Naqshband.uz
رفتن به کانال در Telegram
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

14 032
مشترکین
-1324 ساعت
-627 روز
-12530 روز
آرشیو پست ها
#Сарҳисоб
Самарадорлик ва масъулият мезонлари муҳокамада: Бухоро вилояти диний соҳа сарҳисоби
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда диний таълим муассасаларининг 2025 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари раҳбарлари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда мадраса ўқитувчилари иштирок этди.
Йиғилиш давомида диний соҳа вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрни, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, устувор вазифаларни белгилаш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
❤ 4👏 2💯 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай одамни паҳлавон деб таърифлаган?
📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
- Зинога таклиф қилинганда рад этадиган кишини
- Аллоҳ йўлида жиҳоддан қайтмайдиган кишини
- Ғазаб келган вақтида ўзини идора қила оладиган кишини
- Энди билиб оламан
❤ 5
#Янги_нашр
Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос
Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимот тадбирида Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят мутахассислари, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда отинойилар иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар китобда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг мазмун-моҳияти, унинг жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ҳамда тарбиявий аҳамияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдиришди.Тадбир якунида иштирокчиларга “Инсон қадри” китоби тақдим этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
👍 5👏 3
ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ ҚУРЪОН ЭШИТИШ
#тиловат_эшитиш
❓САВОЛ:
Ассалому алайкум. Телефон орқали Қуръони каримни тинглаш жоизми?
💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом.
Қуръони каримни телефон ёки шунга ўхшаш бирор восита орқали тинглаш жоиз амал бўлиб, савобли амал саналади. Фақат унинг ўзига яраша одобларига риоя қилиниши шарт.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аъроф сурасида:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
"Қуръон ўқилганда унга қулоқ тутинг ва жим бўлинг. шунда раҳм қилинурсиз", деган (204-ояти).
Мазкур ояти каримага кўра Уламолар Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб эканига иттифоқ қилганлар. Шунинг учун бирор иш билан машғул бўлиб, Қуръон эшитиш жоиз эмас. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 17👍 1😍 1
01:27
Video unavailableShow in Telegram
#muftiy_minbari
Суҳбати ғанимат зотлар
🎬 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 @NaqshbandUZ
09 Suhbati g‘animat zotlar tg.mp47.98 MB
❤ 5😢 3👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
#кун_ҳикмати
Қалбида Қуръондан бирор сура бўлмаган инсон хароба уйга ўхшайди.
✍️ Имом Термизий
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 11😍 2👍 1👏 1😢 1
