es
Feedback
Rasul Kusherbayev

Rasul Kusherbayev

Ir al canal en Telegram

Тириклик билан боғлиқ қизғин воқеалар, фикрлар ва муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayevYoutube.com/@rasul.kusherbayevtiktok.com/@rasul.kusherbayevFacebook.com/r.kusherbayevTwitter.com/R_Kusherbayev

Mostrar más
2025 año en númerossnowflakes fon
card fon
200 741
Suscriptores
-97924 horas
-1 9607 días
-16330 días
Archivo de publicaciones
01:44
Video unavailableShow in Telegram
Mostrar todo...
8.80 MB
👎 223😱 100👍 59😢 38🤯 16🔥 10
Photo unavailableShow in Telegram
❗️АҚШ сайёҳлардан 5 йиллик ижтимоий тармоқ маълумотларини талаб қилиши мумкин NBC маълумотига кўра, АҚШга киришда сайёҳлардан охирги 5 йил давомида фойдаланган ижтимоий тармоқ аккаунтлари, шунингдек: — электрон почта манзиллари; — телефон рақамлари; — оила аъзоларининг манзил ва телефон рақамлари каби маълумотларни тақдим этиш талаб этилиши мумкин. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 339🤯 41👍 17👏 5😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Грузияда олий таълим 2026 йилдан бепул бўлади Грузия ҳукумати қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб мамлакатдаги давлат олий ўқув юртларида бакалавриат ҳам, магистратура ҳам тўлиқ бепул қилинади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 772😱 42👏 40🔥 22👌 3👎 2
Photo unavailableShow in Telegram
Chery гибрид бизнес-класс седани — Arrizo 8 Hybrid Битта автомобилда самарадорлик, хавфсизлик ва премиум қулайлик. Асосий афзалликлари: 🔹 Ёқилғи сарфи — 3,9 л / 100 км 🔹 Юриш масофаси — 1400+ км 🔹 Электр режимида — 125 км 🔹 19 дақиқада 80% гача тезкор қувватлаш 🔹 10 та хавфсизлик ёстиқчаси 🔹 12 та Premium Sony аудио тизими 🔹 Вентиляция ва иситиш функцияли олдинги ўриндиқлар 🔹 Кафолат — 7 йил ёки 200 000 км Батафсил маълумот учун: +998555000655 Реклама
Mostrar todo...
👍 101👎 26👌 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Европа Иттифоқи Россия гaзидан воз кечишни тезлаштирмоқда ЕИ элчилари бугун Россия газини 2027 йил охиригача босқичма-босқич тўхтатиш режасини тасдиқлади. Бу тақиқни қонун сифатида қабул қилишдан олдинги муҳим босқич ҳисобланади. Келишувга кўра, Россиядан денгиз орқали келадиган суюлтирилган табиий газ (СПГ) 2026 йил охиригача тўхтатилади. Қувур орқали етказиладиган газ 2027 йил 30 сентябргача босқичма-босқич бекор қилинади. 📑 Тақиқ кучга кириши учун ЕИ энергетика вазирлари ва Европа Парламенти томонидан расмий тасдиқ талаб этилади. Парламент келаси ҳафта овоз беради, вазирлар эса келаси йил бошида маъқуллаши кутилмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 189👎 25👏 8😢 6🤯 2
❗️Тадбиркордан пора талаб қилган солиқчилар қўлга тушди Олмазор тумани Солиқ инспекциясининг икки нафар бош инспектори эшик ва ромлар ишлаб чиқарувчи оилавий корхонадан гўёки “солиқ кам тўланган”ини баҳона қилиб, жарима қўлламаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўтказган тезкор тадбирда улар пулни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. ⚖️ Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
Olmazor.mp467.33 MB
👏 135👍 47😢 8👎 3🔥 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Ўзатом” ва “Росатом” 2026 йил 1 июлгача Жиззах атом электр станцияси қурилиш майдонида қўшимча инженерлик тадқиқотлари ўтказади. 📑 Шунингдек, Қурилиш вазирлиги ва Миллий экология қўмитаси АЭС қурилиши жараёнида лойиҳа ҳужжатларининг экспертизадан тўлиқ ўтказилишини таъминлайди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 296👏 57👍 15🤯 13😢 7🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Олий таълим вазирлиги судда ютқазди "PROFI UNIVERSITY"га юриспруденция йўналиши бўйича берилган лицензия атрофидаги низо юзасидан вазирлик судга мурожаат қилганди. Вазирлик 2025 йил 29 август куни лицензиялар ягона тизимида “техник носозлик” бўлгани ва айрим аризалар талаб бузилган ҳолда тасдиқлаб юборилганини айтиб, университет лицензиясини бекор қилишни сўраган. Адлия вазирлиги эса бу иддаони рад этиб, тизим айнан шу вақтда ҳам штат режимида ишлаганини маълум қилган. Шундан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияни бекор қилиш талаби билан судга даъво киритган. 📄 2025 йил 24 октябр куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди вазирликнинг даъво аризасини рад этди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
star reaction 1👍 424👏 38🔥 20👎 8🤯 6🙏 6
❗️Расмий муносабат Пискент тумани "Тошкент денгизи" яқинида дарахтлар оммавий кесилгани ҳақидаги мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борди.
🔍 Ўрганиш натижасида Лолариқ МФЙдаги “Янги замин боғдорчилик ва узумчилик ширкати” ҳудудида жойлашган “Ш.” фермер хўжалигига тегишли майдон четидаги 24 туп тол дарахти рухсатсиз кесилгани аниқланди. 📄 Фермер раҳбаридан тушунтириш хати олинди ва далолатнома расмийлаштирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 464-сон қарорига мувофиқ, табиатга етказилган зарар 218 млн сўм этиб ҳисобланди.
📑 Жамланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
21.10 MB
👎 172👍 38😱 33😢 12🔥 11🤯 7👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️2026 йилдан ягона QR-код орқали тўлов тизими жорий этилади Фармонга кўра, 2026 йил 1 январгача барча савдо ва хизмат кўрсатувчи юридик шахслар электрон тўловларни қабул қилиш учун банк томонидан генерация қилинадиган ягона QR-кодга ўтади. 2026 йил 1 июлдан: — ягона QR-код орқали тўлов қабул қилиш мажбурий бўлади; — QR-коддан фойдаланмаслик савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади. 2026 йил 1 январдан бир хил турдаги товарлар учун мувофиқлик ва экологик сертификат 1 йил муддатга 1 марта берилади. 2026 йил 1 мартдан солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқда рўйхатда турган фуқаролар учун йиллик даромадлар декларациясини тақдим этиш тажриба тариқасида йўлга қўйилади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 132👍 59🔥 6😢 5🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Рақобат қўмитаси очиқ мулоқотларни давом эттирмоқда Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” платформаси доирасида турли соҳа вакиллари билан очиқ учрашувлар уюштириб келмоқда. Бу мулоқотлар тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни аниқлаш ва амалий ечимлар таклиф қилишда самара бераётир. Ноябрь ойида фармацевтика ҳамда автомобиль бензини бозори вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар билдирган таклифлар асосида тегишли таклифлар Ҳукуматга тақдим этилди. 🔎 Очиқ мулоқотлар жамоатчилик томонидан қизиқиш билан қарши олинмоқда. Энди навбатдаги учрашувлар қайси соҳа билан ўтказилишига доир фикрингиз муҳим. ▶️ Сўровномада иштирок этинг. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 49🤯 3👎 1😱 1😢 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Янги йилда 4 кунлик дам олиш куни бўлиши мумкин Айтишларича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳукуматга янги йил байрамида кетма-кет 4 кун дам олиш бўйича таклиф киритган. Ҳозирги буйруқларда ходимларнинг ишга чиқиш кунлари 31 декабрь, 2 ва 3 январь этиб белгиланган. Агар фармон қабул қилинса, бу кунлар кейинги биринчи иш кунига кўчирилиши мумкин. Янги қарор эълон қилиниши кутилаяпти. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 109👎 21😢 4🙏 4👏 1
00:43
Video unavailableShow in Telegram
#хайрия Яхши инсонлар! Оғир дардга мубтало бўлган, ногиронлик ҳолатига тушиб қолган ва моддий аҳволи ниҳоятда танг бўлган бир биродаримиз ёрдамимизга муҳтож. У инсон касаллиги ва имконияцизлиги сабабли ҳаёт кечиришда, даволанишда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Бир инсоннинг соғлигига беэътибор бўлманг! Қўлдан келганча хайрияга ҳисса қўшинг! Ёки ушбу постимизнинг тарқалишига ёрдам қилинг. Пул ўтказиш учун реквизитлар: HUMO: 9860082589438967 (Umarov Rustam) Uzcard: 5614686806631217 (Umarov Rustam) Манзил: Фаргона в., Тошлоқ т., Яккатут қ., Оби Ҳаёт к., 92-уй. Алоқа учун: +998916602080
Mostrar todo...
14.26 MB
🙏 115😢 41🔥 4👌 2
"Ростанам Бош прокурорни алдашганми?" Адвокат Абдумалик Абдуллаев “Бош прокуроримизни алдашдими?", дея ҳақли савол қўймоқда. Ҳуқуқшуноснинг таъкидлашича, жиноят иши қўзғатилгунга қадар ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, қолаверса тергов давомида бир қатор жиддий қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани, иқтисодий судда кўрилаётган ишни тўхтатиш мақсадида буюртма асосида жиноят иши қўзғаттиришганлиги ҳақидаги аудио ёзувлар урғуланиб, Бош прокурор биринчи ўринбосари томонидан танбеҳ берилганлиги, оқибатида жиноят иши ЖПК 83-моддаси 2-банди асоси билан тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган. Бу билан Бош прокуратура ўз позициясини маълум қилган. Бироқ, нима учундир Бош прокуратура ўз позициясини ўзгартириб, айбловни қувватлаб келмоқда. Пойтахт ва Олий суднинг тафтиш инстанциялари эса Бош прокуратуранинг дастлабки  позицияни маъқуллаб, тегишли оқлов қарорларини янгратди. Ўз навбатида, шаҳар суди (судья Мухтарама Тургунова) ва Олий суд (судья Зафаржон  Файзиев) га ўз миннатдорчилигимизни билдириб, жиноят иши ЎзР Олий суди Раёсатида холис кўрилишига ишонамиз, дея ўз фикрини якунлаган адвокат Абдуллаев. ☝️Кўпчилик қатори бу масалада Бош прокурорнинг хабардорлиги биз учун ҳам қизиқ: ростанам Бош прокурорни алдашганми? 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 69😢 9🔥 6👏 1👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади: ➖ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар; ➖ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар; ➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари; ➖ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар; ➖ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар; ➖ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 438👎 385🔥 39🤯 19👌 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайди Байрам олдидан тадбиркорлар томонидан турли акция ва чегирмалар таклиф этилмоқда. Рақобат қўмитаси бу каби ташаббусларни қўллаб-қувватласа-да, айрим субъектлар томонидан ёлғон чегирмалар ёки тўлиқ маълумот берилмаслиги ҳолатлари аниқланмоқда. Жорий йилда Қўмитага 48 мингдан ортиқ мурожаат тушган бўлиб, уларнинг катта қисми — нотўғри маълумот берилишига оид.
Чакана савдо қоидаларига кўра сотувчи мажбур: ➖ чегирма олдинги 30 кунлик энг паст нарх асосида қўлланиши; ➖ чегирма миқдори, муддати ва шартлари аниқ кўрсатилиши; ➖ товар сони чекланган бўлса, бу ҳақида олдиндан хабардор қилиниши; ➖ истеъмолчининг талабига кўра, аввалги нарх бўйича далиллар тақдим этилиши; ➖ акция шароитларини ўзгартирмаслик ва ҳақиқий амал қилишини таъминлаш.
 Алкоголь, тамаки, БАДлар, дори воситалари ва энергетик ичимликлар бўйича чегирма ва рағбатлантирувчи акциялар тақиқланади. Қўмита тадбиркорларни қонунчиликка қатъий риоя қилишга чақирди. Талаблар бузилса — жавобгарлик ва жарималар қўлланилади. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 137👏 19👌 6🔥 2😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Ўзбекистон GQII рейтингида 52-ўринга кўтарилди 🌍185 давлат баҳоланган Global Quality Infrastructure Index (GQII) 2025 натижалари эълон қилинди. 2024–2025 йилларда аккредитация, метрология ва стандартлаштириш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон 52-поғонага чиқди. Бу 2023 йилга нисбатан +15 поғона ўсиш демакдир. 📈 Йўналишлар бўйича: ➖ Метрология: +8 (72-ўрин); ➖ Стандартлаштириш: +23 (57-ўрин); ➖ Аккредитация: +10 (29-ўрин); 🌐 Рейтинг GIZ ва PTB мутахассислари томонидан шакллантирилади. 2025 йил етакчилари, Германия, АҚШ, Хитой. МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон – 48, Беларусь – 51, Россия – 55, Озарбайжон – 83, Грузия – 81, Молдова – 78, Арманистон – 102, Қирғизистон – 109, Тожикистон – 172. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 73🔥 8👏 3👎 2😱 1😢 1
❗️Тошкент метроcида 4 та ёпиқ вестибюль қайта очилади “Ўзбекистон”, “Машинасозлар”, “Ғафур Ғулом” ва “Миллий боғ” метро бекатларининг аввал ёпиқ бўлган кириш қисмларида техник янгилаш ишлари якунланди. Йўловчи оқими ортиб бораётгани ва аҳоли талаби инобатга олиниб, замонавий жиҳозлар ўрнатилди. 11 декабр, 2025 йилдан бошлаб ушбу вестибюллар қайта фаолият бошлайди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 190👌 8👏 6🔥 5👎 2😱 2🤯 1
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Payme P2P комиссиясини яширинча оширди Payme тўлов тизими фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан картадан-картага (P2P) ўтказмалар учун комиссияни 1% дан 1,1% га оширгани маълум бўлди. Uzcard–Uzcard ўтказмаларида ҳам энди 1,1% ечилаётгани фойдаланувчилар томонидан қайд этилмоқда. Payme’нинг call-маркази тарифлар ўзгарганини тасдиқлаган ва бу икки ойдан бери амал қилишаётганини айтган. Аммо компания бу ҳақда мижозларга билдиришнома бермаган, расмий сайтда эса ҳали ҳам 1% деб турибди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👎 560🤯 58😢 17👍 10🔥 7👏 4😱 4👌 4
Photo unavailableShow in Telegram
❗️“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди 10 декабрь куни соат 02:30 да “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди.  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда олиб борилган зарур муҳофаза тадбирлари натижасида соат 12:00 да “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ қайта очилди. 👉 @r_kusherbayev
Mostrar todo...
👍 72🔥 6👎 1