es
Feedback
DUNYO XABARLARI

DUNYO XABARLARI

Ir al canal en Telegram

ФАҚАТ ЭНГ МУХИМ ХАБАРЛАР❗️ РАСМИЙ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ЖАХОН ХАБАРЛАРИ. Реклама бўйича: https://t.me/zamonga_reklama @Dunyo_Xabarlari

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
54 519
Suscriptores
-6424 horas
-5267 días
-2 61530 días
Archivo de publicaciones
Photo unavailableShow in Telegram
АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши материалларининг бир қисмини эълон қилди Ҳужжатларнинг биринчи қисми Адлия вазирлиги сайтига жойлаштирилиши биланоқ, сайтга ташриф буюрувчилар оқими шунчалик кўпайиб кетганки, уларни электрон навбатга қўйишга тўғри келган. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
8
Photo unavailableShow in Telegram
🇪🇺🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Макрон Евроиттифоқни Путин билан мулоқотни тиклашга чақирди Франция президенти Россия билан тўғридан-тўғри музокаралар форматини қайта тиклаш Европа Иттифоқи манфаатларига мос келишини айтди. Макрон бу баёнотни Европа Иттифоқи саммитида Россия активларини мусодара қилиш бўйича келишувга эришилмаганидан сўнг билдирди. "Ё мавжуд музокаралар доирасида узоқ муддатли тинчликка эришилади, ё биз Россия билан очиқ мулоқотни Украина билан ҳамкорликда қайта бошлаш йўлларини топишимиз керак", — деди Франция етакчиси. Макроннинг таъкидлашича, Владимир Путин билан яна мулоқот қилиш фойдали бўлиши мумкин. Акс ҳолда, Европа етакчилари Украина можаросига барҳам бериш масаласида фақат АҚШ вакиллари билан маслаҳатлашишга мажбур бўлади, улар эса вазиятни Москва билан бевосита муҳокама қилмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
15🤣 8
00:23
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇦🇮🇱 "Украинани яҳудийларсиз тасаввур қилиш имконсиз. Украиналиклар – яҳудийлар демкадир". Дмитрий Гордон, украиналик журналист 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
video_2025-12-19_14-41-12.mp41.00 MB
🤬 31👎 17 11🤣 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Бу видеони ота-оналар фарзандларингизга кўрсатинг, кўчадаги шунақа вазиятларда ўзини тутишни ўргансин Яқинларга юбориб қўямиз 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
5.35 MB
👍 12 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇯🇵 Япониялик олимлар қурбақалар ва калтакесаклар ичакларида рак ҳужайраларини йўқ қиладиган бактерияларни топишди Япон Илмий-технологик Ривожланиш институти олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, калтакесак, япон бақалари ва тритонлар ичакларидаги бактериялар рак ҳужайраларига қарши таъсир кўрсатади. Энг юқори фаолликка эса бақалардан топилган Ewingella americana бактерияси эга бўлган. Йўғон ичак саратонига чалинган сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда, ушбу бактериянинг бир марта вена ичига юборилиши барча ҳайвонларда ўсманинг тўлиқ йўқолишига олиб келди. Бу натижа иммунотерапия ва кимётерапия каби стандарт даволаш усулларига қараганда анча самаралироқ бўлиб чиқди. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
👍 16 12👏 4🤬 2🔥 1
00:40
Video unavailableShow in Telegram
Жуда семиз ёки жуда бефаҳм Пентагон раҳбари америкаликларни армияга ёллашдаги қийинчиликлар ҳақида гапирди.
"Ёшларимиз орасида жисмонан тайёр эмас ёки билим даражаси етарли бўлмаганлар кўп. “Аҳмоқ” деган таъриф нотўғри — муаммо шундаки, биз уларни етарлича ўқитмаяпмиз ёки уларда диққат етишмаслиги ва гиперактивлик синдроми каби ҳолатлар мавжуд", — деган Пит Хегсет АҚШ Қуролли кучларини тўлдиришдаги долзарб муаммолар ҳақида.
👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
video_2025-12-19_09-11-15.mp42.81 MB
9💯 6👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Буюк Британия Ўзбекистондаги тўртта компанияга санкция киритди Бу компаниялар “Украинани беқарорлаштиришга ёки унинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига путур етказишга ҳисса қўшиши мумкин бўлган товарлар ёки технологияларни етказиб берганлик”да айбланмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
🤣 8 6👍 3🤬 2
🇪🇺🇧🇪 DW: Брюсселда фермерларнинг норозилик намойишлари тартибсизликлар билан якунланди Европа Иттифоқининг Лотин Америкасидаги аксарият давлатларни ўз ичига олган Меrcosur савдо блоки билан тузаётган келишувига қарши европалик фермерларнинг Брюсселда бўлиб ўтган намойиши тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Нашрнинг хабар беришича, Еврокомиссия ва Европарламент бинолари жойлашган Брюсселнинг Европа кварталида намойишчилар тўсиқларни бузиб ўтишга уринди, гулханлар ва пиротехника воситаларини ёқди, кўздан ёш чиқарувчи газ пуркади ҳамда полициячиларга картошкалар улоқтирди. "Полиция намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланган. Тартибсизликлар фонида хавфсизлик нуқтайи назаридан Европарламент ходимлари бошқа биноларга кўчирилди, уларга деразаларга яқинлашмаслик тавсия этилди", дея ёзмоқда DPA. Намойиш ташкилотчилари унда 10 минг нафар иштирокчи қатнашганини билдирган бўлса, Брюссел полицияси намойишчилар сонини тахминан 7 минг киши деб баҳолади. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
12👍 5🍾 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇸 Трамп АҚШнинг коинотдаги устунлигини таъминлаш тўғрисидаги фармонни имзолади Фармонда таъкидланишича, АҚШ 2030 йилга келиб Халқаро космик станцияни (ХКС) тижорий асосда алмаштириш учун хусусий сектор ташаббусларини рағбатлантиришни режалаштирмоқда. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
👎 9 4🤬 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇺🇿🇺🇸 Университетда отишма уюштириб, ўзбекистонлик талабани ўлдиришда гумонланган шахс ўлик ҳолда топилди Бу ҳақда Массачусетс прокурори Лея Фолейга таяниб, Reuters хабар берди. Прокурорнинг сўзларига кўра, Браун университетида содир этилган оммавий отишмада гумон қилинган шахс вафот этган. Ҳозирда у Браун университетидаги ҳужумдан икки кун ўтиб Массачусетс технология институти (МIT) профессори ўлдирилганига ҳам алоқадорлиги эҳтимоли текширилмоқда. Гумонланувчининг жасади Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада топилган. Аноним қолишни истаган АҚШ Адлия вазирлиги вакилларидан бири гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини айтди. Манбалар гумонланувчининг шахси ва нега терговчилар икки жиноят ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблаётгани ҳақида қўшимча тафсилот бермади. Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Браун университетида содир бўлган отишмада икки киши, жумладан, ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлганди. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
20😢 3
🇺🇸 АҚШ ҳукумати Green card дастурини вақтинча тўхтатмоқда — АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Унинг айтишича, бунга сабаб Браун университетидаги отишмада гумон қилинаётган шахс мамлакатга айнан шу дастур орқали келган. "Президент Трампнинг топшириғига биноан мен дарҳол USCISга (АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати) америкаликларга ушбу зарарли дастур туфайли энди зиён етмаслигини таъминлаш мақсадида DV1 (Green card) дастурларини тўхтатишни буюраман", — деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғида. Браун университетидаги отишма оқибатида икки нафар талаба, жумладан ўзбекистонлик Муҳаммадазиз Умрзоқов ҳалок бўлган эди. Бундан ташқари, отишмада яна бир неча киши яраланган. Отишмани уюштирган шахс кейинроқ ўлик ҳолда топилган. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
11🤬 2
🇺🇿 🇯🇵 Ўзбекистон президенти Япония императори билан учрашди Учрашувда томонлар ўзбек ва япон халқларини географик масофа ажратиб турса-да, уларни ўхшаш менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган тарихий алоқалар яқинлаштириб туради, деб қайд этдилар. Шунингдек, жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилгани таъкидланган. Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев император Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
👍 53 28🔥 17👏 11
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Телефондан узоқ фойдаланиш депрессияга олиб келади — олимлар Кореялик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, телефонда кунига тўрт соатдан ортиқ вақт ўтказиш ўсмирларда стрессни кучайтириши ва ҳатто ўз жонига қасд қилиш фикрини келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, смартфонлардан тез-тез фойдаланадиган болаларда уйқу бузилиши ва депрессив аломатлар кузатилган. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
12
02:57
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистонга контрабанда йўли орқали олиб кирилган 9 миллиард сўмлик тамаки йўқ қилинди Тадбир Тошкент шаҳрининг Янгихаёт туманидаги заводлардан бирида ўтказилди. Умумий ҳисобда 421 500 қути тамаки маҳсулоти яроқсиз деб топилгани сабабли майдалаш йўли орқали йўқ қилинди. Маълум қилинишича, божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда 2025-йилда 681 та ҳолатда қиймати 28 млрд сўмлик 1 млн 397 минг қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
SHORTS_3.mp471.71 MB
13🥴 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида автомобиль кўприги қулаб тушди Қайд этилишича, фалокатга конструкциянинг эскириши ҳамда таянч қисмларнинг эрозияга учраши сабаб бўлган. @SputnikKz хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
video_2025-12-18_09-55-24.mp41.77 MB
11😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
🇬🇧🇬🇧Англия давлатида ишлашни хохласизми унда шошилинг. ❗️Талаблар ва ёш чегараси❗️ ✔️👱‍♂👩‍🦰 18 ёшдан 50 ёшгача эркак ва аёллар кабул килинади. ✔️Мукаддам жиноий иш билан судланмаганлик ✔️Алимент туловлари йуклиги               Иш турлари❗️ ✔️ Кишлок хужалиги махсулотлари экиш ва парвариш килиш ✔️ Махсулотлар йигим терими (мавсумга караб иш узгаради) ✔️Тайёр махсулотлари кадоклаш ✔️Упаковка Сортировка ва этикетка ёпиштириш   💷Ойлик маош ва иш графиги 🕰 Соатига 12.21 Фунт Стерлинг ($ да 16 доллар булади ) 📆 Хафтада 6 кун иш ✔️ Кунига 8 соатдан 12 соатгача ишланади Иш соатига караб хафталик туланади ✔️ Уртача ойлик 2800-3200 $ атрофи булади.    Шарт шароит ва кулайликар. ✔️Олдиндан умуман тулов йук ✔️Авиабилет иш берувчи фирма томонидан олиб берилади. ✔️Аерапортда кутиб олиш ✔️Ёток жой билан иш берувчи фирма таминлайди (Караван) ❗️Ишга 2026 йил Март Апрель ойига келинади. ✅Олдиндан хеч кандай тулов олинмайди. Батафсил малумот учун: 📲 +447360065295 Мухаммаджон 💬 @Muhammadjon_Angliya
Mostrar todo...
8👍 3
🇺🇦🇷🇺 DW: Украина дронлари Россиянинг Ростов-Дон шаҳридаги портга зарба берди, қурбонлар бор "18 декабрга ўтар кечаси Украина дронлари Россиянинг Ростов-Дон, Батайск ва Таганрог шаҳарларига ҳужум қилди", деб маълум қилди Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсар. Унинг айтишича, Ростов-Дон портига уюштирилган ҳужум оқибатида юк кемасида ёнғин чиққан. Кема бортида бўлган экипажнинг икки аъзоси ҳалок бўлган, яна уч нафари жароҳат олган. Батайск шаҳрида 6 киши жароҳат олган, яна бир киши ҳалок бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 17 декабр оқшомидан буён 77 та украин учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган, шулардан учтаси Ростов вилояти осмонида йўқ қилинган. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
IMG_7768.MP413.58 MB
IMG_7769.MP44.19 MB
12👎 6👏 6🥴 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇪🇺🇺🇦 Украинани молиялаштириш масаласи ҳал этилмагунча Европа Иттифоқи саммитидан ҳеч ким кетмайди — Еврокомиссия раҳбари "Мен Украинани молиялаштириш бўйича иккита вариантни киритдим ва улар ҳозир кўриб чиқилмоқда. Улардан бири, ЕИ бюджети ҳисобидан қарз жалб қилиш орқали молиялаштириш, иккинчи вариант эса репарацион кредит ажратиш. Бугун албатта ечим топишимиз зарур. Европа Кенгаши президенти шундай деди ва мен уни бу борада қўллаб-қувватлайман. Биз Европа Иттифоқининг ушбу саммитини Украинани кейинги икки йил давомида молиялаштириш масаласи ҳал этмасдан тарк этмаймиз", — деди Урсула фон дер Ляйен. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
13🤣 3🥱 2👎 1
Photo unavailableShow in Telegram
🇹🇷🇷🇺🇺🇸 Туркия Россиядан сотиб олинган С-400 зенит-ракета мажмуаларини қайтаришни истамоқда — Bloomberg Агентлик маълумотига кўра, Вашингтон Анқарадан Россия ҳарбий техникасидан воз кечишни талаб қилмоқда. АҚШ бунинг эвазига Туркия мудофаа саноатига қўйилган санкцияларни бекор қилиш ва Анқарага F-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш имкониятини қайта тиклашга тайёрлигини билдирган. "Ражаб Тоййиб Эрдўған С-400 тизимларини қайтариш масаласини Владимир Путин билан 13 декабр куни Ашхободда ўтказилган учрашувда муҳокама қилган", дея ёзмоқда Bloomberg. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
18👏 3👎 1
00:28
Video unavailableShow in Telegram
🇷🇺 NATO Россия билан урушга тайёрланмоқда — Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг бошқа баёнотлари: ◾️ Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз. Аксинча, бизга таҳдид қилишмоқда; ◾️ NATO коалицион кучларини кенгайтиришда давом этмоқда; ◾️ NATO қўшинларини алянснинг шарқий қанотига тезкор кўчириш имконияти ошмоқда, бунинг учун “ҳарбий Шенген” жорий этилиши режалаштирилмоқда; ◾️ NATO'нинг ҳарбий харажатлари ортиб бормоқда, алянс бюджети 1,5 баравардан кўпроқ оширилади. 👉 @dunyo_xabarlari
Mostrar todo...
copy_E8E2657D-23C1-45C8-ADA0-91B9E7FA9838.mp44.62 MB
11👏 3🤔 2