ru
Feedback
Naqshband.uz

Naqshband.uz

Открыть в Telegram

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

Больше
2025 год в цифрахsnowflakes fon
card fon
14 030
Подписчики
-1324 часа
-627 дней
-12530 день
Архив постов
Фото недоступноПоказать в Telegram
4
#Сарҳисоб Самарадорлик ва масъулият мезонлари муҳокамада: Бухоро вилояти диний соҳа сарҳисоби Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ҳамда диний таълим муассасаларининг 2025 йилда амалга оширилган фаолияти юзасидан сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Азизбек Қаландаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, диний таълим муассасалари раҳбарлари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда мадраса ўқитувчилари иштирок этди.
Йиғилиш давомида диний соҳа вакилларининг жамият ҳаётидаги ўрни, маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тизим фаолияти самарадорлигини ошириш, устувор вазифаларни белгилаш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Показать все...
5👏 2💯 1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай одамни паҳлавон деб таърифлаган? 📗 «Иймон» китобиданAnonymous voting
  • Зинога таклиф қилинганда рад этадиган кишини
  • Аллоҳ йўлида жиҳоддан қайтмайдиган кишини
  • Ғазаб келган вақтида ўзини идора қила оладиган кишини
  • Энди билиб оламан
0 votes
5
#Янги_нашр Инсон қадрини улуғловчи маънавий мерос Мир Араб олий мадрасасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов бошчилигида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Инсон қадри” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот тадбирида Бухоро вилояти ҳокимлиги вакиллари, Дин ишлари бўйича қўмита вилоят мутахассислари, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, туман ва шаҳар имом-хатиблари ҳамда отинойилар иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар китобда инсон қадрини улуғлаш ғоясининг мазмун-моҳияти, унинг жамиятнинг маънавий-маърифий ҳаётида тутган ўрни ҳамда тарбиявий аҳамияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдиришди.
Тадбир якунида иштирокчиларга “Инсон қадри” китоби тақдим этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Показать все...
👍 5👏 3 2