fa
Feedback
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

رفتن به کانال در Telegram

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

نمایش بیشتر
2025 سال در اعدادsnowflakes fon
card fon
332 447
مشترکین
-1 17524 ساعت
-5817 روز
+14630 روز
آرشیو پست ها
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари фаолияти тартибга солинди
Ҳукумат қарори (797-сон, 17.12.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактаблари тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низом Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод мактабларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш ҳамда фаолиятини назорат қилиш тартибини белгилайди. 📝 Низомга кўра, ижод мактабларида таълим – тарбия жараёни 7–11-синфларда амалга оширилади. ⛔️ Бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди. ⌛️ Ўқув ҳафтаси 5 кун давом этади. Бунда ижод мактаби Педагогик кенгаш қарори асосида 6 кунлик ўқув ҳафтасига ўтказилиши мумкин. 📝 Ижод мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилади. ⏭️ Ўқувчилар Агентлик томонидан тасдиқланган ўқув режасидаги фанлардан йиллик сумматив баҳолашдан муваффақиятли ўтганда, ижод мактаби директорининг буйруғи билан кейинги синфга ўтказилади. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Камбағал оилаларга ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратилади
Ҳукумат қарори (798-сон, 18.12.2025 й.) билан “Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 💰 Низомга кўра, Камбағал оила аъзоларига ўрмон фонди ерларида экилган ва парваришланган ҳар 100 та дарахт учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида субсидия ажратилади. ✳️ Талабгор ўрмон хўжалиги ташкилоти томонидан тайинланган масъул ходим (мураббий) тавсия ва кўрсатмаларига асосан танланган майдонда ерни тайёрлайди, дарахт кўчатларини 1 мавсум давомида экади ва парваришлайди. 📸 Мураббий туман (шаҳар) экология бўлими билан биргаликда талабгор томонидан экилган дарахт кўчатларини жойига чиққан ҳолда далолатнома ва фотоҳисобот асосида қабул қилиб олади. 📝 Туман (шаҳар) экология бўлими томонидан “Экофаол фуқаро” платформасида ҳар бир талабгор учун шахсий кабинет очилиб, унга экилган дарахт кўчатлари тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади. ✅ Киритилган маълумотлар туман (шаҳар) экология бўлими томонидан 5 иш куни ичида тасдиқланади ёки тасдиқланиши рад этилади. ▶️ Туман (шаҳар) экология бўлими экилган дарахт кўчатлари сонига мутаносиб равишда субсидиянинг 50 фоизини талабгорга тўлаб бериш учун Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига талабнома юборади. 💸 Экология бошқармалари субсидия маблағларини 5 иш куни мобайнида талабгорнинг банк картасига ўтказиб беради. Kanalga ulanish👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Адлиятв #Эслатма ✅ "Онлайн фирибгарликдан қандай ҳимояланиш мумкин? мавзусида жонли эфир бошланди. 🔴 Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин: https://www.youtube.com/live/GgN7W9c03_U?si=htn95QgykSSUlZKv Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🔰 Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади: ▪️ 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси; ▪️ 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси. 💸 Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади: 🔹 давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда: ▪️ суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда; ▪️ юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда; ▪️ қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда; 🔹 ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса. ⏳ Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади. 📑 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади: ➖ 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз; ➖ 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз; ➖ 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз. 📜 Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади
“Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–381-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. “EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED” (ХХР) компанияси томонидан “Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида “Mega Energy Power TECH” МЧЖ (Лойиҳа компанияси) таъсис этилган. ✅ Қарорга кўра, Лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади. ⏭️ Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади. 🖇 Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимларга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланади
“Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–379-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. 📝 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ўртасида “Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси имзоланган. ✔️ Қарорга кўра, Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади. ✅ Лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади ⏭️ Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади. 🗒 Бунда Лойиҳа компаниясининг электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуриш учун сарфлаган харажатлари электр энергиясининг тарифи таркибида кўзда тутилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади
☑️ Фармонга кўра, 2027 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришдан бошлаб, лойиҳаларни фойдаланишга топширишга қадар барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади. Бунда: 🔹 ривожлантириш дастурлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Kapital qo‘yilmalar” автоматлаштирилган ахборот тизимида электрон шакллантирилади; 🔹 Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш “Шаффоф қурилиш” платформасида амалга оширилади; 🔹 буюртмачи ва пудратчилар ўртасида бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни келишиш “Шаффоф қурилиш” платформасида ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида “Kapital qo‘yilmalar” автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади. 📙 2026 йил 1 июлдан автомобиль йўллари қурилиш жараёнлари доирасида космик тасвирлар ва дронлар ёрдамида қурилиш ҳамда молиялаштириш ҳажмларини солиштириш асосида мониторинг қилинади. 🏛 2026/2027 ўқув йилидан Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим йўналиши шаклида Давлат аудити олий мактаби ташкил этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади
“Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. ✅ Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади. 🗒 Ҳисоб палатаси фаолияти қуйидаги шартларда ташқи баҳолашдан ўтказилади: 🔹 органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) ва бошқа халқаро даражада тан олинган ташкилотлар методологиялари асосида; 🔹 келишув доирасида халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлатларнинг олий аудит органлари томонидан; 🔹 мустақил баҳолаш жараёнини ташкил этиш, фаолияти бўйича барча маълумотларни тақдим этиш, натижаларини жамоатчилик учун эълон қилиш. 📜 Ҳисоб палатасига қуйидаги аудитларни ўтказишни йўлга қўйишга рухсат этилади, жумладан: ▪️ халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари мурожаатлари ва техник топшириқлари асосида уларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг молиявий аудити; ▪️ халқаро ташкилотларнинг танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудити. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Конституциявий суд фаолиятига рақамли технологиялар жорий этилади
📜 Фармонга кўра, 2026–2027 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини рақамлаштириш дастури тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилди: 🔸 суд иштирокчиларини Конституциявий суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида “Суд хабарномаси” электрон хизмати ва ЯИДХП (my.gov.uz)нинг мобил иловаси орқали электрон тарзда хабардор қилиш; 🔸 суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида, шу жумладан, мобил иловадан фойдаланган ҳолда ўтказилишини таъминлаш; 🔸 суд мажлисларини аудиоёзув орқали қайд этиб бориш ҳамда суд мажлиси баённомаларини ушбу тизим ёрдамида шакллантириш. 🗒 2027 йил 1 августдан Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади: ▪️ Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш; ▪️ фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш; ▪️ суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш; ▪️ ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Конституциявий одил судловга эришиш кафолатлари кучайтирилади
“Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–253-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. 🔰 Фармонга кўра, Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 🔹 фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш, уларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш; 🔹 шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш. 📝Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи субъекти бўлмаган фуқаро ёки юридик шахс томонидан Конституциявий судга тааллуқли масала юзасидан йўлланган мурожаат Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган субъектга юборилади. ⏭️ Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга субъект томонидан шахснинг мурожаатидаги масала Конституциявий судга киритилмаганда муаллифга ушбу масалани киритишга асос мавжуд эмаслиги тушунтирилиб хабар берилади ва Конституциявий судга ахборот тақдим этилади. ✅ Конституциявий шикоят институти бўйича: 🔹 муайян иш бўйича суд томонидан қўлланилган қонуннинг Конституциявий суд томонидан Конституцияга мувофиқ эмас деб топилиши суд ҳужжатини ўрнатилган тартибда қайта кўришга; 🔹 муайян иш бўйича қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан Конституциявий судга Олий суд томонидан мурожаат киритилиши ҳолатини судда тегишли иш бўйича иш юритувини тўхтатишга асос сифатида белгиланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади
“Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (795-сон, 17.12.2025 й.) қабул қилинди. 🏛 Қарорга кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Назарий физика институти ташкил этилади. 🔰 Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан: 🔹 назарий физиканинг квант майдон назарияси, субатом физикаси, ночизиқли физика, гравитацион майдон назарияси, квант тармоқлар ва динамик тизимларнинг муаммолари бўйича илмий анжуманлар ташкил этиш; 🔹 олий таълим ташкилотларида иқтидорли талабалар ва магистрантларни илмий фаолиятга жалб этиш орқали юқори салоҳиятли ёш назариётчи физикларни тайёрлашда олий таълим ташкилотларига кўмаклашиш; 🔹 физика соҳасида ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган тадқиқотларнинг устувор йўналишлари ва истиқболлари тўғрисида таҳлилий маълумотлар тайёрлаш. ✅ Институтга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: 🔸 бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, ўқув муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун шартномалар тузиш; 🔸 илмий тадқиқотлар соҳасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраш ва бепул олиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
01:36
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ “Интеллектуал мулк муҳофазаси” портали ишга туширилади
Манба: ПҚ–358-сон, 27.11.2025 йил. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
358.mp46.95 MB
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари белгиланди
Адлия вазирлиги Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3726, 2025 йил 17 декабрь). 🔰 "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 58-моддасига кўра, профессионал (касбий) таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатдан комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади. 📝 Мазкур идоравий ҳужжат билан 7 та йўналиш доирасидаги 37 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 203 та индикатор белгиланмоқда. ▶️ Унга кўра, 12 та (5.9 %) мажбурий индикаторлар (кутубхонада ўқувчилар контингентига мос ўқув адабиётларининг мавжудлиги, таълим дастурлари ва ўқувчилар контингентига мос бино (иншоотлар) билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 191 та (94.1 %) умумий индикаторлар (ўқув хоналарининг ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилганлиги, педагог ва ўқувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилганлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади. 🗒 Бунда: ▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»; ▪️ 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»; ▪️ 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади. ⛔️ Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#Биласизми #Экологик_ҳуқуқлар 💸 Қонунчиликка кўра, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан маиший ҳаво тозалаш ускуналари (ТИФ ТН код 8509 80) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона божидан озод этилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан 🏛 Қонунчиликка кўра, “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилади. 📝 Бунда ғолибларни аниқлаш бўйича мезонлар қуйидагилар: ➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони; ➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари томонидан тўланган солиқлар миқдори; ➖ ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони; ➖ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори; ➖маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг тўланганлик даражаси. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Қуйидагилардан қайси бири ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади?Anonymous voting
  • Маҳаллий меҳнат органи
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
  • Ходимларнинг вакиллик органлари
  • Касаба уюшмалари
0 votes
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Ижтимоий ходимларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
Қонун (ЎРҚ–1102-сон, 17.12.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 📙 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, шаҳарсозлик ҳужжатларига уларда ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими мавжуд бўлмаган ҳолда эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса бериш: ▪️ БҲМнинг 50 бараваридан 70 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. ⛔️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, "Инсон" марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг қонунчиликда белгиланган талабларини бажармаслик: ▪️ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди. 📁 Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик, - ▪️ мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди. 💸 Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМнинг 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайди. 💰 Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади. 📝 Бундан ташқари, айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш учун мазкур Агентликка маълумотларга ишлов бериш ваколати берилиши назарда тутилди. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
#2026_йил_1_январдан 📜 Қонунчиликка кўра, “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар кўрсатилади: ▪️ электрон рақамли имзо калитини бериш; ▪️ банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ҳамда уларни фаоллаштириш; ▪️ айрим фаолият турлари бўйича лицензия, рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш; ▪️ кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш; ▪️ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш; ▪️ онлайн назорат-касса машиналарини онлайн равишда харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш; ▪️ юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни ЯММТ ИДАКда ҳисобга қўйиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
01:16
Video unavailableShow in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби белгиланди
Манба: Ҳукумат қарори (749-сон, 27.11.2025 йил). Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...
749.mp45.67 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Амал_қилинг ⚠️Жиноят кодексига кўра: 🔘Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳисобланди. 🔘Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳисобланади. ❕Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади. 📜 Порахўрлик - пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш ҳисобланиб, бунинг учун жавобгарлик белгиланган. ‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди... Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
نمایش همه...