрдамингиз керак. (М.А.Фарғона вилояти Данғара тумани) Савол: Менга мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси учун 70% лик устама олиш Низоми керак. Мингбулоқ туманида "70% устама мактаб ўқитувчилари учун, МТТ тарбиячилари учун эмас" - дейишяпти? Шу тўғрими? (Наманган в, Мингбулоқ т) Жавоб: Тўланади албатта! Низомнинг 1-банди: Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог ва психолог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди. Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. P.S. Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз. Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 67👍 24😁 3
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Савол: Бошланғич синф ўқитувчиси она тили фанидан ҳам математика фанидан ҳам миллий сертификат олса, иккаласи учун ҳам устама тўланадими? (Ҳ.Д.А. Учқўрғон туманидаги 45 мактаб ўқитувчиси)
Жавоб: Тўланади албатта! (ҳар бир фан бўйича ўтилаётган дарс соатларига нисбатан мос равишда 50%+20% миқдарда тўланади)
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👏 40❤ 19👍 1
📣 Гуруҳ назоратчилари диққатига!
😎 Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун биринчи танловга рўйхатга олиш бошланди.
🗓 Рўйхатдан ўтиш 11 декабрдан 22 декабрга қадар давом этади.
✔️ Мазкур танловда 2025–2026 ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этган ва бино раҳбари томонидан фаолияти ижобий баҳоланган талабгорлар иштирок эта олади.
⚡️ Танловда иштирок этиш учун агентликнинг my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.
©️ Билимни баҳолаш агентлиги
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤ 44🤔 3😁 2👍 1
⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
⁉️Бир ўқитувчида бир фандан иккита (халқаро ва миллий) сертификат бўлса, бу ўқитувчига Сертификатлар учун 50+20=70 фоиз устама тўланадими?.
❓Савол: ✍️ Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман. Малака тоифам иккинчи. Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу Сертификат учун 50% устама олмоқдаман. Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб устама тўланадими (50+20=70%) (А.Д.А)
❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (г-кичик банди):
г) умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.
P.S. Бу ўқитувчига Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади!
‼️ Лекин, бу норманинг қолган турдаги устамаларга умуман алоқаси йўқ, яъни ўқитувчи бир вақтда
86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган олий ёки биринчи тоифа учун бериладиган 70% лик устамани,
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Сертификат учун 50% ёки 20% устамани,
Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларни,
Директор жамғармасидан тўлаб бериладиган (40% гача),
устамларни олиши мумкин!
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤ 71👍 12🔥 4
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Савол: Мен 1 тоифали ўқитувчиман. Шу йил декабрда сертификатимни муддати тугаса мен 2 тоифага тушаманми ёки мутахассис тоифагами? (Д.Б.М. Фарғона туманидаги 5 мактаб ўқитувчиси)
❗️Жавоб: Низомнинг 49 банди Аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва навбатдаги мажбурий аттестациядан озод этилмаган педагог кадрларга мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланади.
50. Аттестациядан ўтганлик муддати тугаб, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга охирги олган малака тоифаси (лавозими) бўйича жалб қилинади.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 40👍 2
Мактабларда декабрда тарификатция ўтказилиб, дарслар тақсимланиши қанчалик тўғри?
Кўпчилик педагоглар дарс тақсимоти фақат ўқув йили бошида, яъни сентябрь ойида бир марта қилинади ва йил охиригача ўзгармайди, деган фикрда юрадилар. Аслида эса вазият бошқача ва бундан ўз фойдангизга фойдаланишингиз мумкин.
Агар ўқув йили давомида (масалан, ноябрь ёки декабрь ойларида) малака тоифангиз кўтарилган бўлса, сиз янги йилдан бошлаб кўпроқ дарс соати талаб қилишга ҳақлисиз.
Тартиб қандай ишлайди?
Мактабларда дарс соатлари махсус Низомга асосан устуворлик тамойили бўйича тақсимланади. Яъни, кимнинг кўрсаткичлари (тоифаси, ютуқлари) юқори бўлса, ўша ўқитувчига максимал соат берилиши керак.
Гарчи асосий тақсимот 15 сентябргача якунланса-да, қонунчилик Педагогик кенгашга дарс соатларини қайта кўриб чиқиш ваколатини беради. Демак, сиз янги тоифа олганингиздан сўнг, мактаб маъмуриятига мурожаат қилишингиз ва январь ойида Педкенгаш қарори билан юкламангизни оширишларини сўрашингиз мумкин.
Келинг, мисол билан кўриб чиқамиз: мактабда она тили фанидан икки ўқитувчи бор: Зулфия опа – Олий тоифали (20 соат дарси бор). Насиба опа – Биринчи тоифали (14 соат дарси бор). Насиба опа декабрь ойида аттестациядан ўтиб, Олий тоифа олди. Энди у ҳам худди Зулфия опа каби юқори салоҳиятга эга кадр ҳисобланади.
Бу ҳолатда декабр ойида Педагогик кенгаш чақирилади. Зулфия ва Насиба опаларнинг кўрсаткичлари энди тенг бўлгани сабабли, мавжуд умумий дарс соатлари уларнинг ўртасида тенг бўлинади. Натижада, Насиба опанинг дарс соатлари кўпайиб, иккала ўқитувчига ҳам максимал даражада бир хил (масалан, 17-18 соатдан) дарс юкламаси белгиланиши мумкин.
Асос: «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом, 15-банд.
@yuristlar_maslahati
❤ 112😁 28👏 23👍 18💯 5🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
💖💖💖 💙💙💙
📣 Sinov.uz platformasiga "Qayta tayyorlov" bo'yicha Demo testlari joylandi.
📣"Attestatsiyaga" tayyorgarlik ko'rish uchun ham testlar mavjud!!!
Oʻz bilimingizni hoziroq sinab koʻring!!!
https://sinov.uz
👍 42❤ 22😁 3🤔 3😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Миллий Сертификатлар учун ҳам тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) тоифа бериладими?Савол: Мен Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумунидаги 1 мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчисман. Яқинда она тили ва адабиёт фанидан А даражадаги миллий сертификат олдим. Мен ҳам энди тўғридан-тўғри тоифа олиш учун имтиёз деган жойига миллий Сертификатимни жойлаб мурожаат юборсам бўладими? Жавоб: Йўқ бўлмайди, албатта. Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам миллий Сертификат учун тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан тоифа берилмайди. Низомнинг 36-банди (янги таҳрирда). Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади. ... (учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади.
Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤ 63👍 2🎉 1
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Савол: Мен август-декабрь ойларидаги аттестацияда қатнашиб 88 балл билан 2 тоифадан 1 тоифага ўтдим ҳамда 70% лик устамага эга бўлдим. Энди мен 2026 йил баҳорги аттестацияда навбатдан ташқари тури бўйича топшириб, 86 баллдан кам балл тўпласам, 70%лик устамага таъсир қилиши мумкинми? аниқроғи 70% лик устамам бекор қилинадими? (Ш.А.Б. Шўрчи туманидаги 25 мактаб ўқитувчиси)
Жавоб: Таъсир қилмайди, 70% лик устама икки йил давомида бекор қилинмайди.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
❤ 78👍 42😁 10🔥 2
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Савол: Мен шу йил ноябрда навбтадаги мажбурий аттестацияда иштирок этиб 48 балл олдим. Амалдаги тоифам олий эди. Менга 1 тоифанинг сертификати келди, лекин "балим пастлиги учун митахассис тоифаси бўйича ҳақ тўлайди" - деяпти. Шу тўғрими? (М.М.З. Асака туманидаги 35 мактаб ўқитувчиси)
❗️Жавоб: Бу нотўғри албатта. Сизга аттестация натижасига кўра қайси малака тоифаси берилган бўлса, кейинги беш йил давомида шу тоифа бўйича ҳақ тўланади.
P.S Малака тоифаларини ошириш ёки тушириш босқичма-босқич, яъни бир поғона кўтариш ёки бир поғона тушириш орқали амалга оширилади (алоҳида ютуқлари учун тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) бериладиган малака тоифалари бундан мустасно).Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
👏 32❤ 22👍 7
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Савол: Атестациядан ўтиб 70%лик устамани қўлга киритган педагог миллий сертификатга ҳам эга бўлса, ҳар иккаласига ҳам устама тўланадими? (Сурхондарё в, Шеробод т, 17 мактаб ўқитувчиси)
Жавоб: Тўланади албатта,
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
❤ 106👍 22🔥 9
Attestatsiya sinovidan ozod etilgan oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari pedagoglariVazirlar Mahkamasining 572-son qarori bilan tasdiqlangan nizomning 36-bandiga muvofiq, o‘rta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarida kamida C1 darajadagi milliy yoki unga mos xalqaro sertifikatga ega chet tili o‘qituvchilari, shuningdek, Bilim va malakalarni baholash agentligi tomonidan beriladigan kamida B+ (yoki avvalgi tizimda 80 ball va undan yuqori) darajadagi umumta’lim fani bo‘yicha sertifikatga ega pedagoglar navbatdagi majburiy attestatsiyada o‘z fanidan maksimal ball bilan baholanadi hamda ushbu fan bo‘yicha malaka sinovidan ozod etiladi. Shunga ko‘ra, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan imtiyoz qoʻllaniladigan sertifikatga ega 35 nafar oʻqituvchilar roʻyxati eʼlon qilinmoqda. Ro‘yxat yuqorida👆
Bizni kuzatingFacebook | Instagram | YouTube | Telegram
❤ 53👍 12💯 3
Сиз 2026 йил январь–июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этасизми (иштирок этмоқчимисиз)? (Мурожаат юбориш бошланишига 20 кун қолди)Anonymous voting
- Албатта иштирок этаман, сабаби бу аттестация мен учун навбатдаги -мажбурий аттестация ҳисобланади.
- Иштирок этмайман, тоифамнинг муддати тугашига 2–3 йил бор, навбатдан ташқари қатнашишни хоҳламайман.
- Навбатдан ташқари (муддатидан олдин) қатнашиб, 86 баллдан юқори тўплаб 70% устама олмоқчиман.
- Ҳозирча ўйлаб кўрмадим (ҳали бир қарорга келмаганман).
👍 81❤ 38💯 6🥰 2
2025 йил август-декабрь ойларида ўтказилган аттестацияда иштирок этган педагоглар учун сўровнома.
Сиз аттестация якунлари бўйича Шахсий кабинетингизга юборилган қарор билан танишдингизми? Малака тоифаси тўғрисидаги Сертифкатингизни юклаб олдингизми?Anonymous voting
- - Қарор билан танишдим, Сертификатимни юклаб олдим. Барча ташкилотчиларга Раҳмат!
- - Қарор билан танишдим, лекин Сертификатимни юклаб олишда муаммо бор (шахсий кабинетда кўринмаяпти)
- - Қарор билан танишмадим, Сертификатимни юклаб олмадим, сабаби шахсий кабинетимга кира олмаяпман.
❤ 59💯 10👍 6
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2025 #Педагогларга_ёрдам #Сўраган_эдингиз!
Янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради?Низомнинг 48-банди Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади. P.S. 2025 йил август декабрь ойлари Сертификатлари жорий йилнинг 5 декабрь санаси билан расмийлаштирилганлиги сабабли, янги тоифалар бўйича, шу жумладан 70% устамалар ҳам 2025 йил 5 декабрдан бошлаб тўлаб берилиши керак! Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot👈
❤ 67👍 54😁 3
