uz
Feedback
Mehrob.uz

Mehrob.uz

Kanalga Telegram’da o‘tish

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг www.mehrob.uz саҳифасининг расмий канали. instagram.com/mehrob.uzofficial fb.com/Mehrob.uz2 youtube.com/MehrobUz ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси: 1153

Ko'proq ko'rsatish
2025 yil raqamlardasnowflakes fon
card fon
234 006
Obunachilar
-20724 soatlar
-4677 kunlar
-1 25830 kunlar
Postlar arxiv
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
66👍 18😍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
69👍 16😍 3😢 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
66👍 19😍 3🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
84👍 19😍 6🔥 3😢 2🕊 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🕊 Жума муборак! 🕊 Каналга аъзо бўлиш: 👇 📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
Hammasini ko'rsatish...
91👍 22😢 7🕊 3
Охират учун энг фойдали амаллар 1. Ота-онага яхшилик қилиш. 2. Намозни вақтида ўқиш. 3. Рамазон рўзасини тутиш. 4. Қодир бўлса, ҳаж қилиш. 5. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш. 6. Аллоҳ таолодан қўрқиш. 7. Аллоҳдан умидвор бўлиш. 8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш. 9. Доимо таҳоратли юриш. 10. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш. 11. Чақимчилик, ғийбат кабилардан сақланиш. 12. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш. 13. Қариндошлик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм). 14. Хусни хулқли бўлиш. 15. Мусибатига сабр қилиш. 16. Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳлари учун йиғлаш. 17. “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айтиш. 18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш. Изоҳ: Мазкур амаллар туфайли, иншоаллоҳ, банданинг даражаси кўтарилади, қабр азобидан халос бўлади. Каналга аъзо бўлинг: @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
502👍 154😢 72🔥 23🕊 15💯 10🤩 3
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 12.12.2025 - Жума Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
190👍 44🕊 18😍 7👏 3😱 1🎉 1🤩 1💯 1
МАНСАБНИ ЯХШИ КЎРИШНИНГ ОФАТИ Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ким бўлса ҳам мансабни яхши кўришга мубтало бўлса, унда қуйидаги ёмонликлар албатта топилади: 1. Бошқа замондош одамларга ҳасад қилади. 2. Саркашлик ҳисси кучайиб боради. 3. Бошқа одамларнинг айбини излайверади. 4. Унинг ҳузурида бирор киши мақталса, уни ёмон кўриб қолади” (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 134) Али розияллоҳу анҳу бир куни масжиддан ташқарига чиқдилар. Шунда одамлар у кишига эргашиб юра бошладилар. Буни кўриб Али розияллоҳу анҳу одамларга шундай дедилар: “Бу шон-шуҳратни кўриб кимнинг қалби саломат тура олади?”. Кейин шундай дедилар: “Ўз ортида оёқ кийимлар товушини эшитиш аҳмоқ одамларнинг қалби бузилишига сабабдир». Яъни, бу шон-шуҳратни кўриб ахмоқ одамлар ўзини буюк санай бошлайдилар. Ваҳоланки, бу буюклик далили эмас (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 136) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кимнингдир ортидан юриш матбуъ (эргашилган) одам учун фасодни келтириб чиқаради ва тобе (эргашувчи) одам учун эса хорликни келтириб чиқаради” (“Мухтасару жомеъи баёнил улум”, 136). @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 128 117😢 15🔥 10🕊 6👏 3😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос 🗣️Озгина нарсадан панд-насиҳат олган киши кўп нарсадан беҳожат бўлади. Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
217👍 112🔥 22🕊 9👏 4😱 4🎉 2🤩 1
БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ ОНА ЖАСОРАТИ (ФОЙДАЛИ БЎЛГАНИ УЧУН РИВОЯТ ТЎЛИҚ БЕРИЛДИ) Ашраф Али Таҳонавий ўзларининг “Хутубот” асарларида қуйидаги маълумотларни келтирганлар. Кобул подшохи Дўст Муҳаммадхоннинг салтанатига қарши бир гуруҳ кишилар бош кўтардилар. Подшох уларни бостириш учун шахзода Акбархон бошчилигида қўшин юборди. Бир неча кун ўтгач, шахзода мағлубиятга учраб жанг майдонидан қочганлиги хабари тарқалди. Буни эшитган Дўст Муҳаммадхон саросимага тушиб, аёли олдига кирди ва жанг майдонидан келган хабарни айтиб берди. Буни эшитган аёл “асло бўлиши мумкин эмас”, деб очиқдан-очиқ эътироз билдирди. Подшох: “Жанг майдонидан келган элчининг хабари қандай хато бўлиши мумкин”, деди. Шунда ҳам аёл ўз сўзида қатъий туриб олди. Эртаси куни шахзода ғалаба қозониб уйга қайтаяпти деган хабр келди. Подшох аёлига: “Нимага асосланиб бундай деган эдинг?”, деб сўради. Аёл: “Бу мен билан Аллоҳ таоло ўртасидаги сир”, деб жавоб берди. Эр аёлидан сабабини айтишини сўраб туриб олди. Аёл: “Мен доимо ҳаромдан парҳез қилганман. Шахзодага ҳомиладор бўлганимда ҳам ва ундан кейин ҳам асло ҳаром луқма истеъмол қилмаганман ва шу билан бир қаторда уни доимо таҳорат билан эмизишга ҳаракат қилганман. Аниқ билар эдим-ки, ҳалол луқма еб катта бўлган боланинг табиати покиза ва хулқи гўзал бўлади. Аксинча, ҳаром луқма еб катта бўлган боланинг табиати кир ва хулқи ёмон бўлади. Шахзода ҳақида мени фикрим ватан ҳимоясида ҳалок бўлиши ё ғалаба қозониб қайтиши эди. Майдондан қочиб кетиш унинг хулқига мос эмас эди. Чунки, бу қўрқоқлик ва ҳуник ишдир”, деб жавоб берди. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 276 196😢 66👏 22💯 18🔥 9😍 3🤩 2🕊 2
03:04
Video unavailableShow in Telegram
Интернет "мубоҳ" майдони эмас! ❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Яқинларингизга улашинг! 👍Telegram 👍 Instagram 👍 YouTube 👍 Facebook
Hammasini ko'rsatish...
telegram 1. Internet muboh maydoni emas.mp431.98 MB
100💯 45👍 35😢 32👏 6🕊 1
ИЛМНИНГ ХУЛОСАСИ Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: Жаъфар Содиқ раҳматуллоҳи алайх шундай дедилар: “Илмнинг хулосаси бор йўғи тўрт нарсада жамланган: 1. Одам ўз Раббисини таниши. 2. Одам Оламлар Раббисининг унга қандай эҳсонлар қилганини билиши. 3. Оламлар Раббиси ундан нима хоҳлашини билиши. 4. Қайси нарсалар орқали оламлар Раббисига итоатсизликдан сақлана олишини билиши" ("Мухтасару жомеъи баёнил улум", 27) Бунинг маъноси шуки, қайси илм мазкур тўрт нарса тарафига инсонни бошласа ва уларга амал қилишга тарғиб қилса, айни ўша илм фойдалидир. Қайси илмдан булар ҳосил бўлмаса, у илм дейилишга лойиқ эмас. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
191👍 62💯 14👏 8🔥 5🕊 5😢 3
Марям сураси 49-оят.mp34.20 KB
97👍 30🕊 5
Photo unavailableShow in Telegram
49. Бас, улардан ва улар Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсадан четланганида, Биз унга Исҳоқ ва Яъқубни ҳадя этдик ва барчаларини Пайғамбар қилдик. Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳни, У зотнинг динини деб ўз ватанлари, қавм-қариндошларини тарк этиб, ҳижрат қилган эдилар. Аллоҳ таоло у зотни ёлғиз қўймади. Қариб қолган бўлсалар ҳам, Исҳоқ ва Яъқубни берди. Яъни, у кишига пуштсиз хотинлари Биби Сорадан Исҳоқ исмли ўғил ато этди. Исҳоққа эса, Яъқуб исмли ўғил берди. Иброҳим алайҳиссалом насабини бардавом айлади. Энг муҳими, уларнинг ҳаммасини Пайғамбар қилди. Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида қилган ҳижратлари эвазига мушрик қариндошлар ўрнига Пайғамбар зурриётлар берди. @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 125 114😢 27🕊 9😍 4
«Сизлар бир қанча гуноҳларни қиласизлар ва ўша гуноҳ сизларнинг наздингизда қилдан ингичка (арзимас) ҳисобланади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мазкур гуноҳларни ҳалокатга олиб борувчи деб билар эдик». Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
😢 336 81👍 55💯 10👏 6🕊 3
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум, ХАЙРЛИ ТОНГ!🌷 🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин! 🤲Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг ✅Яқинларингизга улашинг 👉@mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
AQOZhsK6AFxT56REP5ZIKs6JtYpRkV69U475dZAmSagRZDQ78hq8e0M_nfd_RMI.mp42.41 MB
211👍 52🕊 10👏 9🔥 5💯 3😍 2
Кимга осийлик қиляпмиз? Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим. Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим. Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди. Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман». @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
279😢 130👍 51🔥 16🕊 9💯 9🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Намоз вақтлари: 11.12.2025 - Пайшанба Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Hammasini ko'rsatish...
179👍 54🕊 19👏 13
#Зарурий_маълумот ГЕОГРАФИК НОМЛАР Абивард – Хуросондаги Сарахс ва Наса орасида жойлашган шаҳар. Аҳваз – Эроннинг жануби-ғарбида жойлашган шаҳар. Басра – Ироқдаги шаҳар бўлиб, унга милодий 636 санада Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврида асос солинган. Басра ва Куфа аббосийлар даврида гуллаб-яшнаган, илм-фан ва маданият марказларига айланган. Бағдод – Ироқ пойтахти. Унга Мансур Аббосий ҳижрий 144 санада асос солган. Бағдод ўз даврида илм-маърифат марказларидан бири бўлиб, масжиду мадрасалари ва касалхоналари кўплиги билан машҳур бўлган. Дамашқ – Сурия пойтахти. Жайҳун – Амударёни араблар шундай деб аташган. Амударёнинг узунлиги 2620 км. Помир тоғларидан бошланиб, Оролга бориб қуйилади. Кеш – Шаҳрисабз шаҳрининг қадимги номи. Кошғар – Самарқанд тарафдаги турк шаҳарларидан бири. Ибн Халиконнинг айтишларича, у Туркистон шаҳарларидан бирининг номи. Мадинаи мунаввара – Қадимги Ясриб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 622 йилда унга кўчиб ўтганлар. Абу Бакр, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум даврларида пойтахт бўлган. Марв – Туркманистон ҳудудидаги шаҳар бўлиб, ҳозирда «Мари» деб номланади. Найсобур – Эрондаги қадимий шаҳар, Нишопур деб ҳам аталган. Вазир Низомул мулк (1018-1092) Найсобурда машҳур «Низомия» мадрасасига асос солган. Наса – Хуросондаги қадимий шаҳар, Сарахс ва Марв орасида жойлашган. Насаф – Қарши шаҳрининг қадимги номи. Нафуд – Шимолий тарафи Сурия саҳроларигача чўзилиб кетган Саудия Арабистонидаги кенг саҳро. Наҳованд – Наҳованд шаҳрининг ўрни ҳозирда Эрондаги Кирмон шаҳри атрофларига тўғри келади. Рай – Эрон ҳудудидаги тарихий аҳамиятга эга қадимий шаҳар бўлиб, аббосийлар ва салжуқийлар даврида гуллаб-яшнаган маданият марказларидан бири бўлган. Ҳорун Рашид шу шаҳарда туғилган. Фахриддин Розий шу шаҳарга нисбат берилиб, Розий дейилган, чунки у зот ҳам шу шаҳарда таваллуд топган. 🔗 Тўлиқ ўқиш @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
204👍 73👏 12😍 9🕊 8💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Пасткашдан умидвор бўлган киши бамисоли саҳрода балиқ тутмоқчи бўлган одамга ўхшайди. Яқинларингизга улашинг @mehrob_uz
Hammasini ko'rsatish...
👍 259 138😢 65👏 18💯 12🕊 4🔥 2😱 1