Mehrob.uz
رفتن به کانال در Telegram
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

234 006
مشترکین
-20724 ساعت
-4677 روز
-1 25830 روز
آرشیو پست ها
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 69👍 16😍 3😢 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 66👍 19😍 3🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 84👍 19😍 6🔥 3😢 2🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 Жума муборак! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
❤ 91👍 22😢 7🕊 3
Охират учун энг фойдали амаллар
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намозни вақтида ўқиш.
3. Рамазон рўзасини тутиш.
4. Қодир бўлса, ҳаж қилиш.
5. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
11. Чақимчилик, ғийбат кабилардан сақланиш.
12. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
13. Қариндошлик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
14. Хусни хулқли бўлиш.
15. Мусибатига сабр қилиш.
16. Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳлари учун йиғлаш.
17. “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айтиш.
18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш.
Изоҳ: Мазкур амаллар туфайли, иншоаллоҳ, банданинг даражаси кўтарилади, қабр азобидан халос бўлади.
✅Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_uz
❤ 502👍 154😢 72🔥 23🕊 15💯 10🤩 3
МАНСАБНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ ОФАТИ
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким бўлса ҳам мансабни яхши кўришга мубтало бўлса, унда қуйидаги ёмонликлар албатта топилади:
1. Бошқа замондош одамларга ҳасад қилади.
2. Саркашлик ҳисси кучайиб боради.
3. Бошқа одамларнинг айбини излайверади.
4. Унинг ҳузурида бирор киши мақталса, уни ёмон кўриб қолади” (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 134)
Али розияллоҳу анҳу бир куни масжиддан ташқарига чиқдилар. Шунда одамлар у кишига эргашиб юра бошладилар. Буни кўриб Али розияллоҳу анҳу одамларга шундай дедилар: “Бу шон-шуҳратни кўриб кимнинг қалби саломат тура олади?”. Кейин шундай дедилар: “Ўз ортида оёқ кийимлар товушини эшитиш аҳмоқ одамларнинг қалби бузилишига сабабдир». Яъни, бу шон-шуҳратни кўриб ахмоқ одамлар ўзини буюк санай бошлайдилар. Ваҳоланки, бу буюклик далили эмас (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 136)
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кимнингдир ортидан юриш матбуъ (эргашилган) одам учун фасодни келтириб чиқаради ва тобе (эргашувчи) одам учун эса хорликни келтириб чиқаради” (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 136).
@mehrob_uz
👍 128❤ 117😢 15🔥 10🕊 6👏 3😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос
🗣️Озгина нарсадан панд-насиҳат олган киши кўп нарсадан беҳожат бўлади.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
❤ 217👍 112🔥 22🕊 9👏 4😱 4🎉 2🤩 1
БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ ОНА ЖАСОРАТИ
(ФОЙДАЛИ БЎЛГАНИ УЧУН РИВОЯТ ТЎЛИҚ БЕРИЛДИ)
Ашраф Али Таҳонавий ўзларининг “Хутубот” асарларида қуйидаги маълумотларни келтирганлар. Кобул подшохи Дўст Муҳаммадхоннинг салтанатига қарши бир гуруҳ кишилар бош кўтардилар. Подшох уларни бостириш учун шахзода Акбархон бошчилигида қўшин юборди. Бир неча кун ўтгач, шахзода мағлубиятга учраб жанг майдонидан қочганлиги хабари тарқалди. Буни эшитган Дўст Муҳаммадхон саросимага тушиб, аёли олдига кирди ва жанг майдонидан келган хабарни айтиб берди. Буни эшитган аёл “асло бўлиши мумкин эмас”, деб очиқдан-очиқ эътироз билдирди. Подшох: “Жанг майдонидан келган элчининг хабари қандай хато бўлиши мумкин”, деди. Шунда ҳам аёл ўз сўзида қатъий туриб олди. Эртаси куни шахзода ғалаба қозониб уйга қайтаяпти деган хабр келди. Подшох аёлига: “Нимага асосланиб бундай деган эдинг?”, деб сўради. Аёл: “Бу мен билан Аллоҳ таоло ўртасидаги сир”, деб жавоб берди. Эр аёлидан сабабини айтишини сўраб туриб олди. Аёл: “Мен доимо ҳаромдан парҳез қилганман. Шахзодага ҳомиладор бўлганимда ҳам ва ундан кейин ҳам асло ҳаром луқма истеъмол қилмаганман ва шу билан бир қаторда уни доимо таҳорат билан эмизишга ҳаракат қилганман. Аниқ билар эдим-ки, ҳалол луқма еб катта бўлган боланинг табиати покиза ва хулқи гўзал бўлади. Аксинча, ҳаром луқма еб катта бўлган боланинг табиати кир ва хулқи ёмон бўлади. Шахзода ҳақида мени фикрим ватан ҳимоясида ҳалок бўлиши ё ғалаба қозониб қайтиши эди. Майдондан қочиб кетиш унинг хулқига мос эмас эди. Чунки, бу қўрқоқлик ва ҳуник ишдир”, деб жавоб берди.
@mehrob_uz
👍 276❤ 196😢 66👏 22💯 18🔥 9😍 3🤩 2🕊 2
03:04
Video unavailableShow in Telegram
Интернет "мубоҳ" майдони эмас!
❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
✅Яқинларингизга улашинг!
👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
telegram 1. Internet muboh maydoni emas.mp431.98 MB
❤ 100💯 45👍 35😢 32👏 6🕊 1
ИЛМНИНГ ХУЛОСАСИ
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайх шундай дедилар: “Илмнинг хулосаси бор йўғи тўрт нарсада жамланган:
1. Одам ўз Раббисини таниши.
2. Одам Оламлар Раббисининг унга қандай эҳсонлар қилганини билиши.
3. Оламлар Раббиси ундан нима хоҳлашини билиши.
4. Қайси нарсалар орқали оламлар Раббисига итоатсизликдан
сақлана олишини билиши" ("Мухтасару жомеъи баёнил улум", 27)
Бунинг маъноси шуки, қайси илм мазкур тўрт нарса тарафига инсонни бошласа ва уларга амал қилишга тарғиб қилса, айни ўша илм фойдалидир. Қайси илмдан булар ҳосил бўлмаса, у илм дейилишга лойиқ эмас.
@mehrob_uz
❤ 191👍 62💯 14👏 8🔥 5🕊 5😢 3
Photo unavailableShow in Telegram
49. Бас, улардан ва улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсадан четланганида, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини Пайғамбар қилдик.
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳни, У зотнинг динини деб ўз ватанлари, қавм-қариндошларини тарк этиб, ҳижрат қилган эдилар. Аллоҳ таоло у зотни ёлғиз қўймади. Қариб қолган бўлсалар ҳам, Исҳоқ ва Яъқубни берди. Яъни, у кишига пуштсиз хотинлари Биби Сорадан Исҳоқ исмли ўғил ато этди. Исҳоққа эса, Яъқуб исмли ўғил берди. Иброҳим алайҳиссалом насабини бардавом айлади. Энг муҳими, уларнинг ҳаммасини Пайғамбар қилди. Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида қилган ҳижратлари эвазига мушрик қариндошлар ўрнига Пайғамбар зурриётлар берди.
@mehrob_uz
👍 125❤ 114😢 27🕊 9😍 4
«Сизлар бир қанча гуноҳларни қиласизлар ва ўша гуноҳ сизларнинг наздингизда қилдан ингичка (арзимас) ҳисобланади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мазкур гуноҳларни ҳалокатга олиб борувчи деб билар эдик».
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу
@mehrob_uz
😢 336❤ 81👍 55💯 10👏 6🕊 3
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум, ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷
🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🤲Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг
✅Яқинларингизга улашинг
👉@mehrob_uz
AQOZhsK6AFxT56REP5ZIKs6JtYpRkV69U475dZAmSagRZDQ78hq8e0M_nfd_RMI.mp42.41 MB
❤ 211👍 52🕊 10👏 9🔥 5💯 3😍 2
Кимга осийлик қиляпмиз?
Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».
@mehrob_uz
❤ 279😢 130👍 51🔥 16🕊 9💯 9🎉 1
#Зарурий_маълумот
ГЕОГРАФИК НОМЛАР
Абивард – Хуросондаги Сарахс ва Наса орасида жойлашган шаҳар.
Аҳваз – Эроннинг жануби-ғарбида жойлашган шаҳар.
Басра – Ироқдаги шаҳар бўлиб, унга милодий 636 санада Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида асос солинган. Басра ва Куфа аббосийлар даврида гуллаб-яшнаган, илм-фан ва маданият марказларига айланган.
Бағдод – Ироқ пойтахти. Унга Мансур Аббосий ҳижрий 144 санада асос солган. Бағдод ўз даврида илм-маърифат марказларидан бири бўлиб, масжиду мадрасалари ва касалхоналари кўплиги билан машҳур бўлган.
Дамашқ – Сурия пойтахти.
Жайҳун – Амударёни араблар шундай деб аташган. Амударёнинг узунлиги 2620 км. Помир тоғларидан бошланиб, Оролга бориб қуйилади.
Кеш – Шаҳрисабз шаҳрининг қадимги номи.
Кошғар – Самарқанд тарафдаги турк шаҳарларидан бири. Ибн Халиконнинг айтишларича, у Туркистон шаҳарларидан бирининг номи.
Мадинаи мунаввара – Қадимги Ясриб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 622 йилда унга кўчиб ўтганлар. Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум даврларида пойтахт бўлган.
Марв – Туркманистон ҳудудидаги шаҳар бўлиб, ҳозирда «Мари» деб номланади. Найсобур – Эрондаги қадимий шаҳар, Нишопур деб ҳам аталган. Вазир Низомул мулк (1018-1092) Найсобурда машҳур «Низомия» мадрасасига асос солган.
Наса – Хуросондаги қадимий шаҳар, Сарахс ва Марв орасида жойлашган.
Насаф – Қарши шаҳрининг қадимги номи.
Нафуд – Шимолий тарафи Сурия саҳроларигача чўзилиб кетган Саудия Арабистонидаги кенг саҳро.
Наҳованд – Наҳованд шаҳрининг ўрни ҳозирда Эрондаги Кирмон шаҳри атрофларига тўғри келади.
Рай – Эрон ҳудудидаги тарихий аҳамиятга эга қадимий шаҳар бўлиб, аббосийлар ва салжуқийлар даврида гуллаб-яшнаган маданият марказларидан бири бўлган. Ҳорун Рашид шу шаҳарда туғилган. Фахриддин Розий шу шаҳарга нисбат берилиб, Розий дейилган, чунки у зот ҳам шу шаҳарда таваллуд топган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
@mehrob_uz
❤ 204👍 73👏 12😍 9🕊 8💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Пасткашдан умидвор бўлган киши бамисоли саҳрода балиқ тутмоқчи бўлган одамга ўхшайди.
✅Яқинларингизга улашинг
@mehrob_uz
👍 259❤ 138😢 65👏 18💯 12🕊 4🔥 2😱 1
Жидду жаҳднинг чиройлиси – чарчаган пайтдагиси, ростгўйликнинг чиройлиси – ғазаб келган вақтидагиси.
Изоҳ. «Жидду жаҳд» сўзини ўзбек тилига «қаттиқ, кучли ҳаракат» деб ўгириш мумкин. Ҳаракатнинг кучини миқдор ва тезлик белгилайди. Яъни, ҳаракат қанча кўп миқдорда ва тез амалга ошса, шунча жидду жаҳд қилинган бўлади. Лекин жидду жаҳднинг моҳиятини белгилайдиган бу икки хусусият юқорида келтирилган ҳикматга кўра айни жидду жаҳд бор бўйи билан кўринадиган, бутун чиройини намоён қиладиган ўринда эътиборга олинмаяпти. Ишнинг аввалида ҳамма ҳам қаттиқ ҳаракат қилиши мумкин, бунинг ажабланадиган жойи йўқ. Лекин бошида қаттиқ киришиб, бутун куч-қувватни сарфлаб, ана энди чарчади, тугади дея умидлар узилган пайтда ўзгача ғайрат-ҳиммат билан ишни ниҳоясига етказиб қўйиш жидду жаҳднинг чиройлиси ҳисобланар экан.
Демак ҳаракатнинг кўп ва тез бўлиши эмас, тўхтаб қолмаслиги муҳим.
Шунингдек, асл сидқ ростгуйлик, тўғрилик ҳам ғазаб келган пайтда билинади. Энг ростгўй, энг тўғри деб танилган инсон ҳам ғазабланган пайтда ёлғон гапириб, нотўғри ишларни қилиб қўйиши мумкин. Чунки ғазаб жаҳаннамдан чиққан бир учқун, тушган жойини куйдирмасдан иложи йўқ. Шунинг учун ғазабдан ўзини тия олган банданинг мартабаси нақадар улуғлиги динимизда кўп таъкидланган. «(У тақволи зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига юмадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардир. Оллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади». Оли-Имрон, 134-оят.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоху алайхи ва салламнинг шундай дегани ривоят қилинади: «Кураги ерга тегмаган киши паҳлавон эмас, ғазаб келган пайтда ўзини тия олган инсон кучлидир».
Умар ибн Абдулазиз коронгу кечаларнинг бирида масжидга кирди ва ўтаётиб, ухлаб ётган одамга қоқилиб кетди. Шунда уйқусираган ҳалиги одам: «Нима, жиннимисан сен?» – деди Умар ибн Абдулазизга. – Йўқ, деди Умар. У ухлаётган кишининг қўриқчи эканини пайқади. Кейин Умар ибн Абдулазиз ўзига-ўзи: «Қандай одамсан-а, «жиннимисан» деб сўраса, йўқ дединг-а?!»
Қаранг, халифа Умар ибн Абдулазиз қўриқчисининг мудраган кўйи айтган сўзларига берган жавобида ғазаб аломатини сезиб, ўзини койияпти! Минг йиллик тарихдан бугунимиз учун жажжигина, лекин нақадар ибратли ҳикоят...
“Унвонул баён”дан
@mehrob_uz
❤ 241👍 60🔥 12👏 9😢 7😍 7🕊 4😱 2
