Naqshband.uz
رفتن به کانال در Telegram
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik
نمایش بیشتر2025 سال در اعداد

14 017
مشترکین
-1524 ساعت
-867 روز
-14630 روز
آرشیو پست ها
#Ҳикмат_вақти
Гуноҳ-маъсият қилганингда қалбингда хижиллик сезсанг, билгинки, ҳали қалбингда нур бор экан. Агар ўша нур бўлмаганида, бу хижилликни сезмаган бўлар эдинг.
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 14💯 5🙏 4🕊 2
Repost from TgId: 2527882502
04:26
Video unavailableShow in Telegram
#Muslim_podcast
📱🗣 ASOSSIZ DA'VOLAR AXLOQIY MUAMMO EMASMI❓
🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz
🥺Telegram|🛍Instagram|
🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
22.25 MB
❤ 4🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Инсоннинг Роббиси билан ўрнатган риштаси ҳам севгига асосланган бўлиши керак. Зеро, "Аллоҳ мени ёндирмасин" дея ўқилган намоз билан, "Роббим билан кўришишга кетяпман" ҳаяжони билан ўқилган намоз орасида тоғларчалик фарқ бордир.
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 27🥰 5😢 2🙏 1🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).🔗 @NaqshbandUZ
❤ 16👍 1😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Мақола
✍️ ИСЛОМДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАЛАРИ
✔️ Коррупция жамиятнинг барқарор пойдеворини емириб, давлат ва миллат тараққиётига соя солувчи оғир иллатдир. У қонун устуворлигини заифлаштириб, жамиятда адолат туйғусини сўндиради ва халқ ишончини поймол қилади. Бундай муҳитда уюшган жиноятчилик, манфаатпарастлик ва турли салбий оқимлар учун кенг йўл очилади. Шу боис коррупцияга қарши кураш фақатгина муайян ташкилот ёки мансабдор шахснинг вазифаси эмас балки бутун жамиятнинг, ҳар бир фуқаронинг виждонний бурчи, умумий масъулияти бўлмоғи даркор.
✔️ Ислом дини ҳам ушбу умуммиллий курашда маънавий таянч ва тарбиявий куч сифатида муҳим ўрин тутади. Дин ҳалоллик, поклик адолат ва масъулият каби инсоний қадриятларни юксак қиймат сифатида уқтиради, пора олиш ва мансабни суиистеъмол қилишни оғир гуноҳ сифатида қоралайди. Шу маънода, исломнинг маърифий таълимотлари жамиятда коррупцияга қарши кучли маънавий қалқон яратиб...
✍️Шукрулло Жўраев,
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими
🔗 @NaqshbandUZ
👍 2❤ 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳикмат_вақти
Мақсадларинг буюклашган сари йўл ҳам узунлашаверади.
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 11👍 6
Photo unavailableShow in Telegram
#ҳикмат
Инсонларни камчиликларини эмас, фазилатларини қидиринг.
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 14👍 12
ҚИШ – ИБОДАТ МАВСУМИ
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).
Қиш Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун фойдаланиладиган мавсумдир. Салафи солиҳларнинг таъкидлашича, саҳобалар қиш келиши билан хурсанд бўлишар, одамларни ҳам қиш кунларини ғанимат билишга тарғиб этишарди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Қиш фасли хуш келибди. Унда барака нозил бўлади, кечалар таҳажжуд учун узаяди, кундузлар рўза учун қисқаради”.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Ҳа, мўмининг унумли мавсуми қишдир. Унинг кечаси узун, намоз ўқийди, кундузи қисқа, рўза тутади”, деган.
Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.
Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ “Сунан”ида Омир ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Қишда тутилган рўза салқин ўлжадир”, деб марҳамат қилганлар.
Уламолар “салқин ўлжа”нинг маъноси: “енгил, сабаби рўзадорга қишда ташналик етмайди”, деб шарҳлашган.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қишдаги қиёмул лайл (яъни намоз ўқиш билан бедор бўлиш), ёзда рўза тутиш билан баробар”, деган.
Умар розийаллоҳу анҳу: “Қиш обидларнинг ўлжасидир”, деган (Абу Наим ривояти).
Солиҳ салафлар қиш фаслининг тунларидан илм талабида фойдаланишган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу тунни уч қисмга тақсимларди: намоз, уйқу ва илм. У зот айтади: “Тунни уч қисмга тақсимладим: учдан бирида намоз ўқийман, учдан бирида ухлайман ва учдан бирида Набий алайҳиссаломнинг ҳадисларини зикр этаман”.
Т.НИЗОМ
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 22🥰 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун сешанба
- 23 декабрь 2025
- 03 ражаб 1447
📖Ўқилиши: «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм» (100 марта) 👆
🔖Маъноси: "Роббим, гуноҳимни кечир ва мағфират қил, албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотсан!"
🔗 @NaqshbandUZ
❤ 9👍 6🕊 1
Repost from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Sankt-Peterburgdagi “Ermitaj” davlat muzeyida MDH davlatlari rahbarlarining norasmiy uchrashuvida ishtirok etdi.
—
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в неформальной встрече глав государств СНГ в Государственном Эрмитаже в городе Санкт-Петербурге.
#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
❤ 5
Photo unavailableShow in Telegram
Дунёларни берсалар-да, бир кўзингни бермайсан,
Икки кўзни Берганга, нечун сажда қилмайсан!
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
😢 30❤ 9
Repost from TgId: 2527882502
03:54
Video unavailableShow in Telegram
#Muslim_podcast
📱🗣KIM QURONNI O'Z RAYI (O'ZIDAGI OZGINA ILM) BILAN TAFSIR QILSA...
🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
OBLOJKA 16.mp421.18 MB
👍 3❤ 2
Photo unavailableShow in Telegram
#Ҳикмат
Уч нарса уйда бўлса у ердан барака кўтарилади:
Исроф, зино ва хиёнат.
Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ. “Ҳилятул авлиё”дан.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ
❤ 9🙏 2👍 1👏 1
#Янгиликлар
#Умра_дарслари
🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Мир Араб олий мадрасасида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.
📝 Дарсда, Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Нарзилло Ахмедов, навбатдаги умра сафарига кетаётган 13-гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбоши Фируз Абдуллаевлар иштирок этишди.
📖Маърузада Нарзилло Ахмедов сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар.
📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди
🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
❤ 14💯 1
