Асанов формати
Ir al canal en Telegram
Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi
Mostrar más2025 año en números

12 812
Suscriptores
-1424 horas
-617 días
-19030 días
Archivo de publicaciones
"Телевизор кўрганни китоб ўқиган бошқаради" дейишади. Доим видео, интернетдан воз кечиб, китоб ўқишга ўтишни тарғиб қилишади.
Шунақа вазиятда мен доим бир савол бераман: жуда сифатли видеомаъруза эшитган фойдалими, ўта сифатсиз сариқ матбуот/бир тийинга қиммат беллетристика ўқиган фойдалими?
Яъни, бу билан "видео кўриш зарар, матн ўқиш фойдали" деган ўта қўпол тушунчани
Qurultoy'нинг навбатдаги сони бошқача бўлди. Бу сафар олимларни чақириб, тадқиқотлардан гаплашмадик. Ўтмишнинг тирик гувоҳи бўлган шахснинг хотираларини тингладик.
Актриса Гавҳар Зокирова Абдулла Авлонийнинг авлодидан эканини подкастдан бир неча кун олдин билдим. Битта шахс, унинг оиласи, авлодлари тақдири орқали аслида ўша даврнинг нафасини ҳис қилдик.
Тарихчиликда бу ёндашув "микротарих" (microhistory) деб аталади. Итальян тарихчиси Карло Гинзбург киритган бу тушунча Клиффорд Гирцнинг "қуюқ тавсиф" (thick description) методига асосланади. Унга кўра, бир шахс, оила, битта шаҳар, қишлоқ тарихини ва бугунини ўрганиш орқали глобал картинани тушуниш мумкин.
Бу сонимиз ана шундай мақсадга эришди деб ўйлайман.
Линк: https://www.youtube.com/watch?v=cISifa5w36s&ab_channel=QURULTOY
@AsanovEldar
👍 31😁 7❤ 3😘 3
Айтайлик, бир соҳани чуқурроқ ўрганмоқчисиз. У соҳада юзлаб китоб, минглаб мақола ёзилган. Бунча нарсани ўқиб тугатиб бўлмайди. Нима қилиш керак?
Бунда сизга бир метод ёрдам беради. Унга кўра, ўқиладиган матнлар (китоб ва мақолалар) уч доирага бўлинади:
- 1-доира — ўқилиш шарт бўлган асосий адабиёт, одатда соҳанинг асосини ташкил қилувчи 10 тадан 25 тагача китоб: соҳага асос бўлган китоблар, соҳанинг бугунги ҳолатини, асосий жиҳатларини тўлиқ акс эттирувчи матнлар; бу доирадаги ҳар бир матнга айтайлик, бир ой вақт ажратилади, бу вақт ичида матн шошилмай, диққат билан ўқилади, конспект қилинади, асосий тушунчалар, атамалар талқини билан ёзиб олинади;
- 2-доира — соҳанинг хусусий жиҳатларини, тор мавзуларини акс эттирувчи монографиялар, мақолалар, одатда 50-70 та матн; бу матнлар асосий доирадагиларидан кейин ўқилади, асосий адабиётлардан ўзлаштирилган тушунча, назария ва атамалар бўлгани учун буларнинг ҳазми осон бўлади: айтайлик, 1-доира адабиётига бир ой ажратилган бўлса, бунда ҳар ҳафта 1-2 та матн ўқиш мумкин;
- 3-доира — соҳага қўшимча адабиётлар: бошқа соҳаларга оид, лекин шу соҳага боғлиқ бўлиши мумкин, ёки соҳа бўйича охирги янгиликларни акс эттирувчи тадқиқотлар; бундай матнларга вақт камроқ ажратилади: барчасини умумлаштирувчи библиографик адабиётларни ўқиб чиқиш мумкин; ёки бўлмаса ҳар бир китоб, мақоланинг кириш қисмини ўқиб чиқиб, тасаввур ҳосил қилиб, қизиқиш уйғотса, керакли бўлса, тегишли боблари, хулосалари, методологияси ўқиб чиқилиши мумкин.
Бу йўл билан икки йилда ҳар қандай соҳа адабиётларини тўлиқ қамраб, чуқур билим ва тасаввурга эга бўлиш мумкин.
@AsanovEldar
👍 49❤ 24👌 1
01:08
Video unavailableShow in Telegram
Мерлиннинг йигитлиги ҳақида…
Эслайсизми? Мерлин ҳақидаги янги сериалда энг катта сюрприз — оқсоқол Мерлин эмас, балки оддий, сокин, озгина тентак, лекин юраги дунёдай кенг йигит эди.
У ўз сеҳрини яширади. Артурни яширинча ҳимоя қилади. Гап шундаки: бу сериал куч ҳақида эмас, балки ўз кучини яшириш ҳақида эди.
🎥 Susambil бу сафар бизни ўша сеҳрли дунёга қайтарди. Видео ностальгия, ҳиссиёт ва таҳлилга бой. Кўрмаслик жиноятга тенг.
➡️ YouTube'да кўринг: https://youtu.be/7BdTYB6dInc
video_2025-06-29_01-43-49.mp414.47 MB
😁 18❤ 8🔥 4🐳 2
01:20
Video unavailableShow in Telegram
Ҳақиқий хизматчи ўз ҳаётида ҳам тартиб ўрнатган инсондир
Биз кўп гапирамиз: самарадорлик, натижа, босимга дош бериш. Лекин шу жараёнда инсон ўзи учун энг муҳим нарсани — оилавий муҳит, шахсий барқарорликни четга суриб қўяди.
Шу нуқтаи назардан Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган видеоролик эътиборга молик: у инсоннинг давлат хизматидаги фаолияти унинг оиласи билан муносабати, ички ҳолати ва меҳр-эътибори билан чамбарчас боғлиқ эканини ёритиб беради.
Якшанба куни — бу нафақат дам олиш, балки қайта руҳий тикланиш, фарзандлар билан мулоқот, сукут ва суҳбат учун имконият.
Оиласини тинглай олмаган раҳбар жамоасини ҳам тўғри эшита олмайди.
Инсоннинг ичида тинчлик бўлса, атрофига ҳам тинчлик улашади. Шунинг учун аввало ўзимиз билан, оиламиз билан келишиб яшашни ўрганишимиз керак.
@AsanovEldar
IMG_1194.MP413.00 MB
❤ 15😢 10👍 8🔥 3
00:37
Video unavailableShow in Telegram
Safia Ўзбекистонда жуда катта кўламда кенгайди. Ҳозирда Қозоғистонда ҳам патент олинган, франшиза масалалари ҳал бўлган. Safia ҳар қандай янгилик қилса, ҳаттоки янги стакан сотувга қўйса ҳам патентлар экан.
Қўштирноқ подкастда Patentlab корхонаси асосчиси, юрист Сардор Раҳмонов билан суҳбат.
▶️ https://youtu.be/W5F2--178XY
IMG_1233.MP42.90 MB
👏 19👍 6🤔 1
Бугун мени Алоқабанкда ташкил этилган Ëшлар куни тадбирига таклиф қилишди.
Банк соҳасига алоқам бўлмаса ҳам, ёш бўлмасам ҳам, лекин тадбир доирасида менга қизиқ ва алоқадор бир иш бўлди — Tashkent City ҳудудидаги банк бош офисида инновацион кутубхона ўз ишини бошлади. Ҳозирги пайтда бу кутубхонада 1,5 минг номдаги 4,5 минг китоб бор; шулардан 50 фоизи ўзбекча, 35 фоизи русча, 15 фоизи инглизча.
Айтилишича, русча ва инглизча китоблар Лондон, Дубай, Бангкок ва Москвадан олиб келинган. Бундан ташқари, кутубхонада электро ва аудиокитоблардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, Ëшлар куни доирасида бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилди; масалан, ёш ходимларнинг раҳбарлар билан учрашуви ёки ёш тадбиркорлар ва турли лойиҳа муаллифларининг тақдимотларини айтиб ўтиш мумкин.
Маълумотга кўра, бугунги кунда Алоқабанкда 730 нафар 30 гача бўлган ёшлар ишлаб келмоқда; бу жамоанинг 60 фоизидан кўпини ташкил қилади. Ана шу ёшлардан вилоят филиалларида ишлаб келаётган 150 нафари Ëшлар куни муносабати билан Тошкентга таклиф қилинди.
@AsanovEldar
🤝 13👍 9⚡ 3👏 3
Уйга чарчаб келсам, Нодир ака Жўрақўзиев телефон қилиб қолди. Узоқ табриклади, нима билан табриклаяпсиз десам, "Шуҳрат" медали билан деди.
Фармонни очиб, қараб кўрдим (ҳар эҳтимолга қарши). Кейин табриклар ёғилиб келди, узоқ вақт жавоб бердим. Сўнг бир ўйлаб қолдим.
Яқиндагина сиқилиб юрувдим, ўрта илмий ёш инқирози ва яна бир нималар деб. Энди эса қувонишга ҳақиқий сабаб бор! Эътироф ҳамиша ёқимли. Меҳнатим эътироф этилганидан хурсандман ва миннатдорман.
Лекин бу эътироф билан нимадир ўзгарадими? Яхшироқ одамга, мутахассисга айланаманми? Олдимда турган муаммолар ечимини топадими? Ҳаётим, ишим осонлашадими?
Хуллас, минг хил хаёл миямда ғужғон ўйнаб, чалкашиб кетдим. Қилган хулосам — бундай лаҳзалар аслида узоқ йиллик меҳнат, жараён, керак бўлса, оғриқни муҳрлаб қўядиган ўзига хос бир нуқтадир. Худди PhD'дан сўнг йўлнинг ниҳоясига етиб келмаганинг каби, бу каби мукофот ва эътирофлардан сўнг ҳам йўлинг тугамайди. Аксинча, балки бундан кейин қийинроқ ҳам бўлар. Ҳаёт қийинлашиб, мураккаблашиб бораверади. Ҳеч қачон маълум нуқтада "бўлди, мақсадларга эришдим, қийинчиликлардан қутулдим, буёғи фақат ёрқин, енгил ҳаёт" дея олмайсан. Бир умр қувонасан, маъюс тортасан, омадга эришасан, омадсизликдан тушкунликка тушунасан, куч-қувват ҳис қиласан, баъзан эса қўлингни кўтаришга куч ва мотивация тополмайсан. Ана шундай йўлнинг йўлчисимиз баримиз.
Бу постга сабаб бўлган воқеага ҳеч қандай алоқаси бўлмаган мана шундай чалкаш мулоҳазалар якунида яна бир бор каналим обуначиларига ҳам раҳмат айтиб қўймоқчи эдим. 2018 йилнинг энг охирида очилган бу канал бир қарашда шунчаки фикрларимни ёзиб борадиган кундаликка ўхшаб кўриниши мумкин, лекин мен учун кўпроқ мазмунга эга. У орқали мен ўз аудиториямга эга бўлдим, маълум бир соҳа эксперти сифатида танилдим, қанчадан-қанча лойиҳаларга қўшилдим, мукофот ва бошқа ютуқларга эришдим. Ëзғуларимни ўқиб борадиган савияли аудиториям, яъни сизлар бўлмасангиз, каналнинг бундай аҳамияти бўлмас эди.
Фармонга эътибор берсангиз, унда ҳам айнан "Асанов формати" тилга олинган. Шунинг учун йил сайин кўпдан-кўп лойиҳаларга кириб, ишхонада иш кўпайиб, банд бўлиб кетишимга қарамай, имкон қадар канални юритиб боришга ҳаракат қиламан. Сиз ҳам мени кузатишда давом этинг.
@AsanovEldar
👍 257❤ 124👏 33🔥 29
Бундай инқироз қачон бўлади? Одатда PhD ҳимоясидан сўнг.
Докторлик ҳимояси ҳам университетни битиришга ўхшайди — узоқ талпинасан, чиранасан, амалга оширасан, лекин битиргандан сўнг нима қиларингни билмай қоласан. Катта чўққига эришдим деб ўйлайсан, лекин PhD бўлганингни биров пайқамайди, иш таклифлари ёғилиб келмайди, пулинг кўпайиб кетмайди. Магистратурадан сўнг "докторлик қил, кейин кучаясан" деб келган устоз ва ҳамкасблар "ҳимоя бошланиши, ҳали йўл олдинда" дейишга ўтади.
Мана ҳимоя қилдим, ёрвордим, деб ўйлаб, бир қарасанг, атроф тўла PhD: рақобат қилиш керак, дипломни бекорга олмаганингни исботлаш керак.
Қолаверса, битта катта мавзуни тугатиб, янги мавзуга ўтиш осонмас. Янги мавзуни топишнинг ўзи осонмас.
Хуллас, илм йўли қийин биродарлар.
@AsanovEldar
👍 98💯 35❤ 15💊 12
00:45
Video unavailableShow in Telegram
METSO, TERAN, OSTIM — дунё гигантлари ТМК билан ҳамкорлик қилади
MINEX Central Asia 2025 форуми доирасида Ўзбекистонда саноат ва инновациялар йўналишида яна бир муҳим воқеа юз берди.
Финляндиянинг METSO, Кореянинг TERAN, Туркиянинг OSTIM ҳамда Қозоғистоннинг Ensor Management Consultants компаниялари Ўзбекистон технологик металлар комбинати билан стратегик ҳамда англашув меморандумларини имзолади.
Форум доирасида Ўзбекистоннинг тоғ-кон, геология ва критик минераллар соҳаларида халқаро миқёсда муҳим келишувлар ва янги инвестицион йўналишлар белгиланиши кутилмоқда.
Реклама
@AsanovEldar
IMG_4590.MP48.30 MB
⚡ 5👍 3🔥 1🤝 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
Susambil 2024 йилги энг оғир, энг кўп гапирилган даҳшатли фильмларни саралади. Масхарабоз ҳам бор, шайтон ҳам, жимлик ҳам. Бу рўйхатни кўрганингиздан кейин барча 10 та фильм тушингизга кириб чиқади.
🔗 Ҳавола:https://youtu.be/_dqSF1_8NP0
video_2025-06-24_22-43-38.mp412.29 MB
👍 7❤ 2🔥 1
Бугун ўзим учун бир янгилик билдим.
Ўрта ёш инқирозини эшитганман. Ҳамма эшитган. Лекин ўрта илмий ёш инқирозини билмас эканман.
Ўрта илмий ёш инқирози интеллектуал фаолият билан шуғулланувчилар, кўпроқ олимлар, баъзида экспертлар, ижодкорларда кузатилувчи ҳолат экан. 30-50 ёш орасида.
Бу даврда олимлар ўз фаолиятига қайтадан баҳо бериб кўраркан: бир қарашда ўқишни битирган, ҳимоя қилган, нимадир натижаларга эришган, лекин ўзи хоҳлаганчалик узоққа бора олмаган, ортга қайтиб, нолдан бошлай деса, аксинча, ортиқ даражада узоққа кетиб қолган, ортга қайтиш жуда қийин ёки имконсиз. Хуллас, бир ерда қотиб қолгандай ва чиқиш йўли йўқдай туюлаверади.
Шунингдек, бу паллада олимлар доимий мақола ёз, конференцияга ёз, грант топшир, дарс бер деган нарсалардан чарчаб, дам олишни ёки умуман фаолият йўналишини ўзгартиришни хоҳлаб қолади.
Баъзи ривожланган давлатларда бу феномен инобатга олиниб, олимларга sabbatical year берилади. Яъни беш йил ишлаган олим бир йил тўлиқ ойлиги сақланган ҳолда дам олади. Одатда дам ҳам олмайди — янги йўналишларни кўради, дарс туфайли чала қолган ишларини битиради ва ҳ.к.
Танишлар ҳазил қилибми, ростданми, "ўрта ёш инқирози бошланди" деб қолади менга ҳар замон. Аммо мен ўзимни ҳозирча ўрта ёш ҳис қилмаганман. Лекин, шунга қарамай, ҳамма қатори, фаолиятим, режа, мақсадларим, соғлиғим ва бошқа масалалар бўйича турли ўйларим, муаммоларим, хавотирларим, гештальтларим, комплексларим кўп.
Энди ўйлаяпман — менда ўрта ёш инқирозими ёки ўрта илмий ёш инқирозими? Ëки иккови бирдан бошланиб, мазамни қочиряптими? 🤔😢
@AsanovEldar
😁 82👍 21😢 7🔥 3
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Че Гевара Куба инқилоби даврида фақат уруш қаҳрамони бўлиб қолмади, у жуда кўп вазифаларни бажарган. У Сьерра Маэстра тоғларидаги партизан урушларида бир неча отрядни бошқарган ва ўзи иштирок этган жангларда қўрқмаслиги билан танилган. Унга Ўлмас командир деб лақаб қўйишган.
Худди шундайнинг бу сонида машҳур инқилобчи Че Гевара ҳақида сўз боради: https://youtu.be/44B4KNW0fp8?si=mR4GeP1bGqjhBEt_
za kadir_1_4.mp46.56 MB
🔥 3👍 1👎 1🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Алишер Саъдуллаев Стэнфордга ўқишга кирганини эшитганимда жуда ҳавас қилдим. Ҳар кимда ёшликда дунёнинг йирик университетларидан бирида ўқиш орзуси албатта бўлган бўлса керак. Мен ҳам орзу қилганман.
Қолаверса, бу кейс ёрдамида бир-икки муҳим мессежни бериш мумкин:
- ўқиш, таълим олиш фақат ўсмирликда ёки ёшликда бўладиган жараёнмас; бир умр таълим олиб бориш керак;
- ўқиш фақат бакалавриат ва магистратурадан иборат эмас; жуда кўп, хилма-хил дастурлар бор, хусусан, баъзилари карьерасининг ўртасига келган олимларга, баъзилари амалдорларга ва ёш лидерларга мўлжалланган бўлади. Бундай дастурлар карьерада кейинги қадамларни ташлаш ва янги йўналиш, ихтисосликларни топишга, янги кўникмалар ва танишларни шакллантиришга хизмат қилади.
PS: Алишер бугунги кунда Стэнфордда бўлиб, кўрган-кечирганларини алоҳида каналда ёзиб боряпти. Ўқиш жараёнларидан ташқари, Калифорниядаги ҳаёти ҳақида қизиқарли постлар, энг менга ёққани — табиатидан лавҳалар жойлаб боряпти. Кўриб яна Америкага боргим келди.
@AsanovEldar
👍 45❤ 18🔥 10⚡ 1
Central Asian Survey журналида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати ҳақида яхши мақола чиқибди.
Мақола муаллифи — Глазго университети Ижтимоий ва сиёсий фанлар мактаби тадқиқотчиси Фирдавс Қобилов 2016 йилдан сўнг Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати регионализм (минтақавийлик) томон бурилганининг сабабларини ўрганган. У Шавкат Мирзиёевнинг 71 та маърузасини таҳлил қилиш асосида бундай бурилиш кўп сабаб ва омилларга асосланганини кўрсатиб берган.
Firdavs Kobilov. From geopolitical pendulum to regional player: Uzbekistan’s regional foreign policy following the leadership change in 2016
@AsanovEldar
👍 21🤣 3🔥 2🥴 1
00:59
Video unavailableShow in Telegram
💣 ФОГБАНК: рюкзакка сиғадиган бомба сири
Фогбанк ўзи портламайди. Аммо ядро қуролининг юрагида айнан у ётади.
🔬 У 1980 йилларда АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ва водород бомбаларида муҳим роль ўйнаган. Фогбанк ядровий портлашдаги босқичлар ўртасида энергияни "кўчириш" учун хизмат қилади — оддий сўз билан айтганда, портлаш кучини кўп карра оширишга ёрдам беради.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
video_2025-06-23_09-27-51.mp420.52 MB
🔥 5❤ 1
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий, ҳуқуқий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;
@AsanovEldar — тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Унда тил, адабиёт, тарих, антропология йўналишларда илм-фан янгиликлари, тадқиқотлар ва шахсий фикрлар бериб борилади;
🕵@bahodirahmedoff - адвокат Баҳодир Аҳмедовнинг каналида сиз бепул юридик маслаҳатлар, қизиқарли қонунлар ва ҳуқуқий янгиликлар ҳақида билиб борасиз;
🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🎓@akademik_burchak - канали илмий фаолиятга энди кириб келаётган магистрантлар ҳамда илмий тадқиқот (PhD, DSc) қилаётган изланувчилар учун мақсадли манзил.
🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
❤ 7👎 4👏 4🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Барқарор шаҳарлар учун мулоқот ва стратегик режалаштириш бошланди
“Eco Expo Central Asia 2025” халқаро кўргазмаси доирасида тақдим этилган минтақавий лойиҳа — “Марказий Осиёда шаҳарларнинг барқарор ва иқлимга мос ривожланиши” халқаро ҳамкорлик ва маҳаллий амалиётни боғловчи янги босқични бошлади.
Лойиҳа Германиянинг GIZ ташкилоти кўмагида амалга оширилмоқда. Ташаббус доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда GIZ ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатда иқлим ўзгаришига мослашув, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва халқаро иқлим молиялашуви йўналишларида ҳамкорлик кўзда тутилган.
Ўзбекистонда лойиҳа маркази сифатида Фарғона водийси танланган. Бу ҳудудда урбанизация жараёни тез кечаётгани туфайли, мослашувчан инфратузилма ва ресурс тежовчи ечимларга эҳтиёж юқори.
Ишлаб чиқиладиган ҳужжат ва амалий режалар маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда тузилади. Бу жараёнда жамоатчилик ва хусусий сектор иштирокини таъминлаш ҳам назарда тутилган.
Реклама
@AsanovEldar
👍 6❤ 2⚡ 1🔥 1
07:22
Video unavailableShow in Telegram
Келажак ҳақида ҳозирдан ўйлаш керак
Фарзандларга болаликдан сингдириладиган қадриятлар унинг келажагига таъсир қилади. Қадриятлар илмга йўналтирилган бўлса, бу жамиятда авлоддан авлодга илм ўтказиб борилади.
Республика маънавият ва маърифат маркази охирги пайтларда анча диққатга сазовор, сифатли роликлар, қисқа метражли фильмлар тайёрлаяпти. "Худойи" номли бу ролик ҳам ўйлантирадиган мавзу бўлибди: https://youtu.be/T6cydTJ6J78
#yangiruhiyat
@AsanovEldar
OYLA_4k2.mp444.00 MB
👍 15❤ 6💯 6🤔 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Кучли квант компьютери технологияси ихтиро қилинса ва очиқ манбаларга тушиб қолса,
- пароллар, банк ҳисоблари, ҳукумат сирларига йўл очилади — ҳозирги шифрлаш усуллари ҳимоя қилолмайди;
- сохта шахслар яратиш осонлашади — квант AI орқали мураккаб сохтакорлик оддий ишга айланади;
- киберқурол тарқалади — давлатлар эмас, хакерлар ва террор гуруҳлари ҳам ундан фойдалана олади;
- ахборот ишончлилиги йўқолади — ким ҳақиқат гапиряпти, ким манипуляция қиляпти — ажратиш қийинлашади.
Квант компьютери — кучли қурол. У нотўғри қўлларга тушса, глобал хавфсизлик издан чиқиши мумкин.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96
video_2025-06-20_18-22-55.mp420.76 MB
❤ 8🔥 3👍 1🐳 1
