arabic.uz (hikmatlar)
رفتن به کانال در Telegram
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

35 255
مشترکین
-1624 ساعت
-757 روز
+5230 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
13330. Эй тақводор зот, сиз содиқлар (ростгўйлар) суҳбатидан ажралмаслигингиз лозим, токи уларнинг сири (файзи) сизга етиб борсин. Зеро, киши бирга ўтирган суҳбатдошидан таъсирланади.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!”, Тавба сураси, 119 – оят.
Аллоҳ таолодан бизни икки дунё саодатига эришишимиз учун ҳақиқий содиқларнинг этагини тутганлардан қилишини сўраймиз. Албатта У ҳар бир нарсага қодирдир. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд ва расулларга салом бўлсин. Ҳеч қандай қувват ва қудрат, фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина бордир.
Саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавотлари ва саломлари бўлсин.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 97👍 37🤩 8😢 3🔥 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дуо
📜Аллоҳим, уйларимизни Қуръон билан муҳофаза қил,
Фарзандларимизни Қуръон билан ҳимояла, муҳофаза қил,
Қалбларимизни Қуръон билан муҳофаза қил.
Аллоҳим, Қуръонни биз учун шафоатчи,
Сирот(кўприги)да етакловчи ва қабрда мунис, ҳамроҳ қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 160😢 76👍 24🔥 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13328. Хабарларни ривоят қилувчилар нақл қилишади: «Кастилия қироли Алфонсо VI Толедони (Тулайтила) қамал қилган ва бу ҳолат тўққиз ой давом этган. Шаҳар таслим бўлгач, золим қирол шаҳар аъёнларидан сўради: «Сизлар барибир таслим бўлар экансизлар, нима учун бу узоқ қамалга бунча вақт сабр қилдингиз?». Улар: «Биз бу муддатда мулукут-тавайифдаги биродарларимиздан ёрдам кутган эдик!» деб жавоб беришди.
Шунда Алфонсо уларга: «Мулукут-тавайиф» сизларни қамал қилишда биз билан эдилар!» деди.
Изоҳ: Бу ривоят Андалусда (Иберия ярим оролидаги мусулмон Испанияси) 1085 йилда Толедонинг Алфонсо VI томонидан босиб олинишига ишора қилади. Андалус тарихидаги энг муҳим ва мураккаб даврлардан бири бўлиб, милодий 1031–1090 йиллар орасида давом этган. Бу давр “Тавайиф ул-мулук” ёки “Тафаҳо мулук” деб ҳам аталади. 1031 йилда Қуртуба халифалиги (Умавийлар халифалиги) ўзаро ички сиёсий можаролар туфайли парчаланиб кетди. Халифалик ағдарилганидан кейин Андалусда ўнлаб кичик мустақил амирликлар пайдо бўлди.
Бу амирликлар “таваиф” (яъни гуруҳлар, қисмлар, майда давлатлар) деб аталгани учун давр “Мулукут-Тавайиф” – кичик подшоликлар даври деб номланди.
@arabicuz
😢 55❤ 19😱 10👍 9🔥 7
Photo unavailableShow in Telegram
13327. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки нарса ҳалок этувчидир: Ужб (ўзига бино қўйиш) ва умидсизлик”, деди.
Абу Нуъаймнинг «Ҳилятул авлиё» асаридан
Уларнинг ҳалокатга бирлашиш йўли: «Умидсиз ўз умидсизлигининг шиддатидан бахт-саодатни талаб қилмайди. Ўзига бино қўйган эса, ўзини унга эришган деб ҳисоблагани учун уни (бахт-саодатни) талаб қилмайди. Шунинг учун ҳам иккисида ҳам ҳалокат сабаблари жамланган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 72👍 40❤ 36🔥 12😱 5
Photo unavailableShow in Telegram
Латоифул Қуръон
📕 Қуръон каримда охири شِ "шин" ҳарфи билан тугайдиган фақат иккита оят бор:
.وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ الْمَنفُوشِ
1. "Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қоларлар", Қориъа сураси, 5 - оят.
لِإِيلَافِ قُرَيْشٍ
2. "Қурайшнинг лозим тутиши учун!", Қурайш сураси, 1 - оят .
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 94😢 30👍 26🔥 6😱 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13326. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан: “Аллоҳим, мен Сендан мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнаб, машаққатга қўядиган) жуфтдан паноҳ сўрайман”, эди.
Имом Табаронийнинг “Дуо” китобидаги ривояти.
📕 Ҳадиснинг тўлиқ шакли
أخرج الطبراني في "الدعاء" (ص: 399) عنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَارِ السُّوءِ ، وَمِنْ زَوْجٍ تُشَيِّبُنِي قَبْلَ الْمَشِيبِ ، وَمِنْ وَلَدٍ يَكُونُ عَلَيَّ رِبًا ، وَمِنْ مَالٍ يَكُونُ عَلَيَّ عَذَابًا ، وَمِنْ خَلِيلٍ مَاكِرٍ عَيْنَهُ تَرَانِي وَقَلْبُهُ يَرْعَانِي، إِنْ رَأَى حَسَنَةً دَفَنَهَا ، وَإِذَا رَأَى سَيِّئَةً أَذَاعَهَا .
Имом Табароний "Дуо" китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири шундай эди:
"Аллоҳим, мен Сендан:
Ёмон қўшнидан,
Мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнайдиган) жуфтдан,
Менга ҳалокат бўладиган фарзанддан,
Менга азоб бўладиган мол-дунёдан,
Кўзи мени кўриб турадиган, аммо қалби менга хиёнат қиладиган, яхшилик кўрса уни кўмиб (яшириб) ташлайдиган, ёмонлик кўрса уни ёйиб (ошкор қилиб) юборадиган маккор дўстдан
паноҳ тилайман", эди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 117❤ 70👍 43🔥 9😱 4🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13325. Ҳофиз Ҳаммод ибн Зайд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Айюб (Айюб Сахтиёний, тобеин) бир мажлисда эди, уни йиғи тутди. Шунда у бурнини ишқалашга киришди: “Тумов бунча кучли бўлмаса!”, деди.
“Жаъдият” асаридан.
Яъни у зот одамлар “у йиғлаяпти экан” деб ўйлашларини хоҳламаганларидан улардан йиғиларини яширардилар. "Тумов бунча кучли бўлмаса!", деган сўзлари ҳам ёлғон эмасди, аслида у зотда кучли шамоллаш тумов бор эди. Бу эса зотнинг таврия(икки хил маънони англатувчи сўз)лари эди. Раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 77😢 39👍 9😱 4🔥 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аҳамият
📜 (Қуръондан) бир порани ўқиш сендан бир соатнинг учдан бири бўлган вақт(20 дақиқа)ни олади. (24 соат - бир кеча кундуздан).
Лекин Шайтон сенга ўша соатни учдан бирини қийин кўрсатади ва гўё (бир пора ўқиб қўйиш) куннинг учдан бирини (8 соат) оладигандай узун кўрсатади.
Яна у иш (Қуръон тиловати) вақтингни олиб қўяди, ишларинг ва ҳаётий машғулотларингни кечиктиради, деб васваса қилади.
Ҳолбуки, бу иш сенинг ҳаётингдир. (яъни, тириклик чоғингда сен учун энг аҳамиятли вазифалардан биридир).
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган бамисоли тирик билан ўлик кабидир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 102❤ 71👍 20🔥 5😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13324. Шайх Аҳмад Ҳаббал Рифоийнинг сўзларидан: “Кимки набиййимиз, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ҳақидаги даъвоси ростлиги, сидқини исботлашни хоҳласа, бир кунини ҳам қолдирмасдан Ҳабиб саллаллоҳу алайҳи васалламга энг камида 1000 марта салавот айтсин.
Бу ўринда у зотга салавот ва салом айтишда ўзига қайси энг осон ва енгил йўли бўлса ўша ила айтсин".
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммад, ва аалиҳи васаллам.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 124😢 45👍 10🤩 6😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Каломуллоҳ
📜 Қуръони каримда лафзи жалола (Аллоҳ) билан якунланадиган ягона сура бор. У - Инфитор сурасидир.
يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَيْئًا وَالْأَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِّلَّهِ
"Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир", Инфитор сураси, 19-оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 105😢 69👍 9😱 4🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
Руҳият
📜 Муаззин (масжиддан) азон айтади, телефон (уйғотгичи) азон айтади, компютер азон айтади, девор соати азон айтади...
Шундай бўлса-да, биз (негадир) намозни кечиктираверамиз, кеч қолаверамиз!
Ҳакимдан сўрашди: "Намоз вақтларини эслатувчи энг яхши дастур қайси?".
У зот: (соғлом) "Қалб!", дея жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 161❤ 72👍 29🔥 6😱 3🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13323. “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган тавҳид (Аллоҳни яккалаш) калимасининг сабабидан:
Тарозилар ўрнатилди ва девонлар (амаллар китоблари) қўйилди.
Унинг учун жаннат ва дўзах бозори (яъни, дунё ҳаёти) барпо бўлди.
У билан халойиқ мўминлар ва кофирларга, аброрлар ва фожирларга ажралди.
У яратиш ва амр қилиш, савоб ва жазонинг манбаидир.
У халойиқ (инсонлар) Унинг учун яратилган ҳақиқатдир.
У ҳақда, унинг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида сўроқ ва ҳисоб-китоб сўралади.
Унинг устида савоб ва азоб воқе бўлади.
Унинг сабабидан қибла ўрнатилган.
Унинг устида миллат, Ислом уммати асосланди.
Унинг учун кураш қиличлари яланғочланган.
У Аллоҳнинг барча бандалари устидаги ҳаққидир.
У Исломнинг калимаси ва Доруссалом (жаннат)нинг калитидир.
У ҳақда аввалгилар ва охиргилар сўралади.
“Зодул маъод”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 98😢 44👍 13🤩 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса...
📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан дунё ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади.
Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунёю охиратда енгиллик қилиб беради.
Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади...», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 107😢 65🔥 19👍 12😱 2🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13322. Қуръон ёдлаётганга муҳим тавсиялар
Кибор уламолардан бирлари айтадилар: “Эй Қуръон ҳофизи! Кундалик вазифангни тугатмасдан ухлама. Агар ётишга кетиб, вазифангдан бирон қисми қолиб кетганини эсласанг, дарҳол ўрнингдан тур ва уни якунла.
Кун давомида уч маҳал овқатланишни қолдирмаганингдек, ёд олганларингни ҳам ташлаб қўйма ҳамда (вирдингни) тугатмасдан ухлашга одатланма”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 127😢 83👍 52😱 8🔥 4🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13321. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра Сижистонда қозилик қилган пайтида отам унга: «Ғазабнок ҳолингда икки кишининг ўртасида ҳукм қилма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч ким ғазабнок ҳолида икки киши ўртасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман», деб ёзиб юборди. Унга мен ёзиб бердим».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 22👍 3😢 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13321. Абдурраҳмон ибн Абу Бакрадан ривоят қилинади: «Убайдуллоҳ ибн Абу Бакра Сижистонда қозилик қилган пайтида отам унга: «Ғазабнок ҳолингда икки кишининг ўртасида ҳукм қилма, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч ким ғазабнок ҳолида икки киши ўртасида ҳукм қилмасин», деганларини эшитганман», деб ёзиб юборди. Унга мен ёзиб бердим».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
👍 76❤ 57😢 7🤩 5😱 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
13320. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Одам боласининг жони бу дунёни учта афсус билан тарк этади: топган ва йиққанларидан тўймагани, умид қилган нарсаларига ета олмагани ва унга муқаррар бўлган (охират) учун етарлича тайёргарлик кўрмагани ҳақидаги афсус, ҳасратлар”, деди.
Ибн Абу Дунёнинг “Зуҳд” асаридан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 115❤ 78🔥 8😱 8👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#rabiul_avval
Соллаллоҳу алайҳи васаллам
📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишда жам бўлган 40 фойда
1. Бунда Аллоҳнинг амрига имтисол- итоат, бўйсуниш бор.
2. Набий алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтгиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Бунда икки саловотнинг фарқи бўлса ҳам.
3. Унда малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор.
4. Салавот айтувчи бир марта саловоти эвазига Аллоҳдан ўнта салавот ҳосил бўлиши.
5. Банда у сабаб ўн даражага кўтарилади.
6. Унга ўнта ҳасанот ёзилади.
7. Ундан ўнта ёмонлиги ўчирилади.
8. У дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир.
9. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлиш бор.
10. Саловот айтиш гуноҳлар мағфират қилиниши сабабидан биридир.
11. Аҳамиятли ишларида у бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади.
12. Қиёмат куни бандани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлиши бордир.
13. Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади.
14. Ҳожатларни у сабабидан раво бўлиши бор.
15. Аллоҳ ва фаришталарнинг у бандаги саловот йўллаши бордир.
16. Саловот айтувчига у сабабли покланиш бор.
17. Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етиши бор.
18. Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот, қутулиш бор.
19. Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади.
20. Айтган салавотига Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг алик олиб жавоб қайтаришлари бор.
21. Саловот айтилган мажлислар хайрли бўлиб, қиёмат куни у мажлис ҳасрат бўлиб қайтмайди.
22. Фақирликдан сақланиш бор.
23. Банда учун бахилликдан қутулиш бордир.
24. Бурни ерга ишқалиб, дуоибад бўлишдан омонлик бор.
25. Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир.
26. Аллоҳ ва Унинг Расули зикр қилинмайдиган ёмон мажлисдан омонда бўлиш бор.
27. Хутба ва бошқа ваъзлари сўзлари комил бўлади.
28. Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлиш бор.
29. Саловотда жафодан, бегоналикдан узоқ бўлиш бор.
30. Саловот айтувчи осмонлару ер аҳли ўртасида Аллоҳнинг мақтовига сазовор бўлиш бор.
31. Саловот айтиш билан баракот соҳиби бўлиш сабабидир.
32. Саловотда Аллоҳнинг раҳматига ноил бўлиш бордир.
33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлиш бор.
34. Набий алайҳиссаломга суюкли бўласиз.
35. Салавот ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир.
36. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтувчининг исми кўрсатилиши бор.
37. Сирот кўпригида собитқадам бўлиш сабаби бор.
38. Унда Набий алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилиш бордир.
39. Саловотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир.
40. Салавот дуодир, чунки бунда Аллоҳдан Унинг ҳабибига мақтов сўраш ёки банда ҳожатларини сўраши бор.
Ибн Қоййимнинг "Жалаул афҳаами фий фазлис солати вассалаами ъалаа хойрил анаами соллаллоҳу алайҳи васаллам" китобидан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 130👍 37😢 22🔥 10🤩 2
Photo unavailableShow in Telegram
13319. Аллоҳ таоло айтади: «Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, бас, Аллоҳ тақводорларни севадир», Оли Имрон сураси, 76 - оят.
Изоҳ: Аллоҳ таоло Ўзидан қўрқадиган, Унинг азобидан хавфсираб, жазо, иқобидан эҳтиёт бўладиган, шу сабабли У қайтарган ва ҳаром қилган нарсалардан четланадиган, буюрганларига итоат қиладиган кишиларни яхши кўради.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 103😢 49👍 24🤩 9🔥 2
