es
Feedback
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Ir al canal en Telegram

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
79 116
Suscriptores
-80024 horas
-1 4867 días
-1 90730 días
Archivo de publicaciones
00:56
Video unavailableShow in Telegram
🏘 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан “Коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши: эришилган натижалар ва келгусидаги долзарб вазифалар”мавзусида республика семинари ўтказилади. Унда соҳадаги натижадорлик, долзарб масалалар ва келгуси режалар муҳокама қилинади. 😎 Саволларингиз учун: @Zukhraergasheva 📲Мурожаат бўйича: 90 900 92 10 Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
final elon.mp469.08 MB
👍 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида АҚШ президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, дўст Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Дональд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади. Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар. Ўзбекистон президенти Америка етакчисини ўзи учун қулай муддатда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 73👏 17🤔 2🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ўрнатилган бекатлар сони 29 тага етди Тўлов кафтдаги чизиқлар асосида биометрик идентификация ёрдамида амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👏 7👍 3😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
2025 йил январь–ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 22 фоизга кўпайди. Экспорт ҳажми 30,9 млрд долларга (26,2 фоизга ўсди) ва импорт ҳажми 41,8 млрд долларга (18,7% ўсиш) етди. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1%), Россия (16,2%), Қозоғистон (6%), Туркия (3,7%) ва Корея Республикаси (2,2%) ҳиссасига тўғри келди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун, айрим ижтимоий тармоқларда "Домда қўлбола тунука печка портлади”  сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди Шуни маълум қиламизки, бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва соат 08:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг 15 кв.м. майдонида ички жиҳозлари ёниб зарраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр манбаида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 3
03:29
Video unavailableShow in Telegram
Агар сиз бўлмаганингизда... Солиқ қўмитасида бу гал одатий иш муҳити эмас, балки миннатдорлик, ҳурмат ва самимий руҳдаги учрашув бўлиб ўтди.
Намунали хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари билан ташкил этилган мазкур тадбир – аввало ота-она меҳнатига, уларнинг юксак тарбияси ва дуоларига билдирилган чуқур эҳтиром ифодаси бўлди.
Тўлиқ тавсилотлар видеолавҳада. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
IMG_2475.MP475.62 MB
👍 1
❗️Эҳтиёжманд қатламларга ҳудудларда комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–383-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. 📌 2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган. 🗣Қарорга кўра, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилади. 🗣Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔵 аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш; 🔵 оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш. 🗣Ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади. 🗣Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади. 🗣 Ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
💜💜💜 ЭКОСТИКЕР ТИЗИМИДА 2026 ЙИЛДАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ ❗Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб, "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалди. Аслида эса вазият бутунлай бошқача. 👍Жарималар қачон қўлланилади? ❗️Расмий маълумотларга кўра, "Экологик транспорт" тизими доирасидаги жарималар икки йилдан сўнг, яъни 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.
2026 йил — бу фақат тизимни йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш давридир.
👍Бу тизим нима учун керак?
Автомобиллар ва юк машиналаридан чиқаётган заҳарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва кислотали ёмғирларга сабаб бўлмоқда. Тизимнинг бош мақсади — жазолаш эмас, балки аҳоли орасида "Экологик транспорт" тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шаҳарларимиз ҳавосининг сифатини яхшилашдир.
👍Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бор?
Тизим ҳайдовчиларни қийин аҳволга солиш эмас, балки уларга кўмак бериш тамойили асосида ишлайди: Стикер рангини ўзгартириш ҳуқуқи: Агар автомобилингиз дастлаб сариқ ёки қизил стикер олган бўлса, уни техник созлаш орқали рангини "яшил"га ўзгартириш имконияти мавжуд. Диагностика марказлари: Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий диагностика марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар ўз машиналарини техник кўрикдан ўтказиб, стикер рангини яхшилашлари мумкин. Электрон огоҳлантириш тизими: Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ва камералар орқали ҳайдовчилар қайси ҳудудга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан хабардор қилиб борилади.
🔠 2026 йилда ҳеч ким жарима тўламайди! Бу вақт оралиғида ҳар бир ҳайдовчи ўз автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Автомобилларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва сифатли ёқилғидан фойдаланиш нафақат табиатни асрайди, балки ҳаракат хавфсизлигини ҳам таъминлайди. Экологик тоза ва соз транспорт воситаси — келажак авлод олдидаги масъулиятимиздир.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 3👏 2😍 2
#havo_sifati Ўзгидромет прогнозларига кўра, ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатимизда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда. Мазкур жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлиб, эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда. Натижада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши қийинлашадиган ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда. Табиий-географик жойлашуви, релеф хусусиятлари ва синоптик шароитларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди умумий ҳолда атмосфера инверсияси тез-тез ва деярли доимий кузатиладиган минтақалар қаторига киради. Республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳарорати ҳамда инверсия жараёни дастлабки прогнозларга кўра мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
1.78 MB
🤔 3👍 2
01:33
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Эҳтиёт бўлинг: фирибгарларга алданиб қолманг! 💻 Сўнгги вақтларда фирибгарлар турли усуллар орқали фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритишга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда. 💬 Хусусан, ўзини UZTELECOM “Контакт-маркази” ходими сифатида таништириб, SMS орқали келган тасдиқловчи кодлар ёки қўнғироқ қилинаётган телефон рақамларини сўраш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. ⚠️ Шу боис, абонентларга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз. Ёдда тутинг: ❌ UZTELECOM “Контакт-маркази” ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, SMS орқали юборилган кодлар ёки бошқа шахсий маълумотларингизни сўрамайди! 1. Агар сизга шубҳали қўнғироқ бўлса; 2. Ёки ўзини ходим сифатида таништирган шахс сиздан шахсий маълумотларингизни сўраса; ❗️ Уларга ҳеч қандай маълумот берманг. Бундай ҳолатда, биринчи навбатда қўнғироқ қилаётган компания ёки шахсга аниқлик киритинг. 👍 Бундай ҳолга тушиб қолмаслик учун: Компания ва “Контакт-маркази”нинг ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотлар билан uztelecom.uz расмий веб-сайти орқали танишиб олинг. Бу сизни фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан ҳимоя қилади. ‼️ Унутманг, сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим! Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
Firibgarlardan_ehtiyot_boling.mp439.33 MB
👍 5
❗️Эртага, 23 декабрь куни ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади. Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Бунинг асосий сабаби — газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа обектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга обектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда “метан заправкалар”нинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
🤔 2👍 1
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
IMG_1294.MP414.71 MB
👍 54👏 15🤔 3🤝 2
Photo unavailableShow in Telegram
🚗 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги жорий ҳолат бўйича таҳлилни тақдим этди ➡️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди. 1️⃣бозор. Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошди, бу ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир. 🚙 бозор. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсди. 2️⃣ бозор. Иккиламчи автомобиль бозорида ноябрь ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам. ♻ Бундан ташқари, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ўсди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 4
Мувофиқликни баҳолаш тизимида тадбиркорлар учун катта енгилликлар яратилмоқда Техник тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мувофиқликни баҳолаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мажбурий сертификатлаш талаблари қайта кўриб чиқилиб, маҳсулотлар рўйхати сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада, мажбурий мувофиқлик баҳоланиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатидаги 747 та товар позицияси учун сертификатлаш талаби бекор қилиниб, умумий рўйхат 27 фоизга қисқартирилди. Шунингдек, 156 та товар позициясидаги маҳсулотлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти тўлиқ тугатилди.
Айни пайтда мажбурий сертификатлашдан босқичма-босқич воз кечилиб, маҳсулотларни мувофиқлигини декларациялаш тизимига ўтиш амалга оширилмоқда. Хавф даражаси юқори бўлмаган маҳсулотлар учун мувофиқликни баҳолашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Жумладан, мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидаги 44 та тоифадаги 1 302 та товар позициясидаги маҳсулотлар бўйича мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилди.
Мувофиқлик декларацияси Техник тартибга солиш миллий ахборот тизимида расмийлаштирилади. Эндиликда тадбиркорлар ушбу 44 та тоифадаги 1 302 та товар позициясидаги маҳсулотларни мувофиқлигини trtis.uz ахборот тизими орқали онлайн шаклда декларация қилиш имкониятига эга бўлди. Бу эса вақт ва харажатларни тежаш, жараёнларни янада шаффоф ва қулай қилишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, маҳсулотларни сертификатлаштиришда ягона тартибни белгилаш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Электротехника ва қурилиш маҳсулотларини сертификациялаш тизимини такомиллаштириш, ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида жорий ҳолатга қадар 13 та синов дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар тадбиркорлар учун янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, бозорда адолатли рақобатни таъминлаш ва маҳсулотлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида икки йилда 25 поғонага юқорилади 📊 Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индекси (AI Readiness Index)да сўнгги йилларда барқарор ўсишни намойиш этмоқда. Оxford Insights халқаро таҳлил маркази томонидан эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, мамлакатимиз 2023 йилда 87-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилга келиб ушбу кўрсаткични 25 поғонага яхшилади. Хусусан, 2024 йилда мамлакатимиз мазкур рейтингда 70-ўринни қайд этган бўлса, 2025 йил натижаларига кўра яна 8 поғонага юқорилаб, 62-ўринга кўтарилди ва ўз позициясини янада мустаҳкамлади.
AI Readiness Index давлатларнинг сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишга тайёрлик даражасини баҳолайди. Рейтинг давлат бошқаруви, технологиялар инфратузилмаси, инсон капитали, маълумотлар сиёсати ҳамда инновацион муҳит каби муҳим мезонлар асосида шакллантирилади.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 5
Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди. Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади. Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин. Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
👍 8👏 3😢 2
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази” деб топилди “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS – 2025” тақдирлаш тадбири доирасида “Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази” номинацияси бўйича соврин академик Йўлдошев Шукурулло Убайдуллаевич томонидан топширилди.
Ушбу номинация бўйича 80 дан ортиқ илмий тадқиқот институтлари ва марказлари ичида Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ғолибликни қўлга киритди.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
SD33333.mp426.79 MB
👍 8👏 2
Photo unavailableShow in Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда “Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида, бозор растаси қулаб тушди” мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан масъуллардан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. Ҳолат 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган растаси талабга жавоб бермагани, бундан ташқари савдо растасининг юқори қисмига керагидан ортиқ оғир (қишки) кийимлар илинганлиги оқибатида савдо растаси қулаган. Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган ва зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда тан жароҳати олган тадбиркорнинг аҳволи яхши. Бошқа жабрланувчилар аниқланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
🤔 1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Mostrar todo...
3.82 MB
👍 61👏 32