arabic.uz (hikmatlar)
Kanalga Telegram’da o‘tish
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal) @arabicuz (hikmat-kanal) @arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal) @arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari @arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Ko'proq ko'rsatish2025 yil raqamlarda

35 255
Obunachilar
-1624 soatlar
-757 kunlar
+5230 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
13334. Азалдан бу ҳаётдаги маслаким шундай эди. Мен доим бир жойдан бошқа жойга кўчардим, тақволи ва пок устозни излаб юртлар оралаб сафар қилардим. Аллоҳга қасамки, ризқ масаласи ҳеч қачон хаёлимга ҳам келмасди. Қандай қилиб бу ҳақда сўрай (ўйлай) оламан, ахир Аллоҳ таоло айтади-ку: “Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир”, Ҳуд сураси, 6-оят.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 106😢 57👍 13🤩 6
Photo unavailableShow in Telegram
13333. Киши тонгда ўзининг Қуръон вирдини - ёд олиш ёки тиловат қилиш бўлсин, ҳамда тонги зикрларни айтишдан фориғ бўлмагунича алоқа воситалари, интернет тармоқларини очмасликка ўзини ўргатиши фиқҳул авлавиётдан ҳисобланади.
Чунки тонгги ушбу оралиқ, фурсат энг қадрли, аҳамиятли вақтлардан бўлиб, уни чалғитадиган, зеҳнини паришон қиладиган ва вақтини ўғирлайдиган барча нарсадан четланган киши учун жуда катта фойдалар бўлади.
Изоҳ: “Фиқҳул авлавиёт” - устун турадиган нарсалар фиқҳи ёки бирламчи масалалар фиқҳи деганидир. Яъни, шариатда устун турадиган нарсалар фиқҳига нисбатан қўлланиладиган атама.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 89👍 49😢 26🔥 11😱 2🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13332. Одам боласини йўлдан оздиришда Иблис(шайтон)нинг олти босқичи
1. Куфр, ширк ва Аллоҳ ва Унинг расулига қарши адоват қилиш. Иблис бунга муваффақ бўлолса, Одам боласидан қутулади ва уни залолатда қолдириб, унинг зиёнига ҳаракат қилишдан тўхтайди, дам олади.
2. Бидъат. Бу унга севимли маъсиятлардан. Чунки бу ҳолда унинг наздида диннинг бир қисми бўлиб кўринади ва шу сабабли у бундан тавба қилмайди. Яъни бидъат Иблис учун гуноҳдан кўра севимлироқ, чунки гуноҳдан тавба қилиниши мумкин, бидъатчи эса уни яхшилик деб билгани учун тавба қилишдан қолади.
3. Турли кўринишдаги улкан гуноҳлар, кабоирлар. Иблис ҳатто олим киши бўлсада бу гуноҳларга йўлиқтиришга қаттиқ ҳарис бўлади. Чунки буларнинг зарари кўп.
4. Кичик гуноҳлар. Кичик гуноҳлар бир жойга тўпланиб қолар экан, эгасини ҳалок қилади.
5. Мубоҳ ишлар билан чалғитиш. Оқибатида савоб ҳам, гуноҳ ҳам бўлмайдиган (рухсат берилган) амаллар билан банд қилиш. Бу амаллар билан инсонни машғул қилиб, унинг фойдасиз нарсаларга вақтини сарфлашига олиб боради.
6. Афзал амалдан камроқ афзал амалга чалғитиш. Энг яхши амални тарк эттириб, ундан (савобда) даражаси қуйироқ бўлган бошқа бир амал билан машғул қилиш. Бу эса инсонни улкан савобни қўлдан бой беришига ва ундан афзалроқ бўлган амални ўтказиб юборишига сабаб бўлади.
Шайтон инсонни тўғри йўлдан адаштириш учун босқичма-босқич ҳаракат қилади: энг ёмони куфр, ширк, кейин бидъат, сўнг кабоир (катта гуноҳлар), кейин сағоир (кичик гуноҳлар), кейин мубоҳ ишлар ва ниҳоят (савоб, ажрда) энг афзал амалардан чалғитиб, ундан қуйидагилари билан овора қилдириш.
@arabicuz
😢 92❤ 46🔥 11👍 8😱 5
Тадқиқот
📜 Қуръони каримда баён қилинган сон-ададлар
давоми...
⏺️200 сони. “Бас, агар сиздан юзта сабрли бўлса, икки юзтани енгадир”. Анфол сураси, 66-оят.
⏺️300 сони. “Ва каҳфларида уч юз йил қолдилар ва тўққиз йил зиёда ҳам қилдилар”. Каҳф сураси, 25 –оят.
⏺️1000 сони. “Уларнинг ҳаётга энг ҳирс қўйган одамлар эканлигини биласан. Мушриклардан бирлари минг йил умр кўришни суяди. Аммо узоқ умр кўриши уни азобдан қутқармайди”. Бақара сураси, 96-оят.
⏺️2000 сони. “Агар сиздан мингта бўлса, Аллоҳнинг изни ила икки мингтани енгадир”. Анфол 66-оят.
⏺️3000 сони. “Мўминларга: «Сизга Роббингиз туширилган уч минг фаришталар ила мадад бермоғи кифоя қилмайдими?!» деганингни эсла!” Оли Имрон, 124- оят.
⏺️5000 сони. “Агар сабр ва тақво қилсангиз, улар шу пайт келиб қолсалар ҳам, Роббингиз сизга белгили беш минг фаришта ила мадад беради”. Оли Имрон сураси, 125-оят.
⏺️50.000 сони. “Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтариладир”. Маъориж сураси, 4-оят.
⏺️1.000.000 сони. "Ва уни юз минг ёки ундан кўпроққа Пайғамбар қилиб юбордик”. Ас- Саффот сураси, 147-оят.
⏺️2/3 (учдан иккиси). “Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини оларлар”. Нисо сураси, 176-оят.
⏺️1/2 (иккидан бири). “Агар қиз битта бўлса, унга ярми”. Нисо сураси, 11-оят.
⏺️1/3 (учдан бири): “Агар унинг боласи бўлмаса ва ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир”. Нисо сураси, 11-оят.
⏺️1/4 (тўртдан бири): “Уларга сиз қолдирган нарсанинг–агар болангиз бўлмаса–чораги тегади”. Нисо сураси, 12-оят.
⏺️1/5 (бешдан бири): “...билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир”. Анфол сураси, 41-оят.
⏺️1/6 (олтидан бири): “Агар унинг ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир”. Нисо сураси, 11- оят.
⏺️1/8 (саккиздан бири): “Агар болангиз бўлса, уларга сиз қолдирган нарсанинг саккиздан бири тегади”. Нисо сураси, 12- оят.
⏺️1/10 (ўндан бири): “Улардан илгари ўтганлар ҳам (Пайғамбарларни) ёлғончи қилган эдилар. (Булар) уларга берган нарсаларимизнинг ўндан бирига ҳам етганлари йўқ”. Сабаъ сураси, 45-оят.
📜Изоҳ: “Қуръони Карим ўзининг ҳидояти, қонун-қоидалари, услуби ва маънолари билан башариятни ожиз қолдирган, қолдириб келмоқда ва шундай бўлиб қолади.
Чунки Қуръон башариятнинг ақли тараққий этган бир пайтда шу тараққиётга мос равишда нозил бўлди. Ҳар қандай соғ лом фикрли киши Қуръонни турли бузғунчи фикрлардан холи бўлган ҳолда ўрганса, албатта, унинг илоҳий мўъжизакор китоб эканини тан олиши турган гап.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётдан ўтганларидан кейин ҳам Қуръон мўъжизакор ҳолида турибди ва қиёматгача тураверади”. (“Қуръон илмлари” китобидан).
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 80👍 29😢 13🔥 5
Photo unavailableShow in Telegram
Тадқиқот
📜 Қуръони каримда баён қилинган сон-ададлар
1️⃣1 сони. “Ва илоҳингиз бир илоҳдир”. Бақара сураси, 163-оят.
2️⃣2 сони. “Туядан иккитани, қорамолдан иккини (пайдо қилди)”. Анъом сураси, 144-оят.
3️⃣3 сони. “Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир”. Талоқ сураси, 4-оят.
4️⃣4 сони. “Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни...”. Нур сураси, 4-оят.
5️⃣5 сони. “...Ва: «Бештадирлар, итлари олтинчиларидир», деб ғайбга тош отарлар”. Каҳф сураси, 22-оят.
6️⃣6 сони. “Албатта осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Аршни эгаллаган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир”. Аъроф сураси, 54 –оят.
7️⃣7 сони. “Унинг етти эшиги бордир. Ҳар бир эшик учун улардан тақсимланган бўлаги бордир» деди” . Ҳижр сураси, 44- оят.
8️⃣8 сони. “У сизларни бир жондан яратди. Сўнгра ундан жуфтини қилди ва сизларга чорва ҳайвонларидан саккиз жуфтни туширди”. Зумар сураси, 6-оят.
9️⃣9 сони. “..Фиръавн ва унинг қавмига қаратилган тўққиз мўъжиза орасида (бу бордир)...” Намл сураси, 12 –оят.
🔟10 сони. “Бас, унинг каффорати ўз аҳлингизни ўртача таомлантириш миқдорида ўнта мискинга таом ёки кийим бериш ёхуд бир қул озод қилишдир...” Моида сураси, 89-оят.
⏺️11сони. “Юсуф отасига: «Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳам қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла”. Юсуф сураси, 4-оят.
⏺️12 сони. “У(тош)дан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳамма одамлар ўз сувхонасини билди”. Бақара сураси, 160- оят.
⏺️19 сони. “Унинг устида ўн тўққизта (фаришта) бордир”. Муддассир сураси, 30- оят.
⏺️20 сони. “Агар сиздан йигирмата сабрли бўлса, икки юзтани енгадир”. Анфол сураси, 65- оят.
⏺️30 сони. “Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир”. Аҳқоф сураси, 15-оят.
⏺️40 сони. “Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, у (кетгани) дан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни (худо деб) тутганингизни эсланг! Ўшандан кейин сизни афв этдик. Шоядки шукр қилсангиз”. Бақара сураси, 51-52- оятлар.
⏺️ 50 сони. “Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди”. Анкабут сураси, 14- оят.
⏺️ 60 сони. “Ким (рўзага) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйғазсин. Бу (ҳукм) Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиришингиз учун”. Мужодала сураси, 4- оят.
⏺️70 сони. “Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!”. Ал Ҳааққаҳ сураси, 32-оят.
⏺️80 сони. “Покиза аёлларга (бўҳтон) тоши отиб, сўнгра тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва уларнинг гувоҳлигини абадий қабул қилманглар”. Нур сураси, 4- оят.
⏺️99 сони. “Мана бу - менинг биродарим. Унинг тўқсон тўққизта совлиғи бор”. Сод сураси, 23- оят.
⏺️100 сони. “Бас, Аллоҳ уни юз йил ўлдирди, сўнгра қайта тирилтирди”. Бақара сураси, 259- оят.
давоми бор...
Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 73😢 16👍 14🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
13330. Эй тақводор зот, сиз содиқлар (ростгўйлар) суҳбатидан ажралмаслигингиз лозим, токи уларнинг сири (файзи) сизга етиб борсин. Зеро, киши бирга ўтирган суҳбатдошидан таъсирланади.
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!”, Тавба сураси, 119 – оят.
Аллоҳ таолодан бизни икки дунё саодатига эришишимиз учун ҳақиқий содиқларнинг этагини тутганлардан қилишини сўраймиз. Албатта У ҳар бир нарсага қодирдир. Оламлар Роббиси Аллоҳга ҳамд ва расулларга салом бўлсин. Ҳеч қандай қувват ва қудрат, фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина бордир.
Саййидимиз Муҳаммадга, унинг оиласи ва саҳобаларига Аллоҳнинг салавотлари ва саломлари бўлсин.
Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 97👍 37🤩 8😢 3🔥 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дуо
📜Аллоҳим, уйларимизни Қуръон билан муҳофаза қил,
Фарзандларимизни Қуръон билан ҳимояла, муҳофаза қил,
Қалбларимизни Қуръон билан муҳофаза қил.
Аллоҳим, Қуръонни биз учун шафоатчи,
Сирот(кўприги)да етакловчи ва қабрда мунис, ҳамроҳ қилгин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 160😢 76👍 24🔥 4😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
13328. Хабарларни ривоят қилувчилар нақл қилишади: «Кастилия қироли Алфонсо VI Толедони (Тулайтила) қамал қилган ва бу ҳолат тўққиз ой давом этган. Шаҳар таслим бўлгач, золим қирол шаҳар аъёнларидан сўради: «Сизлар барибир таслим бўлар экансизлар, нима учун бу узоқ қамалга бунча вақт сабр қилдингиз?». Улар: «Биз бу муддатда мулукут-тавайифдаги биродарларимиздан ёрдам кутган эдик!» деб жавоб беришди.
Шунда Алфонсо уларга: «Мулукут-тавайиф» сизларни қамал қилишда биз билан эдилар!» деди.
Изоҳ: Бу ривоят Андалусда (Иберия ярим оролидаги мусулмон Испанияси) 1085 йилда Толедонинг Алфонсо VI томонидан босиб олинишига ишора қилади. Андалус тарихидаги энг муҳим ва мураккаб даврлардан бири бўлиб, милодий 1031–1090 йиллар орасида давом этган. Бу давр “Тавайиф ул-мулук” ёки “Тафаҳо мулук” деб ҳам аталади. 1031 йилда Қуртуба халифалиги (Умавийлар халифалиги) ўзаро ички сиёсий можаролар туфайли парчаланиб кетди. Халифалик ағдарилганидан кейин Андалусда ўнлаб кичик мустақил амирликлар пайдо бўлди.
Бу амирликлар “таваиф” (яъни гуруҳлар, қисмлар, майда давлатлар) деб аталгани учун давр “Мулукут-Тавайиф” – кичик подшоликлар даври деб номланди.
@arabicuz
😢 55❤ 19😱 10👍 9🔥 7
Photo unavailableShow in Telegram
13327. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Икки нарса ҳалок этувчидир: Ужб (ўзига бино қўйиш) ва умидсизлик”, деди.
Абу Нуъаймнинг «Ҳилятул авлиё» асаридан
Уларнинг ҳалокатга бирлашиш йўли: «Умидсиз ўз умидсизлигининг шиддатидан бахт-саодатни талаб қилмайди. Ўзига бино қўйган эса, ўзини унга эришган деб ҳисоблагани учун уни (бахт-саодатни) талаб қилмайди. Шунинг учун ҳам иккисида ҳам ҳалокат сабаблари жамланган бўлади.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 72👍 40❤ 36🔥 12😱 5
Photo unavailableShow in Telegram
Латоифул Қуръон
📕 Қуръон каримда охири شِ "шин" ҳарфи билан тугайдиган фақат иккита оят бор:
.وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ الْمَنفُوشِ
1. "Ва тоғлар титилган жунга ўхшаб қоларлар", Қориъа сураси, 5 - оят.
لِإِيلَافِ قُرَيْشٍ
2. "Қурайшнинг лозим тутиши учун!", Қурайш сураси, 1 - оят .
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 94😢 30👍 26🔥 6😱 1🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13326. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан: “Аллоҳим, мен Сендан мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнаб, машаққатга қўядиган) жуфтдан паноҳ сўрайман”, эди.
Имом Табаронийнинг “Дуо” китобидаги ривояти.
📕 Ҳадиснинг тўлиқ шакли
أخرج الطبراني في "الدعاء" (ص: 399) عنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : كَانَ مِنْ دُعَاءِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَارِ السُّوءِ ، وَمِنْ زَوْجٍ تُشَيِّبُنِي قَبْلَ الْمَشِيبِ ، وَمِنْ وَلَدٍ يَكُونُ عَلَيَّ رِبًا ، وَمِنْ مَالٍ يَكُونُ عَلَيَّ عَذَابًا ، وَمِنْ خَلِيلٍ مَاكِرٍ عَيْنَهُ تَرَانِي وَقَلْبُهُ يَرْعَانِي، إِنْ رَأَى حَسَنَةً دَفَنَهَا ، وَإِذَا رَأَى سَيِّئَةً أَذَاعَهَا .
Имом Табароний "Дуо" китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири шундай эди:
"Аллоҳим, мен Сендан:
Ёмон қўшнидан,
Мени қарилик етишидан аввал қаритадиган (қийнайдиган) жуфтдан,
Менга ҳалокат бўладиган фарзанддан,
Менга азоб бўладиган мол-дунёдан,
Кўзи мени кўриб турадиган, аммо қалби менга хиёнат қиладиган, яхшилик кўрса уни кўмиб (яшириб) ташлайдиган, ёмонлик кўрса уни ёйиб (ошкор қилиб) юборадиган маккор дўстдан
паноҳ тилайман", эди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 117❤ 70👍 43🔥 9😱 4🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
13325. Ҳофиз Ҳаммод ибн Зайд раҳимаҳуллоҳ айтади: «Айюб (Айюб Сахтиёний, тобеин) бир мажлисда эди, уни йиғи тутди. Шунда у бурнини ишқалашга киришди: “Тумов бунча кучли бўлмаса!”, деди.
“Жаъдият” асаридан.
Яъни у зот одамлар “у йиғлаяпти экан” деб ўйлашларини хоҳламаганларидан улардан йиғиларини яширардилар. "Тумов бунча кучли бўлмаса!", деган сўзлари ҳам ёлғон эмасди, аслида у зотда кучли шамоллаш тумов бор эди. Бу эса зотнинг таврия(икки хил маънони англатувчи сўз)лари эди. Раҳимаҳуллоҳ.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 77😢 39👍 9😱 4🔥 3🤩 1
Photo unavailableShow in Telegram
Аҳамият
📜 (Қуръондан) бир порани ўқиш сендан бир соатнинг учдан бири бўлган вақт(20 дақиқа)ни олади. (24 соат - бир кеча кундуздан).
Лекин Шайтон сенга ўша соатни учдан бирини қийин кўрсатади ва гўё (бир пора ўқиб қўйиш) куннинг учдан бирини (8 соат) оладигандай узун кўрсатади.
Яна у иш (Қуръон тиловати) вақтингни олиб қўяди, ишларинг ва ҳаётий машғулотларингни кечиктиради, деб васваса қилади.
Ҳолбуки, бу иш сенинг ҳаётингдир. (яъни, тириклик чоғингда сен учун энг аҳамиятли вазифалардан биридир).
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббини зикр қиладиган билан зикр қилмайдиган бамисоли тирик билан ўлик кабидир», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 102❤ 71👍 20🔥 5😱 4
Photo unavailableShow in Telegram
13324. Шайх Аҳмад Ҳаббал Рифоийнинг сўзларидан: “Кимки набиййимиз, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ҳақидаги даъвоси ростлиги, сидқини исботлашни хоҳласа, бир кунини ҳам қолдирмасдан Ҳабиб саллаллоҳу алайҳи васалламга энг камида 1000 марта салавот айтсин.
Бу ўринда у зотга салавот ва салом айтишда ўзига қайси энг осон ва енгил йўли бўлса ўша ила айтсин".
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммад, ва аалиҳи васаллам.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 124😢 45👍 10🤩 6😱 3
Photo unavailableShow in Telegram
Каломуллоҳ
📜 Қуръони каримда лафзи жалола (Аллоҳ) билан якунланадиган ягона сура бор. У - Инфитор сурасидир.
يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَيْئًا وَالْأَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِّلَّهِ
"Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир", Инфитор сураси, 19-оят.
Доктор Яҳё Ғавсоний.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 105😢 69👍 9😱 4🤩 4
Photo unavailableShow in Telegram
Руҳият
📜 Муаззин (масжиддан) азон айтади, телефон (уйғотгичи) азон айтади, компютер азон айтади, девор соати азон айтади...
Шундай бўлса-да, биз (негадир) намозни кечиктираверамиз, кеч қолаверамиз!
Ҳакимдан сўрашди: "Намоз вақтларини эслатувчи энг яхши дастур қайси?".
У зот: (соғлом) "Қалб!", дея жавоб берди.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢 161❤ 72👍 29🔥 6😱 3🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
13323. “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деган тавҳид (Аллоҳни яккалаш) калимасининг сабабидан:
Тарозилар ўрнатилди ва девонлар (амаллар китоблари) қўйилди.
Унинг учун жаннат ва дўзах бозори (яъни, дунё ҳаёти) барпо бўлди.
У билан халойиқ мўминлар ва кофирларга, аброрлар ва фожирларга ажралди.
У яратиш ва амр қилиш, савоб ва жазонинг манбаидир.
У халойиқ (инсонлар) Унинг учун яратилган ҳақиқатдир.
У ҳақда, унинг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида сўроқ ва ҳисоб-китоб сўралади.
Унинг устида савоб ва азоб воқе бўлади.
Унинг сабабидан қибла ўрнатилган.
Унинг устида миллат, Ислом уммати асосланди.
Унинг учун кураш қиличлари яланғочланган.
У Аллоҳнинг барча бандалари устидаги ҳаққидир.
У Исломнинг калимаси ва Доруссалом (жаннат)нинг калитидир.
У ҳақда аввалгилар ва охиргилар сўралади.
“Зодул маъод”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 98😢 44👍 13🤩 3🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса...
📜 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мўминдан дунё ташвишларидан бирини аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ташвишларидан бирини аритади.
Ким бир қийналган одамга енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунёю охиратда енгиллик қилиб беради.
Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини дунёю охиратда беркитади. Модомики банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади...», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤ 107😢 65🔥 19👍 12😱 2🤩 2
