uz
Feedback
Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Rasmiy xabarlar I Официальные новости

Kanalga Telegram’da o‘tish

Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади. Ҳамкорлик учун: @Rasmiy_aloqabot

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
78 973
Obunachilar
-80024 soatlar
-1 4867 kunlar
-1 90730 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Янги йил арафасида Тошкент—Бухоро йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилди. Қўшимча электропоездлар 30–31 декабрь кунлари ҳаракат қилади: — Тошкентдан 06:10 да (№778), — Бухородан 18:08 да (№777). Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 1👏 1
Йил сарҳисоби: давлат назоратида нималар аниқланди? Техник тартибга солиш агентлиги томонидан олиб борилган текширувлар натижасида 494 та корхона текширилиб, маҳсулотларнинг катта қисмида талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Текширувларда 541 та маҳсулот кўриб чиқилиб, уларнинг 90 фоиздан ортиғида номувофиқлик чиқди. Шунингдек, ўлчаш воситаларининг катта қисми қиёсланмагани маълум бўлди. Номувофиқ маҳсулотлар асосан озиқ-овқат, қурилиш материаллари, енгил ва кимё саноати соҳаларига тўғри келди. Ҳудудлар кесимида эса энг кўп камчиликлар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Фарғона, Бухоро ва Навоий вилоятларида қайд этилди. Қонунбузарликка йўл қўйган корхоналарга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди, тадбиркорларга эса огоҳлантириш ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Назорат харидлари орқали ҳам маҳаллий ва импорт маҳсулотлар сифат талабларига жавоб бермагани аниқланди. Қисқача айтганда, шу каби назорат тадбирлари ўтказилаётгани аслида жуда яхши, аммо муаммолар очиқ айтилаётгани эса унданда яхши. Бардавом бўлсин шундай тадбирлар. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
❗️ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди. 2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди. Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда. 🔵 Ваколатли ташкилотлар — 20 кун 🔵 Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун 🔵 Адлия органлари — 20 иш куни Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда. Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди. Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда. Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди: 🔵 cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин; 🔵 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма; 🔵 тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Li Auto” рекламасида қонунбузилиш ҳолати аниқланди Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида “Yas-Petrolium Trade” МЧЖ томонидан “Li Auto” автомашиналари бўйича реклама қонунчилиги талаблари бузилгани аниқланди. Жумладан, компания ўзини “Li Auto”нинг расмий дилери сифатида кўрсатиб, Telegram ва Instagram саҳифаларида ёлғон ва чалғитувчи рекламалар жойлаштирган. Ушбу ҳолатлар юзасидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида молиявий жарима қўлланилди ҳамда қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. 📌 Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектларини реклама фаолиятида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга чақиради. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
Президент совғалари ҳудудларга етказилмоқда Ўзбекистон Республикасида ёш авлодга бўлган ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлган “Президент арчаси” байрам тантаналари болажонларнинг энг севимли байрамларидан бирига айланиб улгурган. Тадбирларни мазмунли ва кўтаринки руҳда ташкил этиш мақсадида, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва ҳокимликлар билан ҳамкорликда қатор амалий ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, шу кунларда Республика бўйлаб Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, 15 ёшгача чин етим(ота онаси вафот этганлар) шунингдек, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 24 турдаги ўқув қуроллар ва 34 хил ширинликдан иборат бўлган 11 минг 125 дона Президент совғалари шакллантирилиб, вилоятларга етказилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
IMG_6886.MOV35.53 MB
PREZIDENT SOVG'ASI 2025.mp418.38 MB
zoravonlik.mp476.44 MB
👍 32👏 3🤝 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
🏘 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан “Коммунал хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши: эришилган натижалар ва келгусидаги долзарб вазифалар”мавзусида республика семинари ўтказилади. Унда соҳадаги натижадорлик, долзарб масалалар ва келгуси режалар муҳокама қилинади. 😎 Саволларингиз учун: @Zukhraergasheva 📲Мурожаат бўйича: 90 900 92 10 Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
final elon.mp469.08 MB
👍 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида АҚШ президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, дўст Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади. Дональд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади. Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар. Ўзбекистон президенти Америка етакчисини ўзи учун қулай муддатда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 73👏 17🤔 2🤝 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент метросида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ўрнатилган бекатлар сони 29 тага етди Тўлов кафтдаги чизиқлар асосида биометрик идентификация ёрдамида амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👏 7👍 3😍 2
Photo unavailableShow in Telegram
2025 йил январь–ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси 72,8 млрд долларга етди ва 2024 йилнинг мос даврига нисбатан деярли 22 фоизга кўпайди. Экспорт ҳажми 30,9 млрд долларга (26,2 фоизга ўсди) ва импорт ҳажми 41,8 млрд долларга (18,7% ўсиш) етди. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (20,1%), Россия (16,2%), Қозоғистон (6%), Туркия (3,7%) ва Корея Республикаси (2,2%) ҳиссасига тўғри келди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун, айрим ижтимоий тармоқларда "Домда қўлбола тунука печка портлади”  сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди Шуни маълум қиламизки, бугун, 23 декабрь куни соат 08:34 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, “Обод юрт” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлган. Газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлмаган. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:37 да етиб бориб, ёнғин соат 08:40 да ўраб олинган ва соат 08:47 да ўчирилган. Ёнғин натижасида хонадоннинг 15 кв.м. майдонида ички жиҳозлари ёниб зарраланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр манбаида юзага келган қисқа туташув натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
03:29
Video unavailableShow in Telegram
Агар сиз бўлмаганингизда... Солиқ қўмитасида бу гал одатий иш муҳити эмас, балки миннатдорлик, ҳурмат ва самимий руҳдаги учрашув бўлиб ўтди.
Намунали хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари билан ташкил этилган мазкур тадбир – аввало ота-она меҳнатига, уларнинг юксак тарбияси ва дуоларига билдирилган чуқур эҳтиром ифодаси бўлди.
Тўлиқ тавсилотлар видеолавҳада. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
IMG_2475.MP475.62 MB
👍 1
❗️Эҳтиёжманд қатламларга ҳудудларда комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатилади “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига ҳудудларда комплекс ижтимоий ва реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–383-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. 📌 2025 йилда Андижон ва Тошкент шаҳарларида тажриба тариқасида Ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилган. 🗣Қарорга кўра, Андижон шаҳри ва Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ташкил этилган ҳудудий марказлар тажрибаси асосида 2026–2027 йиллар давомида босқичма-босқич 20 та ҳудудий марказ фаолияти йўлга қўйилади. 🗣Ҳудудий марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔵 аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш; 🔵 оғир ҳаётий вазиятдаги болаларнинг ижтимоий мослашувидаги муаммоларни ўрганиш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш. 🗣Ҳудудий марказлар томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига реабилитация, абилитация, физиотерапия ва даволаш-жисмоний тарбия, қараб туриш ва парваришлаш хизматлари кўрсатилади. 🗣Ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар ҳудудий марказлар хизматларидан “Инсон” марказларининг йўлланмаси асосида фойдаланади. 🗣 Ҳудудий марказларнинг хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ барча тартиб-таомиллар тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини Янги йил байрами арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида огоҳлантирди ✈️ Рақобат қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида кескин талаб ошадиган ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича чакана савдо тармоқларига (“Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит”) етказиб берувчи корхоналар томонидан нархларни ўзгартириши, логистика харажатлари ва бошқа нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида Қўмитани тезкор хабардор қилиб бориш, ҳамда етказиб берувчиларни асоссиз нархларни оширишга йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириб боришлари бўйича кўрсатмалар юборилди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
💜💜💜 ЭКОСТИКЕР ТИЗИМИДА 2026 ЙИЛДАН ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛМАЙДИ ❗Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб, "экологик ҳудуд"га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилиши ҳақида нотўғри талқиндаги хабарлар тарқалди. Аслида эса вазият бутунлай бошқача. 👍Жарималар қачон қўлланилади? ❗️Расмий маълумотларга кўра, "Экологик транспорт" тизими доирасидаги жарималар икки йилдан сўнг, яъни 2028 йилдан бошлаб жорий этилади.
2026 йил — бу фақат тизимни йўлга қўйиш, ҳайдовчиларни хабардор қилиш ва экологик маданиятни шакллантириш давридир.
👍Бу тизим нима учун керак?
Автомобиллар ва юк машиналаридан чиқаётган заҳарли газлар иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва кислотали ёмғирларга сабаб бўлмоқда. Тизимнинг бош мақсади — жазолаш эмас, балки аҳоли орасида "Экологик транспорт" тушунчасини кенг тарғиб қилиш ва шаҳарларимиз ҳавосининг сифатини яхшилашдир.
👍Ҳайдовчилар учун қандай қулайликлар бор?
Тизим ҳайдовчиларни қийин аҳволга солиш эмас, балки уларга кўмак бериш тамойили асосида ишлайди: Стикер рангини ўзгартириш ҳуқуқи: Агар автомобилингиз дастлаб сариқ ёки қизил стикер олган бўлса, уни техник созлаш орқали рангини "яшил"га ўзгартириш имконияти мавжуд. Диагностика марказлари: Республикамизнинг барча ҳудудларида замонавий диагностика марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Ҳайдовчилар ўз машиналарини техник кўрикдан ўтказиб, стикер рангини яхшилашлари мумкин. Электрон огоҳлантириш тизими: Йўл ҳаракати хавфсизлигининг ягона электрон тизими ва камералар орқали ҳайдовчилар қайси ҳудудга кириш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида олдиндан хабардор қилиб борилади.
🔠 2026 йилда ҳеч ким жарима тўламайди! Бу вақт оралиғида ҳар бир ҳайдовчи ўз автомобилининг техник ҳолатини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Автомобилларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиш ва сифатли ёқилғидан фойдаланиш нафақат табиатни асрайди, балки ҳаракат хавфсизлигини ҳам таъминлайди. Экологик тоза ва соз транспорт воситаси — келажак авлод олдидаги масъулиятимиздир.
Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 3👏 2😍 2
#havo_sifati Ўзгидромет прогнозларига кўра, ёғингарчиликлардан сўнг мамлакатимизда об-ҳаво ҳароратининг нисбатан илиқлашиши фонида атмосферада инверсия жараёнлари яна фаоллашмоқда. Мазкур жараён республиканинг кўплаб ҳудудларида, жумладан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида айниқса яққол намоён бўлиб, эрталаб, кечқурун ва тунги соатларда атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувининг чекланишига олиб келмоқда. Натижада ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши қийинлашадиган ноқулай метеорологик шароит шаклланмоқда. Табиий-географик жойлашуви, релеф хусусиятлари ва синоптик шароитларига кўра, Ўзбекистон ҳудуди умумий ҳолда атмосфера инверсияси тез-тез ва деярли доимий кузатиладиган минтақалар қаторига киради. Республика бўйлаб илиқ об-ҳаво ҳарорати ҳамда инверсия жараёни дастлабки прогнозларга кўра мазкур ҳафтанинг охиригача сақланиб туриши кутилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
1.78 MB
🤔 3👍 2
01:33
Video unavailableShow in Telegram
❗️ Эҳтиёт бўлинг: фирибгарларга алданиб қолманг! 💻 Сўнгги вақтларда фирибгарлар турли усуллар орқали фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритишга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда. 💬 Хусусан, ўзини UZTELECOM “Контакт-маркази” ходими сифатида таништириб, SMS орқали келган тасдиқловчи кодлар ёки қўнғироқ қилинаётган телефон рақамларини сўраш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. ⚠️ Шу боис, абонентларга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз. Ёдда тутинг: ❌ UZTELECOM “Контакт-маркази” ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, SMS орқали юборилган кодлар ёки бошқа шахсий маълумотларингизни сўрамайди! 1. Агар сизга шубҳали қўнғироқ бўлса; 2. Ёки ўзини ходим сифатида таништирган шахс сиздан шахсий маълумотларингизни сўраса; ❗️ Уларга ҳеч қандай маълумот берманг. Бундай ҳолатда, биринчи навбатда қўнғироқ қилаётган компания ёки шахсга аниқлик киритинг. 👍 Бундай ҳолга тушиб қолмаслик учун: Компания ва “Контакт-маркази”нинг ишонч телефонлари ҳақидаги маълумотлар билан uztelecom.uz расмий веб-сайти орқали танишиб олинг. Бу сизни фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишдан ҳимоя қилади. ‼️ Унутманг, сизнинг хавфсизлигингиз биз учун муҳим! Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
Firibgarlardan_ehtiyot_boling.mp439.33 MB
👍 5
❗️Эртага, 23 декабрь куни ҳам соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправкалар” одатдаги режимда фаолият юритади. Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Бунинг асосий сабаби — газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа обектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга обектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда “метан заправкалар”нинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
🤔 2👍 1
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1294.MP414.71 MB
👍 54👏 15🤔 3🤝 2
Photo unavailableShow in Telegram
🚗 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги жорий ҳолат бўйича таҳлилни тақдим этди ➡️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди. 1️⃣бозор. Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошди, бу ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир. 🚙 бозор. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсди. 2️⃣ бозор. Иккиламчи автомобиль бозорида ноябрь ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам. ♻ Бундан ташқари, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ўсди. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 4
Мувофиқликни баҳолаш тизимида тадбиркорлар учун катта енгилликлар яратилмоқда Техник тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ортиқча маъмурий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида мувофиқликни баҳолаш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мажбурий сертификатлаш талаблари қайта кўриб чиқилиб, маҳсулотлар рўйхати сезиларли даражада қисқартирилди. Натижада, мажбурий мувофиқлик баҳоланиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатидаги 747 та товар позицияси учун сертификатлаш талаби бекор қилиниб, умумий рўйхат 27 фоизга қисқартирилди. Шунингдек, 156 та товар позициясидаги маҳсулотлар учун давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти тўлиқ тугатилди.
Айни пайтда мажбурий сертификатлашдан босқичма-босқич воз кечилиб, маҳсулотларни мувофиқлигини декларациялаш тизимига ўтиш амалга оширилмоқда. Хавф даражаси юқори бўлмаган маҳсулотлар учун мувофиқликни баҳолашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Жумладан, мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатидаги 44 та тоифадаги 1 302 та товар позициясидаги маҳсулотлар бўйича мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилди.
Мувофиқлик декларацияси Техник тартибга солиш миллий ахборот тизимида расмийлаштирилади. Эндиликда тадбиркорлар ушбу 44 та тоифадаги 1 302 та товар позициясидаги маҳсулотларни мувофиқлигини trtis.uz ахборот тизими орқали онлайн шаклда декларация қилиш имкониятига эга бўлди. Бу эса вақт ва харажатларни тежаш, жараёнларни янада шаффоф ва қулай қилишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, маҳсулотларни сертификатлаштиришда ягона тартибни белгилаш ишлари ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Электротехника ва қурилиш маҳсулотларини сертификациялаш тизимини такомиллаштириш, ички бозорни сифатсиз ва контрафакт маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида жорий ҳолатга қадар 13 та синов дастури ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Амалга оширилаётган мазкур ислоҳотлар тадбиркорлар учун янада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, бозорда адолатли рақобатни таъминлаш ва маҳсулотлар сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Каналга қўшилиш 👈 Facebook | Instagram | Медиабанк
Hammasini ko'rsatish...
👍 3